ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Савдо бўйича умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2017 й. 927-сон "Тошкент шаҳар аҳолисини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.11.2017 й.

N 927




ТОШКЕНТ ШАҲАР АҲОЛИСИНИ АСОСИЙ

ТУРДАГИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА ЧОРВАЧИЛИК

МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН КАФОЛАТЛИ ТАЪМИНЛАШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Тошкент шаҳар аҳолиси истеъмоли учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотларини сифатли ва мақбул нархларда кафолатли етказиб берилишини таъминлаш, уларни уюшган савдосини ташкил этиш, ички истеъмол бозорида ушбу маҳсулотлар нархларини барқарорлаштириш учун етарли миқдорда заҳирасини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳар ҳокимлиги муассислигида шаҳар аҳолисига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотларини тизимли етказиб бериш, қайта ишлаш ва заҳирасини яратишга ихтисослашган "Toshkent agro zaxira xizmat" давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда Давлат корхонаси деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги белгиланган тартибда Давлат корхонаси уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда уни давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.


3. Қуйидагилар Давлат корхонасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Тошкент шаҳар аҳолисига, жумладан аҳоли яшаш мавзеларига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотларини (кейинги ўринларда маҳсулот деб аталади) ўз вақтида етказиб берилиши ва сотилишини таъминлаш, ички истеъмол бозорида маҳсулотлар нархларини барқарорлаштириш;

агросаноат соҳасидаги ташкилотлар, деҳқон ва фермер хўжаликларидан тайёр маҳсулотларни сотиб олиш, сақлаш, қайта ишлаш, консервация қилиш, қадоқлаш ва сотиш;

маҳсулотлар заҳирасини яратиш ишларини ташкил этиш ҳамда қиш ва баҳор мавсумида уларнинг нархлари сунъий равишда ошиб кетишини олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

Тошкент шаҳрининг туманларида маҳсулотлар савдосини амалга оширувчи шохобчалар, савдо дўконларини ташкил этиш ҳамда деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан ўзлари етиштирган маҳсулотларни ушбу шохобчалар ва савдо дўконларида сотилишини таъминлаш;

маҳсулотларни етиштириш мақсадида Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш;

ўзи етиштирган маҳсулотларни қайта ишлайдиган ташкилотлар фаолиятини йўлга қўйиш ва уларни Тошкент шаҳар аҳолисига мақбул нархларда уюшган савдосини ташкил этиш.


4. Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистан Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда, тажриба тариқасида, Давлат корхонасига Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани, "Бирлик", "Шодмалик", "Ғаллақудуқ" ва "Дўстлик" массивлари ҳудудидан қишлоқ хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун 10 минг гектар дан кам бўлмаган ер участкасини бириктирилишини ҳамда чорвачилик фаолиятини амалга ошириш учун "Оҳангарон" ўрмон хўжалиги ҳудудидан 20 минг гектар дан кам бўлмаган ер участкаларини ўрнатилган тартибда ижарага берилишини таъминласин.


5. Тошкент вилоят ҳокимлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектларига қулай шароитлар яратиш мақсадида Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида бўш турган ва самарали фойдаланилмаётган бино ва иншоотлар рўйхатини шакллантириб, ўрнатилган тартибда Давлат корхонасига берилишини таъминласин.


6. Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликларига:

бириктирилган ҳудудда қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик фаолиятини амалга ошириш учун белгиланган тартибда фермер хўжаликлари ва бошқа тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш, ер майдони жойлашган ҳудуддаги туман ҳокимлиги, Давлат корхонаси ва тадбиркорлик субъектлари (фермер хўжаликлари) ўртасида ихтиёрий равишда тузилган уч томонлама шартнома асосида фаолиятни йўлга қўйиш;

жалб қилинган фермер хўжаликлари ва бошқа тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун зарур шарт-шароитларни яратиш;

Тошкент шаҳрининг ички истеъмол бозорида маҳсулотлар нархларини барқарорлаштириш бўйича тегишли ишларни амалга ошириш вазифалари юклатилсин.


7. Тошкент шаҳар ҳокимлигига Давлат корхонасининг асосий вазифалари бажарилишини таъминлаш мақсадида маҳсулотларни сотиш учун Тошкент шаҳар туманларидаги аҳоли яшаш мавзеларида намунавий лойиҳадаги кичик енгил типдаги савдо дўконларини (дала дўконларини) жойлаштиришга рухсат берилсин.


8. Тижорат банкларига Давлат корхонасига 3 йилдан кам бўлмаган муддатга имтиёзли кредитлар ажратиш тавсия этилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев ва Тошкент шаҳар ҳокими Р.Ж. Усманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 25 ноябрь

























Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск