ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.11.2017 й. ПҚ-3386-сон "Ёқилғи-энергетика ресурслари ҳамда бошқа юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш борасида рақобат муҳитини такомиллаштириш, суиистеъмолчиликлар ва талон-тарожликлар шароитини тугатиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.11.2017 й.

N ПҚ-3386



ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА РЕСУРСЛАРИ

ҲАМДА БОШҚА ЮҚОРИ ЛИКВИДЛИ МАҲСУЛОТЛАР

БИЛАН ТАЪМИНЛАШ БОРАСИДА РАҚОБАТ МУҲИТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, СУИИСТЕЪМОЛЧИЛИКЛАР

ВА ТАЛОН-ТАРОЖЛИКЛАР ШАРОИТИНИ ТУГАТИШ,

ТЎЛОВ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ, ДЕБИТОРЛИК

ВА КРЕДИТОРЛИК ҚАРЗЛАРИНИ КАМАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Товарлар ва хизматлар бозорларида самарали рақобат муҳитини яратиш ҳамда монополияни босқичма-босқич камайтириш, тақсимлаш тизими элементларини тугатиш, хўжалик юритувчи барча субъектларнинг моддий-техника ресурслари билан таъминланишида тенг шарт-шароитларни вужудга келтириш, ёқилғи-энергетика ресурслари ҳамда юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш соҳасида суиистеъмолчиликлар ва талон-тарожликларнинг олдини олиш, таг-томири билан тугатиш ҳамда уларни профилактика қилиш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш, шунингдек, валюта сиёсатини либераллаштириш шароитида қишлоқ хўжалиги ва саноат базавий тармоқларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг:

а) 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб давлат органлари, ташкилотлари ва ҳукумат комиссияларининг маҳсулот, хом ашё ва материалларнинг чегараланган нархлари даражасини, уларни тақсимлаш ҳажмлари ва дислокациясини тасдиқлаш бўйича ушбу қарор қоидаларига мос келмайдиган ваколатларини бекор қилиш тўғрисидаги (Вазирлар Маҳкамаси томонидан рўйхати белгиланадиган ижтимоий аҳамиятдаги маҳсулотлар ва уларнинг стратегик турлари бундан мустасно);

б) Монополист корхоналар ҳамда устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ёки устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар томонидан ички бозорда фақат биржа савдолари орқали бозор тамойиллари асосида сотиладиган юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар, хомашё ва материалларнинг рўйхатини иловага*  мувофиқ тасдиқлаш тўғрисидаги;

в) 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб маҳсулотнинг айрим турлари, хом ашё ва материалларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг қисқа муддатли ҳамда ўрта муддатли прогнозларини таҳлил қилиш ва шакллантириш мақсадидагина улар бўйича тасдиқланадиган йириклаштирилган моддий балансларни шакллантиришга утиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда бозор нархларида нефть маҳсулотлари ва бошқа юқори ликвидли маҳсулот турлари, хом ашё ва материалларнинг моддий балансларига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг талаб-эҳтиёжларини узлуксиз ҳамда ўз вақтида қондиришни таъминлаш, шунингдек, бутун республика бўйича улар тақчиллигининг олдини олиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси тегишли комплекслари, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини белгиловчи ҳукумат қарорини қабул қилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

2017 йилнинг охирига қадар "Ўзнефтмаҳсулот" АЖнинг нефтни қайта ишлаш заводларига 2,0 триллион сўм миқдорида фоизсиз бюджет ссудалари, шулардан 600 миллиард сўми углеводород хом ашёси ва тайёр нефть маҳсулотларини импорт қилишга мақсадли йўналтирилган ҳолда уч кун мобайнида ажратиб берилишини таъминласин;

Тошкент шаҳрида транспорт ташувларининг тарифлари кескин ўсишига йўл қуймаслик мақсадида 2017-2018 йилларда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратилишини таъминласин;

нефть маҳсулотларига бозор нархлари белгиланишига ўтилиши муносабати билан 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг тегишли моддаларини ва Инвестиция дастури параметрларини оширсин;

2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва ривожланиш давлат дастурлари параметрларида бюджетдан маблағ олувчилар томонидан юқори ликвидли товарларнинг асосий турларини бозор нархларида харид қилишга зарур маблағларни назарда тутсин.

5. 2020 йилнинг 1 январига қадар муддатда:

мулкчилик шаклидан ва фойдаланиш мақсадларидан қатъи назар республика корхоналари томонидан импорт қилинадиган углеводород хом ашёси - божхона тўловлари (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан;

"Ўзбекнефтгаз" АЖнинг нефтни қайта ишлаш корхоналари - фойда солиғини тўлашдан озод қилинсин, бўшаётган маблағлар ишлаб чиқариш қувватларини янгилаш, модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга, шунингдек, ана шу қувватларни оширишга мақсадли йўналтирилсин.

7. 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб:

қори ликвидли маҳсулот турларини, хом ашё ва метариалларни сотишнинг бозор механизмларини янада жорий этиш тўғрисида" Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сонли қарори 3-иловаси билан тасдиқланган моддий-техника ресурслари стратегик турларини сотишнинг махсус тартиби;

марказлаштирилган манбалар ҳисобига сотиб олинадиган маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни истисно қилганда, биржа савдоларида харид қилинган маҳсулотни қайтадан сотишга қўйилган тақиқ бекор қилинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2018 йил ҳосилидан бошлаб:

пахта хом ашёси ва ғаллани қайта ишлаш натижасида ҳосил бўладиган техник уруғлик, ўсимлик ёғи, шрот, шулха ва бошқа маҳсулотлар бозор нархларини шакллантиришнинг янги механизмини жорий этган ҳолда фермер хўжаликларининг пировард натижаларга эришишдан моддий манфаатдорлиги ошишига имкон берувчи рентабеллик таъминланишини ҳисобга олиб, пахта хом ашёси ва ғалланинг харид нархлари оширилишини;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари давлат харидини молиялаштиришнинг амалдаги тартиби ва механизми қайта кўриб чиқилишини назарда тутсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда электрон савдо майдончалари кенгайтирилишини ҳамда барча тадбиркорлик субъектларининг биржа бозорида тенг иштирок этишини таъминлаш, биржа савдоларини шаффоф тарзда амалга ошириб, бозор нархи белгиланишини шакллантиришни ҳисобга олган ҳолда "Ўзбекистон Республика Товар-хом ашё биржаси" АЖ фаолияти такомиллаштирилишини назарда тутувчи ҳукумат қарорини қабул қилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ушбу қарорга мувофиқ биржа савдоларида нархлар шакллантирилиши ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан доимий мониторингни таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиши ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси В.А. Голишев ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси М.М. Икромов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 15 ноябрь























































Время: 0.1383
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск