ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Вазирликлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.11.2017 й. ПҚ-3416-сон "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.11.2017 й.

N ПҚ-3416



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ ВАЗИРЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-5264-сон Фармонини ижро этиш юзасидан:

2. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирига:

зарур ҳолларда, бошқарув ходимларининг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб юритилади) марказий аппаратининг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) маблағлари ҳисобидан Вазирлик ходимларининг қўшимча штат бирликларини жорий этиш;

Вазирликка юклатилган вазифаларни бажариш доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий-таълим муассасаларининг юқори малакали мутахассислари, шунингдек, халқаро ташкилотлар, чет эл компаниялари ва мутахассисларини маслаҳатчи сифатида жалб қилиш;

юқори малакали чет эл мутахассисларини ишга қабул қилиш, шунингдек, уларга Жамғарма маблағлари ҳисобидан иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгилаш ҳуқуқи берилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Вазирлик Ўзбекистон Республикасини инновацион ва илмий-техник ривожлантириш соҳасида жамият ва давлат ҳаётини ҳар томонлама ривожлантиришга, мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади;

Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, қонун ҳужжатларида назарда тутилган фаолиятнинг алоҳида масалалари бўйича - бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади.

Вазирлик ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Жамғарма ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўйича тугатилаётган Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири, шунингдек, унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.


3-1. Вазирликка қуйидаги мақсадлар учун шартнома асосида, жумладан хорижий консультантлар ва экспертларни, шунингдек техник кўмак ва грантларини жалб қилишга рухсат этилсин:

инновацион ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш ва илм-фан соҳасида илғор халқаро тажрибани ўрганиш ва татбиқ этиш, шунингдек вазирликка юклатилган бошқа вазифалар ва топшириқларни бажариш;

вазирлик ва унинг таркибий бўлинмалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек илмий-инновацион ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича тадқиқотлар ўтказиш, инвестиция сиёсати стратегиясини ишлаб чиқиш;

хорижий мамлакатларнинг тегишли вазирликлари ва идоралари билан самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш.

4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Вазирлик буюртмалари бўйича юклатилган вазифалар доирасида жалб қилинаётган чет эл мутахассисларига кириш визаларини расмийлаштиришни таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Вазирликнинг буюртмалари бўйича юклатилган вазифалар доирасида жалб қилинаётган чет эл мутахассисларига давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Вазирликнинг буюртмалари бўйича юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун республикага чет эл мутахассисларини жалб қилишга рухсатномалар берилишини (узайтирилишини), шунингдек, жалб қилинаётган чет эл мутахассисларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (узайтирилишини) таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги белгиланган тартибда Вазирликни зарур алоқа воситалари, жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.


7-1. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги бошқа вазирлик ва идоралар статистик ахборот бюллетенларини мажбурий тарқатиш рўйхатига киритилсин.

8. Жамғарма қуйидагилардан:

ягона ижтимоий тўлов ва тўлов манбаидаги юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан ташқари барча турдаги солиқлардан;

белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхат бўйича республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва Жамғарма маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган илмий-лаборатория асбоб-ускуналари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) озод қилинсин.


9. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Миллий ахборот агентлиги Вазирлик фаолияти оммавий ахборот воситаларида тизимли равишда кенг ёритилишини ташкил этсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчилари У.С. Исмаилов, О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 30 ноябрь






























Время: 0.1608
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск