ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.2017 й. 939-сон "Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.11.2017 й.

N 939



БУХОРО, САМАРҚАНД, ХИВА

ВА ШАҲРИСАБЗ ШАҲАРЛАРИДА

ХАВФСИЗ ТУРИЗМНИ ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларга мувофиқ Бухоро, Самарканд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида сайёҳлик фаолияти хавфсизлигини самарали таъминлаш ва сайёҳлик хизматлари кўрсатиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Бухоро, Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилган Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш концепцияси 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин.


2.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси:

Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш концепциясининг (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) асосий йўналишларини босқичма-босқич амалга ошириш бўйича "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича эксперт гуруҳларини бир ҳафта муддатда ташкил этсин;

2018 йил 1 январгача Концепциянинг асосий йўналишларини босқичма-босқич амалга ошириш бўйича "йўл хариталари"ни тасдиқласин;

Концепциянинг асосий йўналишларини амалга ошириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат ташкилотларининг маблағларини ҳамда техник кўмаклашиш маблағларини, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаларни жалб қилсин;

фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари, илмий доиралар вакиллари ва хорижий экспертларни кенг жалб этган ҳолда учрашувлар, семинарлар, давра суҳбатлари ҳамда матбуот анжуманлари ўтказилишини ташкил этсин.


3. 2017-2020 йилларда Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш концепциясини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Қуйидагилар молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

видеокузатув, огоҳлантирувчи алоқа тизимларини жорий этиш ва қўшимча светофорларни жойлаштириш учун - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Моддий-техник базани ривожлантириш, ходимларни ижтимоий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар махсус фонди маблағлари ва Ахборот- коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

телекоммуникация тармоқларини қуриш ва ўтказиш, маълумотларга ишлов бериш марказларини ташкил этиш учун - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари зиммасига Концепциянинг асосий йўналишлари ва Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида, сифатли ва самарали амалга оширилиши учун шахсий масъулият юклансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Бухоро, Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ички ишлар бошқармалари тузилмаларида бошлиқлари бир вақтнинг ўзида вилоят ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари ҳисобланадиган хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаларини (кейинги ўринларда бошқармалар деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Қуйидагилар бошқармалар фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

бевосита сайёҳлик намойиши объектлари ва инфратузилмаси ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши кураш борасида ички ишлар органлари фаолиятини ташкил қилиш;

хавфсиз туризмни таъминлаш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини ахборот-техник қўллаб-қувватлаш, улар ўртасида мувофиқлаштирилган ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва қатъий назорат қилиш;

сайёҳлик намойиши объектлари ва инфратузилмаси ҳудудларида юзага келадиган тезкор ва жиноий ҳолатларни тизимли таҳлил қилиш, сайёҳларга нисбатан содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар сабаблари ва шароитларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан манзилли чора-тадбирлар кўриш.


6. Белгилансинки:

Бухоро, Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ички ишлар бошқармалари тузилмаларидаги бошқармалар белгиланган штатлар сони доирасида ташкил этилади;

бошқармаларнинг шахсий таркиби лавозимлари танлов асосида юқори малакали, биринчи навбатда, хорижий тилларни биладиган мутахассислар билан таъминланади;

бошқармалар ходимлари (хизматчилари) учун уларнинг лавозим маошининг 10 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади;

мазкур қарор билан бошқармалар учун белгиланган жамлаш тартиби. талаблар, имтиёз ва преференциялар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментининг Хавфсиз туризм бошқармасига ҳамда республиканинг бошқа ҳудудларида ташкил этиладиган хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаларига татбиқ этилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг харажатлар сметаси ва штат жадвалига ўзгартиришлар киритсин;

бошқармаларнинг бевосита жойларда хавфсиз туризмни таъминлаш вазифаларини бажарадиган ходимларини (хизматчиларини) "Электр таржимон" дастурий таъминоти ва электрон ахборот тизимлари маълумотлар базасидан фойдаланиш имконини берадиган шахсий планшет компьютерлари билан таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Дастурнинг хавфсиз туризмни таъминлаш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш назарда тутилган тадбирларининг тизимли мониторингини ва сифатли амалга оширилишини таъминласин ҳамда уларнинг амалга оширилаётган "Хавфсиз шаҳар" ягона аппарат-дастурий комплекс лойиҳасига мос келишига алоҳида эътибор қаратсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда Бухоро, Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ички ишлар бошқармаларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармалари тузилмаларини ва улар тўғрисидаги низомларни тасдиқласин, шунингдек, уларнинг малакали мутахассислар билан бутланишини таъминласин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Ш.Х. Шерматов ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 25 ноябрь















































Время: 0.1930
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск