ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ногиронлик, вақтинча меҳнатга кобилиятсизлик (ТМЭК, ТМК) /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.12.2017 й. ПФ-5270-сон "Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

01.12.2017 й.

N ПФ-5270



НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИ

ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА*


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 августдаги Ф-5006-сон фармойиши билан ташкил этилган Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган таклифларни тайёрлаш бўйича комиссия томонидан ногиронликни барвақт аниқлаш ва олдини олиш, ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, уларни касбга ўқитиш ва ишга жойлаштириш соҳасидаги ишларнинг аҳволи комплекс ва чуқур ўрганилди.

Мазкур жараёнда аҳолинининг кенг қатламлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, шунингдек, халқаро ва хорижий ташкилотлар ваколатхоналари юқори фаоллик ва дахлдорлик ҳиссини намоён қилдилар.

Ўтказилган комплекс ўрганиш, аҳоли билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқот якунлари бартараф этиш юзасидан таъсирчан чораларни тезкор кўришни талаб этувчи қатор тизимли камчиликлар ва муаммоларни аниқлаш имконини берди.

Ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар билан ногиронлиги бўлган шахсларнинг турмуш даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, бундай шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришга, жамиятдаги фаол позициясини шакллантиришга кўмаклашиш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқилди.

Мазкур таклифларни самарали амалга ошириш мақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ:


1. Аҳоли билан ўтказилган очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқот якунлари ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олиб:

Ўзбекистон Республикасининг "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш;

БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилишга тайёргарлик бўйича амалий чоралар кўриш ҳақидаги таклифлар қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб ҳисоблансин:

ногиронлик белгиси бўйича камситишга йўл қўймаслик, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришда тенг шароитларни ва уларни бузганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш;

ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги умумэътироф этилган халқаро норма ва стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш;

тиббий-меҳнат экспертизаси ва ногиронликни белгилашнинг шаффоф, замонавий услуб ва мезонларини жорий этиш, ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш даражаси ва сифатини, шу жумладан диагностика, даволаш ва реабилитациянинг замонавий услубларини қўллаган ҳолда юқори технологияли ихтисослашган тиббий ва ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш орқали ошириш;

ногиронлиги бўлган шахсларни ўз вақтида ҳисобга олишнинг самарали механизмларини яратиш, ногиронликнинг белгилари пайдо бўлган вақтдан бошлаб уларни кузатиб бориш ва қўллаб-қувватлашнинг, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий аҳволини таъсирчан мониторинг қилиш, уларнинг турмуш шароитларини ҳар томонлама баҳолаш, индивидуал ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек, ўз вақтида зарур тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш имконини берувчи ягона комплекс тизимини жорий этиш;

тиббий ёрдам даражаси ва сифатини ошириш, касалликларни барвақт аниқлаш ҳамда туғма нуқсонлар ва ирсий касалликлар ўсишининг сабаб ва шарт-шароитларини барвақт аниқлаш ва олдини олишни ҳам назарда тутувчи профилактика тадбирларини кенгайтириш бўйича скрининг текширувларининг самарадорлигини кўтариш;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг манзилли ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, уларнинг уй-жой-маиший ва бошқа яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган тиббий-ижтимоий хизмат ва моддий ёрдамни кенгайтириш, уларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш, шу жумладан сифатли ёрдамчи ва техник реабилитация воситалари билан таъминлаш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг оиласи, жамият ва давлат билан ўзаро алоқасини кучайтириш, уларнинг қулай муҳитда бўлиши, шаҳар йўловчи транспорти, ижтимоий ва бошқа инфратузилма объектларидан эркин фойдаланиши учун зарур шароитлар яратиш;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётига жалб қилиниши ва фаол иштирокини таъминловчи инклюзив таълим ва ишга жойлаштириш тизимини такомиллаштириш;

ногиронликни белгилаш ва тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш соҳасида ваколатли давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, тартиб-таомиллардан ўтишни соддалаштириш, ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва уларни ижтимоий реабилитация қилиш соҳасида давлат-хусусий ва ижтимоий шерикликни ривожлантириш;

тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, "Мурувват" ва "Саховат" интернат-уйларида васийликка олинганларнинг турмуш сифатини яхшилашга қаратилган тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантириш, уларнинг реабилитацияси ва ижтимоийлашуви самарадорлигини ошириш;

протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналарни, шу жумладан чет эл инвестициялари ва кредитларини жалб этган ҳолда модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, уларни ишлаб чиқаришнинг замонавий стандартларини жорий қилиш;

замонавий тиббиёт ва илм-фаннинг илғор ютуқлари, диагностика, даволаш ва реабилитациянинг сифат стандартлари асосида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, соғломлаштириш хусусиятидаги чора-тадбирларни яхшилаш, соғлом ва фаол турмуш тарзини олиб бориш маданиятини тарғиб қилиш;

ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасидаги, шу жумладан ногиронликни белгилашнинг самарали мезонларини қўллашга қаратилган илмий тадқиқотларни фаоллаштириш.


3. Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қуйидагиларни таъминлаш чораларини кўрсин:

ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан катта ёшдагиларнинг саводхонлигини ошириш мақсадида вилоятлар, туманлар марказларида умумтаълим мактаблари негизида имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ўргатиш бўйича ушбу соҳадаги мутахассисларни жалб қилган ҳолда махсус курсларни ташкил этиш;

тегишли материалларни нашр қилишни рағбатлантириш, муҳим соҳаларда аудио китоблар яратиш ва уларни жорий этишни назарда тутган ҳолда имо-ишора тили ва Брайль алифбосини қўллаш имкониятларини кенгайтириш;

кўриш аъзолари заиф шахсларга овоз эшиттириш имконини яратиш мақсадида турли хилдаги дастурий таъминотларга давлат тилида махсус дастурлар, шу жумладан компьютер операцион тизимлари яратиш, уларни ушбу шахслар ўқиётган ва ишлаётган таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларда кейинчалик эркин тарқатиш, ўрнатиш, шунингдек, мазкур дастурларни яратиш учун салоҳиятли ҳомийлар топиш;

давлат органлари ва ташкилотларнинг расмий веб-сайтларида ногиронлиги бўлган шахслар учун жойлаштирилган маълумотлар билан эркин танишиш ва хизматлардан фойдаланишга оид қўшимча имкониятлар жорий этиш;

ногиронлиги бўлган шахсларга қулайлик яратиш учун жамоат транспортини пандуслар, алоҳида жойлар билан, бекатлар ва маршрутларни эшиттирувчи, электрон маълумотлар таблолари каби махсус воситалар билан жиҳозлаш, улардан эркин фойдаланишни босқичма-босқич таъминлаш бўйича жойларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимояси ва мослашуви самарадорлигини оширишга оид чора-тадбирларни кўриш.


5. Белгилансинки, 2018 йил 1 мартдан ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштирилмаган шаҳар йўловчи транспорти воситаларини сотиб олиш тақиқланади.

Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги "Ўзавтосаноат" АЖ ва Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти билан биргаликда икки ой муддатда:

автомототранспорт воситалари ҳайдовчилари - ногиронлиги бўлган шахсларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш;

маҳаллий ишлаб чиқарилган енгил автомобилларни ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун махсус мосламалар билан қайта жиҳозлашни таъминлаш бўйича таклифлар киритсин.


6. 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча равишда икки фоизли квота ажратиш тартиби жорий этилсин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2018 йилнинг 1 апрелига қадар олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни квота асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. 2018 йил 1 январдан бошлаб фаолият кўрсатиш тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъи назар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар учун бир ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида, якка тартибдаги тадбиркор томонидан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳисобидан ишга ёлланган ҳар бир ишчи учун - бир ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида қатъий белгиланган солиқ ставкаси ўрнатилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда бошқа ваколатли идораларнинг фаолиятини қуйидагиларга қаратилган таклифлар тайёрлаш билан бирга қайта кўриб чиқишни таъминласин:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ижтимоий муҳофаза қилишга, шу жумладан уларни тўлиқ ва комплекс кузатган ҳолда кўрсатилаётган хизматларни мувофиқлаштиришга масъул бўлган ихтисослаштирилган идора ташкил этиш;

ихтисослаштирилган идора негизида ногиронликни белгилашни тўлиқ қамраб олувчи ягона тизимни ташкил этиш;

тегишли ҳужжатларни расмийлаштирган шахсларнинг ногиронликка мувофиқлигини текшириш тартибини жорий этиш;

амалга оширилаётган ислоҳотлар талабларига жавоб бермайдиган самарасиз тузилмаларни тугатиб, тегишли штат бирликларини янги ташкил этилаётган ихтисослаштирилган идорага ўтказиш.


9. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг аҳволини яхшилаш, тиббий-ижтимоий ёрдам ва реабилитация сифатини ошириш, протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситалари ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик янгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) ташкил этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Жамғармани, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини бузганлик учун қўлланиладиган жарималардан тушган маблағларнинг бир қисми ҳисобига шакллантиришни назарда тутган ҳолда, унинг фаолиятини ташкил этиш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.


10. 2018 йил 1 июндан бошлаб, ногиронлиги бўлган шахслар, тайинланган пул тўловларининг турлари ва миқдори, ажратилган техник реабилитация воситалари, протез-ортопедия буюмлари ва дори воситалари, кўрсатилган ижтимоий хизматлар ва берилган имтиёзлар тўғрисидаги комплекс маълумотларни ўз ичига олган, шунингдек, мазкур соҳадаги ишларнинг ҳолати ҳақидаги маълумотларни тезкор олиш, давлат органлари ўртасида маълумотлар алмашинувини амалга ошириш, бюджет маблағлари мақсадсиз сарфланиши ва суиистеъмолчилик ҳолатларининг олдини олиш имконини берувчи ногиронлиги бўлган шахсларнинг ягона электрон реестридан фойдаланиш амалиётга татбиқ этилсин.


11. Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, бошқа манфаатдор идоралар объектлар лойиҳалаштирилиши ва қурилишида архитектура-қурилиш назоратини кучайтириш, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларнинг улардан эркин фойдаланишини таъминлаш талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарлик муқаррарлиги принципини таъминлаш чораларини кўрсин.

12. Қуйидагиларга:

барча даражадаги давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарларига ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилиш, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари корхоналари билан товарлар, ишлар ва хизматлар етказиб беришга оид шартномалар тузиш амалиётини кенгайтиришни таъминлаш;

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларига эфирга узатилаётган янгиликлар, телекўрсатувлар ва видеофильмларнинг субтитр ёки сурдо таржима билан олиб борилишини ташкил этиш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ахборот олиш имкониятини ошириш ва бўш вақти мароқли ўтишини таъминлаш учун махсус ҳарфли нашрларни кенгайтириш тавсия қилинсин.

13. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

а) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан биргаликда 2018 йил 1 мартга қадар ногиронликни белгилаш тартибини тубдан такомиллаштириш бўйича, биринчи навбатда, қуйидагиларга қаратилган таклифларни белгиланган тартибда киритсин:

ногиронликни белгилаш механизмларини ва унинг муддатларини, шу жумладан ҳужжатларни улардаги муҳим ҳолатларнинг мазмунини мажбурий равишда асослаб ва тушунтириб расмийлаштириш тартибини назарда тутган ҳолда қайта кўриб чиқиш;

ногиронликни белгилаш тизимига яққол белгилари бўлган арз қилувчини ногиронлик белгилангунга қадар қўллаб-қувватлаш механизмини жорий этиш, бунда унинг ушбу ҳолат мавжудлигини исботлаш мажбуриятини бекор қилиш;

коррупцияга сабаб бўладиган омилларни истисно этган ҳолда, зарур тартиб-таомиллардан ўтишнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш, тартибини соддалаштириш ва муддатларини қисқартириш;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт фаолияти учун зарур бўлган,

шу жумладан автотранспорт воситаларини бошқариш имконияти ҳақидаги маълумотларнинг тиббий хулосаларга киритилишини таъминлаш;

айрим тоифадаги ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус даволанишдан ўтмасдан, шу жумладан тиббий текширув ўтказмасдан аниқланиши мумкин бўлган ногиронлик тоифалари учун стационар даволанишда мажбурий бўлишни бекор қилишни назарда тутган ҳолда, ногиронликни белгилашни аниқлаштириш ҳамда ҳужжатларни топшириш имкониятини кенгайтириш;

б) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда 2018 йил 1 мартга қадар:

ногиронликни белгилаш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашишни таъминлаш ва уларга ногиронлик пенсияси ва нафақалари тўлашнинг халқаро стандартларига ўтиш заруратини;

айрим тоифадаги ногиронлиги бўлган шахсларни, шу жумладан оғир руҳий касалликка чалинганларни парвариш қилувчи шахсларнинг пенсияга чиқиши ва нафақа олиши, шунингдек, алоҳида тоифадаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг имтиёзли пенсияга чиқиши имкониятини кенгайтиришни ҳисобга олган ҳолда ногиронликни белгилаш мезонлари ва ногиронлик пенсиялари, нафақалари тўлаш тартибининг қайта кўриб чиқилишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда уч ой муддатда протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситаларининг хориждаги етакчи ишлаб чиқарувчиларини аниқласин, кейинчалик ушбу соҳага, шу жумладан фаолият юритаётган корхоналарни модернизация қилишга кўмаклашиш, замонавий технологияларни қўллаган ҳолда республикада янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш орқали чет эл инвестицияларини жалб қилиш қисми бўйича музокаралар ўтказсин.


15. Вазирликлар ва идоралар раҳбарлари мазкур Фармоннинг, шу жумладан Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилиши учун шахсан масъул эканлиги белгилансин.


16. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


17. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 1 декабрдаги

ПФ-5270-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш

тизимини янада такомиллаштириш хамда уларнинг

ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини

кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

N

Чора-тадбирларнинг номланиши


Амалга ошириш

шакллари


Амалга

ошириш

муддатлари


Масъул ижрочилар


I. НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИНГ ТУРМУШ

ДАРАЖАСИ ВА СИФАТИНИ ЯХШИЛАШ

1.

БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси талаблари ва халқаро стандартларни, шунингдек, "ногирон" сўзи ўрнига "ногиронлиги бўлган шахс" атамасидан фойдаланишни назарда тутувчи "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Қонун лойиҳаси

2018 йил

1 августга

қадар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари, БМТ агентликлари


2.

БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилишга тайёргарлик бўйича амалий чора-тадбирлар кўриш ва мавжуд салоҳият, хорижий давлатлар тажрибаси, шунингдек, мазкур Конвенцияни ратификация қилиш шартлари ҳамда оқибатлари таҳлилини ҳисобга олган ҳолда тегишли таклифлар киритиш.


Ратификация қилишга тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар

2018 йил

1 июлга

қадар

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Бош прокуратура, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ТИВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, БМТ агентликлари


3.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда бошқа ваколатли идоралар фаолиятини қуйидагиларга қаратилган таклифлар тайёрлаган ҳолда қайта кўриб чиқиш:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ижтимоий муҳофаза қилишга, шу жумладан уларни тўлиқ ва комплекс кузатган ҳолда кўрсатилаётган хизматларни мувофиқлаштиришга масъул бўлган ихтисослаштирилган идора ташкил этиш;

ихтисослаштирилган идора негизида ногиронликни белгилашни тўлиқ қамраб олувчи ягона тизимни ташкил этиш;

тегишли ҳужжатларни расмийлаштирган шахсларнинг ногиронликка мувофиқлигини назорат қилиш ва текшириш тартибини жорий этиш;

амалга оширилаётган ислоҳотлар талабларига жавоб бермайдиган самарасиз тузилмаларни тугатиб, тегишли штат бирликларини янги ташкил этилаётган ихтисослаштирилган идорага ўтказиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2018 йил

1 мартга

қадар


Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар


4.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг тиббий-маслаҳат комиссиялари ва тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари фаолиятини биринчи навбатда, қуйидагиларга йўналтирилган танқидий қайта кўриб чиқиш:

ногиронликни белгилаш механизмларини ва унинг муддатларини, шу жумладан ҳужжатларни улардаги муҳим ҳолатларнинг мазмунини мажбурий равишда асослаб ва тушунтириб расмийлаштириш тартибини назарда тутган ҳолда такомиллаштириш;

ногиронликни белгилаш тизимига белгилари яққол кўриниб турган мурожаат қилувчини ногиронлик белгилангунга қадар қўллаб-қувватлаш механизмини жорий қилиш, бунда ушбу ҳолат мавжудлигини исботлаш ташвишидан халос қилиш;

соғлиқни сақлаш органлари зиммасига тиббий-ижтимоий ёрдамга муҳтож шахсларни аниқлаш ва зарур ҳужжатларни расмийлаштиришда улар томонидан ёрдам кўрсатиш бўйича мажбурият юклашни назарда тутувчи тартибни жорий қилиш;

18 ёшгача бўлган болалар ногиронлигини деб топиш тўғрисида тиббий хулоса бериш тартибини такомиллаштириш;

шаффофлик ва очиқликни таъминлаш, коррупциявий омилларни бартараф этган ҳолда зарур тартиб-таомиллардан ўтиш муддатларини қисқартиш ва тартибини соддалаштириш;

комиссиялар таркибига ижтимоий ва касбий реабилитация, эрготерапия бўйича мутахассисларни киритиш;

тиббий хулосаларга ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт фаолияти учун зарур бўлган маълумотлар, шу жумладан, автотранспорт воситаларини бошқариш имконияти тўғрисидаги маълумотлар киритилишини таъминлаш;

соғлиги тиклаб бўлмайдиган касалликка чалинган, руҳий ва жисмоиий нуқсонларга эга бўлган, шу жумладан, муддатсиз ногиронликни тасдиқлашда протез-ортопедия буюмлари ҳамда техник реабилитация воситаларини бепул олиш учун бир марталик тақдим этиладиган тиббий хулоса бериш тартибини жорий этиш орқали имконияти чекланган шахсларни ҳисобга олган ҳолда тиббий хулосаларнинг амал қилиш муддатларини қайта кўриб чиқиш;

айрим тоифадаги ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус даволанишдан ўтмасдан, шу жумладан тиббий текширув ўтказмасдан аниқланиши мумкин бўлган ногиронлик тоифалари учун стационар даволанишда мажбурий бўлишни бекор қилишни назарда тутган ҳолда, ногиронликни белгилашни аниқлаштириш ҳамда ҳужжатларни топшириш имкониятини кенгайтириш;

ёрдамга жуда муҳтож бўлган шахслар учун сиртдан ногиронлик тоифаси белгилашни жорий этиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2018 йил

1 мартга

қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари, БМТГД, ЮНИСЕФ


5.

Қуйидагилар ҳисобига фаолиятини ногиронлиги бўлган шахсларнинг аҳволини яхшилаш, тиббий-ижтимоий ёрдам ва реабилитация сифатини ошириш, протез-ортопедия буюмлари ҳамда техник реабилитация воситалари ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик янгилаш, улар учун ихтисослаштирилган иш ўринлари ташкил қилишга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этиш:

ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини бузганлик учун тайинланадиган ва ундириладиган жарима маблағларининг йўналтирилган қисми;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш квотаси тўлдирилишини таъминланганлик маблағлар ажратмалари.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2018 йил

1 февралга

қадар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси


6.

Замонавий талаб ва стандартлардан келиб чиқиб, ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасида ваколатли органлар фаолиятини тартибга солувчи идоравий ҳужжатларни инвентаризация қилиш ҳамда қайта кўриб чиқиш, шунингдек, уларни доимий қайта кўриб чиқилишини таъминлаш.


Чора-тадбирлар режаси

2018 йил

1 январга

қадар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, БМТТД, ЮНИСЕФ


7.

Протез-ортоиедия буюмлари ва техник реабилитация воситалари ишлаб чиқариш давлат стандартларини ишлаб чиқиш, янгилаш ҳамда халқаро ҳужжатлар, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари ҳамда кафолатларини таъминлаш билан боғлиқ бошқа стандартлар уйғунлашуви бўйича чора-тадбирлар кўриш.


Чора-тадбирлар мажмуи

2018 йил

1 февралга

қадар


"Ўзстандарт" Агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари


8.

Қуйидагиларни назарда тутувчи қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш:

ногиронлиги бўлган шахслар тиббий-ижтимоий ҳимояси соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш;

ногиронлиги бўлган шахслар жамиятларига, биринчи навбатда ижтимоий буюртма самарадорлиги ва аҳамиятини ошириш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2018 йил

1 мартига

қадар


Иқтисодиёт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо саноат палатаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари


9.

Долзарб муаммоларни аниқлаш, тўлиқ таҳлил қилиш, ногиронлиги бўлган шахслар турли гуруҳлари аҳволини баҳолаш, инфратузилма объектларида улар учун шароитлар мавжудлигининг алоҳида ҳисобини юритишга имкон берувчи маълумотларни комплекс тўплаш, умумлаштириш ва ҳисобга олиш тизимини жорий этиш орқали улар ҳаёт фаолиятининг барча соҳасини қамраб олиш имкониятини йўлга қўйган ҳолда ногиронлиги бўлган шахсларни статистик ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2018 йил

1 мартга

қадар


Давлат статистика қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари, БМТТД, ЮНИСЕФ, ЮНФПА


10.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг инженерлик, транспорт ва ижтимоий инфратузилма объектларига тўсқинликсиз киришини таъминлаш бўйича талабларни бажаришдан бўйин товлаганлик, шунингдек, улар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш.


Қонун лойиҳаси

2018 йил

1 февралга

қадар


Олий суд, Бош прокуратура, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари


11.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузишга ваколатли аниқ органларни назарда тутувчи, ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини ижро этиш юзасидан мониторинг тартиби ҳамда жамоатчилик назоратини такомиллаштириш.


Қонун лойиҳаси

2018 йил

1 мартга

қадар


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари


12.

Шахслар ўртасида мулоқот воситаси сифатида ишлатиладиган имо-ишора тилини янада ривожлантириш, унинг ҳуқуқий мақоми ва қўллаш соҳасини белгилаш, шунингдек, қуйидагилар юзасидан чора-тадбирлар кўриш:

ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан катта ёшдагиларнинг саводхонлигини ошириш мақсадида вилоятлар, туманлар марказларида (талаблардан келиб чиққан ҳолда) умумтаълим мактаблари негизида имо-ишора гили ва Брайл алифбосини ўргатиш бўйича ушбу соҳадаги мутахассисларни жалб қилган ҳолда махсус курсларни ташкил этиш;

тегишли материаллар нашр қилишни рағбатлантириш, муҳим соҳаларда аудио китоблар яратиш ва уларни жорий этишни назарда тутган ҳолда имо-ишора тили ва Брайл алифбосини қўллаш имкониятларини кенгайтириш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2018 йил

15 мартга

қадар


Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, "Маҳалла" фонди, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари, ЮНЕСКО


13.

Кўриш аъзолари заиф шахсларга овоз эшиттириш имконини яратиш мақсадида турли хилдаги дастурий таъминотларга давлат тилида махсус дастурлар, шу жумладан компьютер операцион тизимлари яратиш, уларни ушбу шахслар ўқиётган ва ишлаётган таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларда кейинчалик эркин тарқатиш, ўрнатиш масаласини ишлаб чиқиш, шунингдек, мазкур дастурларни яратиш учун салоҳиятли ҳомийлар топиш.


Комплекс чора-тадбирлар

2018йил

1 февралга

қадар


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази


14.

Ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари корхоналарини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, улар маҳсулотлари ҳамда хизматларига давлат харидлари бўйича мажбурий буюртма квоталари белгилашни назарда тутувчи чора-тадбирлари кўриш.


Норматив-ҳуқуқий ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2018 йил

1 мартга

қадар


Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари


15.

Ногиронлиги бўлган шахслар дам олиши ва реабилитацияси, шунингдек, улар бандлигини ошириш учун махсус техник воситалари билан жиҳозланган вақтларини мазмунли ўтказишга ихтисослашган масканлар ташкил этиш, ногиронлиги бўлган шахсларга арзон товар ҳамда хизматлар ишлаб чиқиш секторини кенгайтириш ва ривожлантиришда нодавлат секторни, шу жумладан, давлат-хусусий ва ижтимоий шериклик асосида рағбатлантириш ҳамда қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар кўриш.


Норматив-ҳуқуқий ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2018 йил

1 мартга

қадар


Савдо-саноат палатаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари


16.

Қонун ҳужжатларига 2018 йил 1 январдан бошлаб фаолият кўрсатиш тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъи назар I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар учун бир ойда энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, якка тартибдаги тадбиркор томонидан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳисобидан ишга ёлланган ҳар бир ишчи учун - бир ойда энг кам иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида қатъий белгиланган солиқ ставкаси ўрнатилишини назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари


2018 йил

1 январга

қадар


Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги


17.

БМТ агентликлари билан ҳамкорликда "Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган болалар ва катталар ҳуқуқларини таъминлаш самарадорлигини ошириш" лойиҳасини амалга оширишни ташкил этиш.


Лойиҳа ҳужжати

2018 йил

1 февралга

қадар


Бош прокуратура, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари, БМТ агентликлари


18.

Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада ривожлантириш, шу жумладан, Европа Иттифоқининг "Демократия ва инсон ҳуқуқлари соҳасида Европа усули" техник кўмаклашиш мавзули дастури билан ўзаро ҳамкорлик қилиш орқали маблағларни жалб этиш бўйича ишларни халқаро, хорижий молия институтлари ва бошқа донорлар билан мунтазам асосда олиб бориш.


Ташкилий тадбирлар

Доимий

равишда


Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ТИВ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


       

II. НОГИРОНЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ, НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН

ШАХСЛАРГА ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ

ВА РЕАБИЛИТАЦИЯ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

          

19.

Туғма ногиронликнинг олдини олиш учун тугма ва ирсий касалликларни эрта аниқлаш, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш:

а) ҳомиладор аёллар ва болаларни скрининг текширувлари орқали янада кўпроқ қамраб олиш ҳамда ушбу фаолият устидан қатъий назоратни таъминлаш бўйича чоралар кўриш, шу жумладан: ирсий касалликларни эрта аниқлаш бўйича таъсирчан чоралар кўриш;

хавф гуруҳига кирувчи ҳомиладор аёлларни ҳомиладорликнинг 16-ҳафталигидан бошлаб, перинатал ультратовуш текширувидан ўтказиш;

ҳомиладор аёлларнинг биокимёвий маркерларга текшириш орқали неврал найча ва хромосома синдроми нуқсонларини аниқлаш;

ирсий касалликларни аниқлаш мақсадида янги туғилган чақалоқларни комплекс, шу жумладан, перинатал скрининг текшируви параметрларини кенгайтириш ва зарур асбоб-ускуналар билан таъминлаш йўли билан текшириш;

ногиронлиги бўлган аёлларга репродуктив саломатлик хизматларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш;

б) ногиронликнинг муайян турларини тўлиқ енгиб ўтиш имконини берувчи замонавий тиббиёт, таълим ва ижтимоий технологиялардан, шу жумладан ривожланишдан ортда қолиш, эшитиш ва кўриш қобилиятининг бузилиши, ижтимоий-психологик бузилишларни эрта аниқлаш тизимидан фойдаланишни кенгайтириш;

в) эрта ёшдаги болаларни келгусида уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш билан мажбурий скрининг текширувларидан ўтказиш, шунингдек ҳар хил турдаги кассаликларни сурункалашиши ва ногиронлашишининг олдини олиш тартибини жорий этиш, шу жумладан:

Орол бўйи минтақасида яшовчи 5 ёшгача бўлган болаларнинг витамин-минерал комплекслардан фойдаланган ҳолда озиқланишини яхшилаш;

мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида болаларни ҳар йили бепул чуқурлаштирилган профилактик тиббий кўрикдан ўтказиш (умумий қон таҳлили, флюорография текшируви, педиатр, стоматолог, невропатолог, эндокринолог, офтальмолог кўриклари ва бошқ.);

касалликлари аниқланган болаларни соғломлаштириш ва реабилитация қилиш;

г) чақалоқларда тугма нуқсонлар, шунингдек, руҳий касалликларнинг кўпайиш сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлашга қаратилган ихтисослаштирилган ўрганишларни туманлар кесимида тизимли ўтказиш амалиётини жорий этиш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил

1 мартга

қадар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, БМТГД, ЮНИСЕФ, ЮНФПА


20.

Қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда ногиронликни белгилаш давлат тизими ҳамда ногиронлик бўйича пенсия ва нафақалар тўлаш тартибини қайта кўриб чиқиш:

ногиронликни белгилаш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий интеграциясига кўмаклашишни таъминлаш ҳамда уларга пенсия ва нафақалар тўлашнинг халқаро стандартларига ўтиш;

айрим тоифадаги ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан, оғир руҳий касалликка чалинганларни парвариш қилувчи шахсларнинг пенсияга чиқиш ва нафақа олиш, шунингдек, алоҳида тоифадаги ногиронлиги бўлган шахсларни имтиёзли пенсияга чиқиш имконини кенгайтириш.


Норматив-ҳуқуқий ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2018 йил

1 мартга

қадар


Согли1чНИ сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари, ЮНИСЕФ, БМТТД


21.

Қуйидагиларни назарда тутувчи ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг индивидуал дастурини амалга ошириш методологиясини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш:

тегишли органларнинг аниқ ваколатлари, чора-тадбирлар ижрочилари, молиялаштириш механизмлари, реабилитация қилишнинг асосий йўналишларини аниқ кўрсатган ҳолда реабилитация қилишнинг индивидуал дастури ишлаб чиқиш тартибини тасдиқлаш;

бошқа соҳа мутахассисларини мажбурий таклиф этишнинг аниқ асосларини назарда тутган ҳолда кўрикдан ўтиш иштирокчилари доирасини кенгайтириш;

ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилишнинг замонавий усулларини жорий этган ҳолда тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш мезонларини ишлаб чиқиш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил

1 апрелга

қадар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари, ЮНИСЕФ, БМТТД


22.

Тиббий-меҳнат экспертиза, тиббий-ижтимоий реабилитация, ижтимоий хизматлар, протезлаш ва протез ишлаб чиқариш масалалари бўйича чуқур илмий-амалий ва амалий тадқиқотлар олиб бориш, шунингдек, тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш.

Ўтказилган ўрганиш натижаларига асосланган ҳолда шу жумладан соғлом турмуш тарзини тартиб қилиш ҳамда қариндошлар ўртасидаги ва эрта никоҳларнинг олдини олишга йўналтирилган кенг тушунтириш ишларини ўтказиш.


Чора-тадбирлар режаси







Ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил

1 мартга

қадар






Доимий

асосда


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Инновация вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, ЮНФПА


23.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари ва тиббий-ижтимоий хизмат мутахассисларини тайёрлаш учун янги ўқув дастурларини, шу жумладан ижтимоий ишлар, эрготерапия, жисмоний терапия дастурларини ва ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш бўйича бошқа чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.


Чора-тадбирлар режаси


2018 йил

1 февралга

қадар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги


24.

Сифатли протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситалари ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш, шу жумладан:

замонавий технологияларни кўллаган ҳолда янги ишлаб чиқаришни яратиш учун ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва чет эл инвесторларини жалб қилиш;

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари корхоналар негизида ихтисослаштирилган корхоналарни ташкил этиш;

ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва амалдаги ишлаб чиқаришни техник қайта жиҳозлаш;

янги корхоналарни жойлаштириш учун бўш турган биноларни ажратиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2018 йил

1 апрелга

қадар


Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ТИВ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


25.

Ногиронлиги бўлган шахсларга бепул бериладиган протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситалари рўйхатини кенгайтириш, уларни ушбу воситалар билан таъминлаш жараёнини махсус воситалар ажратиш учун тиббий хулоса тузишда ногиронларнинг индивидуал хусусиятларини аниқлашни назарда тутиш соддалаштириш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2018 йил

1 февралга

қадар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси


26.

Хорижий мутахассислар томонидан Ўзбекистон фуқароларига беғараз (хайрия) асосда тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш тартиби, шу жумладан, фуқароларни даволаш ва жарроҳлик амалиёти ўтказиш, шунингдек, ўтказиладиган тадбирлар ҳақида хабар берилишини назарда тутувчи тартибни ишлаб чиқиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2018 йил

1 мартга

қадар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ТИВ, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази, ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари


27.

Мактабгача ва халқ таълими тизимидаги тиббий-психологик-педагогик ҳамда психологик-тиббий-педагогик комиссиялар фаолиятини улар ишининг сифати, холислиги, қулайлиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида, шу жумладан ногиронлиги бўлган болаларни ўқитиш ва тарбиялашни, шунингдек, коррекция-педагогик ҳамда даволаш-соғломлаштириш фаолиятини яхшилаш орқали такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2018 йил

1 апрелга

қадар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари, БМТТД, ЮНИСЕФ


28.

Ногиронлиги бўлган шахсларга оид маълумотлар, тайинланган пул тўловларининг тури ва миқдори, ажратилган техник реабилитация воситалари, протез-ортопедия буюмлари ва дори воситалари, кўрсатилган ижтимоий хизматлар ва берилган имтиёзлар, шунингдек, уларда мавжуд муаммоларни тезкорлик билан аниқлаш бу соҳадаги ишларнинг ҳолати тўғрисида маълумотлар олиш, давлат органлари ўртасида маълумотлар алмашинувини амалга ошириш ва бюджет маблағларининг мақсадсиз сарфланиши ва суистеъмолчилик ҳолатларини олдини олиш имконини берувчи комплекс маълумотларни ўзида жамлайдиган ногиронлиги бўлган шахслар ягона электрон реестрини яратиш.


Вазирлар

Маҳкамаси

қарори лойиҳаси


Электрон

автоматлаш-

тирилган реестр


2018 йил

1 мартга

қадар


2018 йил

1 июнга

қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари


29.

Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш бўйича, шу жумладан қуйидагилар устидан доимий мониторинг ўтказиш имкониятини назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш:

дори воситалари, протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситалари берилишининг асослилиги, шунингдек, бошқа ижтимоий хизматлар кўрсатилиши;

тиббий ва тиббий-ижтимоий муассасаларда дори воситалари, гфотез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситаларнинг мавжудлиги ва ўз вақтида таъминланиши.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил

1 мартга

қадар


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари


30.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий мослашуви, ногиронлиги бўлган шахсларни камситилишига йўл қўйилмаслигини таъминлаш ҳамда уларни оила, жамият ва давлат билан ўзаро боғлиқлигини кучайтириш бўйича, шу жумладан хорижий давлатлар тажрибасини ҳисобга олиб, махсус ижтимоий лавҳалардан фойдаланган ҳолда олиб бориладиган тушунтириш ишлари сифатини ва жамоат онгига таъсири самарадорлигини ошириш.


Чора-тадбирлар режаси

2018 йил

1 январга

қадар


МТРК, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, ЎзА, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари


III. НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИНГ ТАЪЛИМ ОЛИШ,

УЛАРНИНГ МАХСУС КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИГИ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРГАРЛИГИ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, ШУНИНГДЕК, НОГИРОНЛИГИ

БЎЛГАН ШАХСЛАР ИШГА ЖОЙЛАШТИРИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ

31.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим олиш тизимини такомиллаштириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи давлат дастурини ишлаб чиқиш:

инюпозив таълимни самарадорлигини кенгайтириш ва тушунтириш;

ногиронлиги бўлган хар бир боланинг инклюзив таълим олиш ҳуқуқини рўёбга чиқариш механизмлари;

ногиронлиги бўлган ва психофизик бузилишларга эга болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига 2 ёшдан бошлаб қабул қилиш;

ихтисослаштирилган дастурни ишлаб чиқишни инобатга олган ҳолда таълим муассасаларига бориш имконияти йўқ ногиронлиги бўлган шахслар учун масофадан ўқитишни таъминлаш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил

1 мартга

қадар


Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари


32.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт билан шуғулланишлари учун шароитлар яратиш, шу жумладан параолимпия спорт турларини ривожлантириш ва ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида футболни қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи қаратилган дастурни ишлаб чиқиш, Жисмоний тарбия ва спорт институтида параолимпия спорт турлари бўйича тренер ва бошқа мутахассисларни тайёрлашни таъминлайдиган "Параолимпия спорт турлари" кафедрасини ташкил этиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2018 йил

1 февралга

қадар


Давлат спорт қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Миллий параолимпия уюшмаси


33.

Муҳтож бўлган шахслар учун жойларга бориб, шу жумладан, имтиёзли асосда, биринчи навбатда, уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини амалга ошириш учун (биометрик паспорт бериш, нотариал хизматлар кўрсатиш ва ҳ.к.) давлат хизматларини кўрсатиш амалиётини кенгайтириш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари


2018 йил

1 мартга

қадар


ИИВ, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари


34.

Олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча равишда икки фоизли квота ажратиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2018 йил

1 апрелга

қадар


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат тест маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


35.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастурини ишлаб чиқиш, шу жумладан унда қуйидагиларни:

меҳнат фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган ногиронлиги бўлган шахслар реестрини шакллантириш;

ногиронлиги бўлган шахсларни уларни келгусида ишга жойлаштириш учун малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини жорий этиш;

касаначиликни кенгайтириш ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари инфратузилмаси таркибида янги иш жойларини ташкил этиш орқали ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш механизмларини жорий этиш;

ногиронлиги бўлган шахслар, биринчи навбатда ногиронлиги бўлган аёлларни талаб юқори бўлган касбларга, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятига ўқитиш бўйича қисқа муддатли курсларини жорий этиш;

ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари вакилларини ижтимоий-иқтисодий фаолиятга кенг жалб қилиш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил

1 мартга

қадар


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Савдо саноат палатаси, "Маҳалла" жамғармаси, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари, БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA)


36.

Ногиронлиги бўлган болаларнинг манфаатлари ва имкониятларини ҳамда тегишли касбларнинг долзарблигини ҳисобга олган ҳолда ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг ўқув дастурларини такомиллаштириш.


Чора-тадбирлар режаси

2018 йил

1 январга

қадар


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари


37.

Иш берувчилар учун шароитларни яхшилаш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг фикрини ҳисобга олиш, ушбу фаолият устидан таъсирчан назорат механизмини ўрнатишни назарда тутувчи ногиронлиги бўлган шахслар учун меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш жойини аттестациядан ўтказиш тизимини қайта кўриб чиқиш


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2018 йил

1 февралга

қадар


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши


38.

Ихтисослаштирилган ўқув муассасаларида ногиронлиги бўлган ўқувчилар учун профессионал психологик ёрдам хоналарини яратиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2018 йил

1 июлга

қадар


Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази


IV. НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР УЧУН ҚУЛАЙ

ВА МАҚБУЛ  МУҲИТНИ ТАЪМИНЛАШ, ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ

МУАССАСАЛАРНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК ЖИҲОЗЛАНИШИНИ ЯХШИЛАШ

39.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай жисмоний муҳитни яратиш тўғрисида қонунчилик талабларини амалга ошириш, жамоат транспорти, ижтимоий, йўл-транспорт ва бошқа инфратузилмани ногиронлиги бўлган шахслар фойдаланишини таъминловчи техник воситалар билан босқичма-босқич жиҳозлаш бўйича чоралар кўришга қаратилган ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай муҳитни таъминлаш бўйича давлат дастурини ишлаб чиқиш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил

1 мартга

қадар


Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Ергеодезкадастр давлат қўмитаси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари


40.

Жойларда қулайликни босқичма-босқич таъминлашга йўналтирилган ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларни мослаштириш самарадорлигини ошириш бўйича чоралар кўриш, шу жумладан:

уларни ижтимоий инфратузилма объектларига келишлари; жамоат транспортининг барча турларидан фойдаланиш; ногиронлиги бўлган шахсларга қулайликлар яратиш мақсадида, жамоат транспортини махсус воситалар билан, шу жумладан, пандуслар, алоҳида жойлар, бекатлар ва йўналишларни овоз ёрдамида эълон қилиш, электрон ахборот таблолари билан жиҳозлаш.


Ташкилий

комплекс

чора-тадбирлар

Доимий

асосда


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, Транспорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, ИИВ, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

41.

Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ҳамда минтақавий марказларини замонавий диагностика, даволаш ва спорт ускуналари билан жиҳозлаш.


Комплекс чора-тадбирлар мажмуи

2018 йил

1 мартга

қадар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси


42.

Қуйидагилар:

автомототранспорт воситалари ҳайдовчилари-ногиронлиги бўлган шахсларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг фойдаланиши учун мослаштирилган миллий ишлаб чиқарилган енгил автомашиналарни махсус ускуналар билан қайта жиҳозлашни таъминлаш бўйича таклифларни тайёрлаш ва киритиш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси Чора-тадбирлар режаси

2018 йил

1 февралга

қадар


ИИВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, "Ўзавтосаноат" АЖ, Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти


43.

Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриши учун мўлжалланган автотранспорт тўхтаб туриш жойларида энг оз миқдори қатъий белгиланган жойлар сонини ажратиш ва у ерларда бошқа автотранспорт воситалари тўхтаб туришини тақиқлаш.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун бориш қийин бўлган инфратузилмага яқин жойда тўхташ имконини берувчи янги йўл белгисини жорий этиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2018 йил

1 февралга

қадар

ИИВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги, ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари


44.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ахборот олиш имкониятини ошириш ва уларнинг бўш вақтларини мароқли ўтказишларини таъминлашга кўмаклашадиган эфирга узатилаётган янгиликлар, телекўрсатув ва видеофильмларни субтитр ва сурда таржима билан бирга олиб борилишини ташкил этиш чораларини кўриш, шунингдек, махсус шрифтли нашрларни кенгайтириш.


Чора-тадбирлар режаси

2018 йил

1 февралга

қадар


МТРК, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, ЎзА, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


45.

Давлат-хусусий шериклик тамойилларини қўллаган ҳолда ногиронлиги бўлган шахслар учун санаторийлар фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2018 йил

1 мартга

қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


46.

Тиббий-ижтимоий муассасаларни қуриш ва жиҳозлаш, уларнинг ногиронлиги бўлган шахсларни ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд тоифаларни қабул қилиш имкониятларини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва киритиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2018 йил

1 январга

қадар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


47.

"Мурувват" ва "Саховат" интернат уйларида ўқув-меҳнат устахоналари тизимини қуйидагилар орқали ривожлантириш: уларни зарур ускуналар билан жиҳозлаш;

меҳнат кўникмаларини ўқитиш ва эгаллаш бўйича дастурларини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш;

ҳомийликка олинганларни тўлиқ ижтимоий мослашувини таъминлаш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси


2018 йил

1 февралга

қадар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


48.

Объектларни, шу жумладан, йўл-транспорт инфратузилмасини лойиҳалаш ва қуришда архитектура-қурилиш назоратини кучайтириш, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун қулайликлар таъминлаш борасидаги талабларга риоя қилмаслик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича чоралар кўриш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2018 йил

1 февралга

қадар


Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ергеодезкадастр давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


49.

Давлат органлари ва ташкилотларнинг расмий веб-сайтларини ногиронлиги бўлган шахслар фойдаланиши учун, уларга жойлаштирилган маълумотлар билан танишиш ва хизматлардан фойдаланиш билан боғлиқ қўшимча имкониятлар билан таъминлаш.


Чора-тадбирлар режаси

2018 йил

1 январга

қадар


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


50.

Эшитиш ва нутқ бузилишлари бўлган шахсларнинг тезкор хизматларга замонавий алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда мурожаат қилиш имкониятини жорий этиш масаласини ишлаб чиқиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2018 йил

1 мартга

қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ИИВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ФВВ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари


51.

1941-1945 йиллар уруши ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахслар ҳамда Чернобил АЭС даги ҳалокат оқибатларини бартараф этиш сабабли ногиронлиги бўлган шахслар ва бошқаларга гувоҳномалар тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш.


Ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил

1 январга

қадар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ, МХХ, Давлат божхона қўмитаси


            

Изоҳ: Тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳаси ва предметига қараб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қайта кўриб чиқилиши ёки ягона ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин.



"Халқ сўзи", 2017 йил 2 декабрь


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 4 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 11 декабрь, 49-сон, 1195-модда
































Время: 0.2200
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск