Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Вазирликлар /

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 30.11.2017 й. ПҚ-3416-сон қарорига 6-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 30 ноябрдаги

ПҚ-3416-сон қарорига

6-ИЛОВА



Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини

қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) маблағларини шакллантириш, бошқариш ва фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида талаб қилиб олинадиган миллий ва хорижий валютадаги депозит ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга.


3. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, Жамғарма Кузатув кенгашининг қарорларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА САРФЛАШ


4. Жамғарма маблағлари қуйидагилар ҳисобидан шакллантирилади:

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига патент божлари, йиғимлар ва солиқ тоифасига кирмайдиган бошқа тўловлардан келиб тушган валюта маблағларининг 90 фоизи;

халқаро молия ташкилотлари ва институтларининг грантлари ва кредитлари;

юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эллик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.


5. Мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг валюта маблағлари Агентлик томонидан Жамғарманинг ҳисоб рақамларига ҳар ойда валютанинг ҳар бир тури бўйича алоҳида ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача ўтказилади.

Жамғармага келиб тушадиган бошқа маблағлар тегишли ҳисоб рақамларга валютанинг ҳар бир тури бўйича алоҳида ўтказилади.


6. Жамғармага маблағлар келиб тушишининг тўлиқлигини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб юритилади) ва Жамғарма Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.


7. Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:

илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида мамлакатда илм-фан ва технологияларнинг жадал ривожланишини таъминлашга, инновацион маҳсулотларни чиқаришни ўзлаштиришга йўналтирилган илғор илмий тадқиқот ва изланиш ишларини олиб бориш учун танлов асосида мутлақо янги ва замонавий юқори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланган илмий лабораториялар ташкил этиш бўйича тадбирларни молиялаштириш;

маҳаллий инновацион ишланмалар ва технологияларни трансфер қилиш мақсадида давлат илмий-техника дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқини (патентларни) баҳолаш, шунингдек, хорижда рўйхатдан ўтказиш ва кўллаб-қувватлаш харажатларини қоплаш;

давлат илмий-техника дастурларини амалга оширишда иштирок этувчи илмий ва олий таълим муассасаларининг илмий лабораторияларини замонавий илмий асбоб-ускуналар билан қўшимча жиҳозлаш ҳамда зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан узлуксиз таъминлаш бўйича тадбирларни молиялаштириш;

илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг етакчи электрон илмий маълумотлар базаларидан эркин фойдаланишини таъминлаш, шунингдек, халқаро нашрларда илмий натижаларни чоп этишга тайёрлаш бўйича харажатларни қоплаш;

ёш олимларнинг етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар), шу жумладан илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган юқори технологик асбоб-ускуналарда ишлаш методикасини ўзлаштириши учун қисқа муддатли илмий стажировкаларини молиялаштириш;

технологияларни трансфер қилиш соҳасида тадқиқотлар ўтказиш, қонунчиликни бирхиллаштириш ва уйғунлаштириш, шунингдек, Вазирликка юклатилган вазифа ва функцияларни самарали бажариш учун тузилган шартномалар (контрактлар) асосида жалб қилинган хорижий юқори малакали олим ва мутахассисларнинг харажатларини (меҳнатга ҳақ тўлаш, транспорт харажатлари ва бошқалар) молиялаштириш;

Вазирлик ва Жамғарма ижро этувчи дирекцияси ходимларини моддий рағбатлантириш ва моддий-техник таъминлаш;

Вазирлик Илмий-техник ахборот маркази, нашриёти, шунингдек, Вазирлик қарори билан ташкил этиладиган илмий кадрлар тайёрлаш ва ходимлар малакасини ошириш бўйича идоравий илмий ҳамда ўқув марказлари, маслаҳат ва ахборот марказлари, илмий лабораторияларнинг хўжалик фаолиятидан тушган даромадларини ҳисобга олган ҳолда уларни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш;

Вазирликка юклатилган вазифа ва функцияларга мувофиқ амалга ошириладиган бошқа тадбирларни, шу жумладан инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларнинг ҳар йиллик ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказишни молиялаштириш.


8. Жамғарма томонидан мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилмаган тадбирларни молиялаштириш Жамғарма Кузатув кенгашининг қарорига асосан амалга оширилади.


9. Жамғарманинг даромад ва харажатлар сметаси Жамғарма Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.


10. Жамғармадан пул маблағларини ажратиш тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаси, шунингдек, Жамғарма Кузатув кенгашининг қарори асосида амалга оширилади.


11. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш:

илмий тадқиқотларнинг тасдиқланган устувор йўналишларига мувофиқ илмий лабораторияларни яратиш ва қўшимча жиҳозлаш, шунингдек, зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи буюмлар билан таъминлаш бўйича белгиланган тартибда ўтказилган танлов асосида саралаш, шунингдек, ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар), шу жумладан илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган юқори технологик асбоб-ускуналарда ишлаш методикасини ўзлаштиришга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш мақсадида танлов асосида саралаш якунлари. Бунда Жамғарма Кузатув кенгаши илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг асослантирилган таклифлари бўйича танлов ўтказмасдан туриб қарор чиқариш ҳуқуқига эга;

давлат илмий-техника дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк объектлари (патентлари)га ҳуқуқларни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш учун уларнинг рўйхатини, шунингдек, эркин фойдаланишни таъминлаш харажатлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланадиган етакчи хорижий электрон илмий маълумотлар базалари рўйхатини тасдиқлаш;

белгиланган тартибда Жамғарма харажатлар сметасини тасдиқлаш бўйича Кузатув кенгашининг қарорлари асосида амалга оширилади.


12. Илмий тадқиқотларнинг тасдиқланган устувор йўналишларига мувофиқ илмий лабораторияларни яратиш ва қўшимча жиҳозлаш, шунингдек, зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи буюмлар билан таъминлаш бўйича харидларни ташкил этиш учун:

Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси, Вазирлик ва буюртманома берган илмий-тадқиқот муассасаси (олий таълим муассасаси) ўртасида уч томонлама шартнома тузилади;

Вазирлик хорижий етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчиларни белгиланган тартибда танлаш асосида улар билан товар етказиб беришга (шу жумладан зарурат бўлганда, товарни илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасасига етказиб бериш, ишга тушириш-созлаш ва бошқа ўзига хос ишларни амалга оширишга) тегишли контрактларни тузади, шунингдек, хорижий валютада молиялаштиришни очиш учун Жамғармага буюртманома беради;

Вазирликдан товарни қабул қилиб олиш буюртманомани берган тегишли илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасаси томонидан бепул асосда амалга оширилади.

Бунда товар етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари Жамғарма ижро этувчи дирекциясига Вазирлик томонидан тақдим этилади.


13. Бепул асосда олинган илмий асбоб-ускуна, сарфлаш материаллари ва бутловчи буюмлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун масъулият тегишли илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари раҳбарлари зиммасига юкланади.


14. Қуйидаги харажатларни:

илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг етакчи электрон илмий маълумотлар базаларидан эркин фойдаланишини таъминлаш бўйича харажатларни тўлаш Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси ва маълумотлар базасининг эгаси бўлган муассаса ўртасида тегишли маълумотлар базасига обуна бўлиш ҳақида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади;

ёш олимларнинг етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар) қисқа муддатли илмий стажировкалари бўйича харажатларни тўлаш Жамғарма ижро этувчи дирекцияси, Вазирлик, ходими ёш олим ҳисобланадиган илмий-тадқиқот муассасаси (олий таълим муассасаси) ҳамда етакчи хорижий илмий ташкилот ўртасидаги шартнома билан тартибга солинадиган илмий стажировка шартлари, талаблари ва муддатларига мувофиқ амалга оширилади;

давлат илмий-техника дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш харажатларини тўлаш Жамғарма ижро этувчи дирекцияси, тегишли буюртманома берган илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасаси ва хорижий патент идораси (патент идораси агенти) ўртасидаги уч томонлама шартнома асосида амалга оширилади.


15. Жамғарма маблағларини сарфлаш Жамғарма даромадлари ва харажатларининг тасдиқланган сметасига мувофиқ унинг ҳисоб рақамларидан амалга оширилади.


16. Жамғарма ижро этувчи дирекцияси Жамғармага ажратилган маблағлардан фойдаланилиши ва кейинги ҳисобот даврида кутилаётган харажатлар тўғрисидаги маълумотларни Кузатув кенгашининг навбатдаги йиғилишига кўриб чиқиш учун киритади.


17. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари бюджетга олиб қўйилмайди ва улардан кейинги даврда фойдаланилади.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


18. Жамғармани бошқариш Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири бошқарадиган Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.


19. Жамғарма Кузатув кенгаши таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.

Жамғарма Кузатув кенгашининг аъзолари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.


20. Жамғарма Кузатув кенгаши заруратга қараб ҳар чоракда камида бир марта мажлис ўтказади. Зарур ҳолларда, Жамғарма Кузатув кенгашининг навбатдан ташқари мажлислари чақирилиши мумкин.


21. Жамғарма Кузатув кенгаши мажлиси унда Кузатув кенгаши аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Жамғарма Кузатув кенгашининг қарори иштирок этувчи аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади ва Кузатув кенгаши раиси томонидан имзоланади.

Овозлар тенг бўлган тақдирда Жамғарма Кузатув кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.


22. Жамғарма Кузатув кенгаши:

ҳар йили Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогнози параметрларини, шунингдек, Жамғармага тушган ва сарфланган маблағлар бўйича ҳисоботни тасдиқлайди;

илмий тадқиқотларнинг тасдиқланган устувор йўналишларига мувофиқ илмий лабораторияларни яратиш ва қўшимча жиҳозлаш бўйича танловларни ўтказиш тартибини, шунингдек, зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлашни белгилайди;

ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар), шу жумладан илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган юқори технологик асбоб-ускуналарда ишлаш методикасини ўзлаштириш учун қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш мақсадида уларни танлов асосида саралаш тартибини белгилайди;

Вазирликнинг таклифлари асосида давлат илмий-техника дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк объектларига (патентларга) бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун уларнинг рўйхатини тасдиқлайди;

етакчи хорижий электрон илмий маълумотлар базаларидан эркин фойдаланиш учун талаб этиладиган харажатларни Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплашни назарда тутган ҳолда Вазирлик таклифлари асосида маълумотлар базаси рўйхатини тасдиқлайди;

Жамғарма ижро этувчи дирекциясининг штат жадвалини ва уни таъминлаш учун харажатлар сметасини тасдиқлайди;

Жамғармага хорижий инвестициялар, грантлар ҳамда ҳомийлик хайрияларини жалб қилишда кўмаклашади;

Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни ҳал этишга манфаатдор давлат органлари ва ташкилотларини жалб қилади;

Жамғарма даромадларини тўлиқ шакллантириш ҳамда маблағларидан мақсадли фойдаланиш юзасидан Жамғарма фаолияти устидан назоратни амалга оширади;

Жамғарма маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


23. Жамғарманинг жорий фаолиятига, шу жумладан маблағларнинг тўпланиши ва сарфланишига раҳбарлик Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси томонидан амалга оширилади.


24. Жамғарманинг ижро этувчи дирекциясига Жамғарма Кузатув кенгаши томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ижро этувчи директор раҳбарлик қилади.


25. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

маблағлар ажратишга келиб тушган буюртмалар бўйича маълумотлар олиш;

Жамғармага ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини мониторинг қилиш;

маблағлардан мақсадсиз фойдаланилган ҳолларда молиялаштиришни тўхтатиб туриш, кейинчалик ушбу масалани Жамғарма Кузатув кенгашига кўриб чиқиш учун киритиш;

хорижий валютада ҳисоб рақамлар очиш ва юритиш, белгиланган тартибда улар бўйича тегишли операцияларни амалга ошириш;

Жамғарма Кузатув кенгаши раисининг розилиги билан бўш маблағларни Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларида миллий валютада депозитларга жойлаштириш;

Жамғарма Кузатув кенгаши рухсати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ давлат ва жамият қурилиши, иқтисодиёт, қишлоқ ва сув хўжалиги, таълим, илм-фан, соғлиқни сақлашни ривожлантириш соҳаларидаги инвестиция лойиҳалари бўйича молиялаштирувчи тараф, шунингдек, грантлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турдаги тушумлар юзасидан ижро этувчи орган сифатида иштирок этиш.


26. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси қуйидагиларга мажбур:

Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари ҳисобини юритиш, шунингдек, улар бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни шакллантириш;

Жамғармадан тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасида назарда тутилмаган қўшимча маблағларни ажратиш бўйича келиб тушган буюртмаларни тўплаш, уларни умумлаштириш ва Жамғарма Кузатув кенгаши кўриб чиқиши учун тайёрлаш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар йили Жамғарма фаолиятининг аудиторлик текширувини ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида ҳисобот эълон қилиш;

Жамғарма даромадларини шакллантириш тартибини такомиллаштириш ишларини амалга ошириш;

Жамғарма Кузатув кенгаши қарорларини ўз вақтида ижро этиш;

Жамғарма Кузатув кенгаши қарорларини Вазирликка етказиш;

Жамғармага ажратилган маблағларнинг фойдаланилишини мониторинг қилиш;

Жамғарма маблағларининг келиб тушиши ва ундан фойдаланилиши бўйича ҳисоботларни Кузатув кенгашига тақдим этиш.


27. Ижро этувчи дирекция қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши, шунингдек, унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.


28. Жамғарма ижро этувчи дирекцияси ҳар чоракда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15 санасидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирига, шунингдек, ҳар йили Жамғарма Кузатув кенгашига ҳисоботлар тақдим этади.

Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисобот ҳар чоракда Жамғарма Кузатув кенгаши томонидан кўриб чиқилади.


29. Ижро этувчи дирекциянинг таъминоти Жамғарманинг Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметаси асосида Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Жамғарма ижро этувчи дирекцияси ходимларига давлат бошқаруви органлари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.

Жамғарма ижро этувчи дирекцияси ходимларини моддий рағбатлантириш (устама, қўшимча ҳақ, ойлик мукофотлар) Жамғарма Кузатув кенгаши томонидан белгиланади.


30. Жамғарманинг ижро этувчи директори:

Жамғарманинг жорий фаолиятини ташкил этади ва Жамғармага юклатилган вазифалар бажарилиши, шу жумладан унинг маблағларидан мақсадли фойдаланилиши учун жавоб беради;

Вазирлик билан келишган ҳолда Жамғарма ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;

давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари, юридик ҳамда жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий давлатларнинг давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари, юридик ҳамда жисмоний шахслари, шунингдек, халқаро ташкилотлар олдида Жамғарма манфаатларини ифодалайди;

юридик ва жисмоний шахслар билан Жамғарма фаолиятига тегишли шартномаларни тузади, Жамғарма номидан ишончномасиз иш кўради;

штатлар жадвалини, Жамғарма маблағлари ҳисобидан Жамғарма таъминотининг харажатлар сметасини тузади ва тасдиқлаш учун Жамғарма Кузатув кенгашига тақдим этади;

Жамғарманинг лавозим йўриқномалари ва бошқа ички ҳужжатларини тасдиқлайди;

Жамғарма номидан даъволар тақдим этади;

Жамғарма ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради;

Жамғарма маблағларининг жамланиши ва сарфланиши масалалари бўйича тушунтиришлар беради;

ушбу Низом ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади.


31. Жамғарманинг ижро этувчи директори қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши, шунингдек, унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИЛИШИНИ ҲИСОБГА

ОЛИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ


32. Жамғарма маблағларининг келиб тушиши ва ундан фойдаланилишининг бухгалтерия ҳисобини юритиш, шунингдек, ҳисоботларни тузиш Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


33. Жамғарма ижро этувчи дирекцияси қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар йили Жамғарма фаолиятининг аудиторлик текширувини ўтказади ва оммавий ахборот воситаларида ҳисобот эълон қилади.


34. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади.


35. Жамғарма маблағларидан Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ мақсадли фойдаланилиши учун масъулият Жамғарманинг ижро этувчи директори зиммасига юкланади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


36. Жамғармани тугатиш ва қайта ташкил этиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


37. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 30 ноябрь
























































Время: 0.2479
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск