Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, давлат даромадига ўтказилган ва берилган бойликларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан "Фонон" давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасига сотиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.11.2017 й. 926-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 20 ноябрдаги

926-сон қарорига

ИЛОВА



Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан

ясалган, давлат даромадига ўтказилган ва берилган

бойликларни Ўзбекистон Республикаси Марказий

банки томонидан "Фонон" давлат илмий-ишлаб

чиқариш корхонасига сотиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Заргарлик саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 августдаги ПҚ-3199-сон қарорига мувофиқ давлат фойдасига ўтказилган қимматбаҳо металлар парчалари ва улардан ясалган буюмлар шаклидаги бойликларни, ярим қимматбаҳо ва қимматбаҳо тошлар ва марваридлар, эгасиз бойликлар, топилма бойликлар ҳамда мулк эгалари томонидан давлат фойдасига беғараз берилган бойликларни (археологик ва музей буюмлари ёки музей коллекциялари ҳамда бошқа маданий қийматга эга бўлган бойликлар бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (кейинги ўринларда - Марказий банк) томонидан "Фонон" давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасига (кейинги ўринларда "Фонон" ДИИЧК деб аталади) сотиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


қимматбаҳо металлар - олтин, кумуш, платина ҳамда ҳар қандай тур ва ҳолатдаги, шу жумладан хом ашё, қотишмалар, заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлардаги, ишлаб чиқариш парчалари ва чиқиндиларидаги платина гуруҳига оид (палладий, иридий, родий, рутений, осмий) металлар;


қимматбаҳо тошлар - табиий олмослар, бриллиантлар, лаъллар, зумрадлар, сапфирлар ва александритлар;


ярим қимматбаҳо тошлар - цирконий, фианит, оникс (ақиқнинг тарам-тарам тури), коралл (маржон), аквамарин, яшма, сунъий ёқут, опал, қаҳрабо, ёқут, турмалин, аметист, бериллар гуруҳи, малахит, топаз, нефрит, танзанит, агат, феруза, гематит, кон биллури, кварц, ложувард, хризопраз;


бойликлар - қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар хамда табиий марваридлар;


олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган бойликлар - ваколатли органлар (Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (кейинги ўринларда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент деб аталади) томонидан олиб қўйилган буюмлар ва жиноят қуроллари шаклидаги, шунингдек, ашёвий далиллар ва суд қарорлари ва ушбу органларнинг кучга кирган ҳал қилув қарорлари асосида давлат даромадига ўтказилган бойликлар;

давлат даромадига берилган бойликлар - эгасиз бойликлар, топилма бойликлар ва мулк эгалари томонидан ихтиёрий равишда давлат даромадига беғараз берилган, шу жумладан, давлат фойдаси учун рад этилган божхона режими остига жойлаштирилган бойликлар.



2-БОБ. БОЙЛИКЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ ТАРТИБИ


3. Бойликларни (археологик ва музей буюмлари ёки музей коллекциялари ҳамда бошқа маданий қийматга эга бўлган бойликлардан ташқари) "Фонон" ДИИЧКга сотиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича шартнома асосида, тўловни тўлиқ олдиндан тўлаш шартларида миллий валюта (сўм)да қуйидаги тартибда амалга оширилади:

қимматбаҳо металлар учун - Лондон қимматбаҳо металлар биржасининг эрталабки фиксинг нархи ва Марказий банкнинг тўлов ҳисоб рақами ёзилган санадаги курси бўйича (қимматбаҳо металларнинг соф оғирлиги бўйича);

ярим қимматбаҳо, қимматбаҳо тошлар ва марваридлар учун - "Фонон" ДИИЧКнинг тегишли харажатлари қопланган ҳолда баҳоловчи ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда ўтказилган баҳолашлар асосида.


4. Ярим қимматбаҳо, қимматбаҳо тошлар ва марваридларни баҳолаш заргарлик буюмларининг ички ва ташқи бозорлар конъюнктураси бўйича мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш кунида амал қилган нархлар бўйича баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади.


5. Баҳоловчи ташкилот баҳолаш ишлари якунланганидан сўнг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади, ушбу ҳисобот бойликларни сотишга Марказий банк ва "Фонон" ДИИЧК ўртасида тузиладиган шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.

6. Бойликларни сотишдан тушадиган пул маблағлари Марказий банкнинг алоҳида ҳисобварағига тушишига қараб уч банк иш куни мобайнида қуйидаги тартибда тақсимланади:

1) 2009 йил 15 июлгача олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган бойликлар бўйича - 100 фоиз миқдорида реквизитлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети махсус ҳисобварағига;


2) 2009 йил 15 июлдан кейин олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган бойликлар бўйича:

98 фоизи - пул маблағларини кейинчалик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимлаш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг махсус ҳисобварағига;

2 фоизи - Марказий банкнинг алоҳида ҳисобварағига;

3) давлат даромадига ўтказилган бойликлар бўйича:

98 фоизи - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;

2 фоизи - Марказий банкнинг алоҳида ҳисобварағига;

4) давлат фойдаси учун рад этилган, божхона режими остига жойлаштирилган бойликлар бўйича:

50 фоизи - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;

50 фоизи - давлат мулкини бошқариш бўйича ушбу ваколатли органнинг давлат фойдаси учун рад этилган, божхона режими остига жойлаштирилган бойликларни баҳолаш, сақлаш ва сотиш ҳамда бошқарув ва маъмурий функцияларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун йўналтириладиган давлат мулкини бошқариш ваколатига эга бўлган органнинг бюджетдан ташқари махсус ҳисоб варақларига (ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли бўлинмаларида очилган шахсий ҳисобварақларига).


7. Марказий банк пул маблағларини Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг махсус ҳисобварағига ўтказишда ҳужжатларни ҳар бир ижро варағи бўйича алоҳида ушбу бойликларни олиб қўйган органни кўрсатган ҳолда тақдим этади.


3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг эксперти археологик ва музей буюмлари ёки музей коллекциялари, шунингдек, бошқа маданий қийматга эга бўлган буюмлар тўғрисида берилган хулосаларнинг ишончлилиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ жавоб беради.


9. Баҳоловчи ташкилот баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ жавоб беради.


10. Марказий банкнинг мутахассислари бойликларни сотишдан тушган пул маблағлари ўз вақтида ўтказилишини таъминлаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ жавоб берадилар.





Низомга

ИЛОВА



Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан

ясалган, давлат даромадига ўтказилган ва берилган

бойликларни Ўзбекистон Республикаси Марказий

банки томонидан "Фонон" давлат илмий-ишлаб

чиқариш корхонасига сотиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар



Тадбирлар



Бажариш

муддатлари


1-босқич

Ваколатли органлар (ДХХ, ИИВ, ДБҚ, ДСҚ, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент) суд ижрочилари ва бойликлар эгалари


      

Бойликларни Марказий банкка муҳрланган ҳолда илова қилинадиган ҳужжатлар (хат, суд органининг қарори ёки ваколатли органнинг ҳал қилув қарори, бойликлар рўйхати, эксперт ташкилотининг хулосаси, баҳоловчи ташкилотнинг хулосаси) билан биргаликда беради.

   


Бир иш куни мобайнида

2-босқич

Марказий банк


         

1. Қабул қилинган бойликларни рўйхатдан ўтказади.



1. Бир иш куни мобайнида


2. Бойликларни сархиллайди, ҳисобга олиш ҳужжатларини расмийлаштиради.

         


2. Бир ой мобайнида







3-босқич

Марказий банк ва "Фонон" давлат-илмий ишлаб чиқариш корхонаси


          

1. Бойликларни биргаликда (комиссион) ажратиб олади ва уларни сотиш тўғрисидаги шартномани тузади.



1. Уч иш куни мобайнида


2. Ярим қимматбаҳо ва қимматбаҳо тошлар, шунингдек буюмлардаги ярим қимматбаҳо ва қимматбаҳо тошлар мавжуд бўлганда ярим қимматбаҳо ва қимматбаҳо тошларни баҳолаш учун баҳоловчи ташкилот таклиф қилинади.

        


2. Шартномада кўрсатилган муддат мобайнида







4-босқич

Марказий банк


        

1. Ушбу Низомга мувофиқ бойликлардаги металл қиймати ҳисоб-китобини амалга оширади.



1. Уч иш куни мобайнида


2. Металл бўйича амалга оширилган ҳисоб-китобларга ҳамда қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар бўйича баҳоловчи ташкилотнинг хулосасига мувофиқ тўлов тўлашга ҳисобрақамларини ёзади.

          


2. Бир иш куни мобайнида







5-босқич

"Фонон" давлат-илмий ишлаб чиқариш корхонаси


       

1. Шартнома бўйича бойликларнинг ажратиб олинган туркуми учун юз фоиз олдиндан тўлов тўлайди ҳамда ёзилган ҳисоб ҳакамларига мувофиқ хизматларга ҳақ тўлайди.



1. Ҳисоб рақами ёзилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида


2. Баҳоловчи ташкилот билан тузилган алоҳида шартнома бўйича ярим қимматбаҳо ва қимматбаҳо тошлар баҳоланганлиги учун ҳақ тўлайди.

       


2. Шартномада кўрсатилган муддат мобайнида







6-босқич

Марказий банк


         

1. Шартномага мувофиқ бойликлар туркумини "Фонон" ДИИЧКга топширади.



1. Бир иш куни мобайнида


2. Ушбу Низомга мувофиқ сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширади ва уларни ўтказади.

          


2. Махсус ҳисобварағига тушган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида

        

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 23 ноябрь




















Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск