ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Алоҳида меҳмонхоналар, сайёҳлик комплекслари бўйича ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чорвоқ" эркин туристик зонасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонига Шарҳ

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Чорвоқ" эркин туристик зонасини ташкил

этиш тўғрисида"ги Фармонига

ШАРҲ



Ўзбекистон Республикасида иш ўринлари яратиш, иқтисодиётни диверсификация қилиш, ҳудудларни жадал ривожлантириш, валюта тушумларини кўпайтириш, аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини ошириш каби энг муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифаларни яқин истиқболда ҳал қилиш учун кенг салоҳиятга эга бўлган туризм соҳасини ривожлантириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тошкент вилояти улкан туристик салоҳиятга эга. Чунончи, ҳудудда экстремал ва тоғ туризмини, яъни чаналарда учиш, сноубординг, парапланда ва дельтапланда учиш, велоспорт, мотоспорт ва экстремал спорт турлари ҳамда экологик ва қишлоқ хўжалиги туризмини ривожлантиришга табиий шароитлар бор.

Хусусан, Тошкент вилояти тоғларида Чорвоқ сув омбори мавжуд бўлиб, унинг соҳилида кўплаб пансионатлар, дам олиш зоналари ва болалар спорт-соғломлаштириш лагерлари жойлашган. Муҳташам Fарбий Тянь-Шань тоғлари кўплаб туристик йўллар ва йўлаклар, шаршаралар, ғорлар, чуқурликлар, ёнғоқзорлар ва боғлар 2016 йили ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон рўйхатига киритилган. Бундан ташқари, "Угом-Чотқол" миллий боғи 230 турдаги ҳайвонлар, 1800 ўсимлик турлари ва 4 та табиий кўлни (Урунгач, Бодак, Шовури, Ихнож) ўз ичига олади.

Бугунги кунда вилоятда маҳаллий ва хорижий туристларга хизмат кўрсатувчи жами 120 та корхона фаолият кўрсатмоқда: улардан 15 таси туристик операторлар, кунига 2440 та туристга хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлган 45 меҳмонхона, 71 санаторий ва дам олиш масканлари. Туризм хизматлари экспортнинг жами 44,6 миллион АҚШ долларини ташкил этади, бу эса ўсишнинг 109,2 фоизини ташкил қилади.

Шунга қарамай, минтақанинг йирик туристик салоҳияти ва табиий ресурслари ҳисобга олинса, бу кўрсаткични қониқарли, деб бўлмайди, яъни тураржойлар, санаторийлар ва дам олиш масканларини жойлаштириш учун етарлича маблағлар мавжуд эмас, туристик инфратузилмалар ривожланиш ва туристларга кўрсатилаётган хизматлар сифати паст, шунингдек, уларнинг турлари сони ҳам чекланган.

Шу билан бирга, Тошкент вилоятидаги туризм соҳаси бугунги ҳолатининг таҳлили туристларнинг арзон ва сифатли дам олиш эҳтиёжларини тўлароқ қондириш учун мазкур соҳани янада ривожлантириш бўйича самарали чораларни қабул қилиш лозимлигини кўрсатмоқда.

Шу муносабат билан Тошкент вилоятининг туристик салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва ривожлантириш, транспорт-коммунал инфратузилма объектлари комплексини ва янги туристик йўналишларни шакллантирган ҳолда Чимён-Чорвоқ рекреация ҳудудида замонавий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш йўли билан дам олиш ва туризм учун шароитларни яхшилаш, шунингдек, туристик хизматлар сифатини ошириш, унинг асосида янги иш ўринлари яратиш ва аҳолининг даромадлари ўсишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чорвоқ" эркин туристик зонасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чорвоқ" эркин туристик зонасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонининг қабул қилиниши туризм соҳасидаги давлат сиёсатининг мантиқий давоми ҳисобланади ва Тошкент вилоятининг туристик салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ривожлантириш ҳамда оширишга қаратилган.

Тошкент вилоятининг ўзига хос курорт-рекреация шароитларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан замонавий меҳмонхона мажмуаларини, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятдаги бошқа объектларни қуриб, шунингдек, замонавий муҳандислик инфратузилмасини яратган ҳолда, Чимён-Чорвоқ рекреация ҳудудида "Чорвоқ" эркин туристик зонасини ташкил этиш назарда тутилмоқда.

Ўзбекистоннинг потенциал фойдали туризм саноати ҳозирги вақтда меҳмонхоналар қурилиши ва деярли барча замонавий инфраструктура учун инвестицияларнинг етишмовчилиги, шунингдек, туристларни жалб қилиш ва чет элда дам олишни афзал кўрадиган фуқароларни ички туристик бозорга қайта йўналтириш учун зарур бўлган хизмат кўрсатиш даражасининг пастлиги билан боғлиқ муаммоларга дуч келаётганлиги сабабли эркин туристик зонани яратиш давлат аҳамиятидаги масалага кўтарилди.

Ташкил этилаётган "Чорвоқ" эркин туристик зонаси Ўзбекистондаги шу каби зоналар ичида биринчи ва ягоналиги боис эркин туристик зоналар мамлакатимиз учун инновация характерига эга ҳисобланади.

Фармон билан "Чорвоқ" эркин туристик зонасининг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:

эркин туристик зонада замонавий туризм инфраструктураси объектлари (меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятдаги бошқа объектлар)ни, туристларга хизмат кўрсатиш учун зарур шароитларни таъминлаган ҳолда, махсус функционал ва мавсумий рекреацион дам олиш зоналарини яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий ва мамлакатимиз инвесторларининг инвестицияларини жалб қилиш;

ҳудуднинг экомуҳити имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, ўзига хос туристик йўналишларни ташкил этиш;

транспорт воситаларининг арзонлигини таъминлаш, ҳудудда транспорт ҳаракатининг янги (поезд, электропоезд, автобус), шу жумладан, муқобил энергия манбаларида ҳаракатланувчи турларини жорий этиш, йўловчи транспорти ҳаракатининг йўналишларини кенгайтириш, уларнинг тўхтовсиз ҳаракатини ташкил этиш, тегишли транспорт инфраструктурасини ривожлантириш;

туристлар хавфсизлиги қўшимча шароитларини, шу жумладан, туристик инфратузилма объектларини видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш, огоҳлантириш тизимларини ташкил этиш, зона ҳудудига келувчи туристлар ҳақида ягона маълумотлар базасини, фавқулодда ҳолатларда тез ёрдам бериш тизимини жорий этиш йўли билан яратиш;

эркин туристик зонада лойиҳаларни амалга ошираётган ва фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ва инвесторлар (шу жумладан, хорижий инвесторлар) учун белгиланган алоҳида божхона ва солиқ режимларини таъминлаш;

муқобил ва қайта тикланадиган манбаларни қўллаган ҳолда, янги замонавий энергия тежовчи тизимлар ва технологияларни синов тариқасида жорий қилиш асосида ўзига хос экологик тизимни яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш;

Туризм инфратузилмаси объектларини, дам олишни ва туристик хизматларни ривожлантириш учун ташкил этиладиган эркин туристик зоналар эркин иқтисодий зоналарнинг бир тури эканлигини ҳисобга олиб:

"Чорвоқ" эркин туристик зонасининг фаолият кўрсатиш муддати кейинчалик узайтириш имконияти билан 30 йил этиб белгиланди;

эркин туристик зонага ва зона иштирокчилари сифатида рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектларига эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги қонунчилик қоидалари, жумладан, эркин иқтисодий зоналар ва уларнинг иштирокчилари учун назарда тутилган барча имтиёз ва афзалликлар татбиқ этилди.

Эркин туристик зонанинг яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори билан ташкил этилган Тошкент вилоятида эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгаши таркибига Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг вакили ва Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш департаментининг директори киритилди.

Фармонда ваколатли вазирлик ва идораларга эркин туристик зонани ривожлантириш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган бир қатор топшириқлар назарда тутилган:

эркин туристик зона ҳудудида хавфсиз туризмни таъминлаш концепциясини, шу жумладан, интеллектуал транспорт, геоахборот тизими ва бошқаларни жорий этиш бўйича таклифларни киритиш;

эркин туристик зонани тиббиёт муассасалари билан таъминлашга, соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини муассасалари, уларнинг замонавий жиҳозлар ва юқори малакали кадрлар билан таъминланганлигига асосий эътибор қаратган ҳолда, туристларга сифатли тиббий хизмат, шу жумладан, шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш;

Тошкент - Чимён-Чорвоқ курорт-рекреация зонаси маршрути (ва ортга) бўйича комбинациялашган йўловчи ташув тизимини янада ривожлантириш, зарурат бўлганда янги қулай йўналишларни жорий этиш бўйича таклифларни киритиш;

эркин туристик зона ҳудудидан маиший чиқиндиларни тизимли асосда уларни қайта ишлайдиган яқин корхоналарга олиб чиқиб кетиш бўйича чора-тадбирларни қабул қилиш;

"Чорвоқ" эркин туристик зонасини янада ривожлантириш концепцияси лойиҳасини, шунингдек, уни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини киритиш.

Фармоннинг энг муҳим жиҳатларидан яна бири унинг эркин иқтисодий зона ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун қулай шароитлар яратишга қаратилганлиги ҳисобланади. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига кредит ва фоизларни узишнинг қулай шартларини тақдим этишни ўз ичига олувчи 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит линиялари очишни таъминлаш топширилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига, "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ ва "Асака" АТБга:

эркин иқтисодий зона ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларида банкларнинг, шу жумладан банкларнинг тегишли инвестиция компаниялари орқали 100 фоизгача иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда халқаро молия институтлари, хорижий банклар ва бошқа инвесторларнинг - юридик ва жисмоний шахсларнинг (шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг), давлат ва нодавлат фондларининг, корхона ва ташкилотларнинг грантлари, кредит линиялари ва инвестициялари, беғараз молиявий ёрдамларини, шунингдек, амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банкларининг кредитларини жалб этиш ҳуқуқи берилмоқда.

Фармоннинг қабул қилиниши замонавий инфратузилмани изчил ривожлантириш, тақдим этиладиган туристик, меҳмонхона ва транспорт хизматлари сифатини ҳамда Чимён-Чорвоқ рекреация ҳудудига ташриф буюраётган хорижий ва маҳаллий туристлар учун хизматлар даражасини яхшилаш мақсадида хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича масалаларни ҳал этишни тезлаштиришга имкон беради.



"Халқ сўзи", 2017 йил 6 декабрь






































Время: 0.1413
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск