Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Вазирликлар /

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 30.11.2017 й. ПҚ-3416-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 30 ноябрдаги

ПҚ-3416-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Инновацион

ривожланиш вазирлиги тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб юритилади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартиби, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди.


2. Вазирлик:

Ўзбекистон Республикасини инновацион ва илмий-техник ривожлантириш соҳасида жамият ва давлат ҳаётини ҳар томонлама ривожлантириш, мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқарув органи ҳисобланади;

ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек, ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, қонун ҳужжатларида назарда тутилган фаолиятнинг алоҳида масалалари бўйича - бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади;

инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари, илмий-тадқиқот ва ахборот-таҳлил муассасалари ҳамда бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;

илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасалар томонидан амалга ошириладиган давлат илмий-техникавий дастурлари ва лойиҳаларининг ягона буюртмачиси ҳисобланади.


3. Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари ҳамда фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


4. Вазирликнинг расмий номланиши:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, қисқартмаси - Инновация вазирлиги;

б) рус тилида:

тўлиқ номи - Министерство инновационного развития Республики Узбекистан, қисқартмаси - Мининновации;

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи - Ministry of innovational development of the Republic of Uzbekistan, қисқартмаси - Innovation ministry.


5. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:

марказий аппарат;

Илмий-техник ахборот маркази;

Илғор технологиялар маркази;

илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлил муассасалари;

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси;

илмий-техник кенгаши;

чет эллик маслаҳатчилар гуруҳи;

нашриёт.


6. Вазирлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳр, мустақил баланс, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақлари, банк ҳисоб рақамлари, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига эга бўлади.



2-БОБ. ВАЗИРЛИК ВА УНИНГ МАРКАЗИЙ

АППАРАТИ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


1-§. Вазирликнинг вазифалари ва функциялари


7. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

мамлакатни ривожлантиришнинг узоқ муддатли сценарийларини ҳисобга олган ҳолда инновацияларни ишлаб чиқиш ҳамда давлат ва жамият қурилишига жорий этиш, шунингдек, жамият ва давлат тараққиётини таъминловчи илмий тадқиқотлар ва илғор технологияларнинг устувор ва истиқболли йўналишларини ривожлантириш стратегиясини белгилаш;

тез ўзгарувчан жаҳон конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда иқтисодиётнинг жадал ривожланишини таъминлаш бўйича стратегик ва олдиндан режалаштириш;

аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, унинг фаровонлигини оширишни таъминлаш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва прогноз қилиш, шунингдек, мамлакат ижтимоий-иқтисодий салоҳиятининг барқарор ўсиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлай оладиган фан ва инновацияларни ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш;

қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва интенсив ривожлантиришга йўналтирилган инновацияларни жорий этиш;

ижтимоий ривожланишга, шу жумладан таълим ва соғлиқни сақлаш тизимига инновацияларни жорий этиш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш тизимига инновацияларни жорий этиш;

давлат илмий-техник ва инновацион сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш ҳамда грант асосида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларнинг давлат илмий-техникавий дастурларини тасдиқлаш;

мамлакатни ривожлантиришнинг узоқ муддатли сценарийларини ҳисобга олган ҳолда ноу-хауларни ишлаб чиқиш, инновацион фаолият ва рақобатбардош илмий-техника маҳсулотлари бозорини кенгайтиришга йўналтирилган замонавий технологияларни жорий этиш;

инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.


8. Вазирлик ўзига юклатилган вазифларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) мамлакатни ривожлантиришнинг узоқ муддатли сценарийларини ҳисобга олган ҳолда инновацияларни ишлаб чиқиш ҳамда давлат ва жамият қурилишига жорий этиш, шунингдек, жамият ва давлат тараққиётини таъминловчи илмий тадқиқотлар ва илғор технологияларнинг устувор ва истиқболли йўналишларини ривожлантириш стратегиясини белгилаш соҳасида:

инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни ишлаб чиқиш, давлат ва жамият бошқарувини ривожлантиришга кўмаклашиш, давлат хизматлари сифатини оширишга йўналтирилган илмий тадқиқотларни ўтказишни ташкил этади;

давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудлардаги долзарб муаммоларни ҳал этиш бўйича фуқаролик жамияти институтлари ва аҳоли билан ўзаро ҳамкорлигининг инновацион ёндашувларини ишлаб чиқади;

жамоат назоратини амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этади;

инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларнинг ишлаб чиқилишини ташкил этади, илмий тадқиқотлар натижаларини тарғиб қилиш ва амалий фойдаланиш механизмларини шакллантиради;

илмий-техникавий лойиҳалар, фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларнинг давлат экспертизасини амалга оширади;

давлат органлари ва ташкилотларида инновацион фаолиятни унинг самарадорлик индикаторлари асосида ўрганиш ва ҳолатини баҳолашни амалга оширади, мазкур соҳани такомиллаштириш бўйича таклифларни йиғади ва умумлаштиради;

баҳолаш ва ўрганиш натижалари асосида илғор технологияларни биринчи даражада жорий этишни талаб қиладиган тегишли тармоқ ва соҳаларни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди;

инновацион жараённи амалга оширишнинг энг мақбул вариантини тизимлаштиради, аниқ вазиятлар учун оптимал бошқарув қарорларини ишлаб чиқади;

б) тез ўзгарувчан жаҳон конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда иқтисодиётнинг жадал ривожланишини таъминлаш бўйича стратегик ва олдиндан режалаштириш соҳасида:

иқтисодиёт тармоқларининг, шу жумладан фавқулодда вазиятларда барқарор фаолият кўрсатиши, иқтисодиётда инвестиция фаолиятини ҳисобга олган ҳолда чуқур таркибий ўзгартириш, жаҳон бозорида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқишга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича таклифларни тайёрлайди;

экспорт географиясини диверсификация қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, иқтисодиёт тармоқлари ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ҳамда сафарбар қилиш, шунингдек, миллий брендларни тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, шу жумладан бизнесни юритишга қулай шарт-шароитларни яратиш ва иқтисодиётни янада либераллаштириш орқали ривожлантиришга оид узоқ муддатли дастурларни тайёрлайди;

миллий иқтисодиётни модернизация қила оладиган илмий, лойиҳа ва илмий-технологик ташкилотлари тизимини ривожлантириш, шунингдек, истиқболда илмий-техник салоҳиятни шакллантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқади;

ҳудудлар инновацион фаолияти кўламини кенгайтириш ва иқтисодиётни диверсификация қилиш, қолоқ туман ва шаҳарларни жадал ривожлантириш ҳисобига ҳудудларнинг иқтисодий ривожланиш даражасида табақалашувни қисқартиришга кўмаклашади;

иқтисодиётнинг энергия ва ресурс сарфи ҳажмини қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан ўзаро ҳамкорликда молия, пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш, миллий валютани мустаҳкамлаш, валютани тартибга солишнинг илғор бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш бўйича таклифларни тайёрлайди;

янги эркин иқтисодий зоналар, технопарклар, саноат зоналари, логистика хабларини яратиш ва амалдагиларининг самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади, шунингдек, республиканинг инновацион салоҳиятини оширишга кўмаклашади;

иқтисодиётни рағбатлантириш ва хусусий инвестицияларни биринчи навбатда инфратузилма объектлари ҳамда ресурс сарфи юқори бўлган тармоқларга жалб қилиш учун давлат-хусусий шериклик механизмларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

атроф-муҳитни ифлослантириш даражасини камайтирадиган экологик тоза технологияларни қўллаган ҳолда ишлаб чиқариш қобилиятини оширишни назарда тутувчи "яшил иқтисодиёт" технологияларини жорий этишга кўмаклашади;

макроиқтисодий, солиқ-бюджет, пул-кредит параметрлари, шунингдек, интеграция жараёнларининг таъсирини баҳолаш билан ўзаро боғлиқликда иқтисодиёт тармоқларини ўрта ва узоқ муддатли ривожлантириш сценарийларини шакллантиришга кўмаклашади;

хизматлар соҳасини жадал ривожлантиришга ва унинг тузилмасини тубдан ўзгартиришга, энг аввало, инновацион ишланмалар ва технологияларни жорий этиш ҳисобига унинг сифатини ва ялпи ички маҳсулотни шакллантиришдаги ролини оширишга кўмаклашади;

инновацион ёндашувларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш орқали туризм соҳасининг рақобатбардошлигини оширишга кўмаклашади;

мамлакат иқтисодиётини жадал ривожлантиришга қаратилган илмий тадқиқотлар ўтказишни ташкил этади;

в) аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, унинг фаровонлигини оширишни таъминлаш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва прогноз қилиш, шунингдек, мамлакат ижтимоий-иқтисодий салоҳиятининг барқарор ўсиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлай оладиган фан ва инновацияларни ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш соҳасида:

аҳоли фаровонлигини ошириш, кам таъминланган оилалар сонини ва даромадларнинг табақалашувини қисқартириш мақсадида фуқароларнинг реал даромадларини таҳлил қилади;

аҳоли бандлигини, шу жумладан инвестициялар, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотлар маблағларини жалб қилиш ҳисобига оширишнинг илғор методларини жорий этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликда узлуксиз таълим, айниқса муҳандис-техник кадрларни тайёрлаш соҳасидаги тизимни тубдан такомиллаштириш, таълим хизматларининг ҳаммабоплиги ва сифатини ҳамда техник йўналишдаги мутахассисликнинг нуфузини ошириш бўйича таклифларни тайёрлайди;

давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига илмий, илмий-техник тадқиқотлар ҳамда инновацион ишланмаларнинг натижаларини жорий этиш бўйича чора-тадбирларни кўради;

"Хавфсиз шаҳар", "Ақлли шаҳар" концепцияларини жорий этишни, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш учун зарур шароитларни яратадиган маданий, спорт ва бошқа объектларни ташкил қилишни ҳам назарда тутувчи илғор стандартларни ҳисобга олган ҳолда фақат бош режалар, режалаштириш ва қурилиш лойиҳаларига мувофиқ изчил шаҳарсозликни таъминлайди;

миллий транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, мамлакатнинг транспорт тизимини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, мамлакатнинг халқаро транспорт магистралларига кўп вариантли чиқишини таъминлайдиган янги транспорт йўлларини яратиш, мавжудларини кенгайтириш ва модернизация қилиш бўйича таклифларни тайёрлайди;

ўз ваколати доирасида турли соҳаларга инновацион маҳсулотлар ва технологияларни жорий этиш ва фойдаланишга қаратилган консалтинг хизматлари соҳасини яратиш ва ривожлантириш имконини яратади;

г) қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва интенсив ривожлантиришга қаратилган инновацияларни жорий этиш соҳасида:

юқори технологияли тармоқларнинг маҳаллий хом ашё ресурслари негизида хом ашёдан тайёр маҳсулот даражасигача қайта ишлашни чуқурлаштиришга мўлжалланган фаол агросаноат сиёсатининг зарур механизмларини яратиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулот ишлаб чиқарилишини кенгайтириш, шунингдек, унинг аҳоли учун максимал ҳаммабоплиги ва хорижий бозорларда рақобатбардошлигини таъминлаш бўйича дастурларни тайёрлайди;

энг аввало, мавжуд ер, сув ва бошқа табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш имконини берувчи "Ақлли қишлоқ хўжалиги" концепциясига асосланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг замонавий синалган шаклларини жорий этади;

аграр секторда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини максимал даражада автоматлаштириш, устувор қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини жиддий ошириш ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий кўрсаткичларини яхшилаш, шунингдек, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш имконини берувчи инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этади;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг савдо бозорлари ва уларни тўғридан-тўғри етказиб беришни кенгайтириш, уларнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини таъминлашга кўмаклашади;

д) ижтимоий ривожланишга, шу жумладан таълим ва соғлиқни сақлаш тизимига инновацияларни жорий этиш соҳасида:

таълим тизимида инновацияларни, шу жумладан ўқитишнинг замонавий ва интерфаол методларини жорий этиш орқали тарғиб қилади, рақамли технологиялардан кенг фойдаланишни назарда тутувчи инновацион ўқув дастурларини ишлаб чиқишни таъминлайди;

"инсон капитали"нинг сифат даражасини ошириш, республиканинг интеллектуал маҳсулотлар ва хизматларнинг жаҳон бозорида иштирокини кенгайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

соғлиқни сақлаш тизимини жаҳон стандартларини ҳисобга олган ҳолда, шу жумладан касалликларни барвақт аниқлаш ва масофадан профилактика қилиш, шунингдек, аҳолининг узоқ умр кўриши учун қўшимча шароитлар яратиш ҳамда касаллик ва ўлим кўрсаткичларини пасайтиришни таъминлайдиган илғор технологиялар, "Ақлли тиббиёт" ва "Ягона тиббиёт ахборот маркази" концепцияларини жорий этиш орқали жадал ривожлантиришга кўмаклашади;

е) атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш тизимига инновацияларни жорий этиш соҳасида:

табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва қайта ишлаш, биологик ландшафт хилма-хиллигини сақлашнинг стратегик йўналишларини ишлаб чиқишни таъминлайди;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига инновацияларни, шу жумладан экологик тоза технологиялардан фойдаланиш ва ишлаб чиқаришда технологик жараёнларни такомиллаштириш орқали жорий этиш бўйича таклифларни тайёрлайди;

инсон ҳаётида экологик қулай шароитлар ва республика ҳудудини атроф- муҳитнинг трансчегаравий ифлосланишидан ҳимоя қилиш тизимини яратиш масалаларини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этади;

табиий ресурслар, сувни тозалаш ва чучуклаштириш, ундан оқилона фойдаланишнинг замонавий шаклларидан самарали фойдаланиш ва қайта ишлашнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқишни ташкил этади;

атроф-муҳитнинг ифлосланиши, атмосфера ҳавосига зарарли моддаларни чиқариш, сув объектларига оқова сувларни чиқариш даражасини камайтиришга қаратилган инновацион технологик ечимларни ишлаб чиқади;

муқобил энергия манбалари, энергия тежовчи технологиялардан фойдаланиш, экологик тоза автотранспорт ёқилғиси, чанг ва газ тозаловчи технологияларни ишлаб чиқиш бўйича инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларнинг амалий татбиқ этилишини қўллаб-қувватлайди;

маиший ва саноат чиқиндиларини, шу жумладан энергия ва биоўғитлар ишлаб чиқариш учун қайта ишлашнинг юқори технологияларини жорий этиш бўйича илмий асослантирилган таклифларни тайёрлайди;

иқтисодиётнинг энергия ва ресурс сарфи ҳажмини қисқартиради, ишлаб чиқаришга энергия самарадор ва энергия тежовчи технологияларни жорий этади;

ж) давлат илмий-техник ва инновацион сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш ҳамда грант асосида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларнинг давлат илмий-техникавий дастурларини тасдиқлаш соҳасида:

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ривожлантириш ҳамда замонавий илм-фан ютуқларини ҳисобга олган ҳолда фан ва технология ривожланишининг устувор йўналишларини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади;

илмий тадқиқотлар, илмий ва инновацион фаолиятни молиялаштириш механизмларининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифларни тайёрлайди;

инновацион тадқиқотлар, ғоялар, ишланмалар ва технологияларни рағбатлантириш, шунингдек, истиқболли фундаментал ва амалий тадқиқотлар ва новаторлик ғояларни, шу жумладан норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш орқали ишлаб чиқишнинг самарали тизимини яратади;

илмий-техник салоҳиятни оқилона жойлаштириш ва самарали фойдаланиш, иқтисодиётни ривожлантиришга фан ва технологияларнинг ҳиссасини оширишга йўналтирилган фанни янада ривожлантириш соҳасидаги дастурларни амалга оширишни таъминлайди;

з) мамлакатни ривожлантиришнинг узоқ муддатли сценарийларини ҳисобга олган ҳолда ноу-хауларни ишлаб чиқиш, инновацион фаолият ва рақобатбардош илмий-техника маҳсулотлари бозорини кенгайтиришга йўналтирилган замонавий технологияларни жорий этиш соҳасида:

Ўзбекистонни инновацион технологияларни яратиш ва инновацион компанияларни жалб қилиш марказига айлантириш имконини берувчи шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

инновацион илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини рағбатлантириш, кўргазма тадбирларини ташкил этиш, етакчи хорижий илмий-тадқиқот муассасалари билан ўзаро манфаатли яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш учун давлат томонидан имтиёз ва префернциялар ажратиш орқали мазкур ишларни қўллаб-қувватлайди;

юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича таълим, илмий-тадқиқот ва бошқа муассасалар, илмий-экспериментал ихтисослаштирилган лабораториялар, юқори технологиялар марказлари, технопарклар ва бошқа инновацияга йўналтирилган тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради, шунингдек, уларнинг моддий-техника ва илмий салоҳиятини мустаҳкамлашга кўмаклашади;

инновацион технологиялар, бизнес-инкубаторлар, стартап-акселераторларни ишлаб чиқиш ва тижоратлаштириш бўйича замонавий илмий-технологик комплексларни етакчи жаҳон ишлаб чиқарувчиларининг ишлаб чиқариш қувватларини жалб қилиш орқали яратади, шунингдек, IT-инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашади;

инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларнинг ҳар йилги республика ярмаркаларини ташкил қилади ва ўтказади, шунингдек улар доирасида тузилган шартномаларнинг бажарилишини мониторинг қилади;

технологик ривожланишнинг узоқ муддатли эҳтиёжлари ва тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда замонавий юқори технологияли ишлаб чиқариш, шу жумладан янги авлод транспорт воситалари, робот техникалари ва бошқа юқори технологияли маҳсулотлар турларини маҳаллийлаштириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш борасида ташаббус қилади;

Давлат бюджетининг маблағлари ҳисобидан яратилган интеллектуал мулк объектларини кейинчалик халқаро лицензиялаш мақсадида баҳолашга кўмаклашади;

илмий-техника маҳсулотлари бозорини кенгайтириш, яратилаётган инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш ва инвестиция қилишни таъминлаш ҳамда уларни янги маҳсулот ва хизматларга айлантириш, интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш ҳамда узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган технологияларни яратиш соҳасида дастурий чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

инновацион ғоялар ва ишланмаларни жорий этиш ва улардан фойдаланишни қўллаб-қувватлаш, ўсиб келаётган новаторлар авлоди учун шароитлар яратиш, таълим муассасаларида инновацион дастурларни жорий этиш борасида имкониятларни яратиш бўйича амалий чора-тадбирларни рўёбга чиқаради;

юқори технологияли инновацион паркларни ташкил этиш ва уларда кенг кўламли инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб этиш, илмий ҳажмдор ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш ва уларнинг жаҳон ахборот тармоғига интеграция қилиш, республиканинг инновацион ривожланган давлат сифатида нуфузини мустаҳкамлайди;

коинот ва сунъий йўлдош технологияларини ўрганиш билан боғлиқ тадқиқотлар соҳасида республика салоҳиятини оширишни таъминлайди;

давлат илмий-техникавий дастурларининг бажарилиши, шунингдек, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида илмий-тадқиқот ишлари натижаларидан фойдаланишни тизимли мониторинг қилади;

интеллектуал мулк объектига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган патент ва бошқа ҳужжатларни олиш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва жадаллаштириш имконини берувчи қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

и) инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш соҳасида:

чет эл инвестициялари, грантлар, халқаро ва хорижий молия институтлари маблағларини жалб қилиш мақсадида хорижий давлатлар, халқаро ва чет эл ташкилотлари, илмий жамғармалар вакиллари билан музокаралар олиб борилишини таъминлайди;

манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Вазирлик ваколатига тааллуқли бўлган масалалар бўйича халқаро ҳамкорлик соҳасида чет эллик шериклар билан шартномалар тузишни мувофиқлаштиради ва таъминлайди;

илмий тадқиқотлар ўтказиш учун чет эл инвестициялари ва грантларини жалб қилиш мақсадида хорижий давлатлар, халқаро ва чет эл ташкилотлари, илмий жамғармалар вакиллари билан музокаралар олиб боради;

маҳаллий инновацион маҳсулотларни жаҳон бозорларида илгари суриш имконини берувчи илмий ишланмаларни халқаро лицензиялаш тамойиллари ва самарали механизмларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни мувофиқлаштиради, шунингдек, халқаро лицензиядан роялтини олиш механизмлари ва ҳажмларини белгилайди;

маҳаллий инновацион ишланмаларга интеллектуал мулк ҳуқуқини тасдиқловчи халқаро патентлар, муаллифлик гувоҳномалари ёки бошқа ҳужжатларни олиш имконини яратади;

тадқиқотларни жаҳон даражасида ўтказиш, технологияларни трансфер қилиш соҳасида қонун ҳужжатларини бирхиллаштириш ва уйғунлаштириш, шунингдек, Вазирликка юклатилган вазифа ва функцияларни самарали бажариш учун юқори малакали олимлар ва мутахассисларни жалб қилади.


9. Вазирлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.



2-§. Вазирлик марказий аппаратининг

вазифалари ва функциялари


10. Вазирлик марказий аппаратининг асосий вазифаси таркибий тузилмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Вазирликка юклатилган вазифа ҳамда функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш ҳисобланади.


11. Вазирлик марказий аппарати юклатилган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Вазирлик ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий-назорат ва ахборот-таҳлилий таъминлашни амалга оширади;

таркибий тузилмаларнинг уйғун фаолиятини, шунингдек, Вазирликка юклатилган вазифа ва функциялар бажариш доирасида идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни таъминлайди;

таркибий тузилмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти устидан, шу жумладан улар томонидан қонун ҳужжатлари, идоравий ҳамда идоралараро норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан раҳбарлик қилади ҳамда мувофиқлаштиради, шунингдек, назорат қилади;

топшириқлар, қонун ҳужжатларини ижро этишда, шунингдек, шахсий ташаббуси билан Вазирлик ваколатига тааллуқли бўлган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;

Вазирлик ваколатига тааллуқли бўлган тезкор, ташкилий, кадрларга оид, молиявий, ишлаб чиқариш-хўжалик ва бошқа масалаларни ҳал этади.



3-БОБ. ВАЗИРЛИКНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


1-§. Вазирликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


12. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлардаги ишлар ҳолатини ўрганиш, инновацион фаолиятни такомиллаштириш бўйича таклифларни тўплаш ҳамда умумлаштириш;

инновацион фаолиятни унинг самарадорлик индикаторлари асосида баҳолаш, илғор технологияларни биринчи навбатда жорий этишни талаб қилувчи тегишли тармоқ ва соҳалар ривожланишининг асосий йўналишларини белгилаш;

инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш масалалари бўйича давлат бошқарув органлари, илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлил муассасалари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, улардан Вазирлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур маълумотларни сўраб олиш;

ижтимоий-иқтисодий соҳа учун фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни амалга ошириш борасида илмий-техник хизматлар кўрсатишга давлат топшириқларини шакллантириш;

илмий тадқиқотлар, ишланмалар ва технологиялар натижаларини тижоратлаштириш, шунингдек, технологияларни трансфер қилишга кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Вазирлик ваколатига тааллуқли бўлган масалалар бўйича бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда киритиш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур ахборотларни бепул асосда давлат статистика органларидан олиш;

Вазирлик, унинг таркибий тузилмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари томонидан уларнинг тегишли соҳадаги фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўйича параметрлар бажарилиши ва белгиланган индикаторларга эришишни ҳисобга олган ҳолда уларни моддий рағбатлантириш тартиби, миқдорлари ва шартларини белгилаш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, давлат органлари ва ташкилотларига киритиш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;

Вазирлик ваколатига тааллуқли бўлган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси манфаатларини халқаро даражада белгиланган тартибда ифодалаш;

илмий-техника ва инновацион лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш, шунингдек, Вазирлик ваколатига кирадиган муаммоларни ҳал қилиш учун етакчи олимлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг юқори малакали мутахассисларидан иборат идоралараро илмий-техник, инновацион кенгашлар, шунингдек, фан ва технологиялар ривожланишининг муҳим йўналишлари бўйича эксперт гуруҳларини тузиш;

илмий кадрлар тайёрлаш ва ходимлар малакасини ошириш бўйича идоравий илмий ҳамда ўқув марказлари, маслаҳат ва ахборот марказлари, илмий лабораторияларни белгиланган тартибда ташкил этиш;

республиканинг илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасалари томонидан амалга ошириладиган давлат илмий-техникавий дастурлари ҳамда лойиҳалари буюртмаларининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш;

инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни ҳисобга олган ҳолда тармоқ ҳамда ҳудудларни ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари ва дастурларини ишлаб чиқиш, шунингдек, уларни белгиланган тартибда тасдиқлашга киритиш;

инновацион ривожланиш соҳасида илмий тадқиқотлар ва ишланмалар ўтказиш бўйича ушбу ишларни бажаришга давлат буюртмасига мувофиқ лойиҳаларни танлаш учун танловлар эълон қилиш ҳамда танлов комиссиялари тузиш;

илмий ва инновацион тадқиқотларга давлат органлари ва ташкилотлари мутахассислари, илмий-тадқиқот ҳамда ахборот-таҳлил муассасалари ходимларини, таълим муассасалари, шу жумладан хорижий таълим муассасалари олимлари ва ўқитувчиларини миллий экспертлар сифатида жалб қилиш;

ҳар йили инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар республика ярмаркаларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш, шунингдек, улар доирасида тузилган шартномаларнинг бажарилишини мониторинг қилиш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича хорижий давлатларнинг тегишли тузилмалари ва халқаро ташкилотлар, илмий лабораториялар ҳамда институтлар билан ҳамкорлик қилиш;

Вазирлик, унинг таркибий тузилмалари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг моддий-техника базаси ҳамда ижтимоий инфратузилмасини яхшилаш чораларини кўриш;

илмий, илмий-техник тадқиқотларга йўналтириладиган бюджет молиявий ресурсларини тақсимлашда иштирок этиш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари ва мутахассисларини жалб қилган ҳолда белгиланган тартибда йиғилишлар чақириш.

Вазирлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


13. Вазирлик:

зиммасига юкланган вазифа ва функцияларнинг лозим даражада ҳамда самарали бажарилиши, шунингдек, тегишли соҳада давлат сиёсатининг амалга оширилиши;

тегишли соҳада фаолиятнинг асосий кўрсаткичлари бўйича параметрлар ва белгиланган индикаторларга эришишнинг сўзсиз таъминланиши;

жорий этилаётган инновациялар, ғоялар ва технологияларнинг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган ҳамда вазирлик томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг амалга оширилиши сифати, якуний натижалари ҳамда оқибатлари;

тегишли соҳани ривожлантириш ҳамда ҳудудларнинг муаммоли масалаларини ҳал этиш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши;

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ҳамда ҳимоя қилиниши учун жавобгардир.



4-БОБ. ВАЗИРЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ АСОСИЙ

ФУНКЦИОНАЛ МАЖБУРИЯТЛАРИ


14. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг (кейинги ўринларда вазир деб юритилади) асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

Вазирлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирлик зиммасига юклатилган вазифа ҳамда функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ҳамда чора-тадбирларнинг ижро этилишини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

Вазирлик ва унга идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси компекслари, шунингдек, тегишли давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, айрим юқори турувчи ташкилотлар топшириқларини ижро этиш;

ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш, Вазирликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Вазирлик фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун шахсий масъулият даражасини белгилаш;

Вазирлик фаолиятининг режалаштирилишини ташкил этиш, Вазирлик ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ҳамда топшириқларини ташкил қилиш ва ижро этиш мониторинги таъсирчан тизимини ташкил этиш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни рўёбга чиқариш, шунингдек, идоравий мансуб бўлинмалар раҳбарларининг топшириқларни ўз вақтида ҳамда сифатли ижро этиши устидан шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар кўриш;

Вазирлик ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ташкил этиш;

Вазирлик тизимида кадрларни танлаш ва жой жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Вазирликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрлар, шунингдек, Вазирликка ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажриба, юқори даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этишни назарда тутувчи дастурлар ҳамда чора-тадбирларнинг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

фаолият соҳаси масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, улар қонун ҳужжатлари талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида пухта ишланишида, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;

Вазирликнинг қонун лойиҳаларини сифатли тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур ҳолларда, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда тегишли қарорлар қабул қилиш;

Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ҳамда ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш, шунингдек, белгиланган муддатларда уларни келишиш (виза қўйиш);

Вазирлик раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ мувофиқ равишда ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

ўз ўринбосарлари ва идоравий мансуб бўлинмалар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ҳамда натижадорлигини тизимли танқидий таҳлил қилиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

Вазирлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ҳамда интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

Вазирлик ва унинг идоравий мансублигидаги бўлинмалари ходимлари томонидан давлат бошқаруви органлари ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш йўли билан улар содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

Вазирлик ва унинг идоравий мансублигидаги ташкилотлар ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишда, шу жумладан "ягона дарча" принципини жорий этиш орқали давлат хизматлари кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда улардан эркин фойдаланишни таъминлаш ва Ўзбекистон Республикасининг "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, улар фаолиятида Вазирлик ходимлари ҳамда раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўз вақтида ҳамда тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.


15. Қуйидагилар вазир ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

Вазир вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;

мутасаддилик қиладиган Вазирликнинг идоравий мансуб бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

Вазирлик фаолиятининг мутасаддилик қиладиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ҳамда чора-тадбирларнинг ижро этилиши жараёнини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўриш, бўлинмалар раҳбарлари ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва қайд этилган кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмалар раҳбарларининг ҳар чораклик режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда топшириқлари ижросини таъминлаш, мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни рўёбга чиқариш, шунингдек, улар раҳбарларининг топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун шахсий жавобгарлигини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

Вазирлик ҳайъати қарорлари, вазирнинг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш;

мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича вазирга таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, лаёқатлилиги, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этишни назарда тутувчи дастурлар ҳамда тадбирлар сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик вазир томонидан кўриб чиқиш ва имзолаш (виза қўйиш), улар қонунчилик талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Вазирнинг топшириғига биноан иштирок этиш;

Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ҳамда ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;

хизмат сафарларини қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ҳамда натижадорлигини тизимли танқидий таҳлил қилиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

Вазирлик фаолият соҳасига тегишли бўлган масалалар бўйича фаолиятни такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни Вазирлик раҳбариятига киритиш;

мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ҳамда интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш бўйича таклифларни Вазирлик раҳбариятига киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;

мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан давлат бошқаруви органлари ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш йўли билан улар содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

Вазирга давлат хизматлари кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда улардан эркин фойдаланишни таъминлаш бўйича таклифлар киритиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, улар фаолиятида қонунчилик талабларига мувофиқ фаол иштирок этишни, жисмоний ва юридик шахсларнинг барча мурожаатлари ўз вақтида ҳамда тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.


16. Қуйидагилар Вазирлик марказий аппарати бўлинмалари бошлиқларининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

бўлинмаларнинг фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, мазкур бўлинмага юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

ўз ваколатлари доирасида Вазирликнинг идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини тизимли таҳлил қилиш ҳамда бўлинмалар ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Вазирнинг мутасаддилик қиладиган ўринбосарларига киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишини таъминлаш, бўлинмалар ходимлари томонидан ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни рўёбга чиқариш, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

Вазирлик ҳайъати қарорлари, вазир ва унинг ўринбосарлари буйруқ ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режаларини ишлаб чиқишни таъминлаш, уларни тасдиқлашга киритиш, унда кўрсатилган вазифа ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

бўлинмага юклатилган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Вазирликнинг идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;

бўлинмалар фаолияти масалалари бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Вазирлик раҳбариятига кўриб чиқиш учун киритиш;

бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда вазир ўринбосарларига таклифлар тақдим этиш, профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажриба, юксак даражада ишлаш хусусиятлари ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этишни назарда тутувчи дастур ва чора-тадбирларни сифатли ишлаб чиқишни ташкил этиш;

бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларни кейинчалик Вазирлик раҳбарияти томонидан кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйиш) учун ўрганиш ва виза қўйиш, уларнинг қонун ҳужжатлари талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, Вазирлик раҳбариятининг топшириғи бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида ишлаб чиқишда иштирок этиш;

Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;

хизмат сафарларини қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ мувофиқ равишда амалга ошириш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

бўлинмалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

бўлинма ходимлари томонидан давлат бошқаруви органлари ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни талабларига мувофиқ бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

давлат хизматларининг самарадорлиги, сифатини ошириш ва улардан эркин фойдаланишни таъминлашга доир таклифларни Вазирлик раҳбариятига киритиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан жойларга бориб қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, қонун ҳужжатларига мувофиқ уларнинг ишида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.



5-БОБ. ВАЗИРЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


17. Вазир мазкур Низомга мувофиқ:

Вазирликка юклатилган вазифа ва функциялар бажарилишининг тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли ташкил этилиши, шунингдек, ўз функционал вазифаларининг бажарилиши;

Вазирлик ҳуқуқларининг самарали амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради.


18. Вазир ўринбосарлари мазкур Низомга мувофиқ:

мутасаддилик қиладиган Вазирликнинг таркибий тузилмаси ва идоравий мансуб ташкилотларда Вазирликка юклатилган вазифа ва функцияларнинг лозим даражада бажарилиши, шунингдек, ўз функционал вазифаларининг бажарилиши;

мутасаддилик қиладиган Вазирликнинг таркибий тузилмаси ва идоравий мансуб ташкилотлари орқали Вазирлик ҳуқуқларининг самарали амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради.


19. Марказий аппарат бўлинмаларининг раҳбарлари тегишли бўлинмага юклатилган вазифа ва функцияларнинг сўзсиз ва лозим даражада бажарилиши, шунингдек, ўз функционал вазифаларининг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.



6-БОБ. ВАЗИРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. Вазирлик раҳбарияти


20. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган вазир бошчилик қилади.


21. Вазир ўз мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзоси ҳисобланади.


22. Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган тўрт нафар ўринбосарлари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.


23. Вазир бўлмаган вақтда унинг ваколатлари вазифалар тақсимотига биноан унинг ўринбосарлари томонидан бажарилади.


24. Вазирлик марказий аппарат ходимлари, идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


25. Идоравий мансуб ташкилотлар ҳақидаги низомлар вазир томонидан тасдиқланади.



2-§. Вазирлик марказий аппарати бўлинмаларининг унга идоравий

мансуб бўлинмалар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби


26. Вазирлик марказий аппарати бўлинмаларининг унга идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш марказий аппарат бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан амалга оширилади.


27. Вазирликнинг марказий аппарат бўлинмалари идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзининг фаолият йўналиши бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиб:

идоравий мансуб ташкилотларга топшириқларни етказади ва уларнинг ижросини назорат қилади;

бўлинмаларнинг бевосита фаолиятига оид масалалар бўйича Вазирликнинг идоравий мансуб ташкилотларига сўровномалар юборади ва уларнинг ижросини назорат қилади;

мониторинг, ўрганишлар, зарурият туғилганда, ўз ваколати доирасида текширишлар ўтказади, Вазирликнинг идоравий мансуб бўлинмалари фаолиятини умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;

Вазирликнинг идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва натижалари ҳақидаги ҳисобот ва ахборот материаллари, статистик ва бошқа маълумотларни ўрганишни ташкил этади;

Вазирликнинг идоравий мансуб ташкилотлари иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни кўради;

Вазирликнинг идоравий мансуб ташкилотларидан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқади;

инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этишни назарда тутувчи дастур ва тадбирларни сифатли ишлаб чиқишда Вазирликнинг идоравий мансуб ташкилотлари иштирокини ташкил этади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда Вазирликнинг идоравий мансуб ташкилотлари иштирокини ташкил этади, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича улардан келиб тушган таклифларни кўриб чиқади.


28. Вазирликнинг идоравий мансуб бўлинмалари Вазирликнинг марказий аппарати бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, шу жумладан:

вазирлик топшириқларининг ижроси тўғрисида ахборот беради;

бириктирилган соҳадаги қонунчилик ижроси юзасидан фаолият натижалари тўғрисида марказий аппаратга ахборот тақдим қилади;

уларнинг фаолиятини мониторинг, ўрганиш ва текшириш натижасида аниқланган ишдаги камчиликлар ва қонунбузилишларни бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот беради;

инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этишни назарда тутувчи дастурлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш тўғрисида таклифлар киритади;

ўзининг иш натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни, шунингдек, мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган таклифларни белгиланган тартибда ва муддатларда Вазирликнинг марказий аппаратига тақдим этади;

ваколатли органлар томонидан ўзининг фаолиятида ўтказилган текшириш натижалари тўғрисида хабардор қилади.


29. Вазирликнинг марказий аппарати бўлинмалари ва унинг идоравий мансуб бўлинмаларининг ўзаро ҳамкорлик жараёнида келиб чиқадиган келишмовчиликлар вазирнинг топшириғи бўйича унинг тегишли ўринбосарлари томонидан кўриб чиқилади. Агар мазкур муҳокамадан кейин келишмовчиликлар тартибга солинмаган тақдирда, улар бўйича қарор бевосита вазир томонидан қабул қилинади.



3-§. Вазирликнинг ҳайъати, бошқа маслаҳат,

консултьтатив эксперт органлари


30. Вазирликда вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари, шунингдек, Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи идоравий мансуб бўлинмалар раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.

Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби вазир тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


31. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:

мазкур Низом билан белгиланган Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

Вазирлик тизими ходимлари ва раҳбарларининг қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўрган ҳолда идоравий мансуб бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботлари мунтазам равишда эшитилишини ташкил қилиш;

Вазирлик фаолиятининг соҳалари бўйича дастурларнинг бажарилиши натижадорлигини мунтазам равишда, лекин ҳар чоракда камида бир марта кўриб чиқиш;

Вазирлик фаолиятига оид масалаларни жойида муҳокама қилишни таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган сайёр мажлисларини ўтказишни ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда шахсий жавобгарлигини ошириш.

Ҳайъат Вазирлик ваколатига тааллуқли бўлган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.


32. Ҳайъат мажлисига Вазирлик ваколатларига кирадиган масалалар бўйича давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.


33. Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.


34. Ҳайъат қарорлари вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади.


35. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда вазир юзага келган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.


36. Ҳайъат фаолиятининг тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламент билан белгиланади.


37. Вазирликда таркиби ва низомлари вазир томонидан тасдиқланадиган Илмий-техник кенгаш, консультатив ва эксперт гуруҳлари ташкил этилади.



7-БОБ. ВАЗИРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ САМАРАДОРЛИГИ

ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

ВА ИШ ИНДИКАТОРЛАРИ


38. Вазирликнинг самарадорлиги мунтазам баҳоланиши лозим.


39. Вазирликнинг самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳолар Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.


40. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

Вазирлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;

Вазирлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.


41. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услубиёти қонун ҳужжатларида белгиланади.



8-БОБ. ВАЗИРЛИКНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ, УНИНГ

ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ

ВА МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


42. Вазирликни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

43. Илмий-техник ахборот маркази, шунингдек, Вазирлик нашриётини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш уларнинг хўжалик фаолиятидан тушган даромадларини инобатга олган ҳолда Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


44. Вазирлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.

Вазирлик ходимлари лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар ва рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган қўшимча ҳақлар вазир томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ тўланади.


45. Вазирлик ходимларига иш ҳақи тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш манбалари меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлардан иборат.



9-БОБ. ВАЗИРЛИКНИНГ ҲИСОБДОРЛИГИ


46. Вазир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентига Вазирликнинг фаолияти тўғрисида мунтазам равишда ҳисобот беради.


47. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Вазирлик раҳбарлари фаолиятини уларга юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилиши юзасидан доимий мониторинг қилади, Вазирлик фаолиятининг самарадорлигига холисона баҳо беради.


48. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Вазирликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.



10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


49. Вазирликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 30 ноябрь


































































Время: 0.2395
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск