ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Тасвирий санъат. Музейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.12.2017 й. 957-сон "Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.12.2017 й.

N 957




ЎЗБЕКИСТОН БАДИИЙ АКАДЕМИЯСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3219-сон қарорини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Бадиий академиясининг устави 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Бадиий академияси:

бир ой муддатда Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги галереялари тўғрисидаги намунавий низомни ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқласин;

икки ой муддатда Ўзбекистон Бадиий академияси тизимига кирувчи ташкилотларнинг таъсис ҳужжатларини қайта кўриб чиқсин ва уларни қонун ҳужжатлари талабларига мослаштирилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.В. Нуридинов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 1 декабрдаги

957-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Бадиий академиясининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 11 мартдаги 131-сон қарорининг 1-банди, 2-бандининг учинчи - олтинчи хатбошилари, 1 - 3, 3а-иловалари.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини такомиллаштириш масалалари тўғрисида" 2005 йил 25 ноябрдаги 264-сон қарорининг 5-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Бадиий академиясининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 11 мартдаги 131-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 2009 йил 3 июлдаги 185-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 27-сон, 317-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларини тасдиқлаш бўйича айрим қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига илованинг 10-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 27-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Бадиий академиясининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 11 мартдаги 131-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида" 2010 йил 28 июндаги 127-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2010 й., 26-27-сон, 210-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 4 декабрь










































Время: 0.2072
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск