Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

"Меҳр ва мурувват йили" Дастури (ЎзР ВМ 27.01.2004 й. 40-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 27 январдаги

40-сон қарорига

ИЛОВА

"Меҳр ва мурувват йили"

Дастури ҳақида

Ушбу дастур аввалги йилларда қабул қилинган "Инсон манфаатлари", "Оила", "Аёллар", "Соғлом авлод", "Оналар ва болалар", "Қарияларни қадрлаш" ва "Обод маҳалла" дастурларининг мантиқий давоми бўлиб, унинг асосий маъно-мазмуни халқимизга хос бўлган азалий қадриятлар ва замонавий демократик тамойилларга таянган ҳолда, давлат ва жамиятнинг инсонга бўлган муносабат ва эътиборини янада кучайтиришдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Конституциямизнинг 11 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги маърузасида кўрсатиб берилган мақсад ва вазифалар асосида ишлаб чиқилган мазкур тадбирлар юртимизда бағрикенглик, ўзаро меҳр-оқибатлилик, фуқаролараро тотувлик, турли миллат вакиллари ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини қарор топтириш, ёшларимизни юксак инсоний фазилатлар руҳида тарбиялаш учун зарур шарт-шароитларни яратишга хизмат қилади.

Давлат сиёсатининг бу борадаги асосий йўналишлари, авваламбор, мавжуд ҳуқуқий-меъёрий базани такомиллаштириш, аҳолининг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, хусусан, ногиронлар, қаровчисиз фуқаролар ва ёлғиз кексалар, кам таъминланган оилаларга берилаётган моддий ва маънавий ёрдамларнинг таъсири ва самарасини кўтариш, давлат ва нодавлат ташкилотлари, маҳалла каби ўзини ўзи бошқариш органларининг бу масала бўйича фаоллиги ва масъулиятини ошириш, халқаро ташкилотлар, тадбиркорлик ва хусусий бизнес тузилмаларининг куч ва имкониятларини ана шундай эзгу ишларга жалб этишга қаратилган тадбирлар ҳам дастурда ўз аксини топган.

Меҳр ва мурувват деган улуғ тушунчани кенг маънода англаш, юртимиздаги ҳар қайси хонадон, ҳар қайси маҳалла, шаҳар ва қишлоқда маънавий-руҳий муҳитнинг барқарорлигини таъминлаш, оилани, соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш, ибратли анъана ва урф-одатларимизни тарғиб этиш вазифаси ҳам дастурнинг мақсадига киради.

Дастурда белгиланган тадбирларнинг амалга оширилиши янги ҳаёт, янги жамият барпо этиш йўлидаги мақсад ва интилишларимизни рўёбга чиқариш учун муҳим омил бўлади, бу борадаги бошлаган ижобий ишларимизни янги босқичга кўтариш имконини беради.

Бир сўз билан айтганда, дастур замирида жамиятимизда ҳеч ким ўзини ёлғиз сезмаслиги, ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги керак, деган эзгу ғоя мужассамдир.


Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддати

Бажариш учун

масъуллар

Харажатлар

(млн.сўм)

Молиялаштириш манбалари


Тақдим этилаётган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми ва кутилаётган натижа

I. Аҳолининг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, муҳтож бўлган, кам таъминланган тоифалар,

оила ва инсонларга кўмак бериш, бу борадаги ҳуқуқий-меъёрий базани такомиллаштириш

1.

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат бюджетидан ўтган йилга нисбатан 2004 йилда 1,21 баробар кўп миқдорда маблағ ажратиш.

Бу маблағларни:

- кам таъминланган оилалар вакили бўлган, ишламайдиган, 2 ёшгача бўлган болани парвариш қилаётган оналар учун;

- кам таъминланган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган болалари учун нафақалар;

- кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдам пулларини тўлаш мақсадларига йўналтириш


Йил давомида

Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

167136,1

шу жумладан:


69536,1




90448,5


7151,5



Бюджет маблағлари

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қарорлари, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг аниқ манзиллилигига эришиш

2.

Умумтаълим мактабларининг 616 минг 500 нафар 1-синф ўқувчиларини бепул дарслик ва ўқув қуроллари билан таъминлаш.


Шунингдек, махсус мактаб-интернатлар, "Меҳрибонлик" уйлари тарбияланувчиларини, кам таъминланган оилаларнинг 2-9-синф ўқувчи-фарзандларини бепул дарсликлар билан таъминлаш ва шу мақсадда кутубхона фондларини тўлдиришга ажратилаётган маблағларни 1,5 баробар кўпайтириш


2004 йилнинг

1 сентябригача

ҚҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги

15294,9

Бюджет маблағлари

Умумтаълим муассасалари кутубхона фондларини янгилаш, ундан фойдаланувчи ўқувчилар сонини кўпайтириш

3.

Кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари бўлган умумтаълим мактаблари ўқувчиларини бюджет ҳисобидан бепул қишки кийим-бош билан таъминлашга ажратилаётган маблағлар миқдорини 1,2 баробар кўпайтириш

2004 йилнинг

1 октябрига-ча

Халқ таълими, Молия вазирликлари

9209,7

Бюджет маблағлари

Давлат бюджетидан 2004 йилда ушбу мақсадларга ажратилаётган маблағлар миқдорининг оширилиши қишки кийим-бош билан таъминланадиган ўқувчилар сонини ошириш имконини беради


4.

Республикадаги 93 та "Меҳрибонлик" уйлари ва махсус мактаб-интернатлар биноларини тўлиқ капитал таъмирдан чиқариш

2004 йил

1 сентябр-гача

ҚҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги

3046,0

шу жумладан :

1523,0


1523,0


Бюджет маблағлари


Ҳомийлар маблағи

ҚҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарори, Халқ таълими вазирлиги буйруғи.

Ногирон ва етим болаларнинг яшаш шароитларини яхшилаш


5.

Республикадаги 46 та “Мурувват” ва “Саховат” уйларининг шароитларини яхшилаш, уларни тўлиқ таъмирлаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш


Йил давомида

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги

1415,7

шу жумладан:


362,7



600,0*





453,0

- бюджет маблағлари


- Иш билан таъминлаш-га кўмакла-шиш жамғармаси


- ҳомийлар маблағи


Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги буйруғи,

ҚҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарори.


"Саховат" ва "Мурувват" уйларидаги ёлғиз ногиронлар ва кексаларнинг яшаш шароитини яхшилаш

6.

Тез тиббий ёрдам хизмати марказларини автотранспорт, алоқа воситалари ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминлаш, уларнинг биноларини капитал таъмирлашга давлат бюджетидан марказлашган тартибда маблағлар ажратиш

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҚҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2707,3

Бюджет маблағлари

Тез тиббий ёрдам хизматининг моддий-техник базаси мустаҳкамланади ва аҳолига замонавий тиббий хизмат кўрсатиш даражаси ошади


7.

Аҳолининг маиший турмуш шароитини яхшилаш мақсадида 1991 йилгача қуриб фойдаланишга топширилган кўп қаватли уйларни ва муҳандислик коммуникацияларини капитал таъмирлаш учун маҳаллий бюджетлардан маблағлар ажратиш ва бу ишга бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилиш

Йил давомида

ҚҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

27057,0

шу жумладан:

17509,0




9548,0

Бюджет маблағлари (65,0 фоиз)


Бюджетдан ташқари маблағлар

(35,0 фоиз)


3427 та кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолининг турмуш шароитлари яхшиланади.

8.

Қонунчиликда белгиланган айрим тоифадаги фуқароларнинг (уруш қатнашчилари ва ногиронлари, биринчи гуруҳ кўзи ожиз ногиронлар, меҳнат фронти қатнашчилари, орден ва медаллар билан тақдирланганлар, байналмилал жангчилар ва бошқаларнинг) шаҳар транспорти воситаларида бепул юришини таъминлаш


Йил давомида

ҚҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

916,5

Бюджет маблағлари

Амалдаги қонун ҳужжатлари.

Аҳолининг айрим тоифалари эга бўлган имтиёзларни рўёбга чиқариш.

9.

Умумтаълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ҳамда бошқа ижтимоий объектларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга (капитал таъмирлаш ва жиҳозлар билан таъминлаш) қаратилган ҳудудий дастурлар яратиш ва амалга ошириш


Йил давомида

ҚҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

44286,0

шу жумладан:


30098,0


14188,0

Бюджет маблағлари


ҳомийлар маблағлари


Ўқувчиларнинг таълим олиш шароитларини яхшилаш, ижтимоий соҳа объектлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

10.

Ҳудудларда болалар спорти иншоотларини, энг аввало, қишлоқ жойларидаги, умумий ўрта таълим мактабларида спорт майдончаларини барпо этиш, зарур анжомлар билан жиҳозлаш, секциялар ташкил қилиш ва уларга болаларни жалб этишни кучайтириш


Йил давомида

ҚҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ва ҳомий ташкилотлар


17054,8



2860,0

минг АҚШ доллари

Болалар спортини ривожлан-тириш жамғар-маси ва ҳомийлар маблағлари

Болаларни спортга кенгроқ жалб этишга эришиш

11.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқ ва ваколатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш мақсадида "Маҳалла" жамғармаси фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш

2004 йил

II

чорак


"Маҳалла"

жамғармаси,

Адлия вазирлиги

-

Бажарувчи-

ларнинг

маблағлари


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

12.

"Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги қонун лойиҳасини умумхалқ муҳокамасидан келиб чиқиб такомиллаштириш

2004 йил

I чорак

Олий Мажлиснинг қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси,

"Маҳалла"

жамғармаси,

Адлия вазирлиги

-

Бажарувчи-

ларнинг

маблағлари


Қонун лойиҳаси

13.

“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”, “Фуқаролар йиғини тафтиш комиссияси тўғрисида” ва “Фуқаролар йиғини маъмурий комиссияси тўғрисида”ги низом лойиҳаларини тасдиқлаш учун киритиш.

“Маҳалла гузарлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги намунавий низомни жорий этиш


2004 йил

I чорак

"Маҳалла"

жамғармаси,

Адлия вазирлиги


-

Бажарувчи-

ларнинг

маблағлари

Ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш

14.

Маҳалла оқсоқоллари (раислари) ва фаолларининг ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича доимий фаолият юритувчи ўқув курслари ташкил этиш

Доимий

Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, “Маҳалла” жамғармаси, Тошкент давлат юридик институти, ҚҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


-

Бажарувчи-

ларнинг

маблағлари

Бажарувчиларнинг қўшма қарори.

Ўқув курслари режаси

II. Ногиронларга, қаровчисиз қолган ва боқувчисини

йўқотган фуқароларга, ёлғиз кексаларга ёрдам ва кўмак бериш

15.

Барча пенсионер ва ногиронларни, шу жумладан, ногирон болаларни соғлиқни сақлаш муассасаларининг бирламчи бўғинида диспансер кўригидан ўтказиш

Йил

давомида


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

-

Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган

бюджет маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги буйруқлари.

Касалликларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш


16.

Ёрдамга муҳтож кексаларни, барча болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш, тегишли тиббий ёрдам кўрсатиш, махсус марказларда даволаш, меҳнатга лаёқатлилигини экспертизадан ўтказиш

Йил давомида




Соғлиқни сақлаш

вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, "Маҳалла" жамғармаси


Соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган бюджет маблағи доирасида


Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қўшма буйруғи.

Ёрдамга муҳтож шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уй шароитида тиббий ёрдам кўрсатиш кўламини кенгайтириш


17.

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси тиббий-санитар хизматининг ихтисослашган поездлари ёрдамида республиканинг узоқ ҳудуд ва туманларида истиқомат қилувчи кексаларни мунтазам равишда тўлиқ диспансер кўригидан ўтказиш


Йил давомида

"Ўзбекистон темир йўллари" ДАК, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

30,0

"Ўзбекистон темир йўллари" ДАК маблағлари

"Ўзбекистон темир йўллари" ДАК, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма буйруғи

18.

Пенсионерлар, уруш ва меҳнат фахрийлари, ногиронлар учун санаторий-курорт муассасаларига бепул йўлланмалар ажратилишини 20 мингдан 32 мингтага ошириш, шу жумладан:

- Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги санаторийларига, маҳаллий идора ва ташкилотлар сиҳатгоҳларига - 31050 нафар;

- Семашко номидаги илмий-тадқиқот институти ва унинг филиалларига - 950 нафар


Йил давомида








Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши

2193,0

шу жумладан:

1105,0




1085,0



3,0



Бюджет маблағлари доирасида


Ҳомийлар маблағи


Касаба уюшмалари Федерация-си Кенгаши маблағлари


Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги буйруғи.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи.


Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши қарори.


Уруш ва меҳнат фахрийлари, ногиронлар, ёлғиз кексаларни санаторий-курортларда соғломлаштириш


19.

Тошкент вилоятидаги 110 ўринли "Яссавий" физиотерапия шифохонасини Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги балансига ўтказиш ва уни уруш ва меҳнат фахрийлари санаторийсига айлантириш, таъмирлаш, тиббий анжомлар ва моддий-техника воситалари билан таъминлаш.


"Яссавий" санаторийсида камида 1000 нафар пенсионер ва ногиронларни соғломлаштириш


2004 йил январь



2004 йилнинг

I ярми



2004

йилнинг

II ярми

Тошкент вилояти ҳокимлиги



Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги


Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги


250,0

шу жумладан,

150 ,0



50,0




50,0

(таъмир-лаш)

Иш билан таъминлаш-га кўмакла-шиш жамғарма-си


Тошкент вилояти ҳокимлиги резерв фонди

Бюджет маблағлари доирасида

Тошкент вилояти ҳокимлиги қарори, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги буйруғи.


Уруш ва меҳнат фахрийлари, пенсионер ва ногиронларни санаторий-курортда соғломлаштириш кўламини кенгайтириш

20.

Муҳтож ногиронларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари билан тўла таъминлашга эришиш


Йил давомида

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, ҳомий ташкилотлар

783,0,


шу жумладан:


683,0




100,0

Бюджет маблағлари доирасида



Ҳомийлар маблағи

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги буйруғи.


Ногиронларни ижти-моий реабилитация қилиш ва жамиятга интеграциялашни таъминлаш. Муҳтож ногиронларни протез-ортопедия буюмлари билан таъминлаш


21.

2025 нафар ёлғиз пенсионер, кам таъминланган оилалар аъзолари, меҳнатга лаёқатли ёшдаги ногиронларнинг кўз касалликларини даволаш ва уларнинг реабилитациясини таъминлаш

Йил давомида

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

65,0

Ҳомийлар ва

бюджет маблағлари доирасида

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қўшма буйруғи. Кўзи ожиз ногиронларни реабилитация қилиш, уларни фаол ҳаётга қайтариш


22.

Ҳаракатланиш органлари бўйича ногиронлар реабилитацияси маркази ҳузурида ва жойларда 60 ўринли ногирон болалар бўлимини очиш ва 1500 нафардан кам бўлмаган ногирон болаларни протез-ортопедия буюмлари билан таъминлаш ҳамда уларнинг соғлиғини тиклаш

Йил давомида

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

53,5

Ажратил-ган бюджет маблағлари доирасида

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги буйруғи.

Ногирон болаларнинг соғломлаштирилиши-ни яхшилаш


23.

Ногиронларга хизмат қиладиган маъмурий бинолар, тиббиёт ва маданият муассасаларининг кириш жойлари, зинапоялари, йўлакларини ногиронлар ҳаракати учун қулайлик яратиш нуқтаи назаридан реконструкция қилиш


Йил давомида

Республика ногиронлар жамияти, вазирликлар ва идоралар, ҚҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


-

Маъмурий бинолар ва иншоотлар эгалари маблағлари

Уй-жой ва маъмурий биноларда ногиронларнинг эркин ҳаракатини таъминлаш

24.

Ногиронларнинг спорт билан шуғулланишлари учун зарур бўлган моддий-техник шароитларни яратиш, жумладан, спорт иншоотларини махсус тренажерлар, мебеллар билан таъминлаш

Доимий

Давлат спорт қўмитаси, ҚҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

500,0

Бажарувчи-ларнинг маблағлари

Давлат спорт қўмитасининг буйруғи.


Ногиронларнинг спорт билан шуғулланиш шароитини яхшилаш


25.

Халқаро ногиронлар куни ва бошқа байрамлар арафасида музейлар, кўргазма залларида ногиронлар учун "очиқ эшиклар" кунларини ташкил қилиш



Доимий


Маданият ишлари вазирлиги, ҚҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

30,0

Ҳомийлар маблағи, муассаса-лар ёрдами


Маҳаллий ҳокимият органларининг қарорлари.


Ногиронларнинг маданий дам олишларини таъминлаш


26.

Кўзи ожиз ногиронлар яшайдиган ва ишлайдиган жойлардаги чорраҳаларга товуш берувчи қўшимча светофорлар ўрнатиш, телевидениенинг "Янгилик-лар" ва бошқа ижтимоий йўналтирилган кўрсатув дастурларига кар-соқов ногиронлар учун сурдотаржимани жорий қилиш

Йил давомида

Ички ишлар вазирлиги, "Ўзтелерадио" компанияси,

Ўзбекистон карлар жамияти

50,0

ИИВ ЙҲХХ бошқарма-си маблағлари, ҳомийлар маблағи

ИИВ, "Ўзтелерадио" компанияси буйруқлари, тегишли ҳокимликлар қарорлари.

Кўзи ожиз ногиронлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш


27.

Республика кўзи ожизлар жамиятининг "Бир сафда" журнали ишини фаоллаштириш ва унга молиявий ёрдам кўрсатиш

2004 йилнинг

I чораги

Молия вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги

25,0

шу жумладан:

15,0


5,0



5,0

Бюджет маблағлари

"Тошполи-графком-бинат",

қитувчи" нашриёти

Молия вазирлиги,

Тошполиграфкомбинат ва "Ўқитувчи" нашриётининг биргаликдаги қарори.

"Бир сафда" журналининг фаолиятини такомиллаштириш, кўзи ожиз ногиронларни маданий-маърифий ахборот билан таъминлаш


28.

Кам таъминланган фуқаролар, кексалар ва ногиронларнинг Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарлари, Баҳоуддин Нақшбанд, Имом Термизий, Имом Бухорий каби буюк аждодларимизнинг номи билан боғлиқ муқаддас қадамжоларга бепул зиёратларини ташкил этиш


Йил давомида

"Ўзбектуризм" компанияси, ҚҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Нуроний", "Маҳалла" жамғармалари, "Тошшаҳарйўловчи-транс" уюшмаси, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАК, Ўзбекистон мусулмонлари идораси


30,0

Ҳомийлар маблағи

Кам таъминланган кекса ва ногирон фуқароларнинг мазмунли ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш

29.

Фарғона вилоят касб-ҳунар коллежини Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тасарруфидаги ногиронлар республика касб-ҳунар коллежига айлантириш ҳамда унинг ўқув биноси ва ётоқхонасини тўлиқ таъмирлаш, зарур техник жиҳозлар билан таъминлаш. Ҳар йили касб-ҳунарга эга бўлмаган, махсус интернатларни битирган 25 нафар кўзи ожиз ногиронларни мазкур коллежда ўқитишни амалга ошириш


2004 йилнинг

II ярим йиллиги

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги,

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Молия вазирлиги

180,0

Иш билан таъминлаш-га кўмакла-шиш жамғарма-си

ажратади-ган маблағлар доирасида

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги буйруғи, Фарғона вилояти ҳокимининг қарори


Ногиронларнинг касб-ҳунар эгаллашини таъминлаш

30.

2004 йилда - 25 нафар, 2005 ва ундан кейинги йилларда - ҳар йили 100 нафаргача иқтидорли ногирон болаларни компьютер технологияси асосида масофали ўқитиш учун қўшимча дастурлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш

2004 йилдан бошлаб ҳар йили

Республика ногиронлар жамияти, ҳомийлик ва тижорат ташкилотлари

60,0

ПРООН Интернет-лойиҳаси, ҳомийлар маблағи

ПРООНнинг ҳамкорлик дастурлари.

Ногирон болаларга ўз имкониятларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш


31.

Республика ногиронлар, кўзи ожизлар ва карлар жамиятларига қарашли корхоналарга имтиёзли кредитлар ажратиш, бу корхоналарда 5000 нафардан кам бўлмаган ногиронларни иш билан таъминлаш


Йил давомида

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, тижорат банклари

600,0

Иш билан таъминлаш-га кўмакла-шиш жам-ғармаси

маблағи

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қарори.


Республика ногиронлар, кўзи ожизлар ва карлар жамиятлари корхоналарига молиявий ёрдам кўрсатиш.

Ногиронларни иш билан таъминлашни ошириш


32.

Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари хулосасига асосан ногиронларни меҳнат органларининг йўлланмаларига биноан белгиланган тартибда касбга бепул ўргатиш ва ишга жойлаштириш


Йил давомида

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

60,0

Иш билан таъминлашга кўмакла-шиш жамғарма-си

маблағи

Иш билан таъминлаш ҳудудий дастурлари.


Ногиронларни иш билан таъминлаш даражасини ошириш


33.

Қизил ярим ой жамиятининг 350 ўринга мўлжалланган "Меҳр-шафқат" коллежи ўқув корпуси қурилишини тугаллаш ва ишга тушириш


2004 йил сентябрь

"Ўзуйжойжамғарма-банк", Қизил ярим ой жамияти

314,0

Бажарувчи-лар маблағлари

Меҳр-шафқат коллежини ишга тушириш

34.

Тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида ногирон ва кексаларни реабилитация ва таянч-ҳаракат техник воситалари, парвариш қилиш мосламалари билан таъминловчи ижтимоий хизмат кўрсатиш марказини ташкил этиш

2004 йилнинг II

чораги

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Соғлом авлод учун" жамғармаси, ҳомийлар

200,0

Ҳомийлар маблағи

Ижрочиларнинг биргаликдаги қарорлари.


Ногиронлар, беморлар ва кекса фуқароларга кўрсатилаётган тиббий-техник хизмат савиясини яхшилаш


35.

Тошкент шаҳрида ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлар учун 50 ўринли нодавлат пансионатини ташкил қилиш ва ишга тушириш (халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда)


2004 йилнинг IV чораги

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги,

Адлия вазирлиги, "Соғлом авлод учун" жамғармаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги

100,0

Ҳомийлар маблағи

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг буйруғи, "Соғлом авлод учун",

"Самаритянз перс" ва "Янграг" жамғармаларининг қарорлари.


Ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматни яхшилаш, унинг кўламини кенгайтириш


36.

Ёлғиз пенсионерлар, ногиронлар, боқувчисини йўқотган оилаларнинг уй-жойларини таъмирлаш ҳамда уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш

Йил давомида

ҚҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Маҳалла" жамғармаси

150,0

Ҳомийлар маблағи

Тадбирни ўтказиш бўйича қўшма дастур ва тадбирлар жадвали.


Ёлғиз пенсионерлар, ногирон ва муҳтож оилаларнинг яшаш шароитини яхшилашга амалий ёрдам бериш


37.

"Мурувват" уйлари ўртасида Параолимпия спорт ўйинларини ташкил этиш:

1-босқич - ҳар бир "Мурувват" уйида;

2-босқич - финал ўйинлари

1-босқич -

2004 йилнинг I ярмида,

II босқич - 2004 йил сентябрь ойида


Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат спорт қўмитаси, халқаро хайрия ташкилотлари


10,0

Ҳомийлар маблағи

Ижрочиларнинг қўшма буйруғи.


Ногиронларнинг жисмоний ривожланишини таъминлаш.

38.

Ишсизларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш орқали ўзгалар парваришига муҳтож 30 минг нафар ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларга уйида маиший хизмат кўрсатиш


Йил давомида

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Республика Қизил ярим ой жамияти

1633,4




60,0

Бюджет маблағлари доирасида


Иш билан таъминлаш-га кўмак-лашиш жамғарма-си маблағи

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги буйруғи.

Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексаларни, пенсионер ва ногиронларни уйида ижтимоий хизмат кўрсатиш билан тўлиқ қамраб олиш


39.

Кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни, чекка қишлоқларда истиқомат қилувчи беморларни тиббий-ижтимоий патронаж хизмати билан қамраб олиш ишларига Қизил ярим ой жамиятида тайёргарликдан ўтган 100 нафар тиббий ҳамширани жалб қилиш

Йил давомида

Республика Қизил ярим ой жамияти,

"Соғлом авлод учун"

ва "Маҳалла" жамғармалари

240,0

Бажарувчи-лар маблағи

Республика Қизил ярим ой жамияти ҳамда "Соғлом авлод учун" жамғармаси қарорлари.


Тиббий-ижтимоий патронаж хизмати кўламини кенгайтириш


40.

Имтиёзга эга пенсионер ва ногиронларнинг шаҳар жамоат транспортидан фойдаланиш ҳуқуқларини сақлаб қолган ҳолда ёлғиз пенсионерларга 50 фоиз чегирмали йўл чипталари сотувини кенгайтириш бўйича Тошкент шаҳри тажрибасини оммалаштириш


Доимий

ҚҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, "Тошшаҳарйўловчи-транс" уюшмаси

1500,0

Транспорт корхона-лари маблағи

ҚҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарорлари.


Пенсионер ва ногиронларни қўшимча равишда моддий қўллаб-қувватлаш

41.

Ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларга, кам таъминланган оилаларга, ҳарбий хизматни ўташ чоғида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига, "Саховат", "Мурувват" уйларида яшаётганлар ва "Меҳрибонлик" уйлари тарбияланувчиларига мунтазам равишда халқаро инсонпарварлик ташкилотлари ҳисобидан пул, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва кийим-кечак тариқасида мурувват ёрдами кўрсатиш


Доимий

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги инсонпарварлик ёрдами бўйича ишчи гуруҳ, вазирликлар, идоралар, "Соғлом авлод учун", "Болалар" жамғармалари

5000,0

Халқаро инсонпар-варлик ташкилот-лари маблағи

Инсонпарварлик ёрдами бўйича Республика ишчи гуруҳи баённомаси.


Ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли қатламларини қўшимча моддий қўллаб-қувватлаш

42.

"Саховат", "Мурувват" ва "Меҳрибонлик" уйлари, мактаб-интернатларда истиқомат қилувчиларни халқаро молиявий ва техник ҳамкорлик дастурлари йўналиши бўйича жалб қилинган беғараз ёрдамлар ҳисобидан бепул сут маҳсулотлари билан таъминлаш


Йил давомида

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги,

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги

500,0

Ҳомийлар маблағи

Болалар, беморлар ва ногиронларнинг таъминотини яхшилаш

43.

Ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларга камида икки ойда бир марта қўшимча моддий ёрдам кўрсатиш


Йил давомида

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, ҚҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ҳомийлар

430,0

Ҳомийлар маблағи

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги буйруғи, ҚҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарорлари.

Ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни қўшимча равишда моддий қўллаб-қувватлаш.


44.

Кам таъминланган оилаларни, боқувчисиз қолганларни, фарзандлари 3 ёшгача бўлган ёлғиз оналарни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун қўшимча тарзда ҳомийлар маблағи жалб қилинишини таъминлаш

Йил давомида

Хотин-қизлар қўмитаси,

"Маҳалла" жамғармаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

1060,0

Ҳомийлар маблағи

Бажарувчи ташкилот-ларнинг биргаликдаги чора-тадбирлари.

Ёш болалик ёлғиз оналарни қўллаб-қувватлаш


45.

Касб-ҳунар коллежлари, академик лицейларда таълим олаётган кам таъминланган оилаларнинг иқтидорли фарзандлари ва ногирон болаларни моддий қўллаб-қувватлаш учун махсус жамғарма ташкил қилиш


2004 йилнинг I чораги

Ўрта-махсус касб-ҳунар таълими маркази, ҚҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Камолот" ЁИҲ

500,0

Ҳомийлар маблағи

Жойлардаги ҳокимликлар қарорлари.

Жамғарма низоми.


Кам таъминланган оилаларнинг иқтидорли фарзандлари ва ногирон болаларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш


III. Давлат ва нодавлат ташкилотлари, ўзини ўзи бошқариш органларининг

меҳр ва мурувват йўналиши бўйича фаолияти ва масъулиятини кучайтириш

46.

Жойларда маҳалла гузарлари, спорт майдончалари, маиший хизмат пунктларини барпо қилиш борасидаги ишларни давом эттириш

Йил давомида

Ҳокимликлар

20000,0

Ҳомийлар маблағлари

Ҳокимликларнинг қарорлари.

Маҳаллаларнинг ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш


47.

Наврўз ва Мустақиллик байрамларига тайёргарлик кўриш бўйича умумхалқ ҳашарлари ўтказиш

2004 йил

март, август

"Маҳалла" жамғармаси, "Камолот" ЁИҲ, вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар, ҚҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


-

Бажарувчи-ларнинг маблағлари

Ҳудудларни ободонлаштириш

48.

Фойдаланилмаётган нотурар-жой биноларининг зарур қисмини маҳаллаларнинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш учун ўзини ўзи бошқариш органлари ихтиёрига бериш бўйича ишларни давом эттириш

Йил давомида

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳокимликлар, "Маҳалла" жамғармаси

-

Бажарувчи-лар маблағлари

Ҳокимликларнинг қарорлари.

Маҳаллаларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш соҳаларининг ривожланишига кўмаклашиш


49.

"Меҳрибонлик", "Саховат", "Мурувват" уйлари, реабилитация марказлари, махсус мактаб-интернатлар ва тегишли санаторийларни йил давомида газ, сув, электр ва иссиқлик манбаи учун тўловлардан 50 фоиз озод қилиш


Йил давомида

Тегишли вазирлик ва идоралар

-

Бажарув-чилар маблағлари

Ижрочилар буйруқлари. Профилактик ва ижтимоий муассасаларни иқтисодий қўллаб-қувватлаш

50.

Ҳар бир вилоятда муҳтож оилалар, етим болалар, ногиронлар ҳамда "Меҳрибонлик" уйлари битирувчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида фойдаланилмаётган турар-жойларни таъмирлаб, камида 50 оилага топшириш

2004 йил

1 сентябр-гача

ҚҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

Маҳаллий бюджет ва ҳомийлар маблағлари

ҚҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарорлари. Ижтимоий муҳофазага муҳтож оила фарзандларини қўллаб-қувватлаш


51.

Жиззах шаҳрида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларга турар-жой, мактаб-интернат, тиббий, маиший, савдо, маданий ва алоқа хизмати шохобчалари, махсус спорт мажмуи каби объектларни ўз ичига олган "Меҳр-мурувват шаҳарчаси"ни барпо этиш

2004 йил

1 сентяб-рга

Жиззах вилояти ҳокимлиги

-

Вилоят бюджети, ҳомийлар маблағлари ва халқаро ташкилотлар грантлари ҳисобидан

Вилоят ҳокимлигининг қарори.


Ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш, уларга мунтазам ёрдам кўрсатиб бориш


52.

Фарғона вилоятининг қишлоқ маҳалларида мактаб бозорлари ташкил этиш ва уларда ўзини ўзи бошқариш органлари тавсияси асосида болалар кийими ва пойафзалининг 20 фоиз чегирма билан сотилишини йўлга қўйиш бўйича тажрибасини оммалаштириш


2004 йил июль-сентябрь

Фарғона вилоят ҳокимлиги, вилоят "Матлуботсавдо", "Фарғонасавдо" ишлаб чиқариш концерни

1.0

"Матлубот-савдо" ва "Фарғона-савдо" ИЧК маблағлари

"Матлуботсавдо", "Фарғонасавдо" бўйича буйруқлар. Қишлоқ болаларини ўқув йилига тайёрлаш

53.

Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Бухоро, Тошкент ва Хоразм вилоятларида боқувчисиз қолган аёллар ва ногирон ёшларга мўлжалланган, тасарруфида болалар боғчаси мавжуд бўлган, 275 иш ўрнига эга ўқув ишлаб-чиқариш марказларини ташкил қилиш


2004 йил давомида

"Болалар" жамғармаси, ҚҚР Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Қашқадарё, Тошкент ва Хоразм вилояти ҳокимликлари

24,0

Бажарувчи-лар маблағлари

Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аёллар ва ёшларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш

54.

Наманган шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуида "Дисней-ленд" болалар боғини барпо этиш.

Чортоқ туманидаги "Чортоқ" болалар санаторийсини тўла таъмирлаш


2004 йил давомида

Шаҳар ва туман ҳокимликлари, вилоят ҳокимлигининг жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси

400,0

Ҳомийлар маблағи

Ёшларнинг мазмунли дам олишларини ташкил этиш

55.

Қашқадарё вилоятининг чекка қишлоқларида ҳомийлар маблағи ҳисобидан 6 та янги болалар спорт иншоотлари қуриш ҳамда 25 та мавжуд спорт иншоотларини таъмирлаш

Йил давомида

Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Қашқадарё вилояти филиали ва туман ҳокимликлари

1330,0

Ҳомийлар маблағлари

Ижрочилар буйруқлари.


Замонавий спорт иншоотларини яратиш ва болаларни спортга кенг жалб қилиш


56.

Тошкент вилоятидаги корхона, ташкилот, хўжаликлар маблағларидан ушбу ташкилотда ишлаб кетган пенсионер ва ногиронларга корхонанинг ички имкониятлари доирасида моддий ёрдам кўрсатиш


Йил давомида

Тошкент вилояти идора ва ташкилотлари

-

Корхоналар ҳисобидан

Корхоналарнинг буйруқлари.


Пенсионерларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш

57.

Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё ва Навоий вилоятларидаги "Меҳрибонлик" уйлари, мактаб-интернатларни ҳомий ташкилотлар томонидан оталиққа олиш.

Барча вилоятларда Янги йил, Наврўз, Мустақиллик, ҳайит байрамлари арафасида мурувват ёрдамларини ташкил этиш


Йил давомида

ҚҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, касаба уюшмалари кенгаши, жамғармалар, шаҳар ва туман ҳокимликлари

100,0

Ҳомийлар маблағлари

"Меҳрибонлик" уйлари тарбияланувчиларини моддий ва маънавий рағбатлантириш

58.

Бухоро шаҳрида "Меҳрибонлик" уйининг битирувчилари истиқомат қиладиган "Ёшлар уйи" ташкил қилиш

Йил давомида

Бухоро шаҳар ҳокимлиги

-

Ҳомийлар маблағлари

Етим болаларнинг яшашлари учун зарур шароитлар яратиш, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш


59.

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги “Меҳрибонлик” уйи битирувчиларига уй-жой, иш билан таъминлаш, таълим олиш билан боғлиқ масалаларда кўмаклашиш

Йил давомида

Ҳокимликлар

10.8

Ҳомийлар маблағлари

“Меҳрибонлик” уйи битирувчиларига ғамхўрликни кучайтириш

60.

Самарқанд вилоятида корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ёрдамида ҳар бир маҳаллани ободонлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш


Йил

давомида

Туман ва шаҳар ҳокимликлари, “Маҳалла” жамғармаси, корхона ва ташкилотлар

-

Бажарувчи-лар маблағлари

Маҳалла аҳолиси турмуш шароитини яхшилаш


61.

Хоразм вилоятида маҳалла ҳудудларидаги 130 км кўча ва йўлларни таъмирлаш, ободонлаштириш, 600 хонадонни телефонлаштириш


Йил давомида

Ҳокимликлар, “Хоразмтелеком” АЖ


-

Бажарувчи-лар маблағлари

Ҳокимликлар қарорлари, идоралар буйруқлари.


Маҳаллалар аҳолисининг яшаш шароитларини яхшилаш


62.

Андижон вилоятида “Саховатли тадбиркорлар” ҳамда “Маҳалламизнинг мурувватли кишилари” кўрик-танловларини ўтказиш

2004 йил III чорагида

Вилоят товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси

Вилоят “Маҳалла” жамғармаси


2.8



Ҳомий ва тадбиркор-лар маблағлари

Меҳр-мурувватли тадбиркорларни рағбатлантириш


63.

Тошкент шаҳрида 500 нафар кекса фуқароларни "Нуроний" шифохонаси базасида ташкил этилган геронтология марказида соғломлаштириш

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Нуроний", "Ибн Сино" жамғармалари


Ажратил-ган бюджет маблағлари доирасида, бажарув-чилар ва ҳомийлар маблағи


Ижрочилар буйруқлари.


Кекса пенсионерларни соғломлаштириш

64.

Жамиятнинг маънавий ва ахлоқий янгиланиши, эзгу қадриятларнинг тикланиши, миллатлараро тотувлик ва дўстликни мустаҳкамлаш учун шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган инновация лойиҳаларини амалга ошириш


Йил давомида

Фан ва технологиялар маркази, Ўзбекистон Миллий Университети, Республика байналмилал маданият маркази

14,0

Инновация илмий техник фаолиятини маблағ билан таъминлаш жамғармаси

Йиллик ҳисоботлар,

ўқув қўлланмалари, монографиялар ва илмий мақолалар

65.

Республикада фаолият кўрсатаётган 26 та "Меҳрибонлик" уйидаги 1467 нафар тарбияланувчи номига очилган "Болажон" омонати қолдиқларини 2004 йил охирига қадар икки баробарга кўпайтириш


2004 йил охирида

"Ўзуйжойжамғарма банк", Жамғарма кассалари бошқармаси

314,0

Банк маблағлари

"Меҳрибонлик" уйлари тарбияланувчиларига кўрсатилаётган моддий ёрдамни ошириш

66.

"Кичкинтой - 2004" болалар тенниси бўйича республика турнирини ўтказишда ҳомийлик ва ташкилий ёрдам кўрсатиш


2004 йил

II чорак

"Ўзфармсаноат" ДАК

-

Бажарувчи маблағлари

Болаларнинг теннис билан шуғулланиш кўламини кенгайтириш

67.

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказиладиган "Ташаббус - 2004" кўрик-танловига "Энг яхши меҳр-мурувватли тадбиркор" номинациясини киритиш


Йил давомида

Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси

0,5

Бажарувчи маблағлари

Ижрочининг буйруғи.

Мурувват ва саховатпешаликни тарғиб қилиш.

68.

Жойларда "Энг яхши маҳалла", "Энг намунали оила", "Спорт ривожланган энг яхши маҳалла", "Энг намунали милиция таянч пункти", "Намунали профилактика инспектори ва педагог-тарбиячи" кўрик-танловларини ўтказиш ҳамда уларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш


2004 йил,

IV чорак

Ички ишлар вазирлиги, Давлат спорт қўмитаси, "Маҳалла" жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, "Маънавият ва маърифат" маркази, "Ўзтелерадио" компанияси, ЎзА, "Камолот" ЁИҲ, "Тасвирий ойина" уюшмаси, "Ватанпарвар" ташкилоти, Республика байналмилал миллий маданият маркази


-

Бажарув-чилар ва ҳомийлар маблағлари

Танловларни ўтказиш тўғрисидаги низом.

Маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш

69.

Республика алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси ходимлари ўртасида "Энг саховатли оила", "Энг мурувватли корхона" кўрик-танловларини ўтказиш


Йил давомида

Алоқа ва аҳборотлаштириш агентлиги идора ва ташкилотлари

-

Бажарувчи-ларнинг маблағлари

Ижрочилар буйруқлари.


Мурувватлик ва саховатпешаликни тарғиб қилиш


70.

Масжид ва зиёратгоҳларга тушадиган эҳсон маблағларини мақсадли, аввало, масжид жойлашган маҳаллада яшовчи кам таъминланган, муҳтож оилаларга ёрдам тариқасида ишлатишни йўлга қўйиш


Йил давомида

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг махсус жамғармаси, "Маҳалла" жамғармаси


-

Бажарув-чилар маблағлари

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга қўшимча моддий ёрдам кўрсатиш

71.

Авф туфайли озодликка чиққан фуқароларни жамият хаётига мослаштириш учун яшаш ва иш жойларида уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш

Йил давомида

"Маҳалла" жамғармаси, ҳокимликлар, милиция таянч пунктлари,

Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, "Камолот" ЁИҲ


-

Бажарув-чилар маблағлари

Авф этилган фуқароларни жамият ҳаётига кўниктириш, уларнинг қайта тарбияланишига эришиш

72.

Кам таъминланган оилалар, ногиронлар, "Меҳрибонлик" уйлари тарбияланувчиларига театрлар, цирк, санъат саройлари, вилоятларнинг маданият муассасаларида ўтказиладиган спектакллар, концерт томошаларига бепул чипталар ажратиш


Йил давомида

"Ўзбектеатр", "Ўзбекцирк" бирлашмалари, "Артмадад" жамғармаси, "Камолот" ЁИҲ

15,0

Бажарувчи-лар маблағлари

Болаларнинг эстетик дам олишларини таъминлаш

73.

"Меҳрибонлик", "Мурувват" ва "Саховат" уйларида хайрия концертларини ташкил этиш

Йил давомида

Маданият ишлари вазирлиги, "Ўзбекнаво" бирлашмаси

10,0

Бажарувчи-лар маблағлари

Болалар ва ногиронлар, қарияларнинг маданий ҳордиқ чиқаришини таъминлаш


IV. Оила тизимини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш,

аҳолини, айниқса ёшларни меҳрибонлик ва мурувват руҳида тарбиялаш

74.

Соғлом оилани шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш мақсадида ёш оила патронажини янада кенгайтириш

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Маҳалла" жамғармаси, "Оила" маркази, "Камолот" ЁИҲ, Хотин-қизлар қўмитаси


Бюджетдан ташқари қўшимча ажратила-диган маблағлар

Бажарувчи ташкилотларнинг биргаликдаги режаси, Оилани мустаҳкамлаш, соғлом оилани шакллантириш


75.

Она ва бола скрининги республика ва вилоят марказлари фаолиятини кучайтириш, уларни реагентлар, махсус ашёлар ва шифобахш болалар овқатлари билан таъминлаш


2004-2007 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Соғлом авлод учун" жамғармаси, ҳокимликлар

1331,4

Бюджет маблағлари

Ногирон болалар туғилишининг олдини олиш, соғлом оилани шакллантириш

76.

Республиканинг барча вилоятларидаги маҳалла гузарларида оилаларга ҳуқуқий, маънавий, тиббий йўналишларда консультациялар берилишини ташкил қилиш.



2004 йилнинг

I ярми


ҚҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла" жамғармаси, "Оила" маркази

4,0





Бажарув-чилар маблағлари


Ишсиз хотин-қизларни касбга ўргатиш, оиланинг даромадини ошириш.

Кам таъминланган ва ёш оилаларга ҳуқуқий, маънавий ва тиббий ёрдам кўрсатиш


77.

Туғруқхона мажмуалари, болалар шифохоналари, болалар боғчалари ва бошқа объектларнинг патронаж қилинишини ташкил этиш


Йил

давомида


Хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла", "Соғлом авлод учун", "Болалар" жамғармалари, "Тадбиркор аёл" уюшмаси, жамоат ташкилотлари


500,0


Бажарувчи-

лар ва ҳомийлар маблағлари


Ижтимоий объектларнинг моддий-техника базасини яхшилаш, муассасалар тарбияланувчилари-нинг билимли, жисмоний ва маънавий даражасини ошириш


78.

Ижтимоий ва психологик реабилитация маркази фаолиятини такомиллаштириш, унинг ҳузурида ота-она қаровидан четда қолган болаларни, контракт-тўлов асосида ўқиётган етим талабаларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини тузиш

2004 йилнинг

I чораги

Республика "Оила" маркази, "Sen yolgiz emassan", "Соғлом авлод учун" жамғармалари,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ

таълими вазирлиги

50,0


10 млн.АҚШ доллари

Давлат дастурида кўзда тутилган маблағлар, шунингдек, давлат ва нодавлат, халқаро ташкилот-лар маблағлари


Доимий фаолият юритувчи марказ ва унинг ҳузуридаги жамғарма

етим ва қаровсиз болаларнинг психологик адаптацияси ва реабилитацияси билан боғлиқ аниқ тадбирлар. Марказ низоми, услубий ишланмалар

79.

Илғор хорижий мамлакатлар шифохоналарида ривожланишида нуқсонлари бўлган 50 нафар болани жарроҳлик усулида даволашни амалга ошириш (халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда)

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш

вазирлиги,

"Соғлом авлод учун" жамғармаси


1500,0

Жалб этилган грантлар доирасида

Халқаро хайрия ташкилотлар билан тузилган шартномалар.


Республикада амалга ошириш қийин бўлган ноёб операцияларни бажариш


80.

Кам таъминланган оилалардаги болалар, қандли диабет ва вирусли гепатит касалликлари билан хасталанганларни махсус озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар, жумладан, инсулин препарати билан таъминлаш

Йил давомида





Соғлиқни сақлаш ва-зирлиги, Эндокринология ИТИ, "Соғлом авлод учун", "Экосан", "Меҳр-шафқат ва саломатлик", "Маҳалла" жамғармалари, ҳокимликлар

374,8


Бажарув-чилар маблағлари

Бажарувчи ташкилотларнинг чора-тадбирлари.


Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар билан хасталанганларга ёрдам кўрсатишни яхшилаш


81.

Соғломлаштириш оромгоҳларида 170 000 нафардан кам бўлмаган болалар, жумладан, кам таъминланган оилалар фарзандларининг бепул дам олишини таъминлаш

2004 йилнинг июнь-август ойлари

Вазирликлар, ташкилотлар, болалар соғломлаштириш оромгоҳлари мавжуд бўлган корхоналар, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши

10000,0



Бажарувчи ташкилот-лар маблағлари



Бажарувчи ташкилотлар қарорлари.


Кам таъминланган оилалар фарзандларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш


82.

Жойларда оилавий спортни ривожлантириш мақсадида маҳаллалараро "Соғлом оила" спорт мусобақаларини ўтказиш

2004 йил

I чорак

давомида

Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, "Камолот" ЁИҲ, "Болалар спортини ривожлантириш", "Маҳалла", "Соғлом авлод учун" жамғармалари, ҳокимликлар



Бажарувчи ва ҳомийлар маблағлари

Оилавий спортни ривожлантириш, соғлом оилани шакллантириш

83.

Таълим муассасаларида гиёҳвандлик, ичкиликбозлик каби иллатларнинг олдини олиш мақсадида тушунтириш ишларини амалга ошириш, ўқувчи ва талабаларни сифатли тиббий кўрикдан ўтказиш


2004 йил

давомида

Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари


Ажратилган бюджет маблағлари доирасида

Ўсиб келаётган ёш авлодни соғломлаштириш

84.

Аҳолига гемотологик ёрдам кўрсатиш имкониятини кенгайтириш мақсадида "Қон - одамлар хизматида" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасини ташкил қилиш

2004 йилнинг

I ярми

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва нодавлат ҳамда халқаро ташкилотлар



Бажарувчи-лар

маблағлари

Аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш

85.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Конституция-мизнинг 12 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги маърузаси моҳиятини аҳолининг кенг қатламлари ўртасида тарғиб қилиш

2004 йилнинг

I чораги

"Маънавият ва маърифат" маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, "Ўзтелерадио" компанияси, "Тасвирий ойина", Ёзувчилар уюшмаси, ЎзА


Бажарувчи-лар

маблағлари

Бажарувчиларнинг қўшма қарори билан тасдиқланган мақсадли дастур асосида аҳолининг барча қатламлари ўртасида Меҳр ва мурувват йилининг моҳиятини тарғиб-ташвиқ қилиш


86.

Оила ва маҳаллада бағрикенглик ва меҳр-оқибат тушунчаларини, "Жамиятимизда ҳеч ким ёлғиз қолмаслиги керак" деган инсонпарварлик ғоясини тарғиб этишга доир илмий-услубий рисолалар туркумини яратиш

Йил давомида

"Оила" маркази, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, "Маънавият ва маърифат" маркази, Фан ва технологиялар маркази


20,0

Бажарувчи-лар

маблағлари

Рисолалар туркуми

87.

Умумтаълим мактаблари, лицей ва коллежларнинг юқори босқич ўқувчилари ўртасида “Мен меҳр ва мурувватни қандай тушунаман?” мавзуида иншо танловини ўтказиш


2004 йил сентябрь

Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, "Камолот" ЁИҲ



Ёшларнинг онгу тафаккурига инсонийлик ғояларини сингдириш

88.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла оқсоқоллари вакиллари иштирокида "Меҳрдан яшнар кўнгил" мавзуида республика маънавий-маърифий анжуманини ташкил этиш


2004 йил март

"Маҳалла" жамғармаси

-

Бажарувчи-лар маблағлари

Меҳр ва мурувват фазилатларининг моҳиятини оммалаштириш

89.

Ёш авлодни меҳр ва мурувват руҳида тарбиялаш, бой касбий ва ҳаётий тажрибалар, эзгу анъаналар, маданий-маърифий қадриятларнинг узвийлигини таъминлаш мақсадида ёшлар билан кекса фахрийлар ўртасида "Икки авлод учрашуви", "Ҳаёт сабоқлари" мавзуидаги тадбирлар ўтказиш


Йил давомида

"Нуроний" жамғармаси, "Камолот" ЁИҲ вилоят бўлимлари, Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари

10,0

Бажарувчи-лар маблағлари

Ижрочилар буйруқлари, авлодлар ўртасида меҳр-оқибат туйғуларини тарғиб қилиш

90.

Шукроналик ва мурувват ғояларининг ифодаси бўлган анъанавий "Меҳржон" халқ сайлини ўтказиш

2004 йил сентябрь

Маданият ишлари вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

"Маънавият ва маърифат" маркази


-

Бажарувчи-лар маблағлари

Меҳр ва мурувват, саховатпешаликнинг қадимий анъаналарини тиклаш

91.

Ижодкор ногирон болалар ўртасида "Мафтункор ранглар дунёси" мавзуидаги расмлар танловини уюштириш

2004 йилнинг

II ярми

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, "Енграг" (АҚШ), "Соғлом авлод учун", "Болалар" жамғармалари,

Бадиий академия

15,0

Бажарувчи-лар

маблағлари

Танлов ташкилий қўмитаси қарори.


Ногирон болаларнинг ижодий имкониятларини аниқлаш ва ривожлантириш


92.

Ногирон болаларнинг ҳар йили камида бир марта Ҳайвонот боғи, Ботаника боғи, "Тошкентлэнд" ва бошқа маданият ҳамда дам олиш масканларига, музейларга бепул боришини ташкил этиш

Йил давомида

"Соғлом авлод учун" жамғармаси, Маданият ишлари

вазирлиги,

"Камолот" ЁИҲ, "Болалар" жамғармаси

20,0

Бажарувчи-лар

маблағлари

Маданият муассасаларига ногирон болаларнинг бепул киришини ташкил этиш жадвали.


Ногирон болаларнинг маданий ҳордиқ чиқаришини таъминлаш

93.

Қуръони карим ва Ҳадиси шарифдаги ахлоқ-одоб, маърифат, бунёдкорлик, меҳр-мурувват ва одамларга яхшилик қилишга даъват қилувчи ҳикматларнинг шарҳларини ва шу мавзудаги оммабоп рисолаларни нашр этиш


2004 йил

давомида

Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент ислом университети, "Адолат" нашриёти

7,0

Бажарувчи-лар ва

хайрия

маблағлари

Ислом маълумот-

номаси.


Ислом дини ва оқибат рисоласи


94.

"Меҳр ва мурувват йили" муносабати билан жума маърузалари учун тавсиялар тайёрлаш, уларни масжидларга етказиш.

Йил давомида

Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси


0.1

Бажарув-чилар маблағлари

Фуқароларда меҳр-мурувват ва саховат фазилатларини тарбиялаш

95.

"Мурувватли бўлайлик", "Икки дунё саодати", "Ислом дини ва фарзанд тарбияси", "Жаннат - оналар оёғи остида", "Саховат барокат келтиради" мавзуларида оммабоп рисолалар, радио ҳамда теледастурлар тайёрлаш


Йил давомида

Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом университети, "Ўзтелерадио" компанияси

2.0

Бажарув-чилар маблағлари

Меҳр-мурувват фазилатини

тарғиб қилиш

96.

Коллеж ва лицейлар, "Меҳрибонлик" ва "Мурувват" уйларида, махсус мактаб-интернатлар ҳамда бошқа муассасаларда таниқли адабиёт ва санъат намояндалари иштирокида учрашув ва суҳбатлар ўтказиш

2004 йил давомида

Маданият ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Бадиий академия


-

Бажарувчи-лар маблағлари

Ёшларда меҳр ва мурувват, шафқат тушунчаларини бойитиш

97.

Буюк мутафаккирларнинг меҳр ва мурувват ҳақидаги ҳикматли сўзларини китоб ва плакатлар шаклида чоп этиш

2004 йилнинг

чораги

Фан ва технологиялар маркази, “Маънавият ва маърифат” маркази, “Маънавият" нашриёти, "Тасвирий ойина" уюшмаси


-

Бажарувчи-лар маблағлари

Меҳр ва мурувват тушунчаларини оммалаштириш

98.

Меҳр ва мурувват йили моҳиятини тарғиб қилувчи махсус эшиттириш ва кўрсатувлар, ҳужжатли ва бадиий фильмлар, саҳна асарлари тайёрлаб, намойиш этиш, жойларда шу мавзудаги маънавий-маърифий тадбирларнинг таъсирчанлиги ва самарадорлигини ошириш, бу борадаги ибратли ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш


Йил давомида

“Ўзтелерадио” компанияси, “Ўзбеккино”, “Ўзбектеатр” “Маҳалла”, "Меҳр-шафқат ва саломатлик" жамғармалари, "Маънавият ва маърифат" маркази, Оммавий ахборот воситалари


Бажарувчи-лар маблағлари

Меҳр ва мурувватнинг халқимиз ҳаётида тутган ўрнини кўрсатиб бериш, тарғиб қилиш


*) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 31 мартдаги 175-сон қарорига асосан турар-жойларни таъмирлаш ва ривожлантириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига бериладиган, Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармасининг 5 фоиз ажратмалари ҳисобидан молиялаштирилади.












































Время: 0.2001
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск