ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Вазирликлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.11.2017 й. ПФ-5264-сон "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

29.11.2017 й.

N ПФ-5264



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ

ВАЗИРЛИГИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА*


Замонавий шароитларда жаҳон фани ва инновация фаолиятининг ютуқларидан кенг фойдаланиш жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларини изчил ва барқарор ривожлантиришнинг, мамлакатнинг муносиб келажагини барпо этишнинг муҳим омили бўлиб бормоқда.

Ўтган даврда фан ва технологияларни ривожлантириш соҳасида зарур инфратузилма яратилди, муайян интеллектуал ва технологик салоҳият шакллантирилди.

Шу билан бирга, қуйидаги тизимли муаммоларнинг мавжудлиги, инновацион ғоялар ва технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш учун мавжуд имкониятлар ва салоҳиятдан етарлича фойдаланмаслик кўзланган ислоҳотларнинг самарали амалга оширилишига ҳамда мамлакатнинг жадал инновацион ривожланишига тўсқинлик қилмоқда, хусусан:

биринчидан, давлат дастурларини ишлаб чиқишда замонавий фан ва инновацион технологияларнинг ютуқлари ва ривожланиш тенденцияларини лозим даражада комплекс таҳлил қилиш ва ўрганиш мавжуд эмас, бунинг оқибатида мазкур дастурлар аксарият ҳолатларда муаммоларнинг оқибатларини бартараф этишга қаратилган ҳамда узоқ муддатли ривожланиш масалаларини ҳал этмаяпти;

иккинчидан, фундаментал ва амалий тадқиқотларни ташкил этишнинг ҳозирги аҳволи инновацион ғоялар ва ишланмаларни тўлиқ рўёбга чиқариш ва амалий жорий этиш учун лозим даражадаги шароитларни таъминламаяпти;

учинчидан, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни стратегик прогноз қилиш, қўллаб-қувватлаш ва жорий этишни таъминловчи ягона органнинг мавжуд эмаслиги, илмий-тадқиқот ва ахборот-таҳлил муассасаларининг тарқоқ ҳолда фаолият кўрсатиши фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ интеграциялашишига имкон бермаяпти, бу эса ўтказилаётган изланишларнинг самарадорлигини пасайтирмоқда;

тўртинчидан, юқори технологиялар, ноу-хау ва замонавий ишланмаларни биринчи навбатда жорий этишни талаб қилувчи устувор соҳа ва тармоқларни аниқлаш бўйича фаолиятни ташкил этишдаги камчиликлар технологик қолоқликка ва инновацион товар (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқаришнинг чекланганлигига олиб келмоқда;

бешинчидан, илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш ҳамда инновацион ғоялар ва ишланмаларни жорий этишда алоҳида ҳолатлардаги тор идоравий манфаатларнинг устунлик қилиши бюджет маблағларидан нооқилона фойдаланишнинг сабабларидан биридир;

олтинчидан, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни амалга оширишда давлат-хусусий шерикликни татбиқ этишга, шунингдек, инновацион маҳсулотларни жорий этиш учун инфратузилмани такомиллаштиришга етарли эътибор қаратилмаяпти;

еттинчидан, инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва жорий этиш соҳасида юқори тажриба ва салоҳиятга эга бўлган хорижий (халқаро) ташкилотлар билан ҳамкорлик, шунингдек, улардан бутун мамлакат фани, саноати ва иқтисодиётини ривожлантиришнинг долзарб муаммоларини ҳал қилишда фойдаланиш паст даражада сақланиб қолмоқда.

Мазкур ҳолатлар инновацион ғоялар ва технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни ташкил қилиш соҳасида давлат бошқарувининг институционал ва ташкилий-ҳуқуқий асосларини тубдан такомиллаштиришни талаб қилади.

Илғор хорижий тажриба, жаҳон фанининг замонавий ютуқлари, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар асосида иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва ижтимоий соҳани жадал инновацион ривожлантиришни таъминлаш мақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ:

2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб юритилади);

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) ташкил этилсин.

4. Белгилаб қўйилсинки, Вазирлик:

Ўзбекистон Республикасини инновацион ва илмий-техник ривожлантириш соҳасида жамият ва давлат ҳаётини ҳар томонлама ривожлантиришга, мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга оширади;

инновацион фаолиятни унинг самарадорлиги индикаторлари асосида баҳолайди, илғор технологияларни биринчи даражада жорий этиш талаб қилинадиган тегишли тармоқ ва соҳаларни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди;

инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари, илмий-тадқиқот ва ахборот-таҳлил муассасалари ҳамда бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;

илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасалар томонидан амалга ошириладиган давлат илмий-техникавий дастурлари ва лойиҳаларининг ягона буюртмачиси ҳисобланади;

юклатилган вазифалар доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотларда ишларнинг ҳолатини ўрганади, инновация фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни тўплаш ва умумлаштиришни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.


5. Белгилансинки, Вазирликнинг фаолият соҳасига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Вазирлик билан мажбурий тартибда келишилиши шарт.


6. 2018 йил 1 январдан:

Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси;

Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги;

Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси ҳамда унинг Ижро этувчи дирекцияси тугатилсин.

Белгилансинки, ушбу бандда кўрсатилган тугатилаётган идора ва муассасаларнинг бўшаётган штат бирликлари Вазирликка ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Фанлар академияси билан биргаликда тугатилаётган идора ва муассасаларнинг ходимларини иш билан таъминлашга кўмаклашсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда Фанлар академияси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси фаолиятини танқидий ўрганишни ҳамда илмий-тадқиқот фаолияти, унинг натижаларини амалиётга жорий этиш тизимини тубдан такомиллаштириш, шунингдек, илмий-экспериментал ихтисослаштирилган лабораториялар, юқори технологиялар марказлари, юқори технологияли маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича технопаркларни ташкил этиш юзасидан таклифлар киритишни;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда ушбу Фармон талабларини ҳисобга олган ҳолда вазирликлар ва идоралар, илмий-тадқиқот ва ахборот-таҳлил муассасаларининг вазифа ва функцияларини улар фаолиятида бир-бирини такрорлашнинг олдини олиш мақсадида ташкилий-штат тузилмалари ва ваколатларини оптималлаштириш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш бўйича танқидий ўрганишни ва таклифлар киритишни;

мазкур Фармоннинг 6-бандида кўрсатилган идоралар ва муассасалар тугатилиши билан боғлиқ тадбирларни ташкиллаштириш, шунингдек, Вазирликни жойлаштириш, шу жумладан тугатилаётган идоралар ва муассасаларнинг бинолари ва моддий-техника базасини ўтказиш орқали унинг моддий-техника базасини ташкил этиш, ишни самарали ташкил қилиш учун зарур бўлган компьютер техникаси, алоқа воситалари билан жиҳозлашни;

тугатилаётган Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларини Жамғарма ҳисобига ўтказишни;

Вазирликни юқори малакали кадрлар билан, шу жумладан тугатилаётган идоралар ва муассасаларнинг ходимлари ҳисобидан тўлдиришни;

илмий ва инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш принциплари ва қўллаб-қувватлаш шаклларини, шунингдек, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришни ҳам белгиловчи Ўзбекистон Республикасининг "Инновацион фаолият тўғрисида"ги ва "Фан тўғрисида"ги қонунлари лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда илмий тадқиқотлар ўтказиш, илмий лабораторияларни жиҳозлаш, олим ва мутахассисларнинг хорижда амалиёт ўташини ташкил этиш учун кредит ва грантларни жалб қилиш бўйича хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорлар билан тизимли ишларни олиб борсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Фанлар академияси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

Вазирлик ва Жамғарма фаолиятини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини;

қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


10. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари У.С. Исмаилов, О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев



"Халқ сўзи", 2017 йил 30 ноябрь


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 1 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 4 декабрь, 48-сон, 1179-модда



































Время: 0.1786
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск