ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Тасвирий санъат. Музейлар /

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Устави (ЎзР ВМ 01.12.2017 й. 957-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 1 декабрдаги

957-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Бадиий академиясининг

УСТАВИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Устав Ўзбекистон Бадиий академиясининг (кейинги ўринларда Бадиий академия деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби ҳамда Бадиий академия раҳбарларининг функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.


2. Бадиий академия тасвирий ва амалий санъат, дизайн йўналишларини ривожлантириш, академик бадиий таълимнинг изчиллигини таъминлаш билан боғлиқ вазифаларни ҳал этишга ваколатли бўлган давлат муассасаси ҳисобланади.


3. Бадиий академия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Бадиий академиясини ташкил этиш ҳақида" 1997 йил 23 январдаги ПФ-1701-сон Фармонига, шунингдек, "Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3219-сон ҳамда "Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон қарорларига мувофиқамалга оширади.

4. Бадиий академия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларида Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) бўйсунади.


5. Бадиий академия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Уставга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


6. Бадиий академия юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан, қонун ҳужжатларига мувофиқ банкларда миллий ва хорижий валютада ҳисоб рақамларига эга бўлади.


7. Бадиий академиянинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Бадиий академияси, қисқа номи - ЎзБА

б) рус тилида:

тўлиқ номи - Академия Художеств Узбекистана, қисқа номи - АХУз

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи - Academy of Arts of Uzbekistan, қисқа номи - AAU



2-БОБ. БАДИИЙ АКАДЕМИЯНИНГ

ТАРКИБИЙ ТУЗИЛМАСИ


8. Бадиий академия таркибида:

Бадиий академиянинг марказий аппарати;

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими;

Бадиий кўргазмалар дирекцияси;

Халқаро маданият карвон саройи;

Тошкент фотосуратлар уйи;

Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи;

"Санъат" журнали;

Қурилиш дирекцияси;

"Хамар" халқаро алоқалар маркази;

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлимлари;

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги галереялари;

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти;

ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари;

Рассомлик маҳорат устахонаси (олий рассомлик курси);

Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази фаолият олиб боради.



3-БОБ. БАДИИЙ АКАДЕМИЯНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


1-§. Бадиий академиянинг асосий вазифалари

ва функциялари


9. Қуйидагилар Бадиий академиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъатини янада ривожлантириш, шахсий ва ижодий кўргазмалар учун кенг имкониятлар яратиб бериш ҳамда ижодкорларнинг бадиий салоҳиятини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

жаҳондаги етакчи бадиий академиялар, ушбу йўналишдаги таълим муассасалари, ташкилотлар, атоқли маданият ва санъат арбоблари билан илғор тажрибани алмашиш мақсадида ҳар томонлама ижодий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;

ижодкорлар ва истеъдодли ёшларни ижтимоий-иқтисодий муҳофаза қилиш ҳамда Бадиий академия тизимидаги ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

халқимизнинг бой маданий меросини, тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн анъаналарини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг (кейинги ўринларда Бадиий ижодкорлар уюшмаси деб аталади) фаолиятини мувофиқлаштириш;

тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишидаги ижодкорларнинг миллий ўзликни англаш ғояларини тараннум этувчи юксак даражадаги ёрқин санъат асарларини яратишдаги фаолиятини рағбатлантириш ва болалар санъатини ривожлантириш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш;

Бадиий академия тизимидаги таълим муассасаларининг фаолиятида бадиий таълим узвийлиги ҳамда узлуксизлигини таъминлашга эришиш мақсадида ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари учун бошланғич бадиий таълимни йўлга қўйиш;

Ўзбекистон маданияти ва санъатининг тараққиёти йўлида тасвирий ва амалий санъат, дизайн ва халқ ҳунармандчилиги соҳалари бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида Бадиий академия тизимидаги таълим муассасаларининг фаолиятини хорижий тажриба асосида такомиллаштириш;

тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишида етук мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, Бадиий академия марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини кучайтириш, бу борадаги вазифаларни амалга оширишнинг замонавий, таъсирчан усул ва шаклларини тизимли асосда ривожлантириб бориш;

Ўзбекистонда ва хорижда кенг кўламли кўргазмалар ташкил этиш орқали миллий санъатимиз ютуқларини дунё жамоатчилигига танитиш, конференция, биенналелар ва бошқа анжуманлар ўтказиш.


10. Бадиий академия ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

а) ижодий йўналишда:

ёш ижодкорлар, истеъдодли рассомлар, дизайнерлар, халқ усталарининг республика ва халқаро миқёсда шахсий ва жамоавий кўргазмаларини белгиланган тартибда ташкил этади;

ижодкорлар ва кўргазмалар бадиий салоҳиятини ошириш мақсадида академиклар, профессионал мутахассислар ҳамда санъатшунослар, адабиётшуносларни, тарих, эстетика соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бораётган олимларни жалб қилган ҳолда муҳокамалар мунтазам олиб борилишини назорат қилади;

ижодкорлар ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тасвирий ва амалий санъат, дизайн йўналишида ижодий танловлар ўтказади;

Ўзбекистонда тасвирий ва амалий санъат, дизайн йўналишини ривожлантириш бўйича жаҳондаги етакчи бадиий академиялар, ташкилотлар, бадиий ижодкорлар уюшмалари, соҳа бўйича атоқли ижодкорлар билан ҳар томонлама ижодий ҳамкорликни амалга оширади;

кўргазмали фаолият билан шуғулланувчи тизим ташкилотлари ва галереяларнинг моддий-техник базасини замонавий талабларга асосан такомиллаштиради;

ижтимоий-иқтисодий ҳимояга муҳтож ижодкорларни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ таклифларни "Илҳом" жамоат фонди ва бошқа ҳомийларга киритади;

Бадиий ижодкорлар уюшмаси билан биргаликда уюшма шуъбаларининг фаолиятини самарали ташкил этиш, ҳудудий галереяларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ижодкорларга шарт-шароитлар яратиш чораларини кўради;

белгиланган тартибда тасвирий ва амалий санъат, дизайн йўналиши бўйича давлат ва нодавлат ташкилотларининг буюртмаларини амалга оширади.

б) таълим йўналишида:

Бадиий академия тизимидаги таълим муассасаларининг бадиий таълим бўйича фаолият йўналишини белгилайди;

бадиий таълимнинг изчиллигини кучайтириш, таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш мақсадида бошланғич, умумий ўрта, ўрта махсус, олий ва ундан кейинги таълим тизимини мувофиқлаштиришда иштирок этади ҳамда тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик ҳамда музейшунослик соҳасида педагог ва мутахассис кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таълим тизимини мунтазам такомиллаштириб боради;

жаҳондаги таълим муассасалари билан Бадиий академия тизимидаги таълим муассасаларининг ўзаро ҳамкорлиги, тажриба алмашувини мувофиқлаштиради;

Бадиий академия тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатларида бошланғич бадиий таълимни изчил йўлга қўйишни, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамланишини назорат қилади;

Бадиий академия тизимидаги таълим муассасаларида ёшларнинг таълим олиши учун шарт-шароитлар яратиш, бадиий таълим сифатини ошириш билан боғлиқ лойиҳаларни тегишли вазирликлар билан ҳамкорликда амалга оширади;

в) илмий йўналишда:

Бадиий академиянинг илмий-тадқиқот фаолияти йўналишларини белгилайди ҳамда тасвирий ва амалий санъат, дизайн соҳасида давлат дастури ва лойиҳаларини ҳамда бошқа турдаги дастур ва лойиҳаларни амалга оширади;

тасвирий ва амалий санъат, дизайн йўналишидаги фаолият ва уни ривожлантириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

Бадиий академиянинг "Санъат" журналида ёш тадқиқотчиларнинг илмий ишлари натижалари, мутахассис олимларнинг санъат соҳасига доир мақолалари сифати ва салоҳиятини назорат қилади;

долзарб илмий-ижодий муаммолар ҳамда буюк мутафаккирлар, машҳур фан, адабиёт ва санъат арбоблари шарафига бағишланган, шунингдек, тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик, музейшунослик ҳамда бадиий таълим соҳаларига доир халқаро илмий конгресслар, конференциялар, симпозиумлар, семинарларни ташкил этишда иштирок этади;

тасвирий ва амалий санъат, дизайн йўналишидаги илмий тадқиқотларни ташкил этади ва амалга оширади ҳамда Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотларда фаолият юритаётган илмий ходимлар ва мутахассисларнинг самарали фаолиятини ташкил этади;

г) тарғибот-ташвиқот йўналишида:

ўзбек тасвирий ва амалий санъатини тарғиб этиш, истеъдодли ёшлар ва ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида анъанавий тасвирий ва амалий санъат фестивалини ташкил этади ва ўтказади;

кенг кўламда кўргазмалар ташкил этиш орқали миллий санъатимиз ютуқларини дунё жамоатчилигига танитиш, тарихий ва замонавий ўзбек амалий санъатини республикада ҳамда хорижда кенг тарғиб қилиш, жамоатчиликни миллий ва чет эл маданияти ва санъати билан яқиндан таништириш ва тарғиб қилиш ишларини юксак поғонага кўтариш мақсадида "Тошкент Халқаро амалий санъат Биенналеси" ва "Замонавий санъат Биенналеси"ни хар икки йилда бир марта ўтказади;

ўзбек тасвирий ва амалий санъатининг ўзига хос жиҳатларини намойиш қилиш, турли хилдаги йўналишларни, янги тенденцияларни, замонавий санъатда янги номлар ва йўналишлар интеграциясини амалга ошириш, халқаро маданий алоқаларни ривожлантириш, истеъдодли болалар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида халқаро даражадаги биенналеларни, шу жумладан, болалар биенналеларни ўтказишни ташкил этади;

тасвирий ва амалий санъат, дизайн соҳасида самарали фаолият олиб бораётган, миллий маданиятни асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш, маънавий бой, жисмонан бақувват, ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялашга муносиб ҳисса қўшаётган ижодкорларни рағбатлантириш мақсадида Бадиий академиянинг "Олтин", "Кумуш" медаллари ва дипломларини таъсис этади.



4-БОБ. БАДИИЙ АКАДЕМИЯНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


11. Бадиий академия ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) Бадиий академияга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини таъминлаш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш;

2) Бадиий академия ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган ахборотни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

3) Бадиий академия ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистика ахборотини давлат статистика органларидан бепул асосда олиш;

4) Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотларнинг давлатга тегишли мол-мулкини ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида бир бўлинмадан бошқа бўлинмага белгиланган тартибда бериш;

5) Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилот ходимлари томонидан ўз соҳасида улар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўйича параметрлар бажарилишини ҳисобга олган ҳолда уларни моддий рағбатлантириш тартиби, миқдорлари ва шартларини белгилаш;

6) Бадиий академия ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиш;

7) Бадиий академия ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этиш, идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;

8) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ҳамда банклар ва бошқа кредит ташкилотларида валюта ҳисоб рақамларига эга бўлиш;

9) Ўзбекистоннинг етук рассомлари асарларини, халқ усталарининг буюмларини, ноёб дурдоналарини сақлаш ҳамда республика ҳудудида ва хорижий мамлакатларда кўргазмалар ўтказиш мақсадида белгиланган тартибда бюджет, хайрия маблағлари ва бошқа манбалардан тушган маблағлар ҳисобидан санъат асарларини сотиб олиш ва санъат, санъатшунослик соҳасида ижодий, илмий асарлар яратиш учун буюртма бериш;

10) Ўзбекистондаги ва хориждаги тегишли аукционларда қатнашиш ва уларни белгиланган тартибда ташкил этиш, шунингдек, ушбу аукционларда тасвирий ва амалий санъат асарларини белгиланган тартибда сотиш ва сотиб олиш;

11) Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотларнинг моддий-техник базасини яхшилаш чораларини кўриш;

12) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартномалар тузиш;

13) Бадиий академияга тегишли мол-мулкка нисбатан қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган доирада, ўз фаолиятининг мақсадларига, мулкдорнинг топшириқларига ҳамда мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ ҳолда эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш;

14) Ўзбекистонда ва чет элларда бадиий, ижодий кўргазмалар ташкил қилиш ва миллий санъатимизни кенг тарғиб этиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муаллифларнинг асарларини Ўзбекистонда ва хорижда сотишда кўмаклашиш.

Бадиий академия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.


12. Бадиий академия:

1) Бадиий академияга юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлаш;

2) Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар ҳамда Бадиий академия томонидан қабул қилинган қарорларнинг сифати ва улар татбиқ этилишига доир якуний натижалар учун;

3) мамлакатимиз музейлари фондларини мустақиллик йилларида яратилган юксак бадиий қийматга эга бўлган тасвирий ва амалий санъат асарлари билан мунтазам бойитиб бориш мақсадида ижодкорларнинг тасвирий ва амалий санъат соҳасидаги асарларини Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Бадиий экспертлар кенгашига тақдим этиш, ушбу Бадиий экспертлар кенгаши таркибига тасвирий ва амалий санъат соҳасида илғор ғоялари ва юксак бадиий салоҳияти билан ажралиб турувчи мутахассисларни танлаш бўйича номзодларни таклиф қилиш, шунингдек, бу борада Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Бадиий экспертлар кенгаши ишини ҳамкорликда самарали ташкил этиш;

4) хўжалик фаолияти ва капитал қурилишни олиб бориш мақсадида Бадиий академиянинг тегишли ишларини ташкил этиш;

5) Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотларининг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, улардаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича дастур, чора-тадбирлар амалга оширилиши учун масъулдир.



5-БОБ. БАДИИЙ АКАДЕМИЯ РАҲБАРЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ


13. Раиснинг асосий функционал вазифалари қуйидагилардан иборат:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

2) Бадиий академиянинг умумий бошқарув фаолиятини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ Бадиий академияга юкланган вазифалар бажарилишини ташкил қилиш;

3) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган давлат бошқаруви органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир ҳужжатлар ва қарорларга асосан амалга оширилаётган концепция, комплекс дастур ва чора-тадбирларни чуқур ва танқидий таҳлил қилиб бориш;

4) Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларда белгиланган вазифалар сўзсиз бажарилишини таъминлаш бўйича амалий чоралар кўриш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари, Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан Бадиий академия фаолияти ва ваколати доирасига кирувчи масалалар бўйича ўзаро фаолият юритиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиумидаги йиғилишларда масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;

6) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан берилган топшириқларни бажариш;

7) Бадиий академия фаолиятининг алоҳида йўналишларига раҳбарлик қилиш, марказий аппарат ҳамда Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотлар иши юзасидан шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, ўринбосар, бош илмий котиб, матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи, марказий аппарат таркибидаги бўлим ва бошқармалар раҳбар ва ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотлар, Бадиий ижодкорлар уюшмаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ҳамда уларнинг галереяларининг раҳбар ходимлари фаолиятини назорат қилиш;

8) Бадиий академия бошқарув фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, марказий аппаратнинг бўлинмалари низомларини, шунингдек, Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотларнинг уставлари ва тузилмасини белгиланган тартибда тасдиқлаш, ижодий, илмий-тадқиқот ва ўқув-методик дастурларни ҳамда йиллик режаларини тасдиқлаш ва уларнинг ижросини назорат қилиш;

9) Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни бажаришни тизимли ташкил қилиш, Бадиий академияда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

10) Бадиий академиянинг марказий аппарати бошқарма ва бўлимлари, шу жумладан, тизимга кирувчи ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарори ижро мониторингини яратиш;

11) Бадиий академия ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш белгиланган тартибда тизимли ташкил этилишини назорат қилиш;

12) Бадиий академия тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Бадиий академияда кадрлар захирасини шакллантирилишни назорат қилиш;

13) ўз фаолияти доирасидаги масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқишни ташкил этиш, Вазирлар Маҳкамасига "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги, "Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти талабларига қатъий амал қилган ҳолда ўз вақтида киритиб бориш, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида уларни кўриб чиқиш, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқишда иштирок этиш;

14) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тегишли органларга киритишда "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги, "Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламентига мувофиқ ташкил этиш;

15) Бадиий академия ваколатига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш, зарурат туғилганда, тегишли қарорларни вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда қабул қилиш;

16) Бадиий академияга тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини, уларни марказий аппарат бўлинмаларида ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизалардан пухта ўтказиш, шунингдек, уларни Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламентида белгиланган муддатларда мувофиқлаштиришни таъминлаш;

17) Бадиий академия раҳбар ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорларига мувофиқ ташкил қилиш ва бажариш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш, хизмат сафарлари харажатлари учун ажратилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

18) Раис ўринбосари, бош илмий котиб, матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи, марказий аппарат бўлим ва бошқармалари, тизимга кирувчи ташкилот ва муассасалар раҳбарлари фаолиятини баҳолаш, уларнинг шахсий ҳисоботларини кенгаш мажлисларида тинглаш, якуний натижалар бўйича зарур чоралар кўриш;

19) Бадиий академия тизими ходимларини рағбатлантириш ва уларнинг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш, ўринбосар ва бош илмий котибни, матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчини рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий чоралар кўриш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларда қолишининг мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги бўйича таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чораларни амалга ошириш ҳамда Бадиий академия тизимининг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотларига ва рағбатлантиришнинг бошқа турларига тавсия этиш;

20) Бадиий академия марказий аппарати ва тизимга кирувчи ташкилотлар раҳбарларини Ўзбекистон Бадиий академияси марказий аппарати бошқарма бошлиқлари ва ходимларининг идоравий одоб-ахлоқ қоидалари ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари ва ходимларининг идоравий одоб-ахлоқ қоидаларига (кейинги ўринларда Одоб-ахлоқ қоидалари деб аталади) риоя қилишларини таъминлаш;

21) "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Бадиий академия тизимида коррупция ва бошқа жиноятларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, уларнинг юзага келиши сабабларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этишни ташкил этиш;

22) Бадиий академия фаолиятини ва унинг таркибидаги ҳудудий ташкилотлар ва муассасалар фаолиятини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини назорат қилиш;

23) давлат хизматлари кўрсатишнинг очиқлиги, сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

24) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ фаолиятини самарали ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни ташкил қилиш, шахсий қабулни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг сайёр қабулларини "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ташкил қилиш;

25) Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси билан ўзаро самарали ҳамкорликни таъминлаш, бунда Бадиий академия раҳбарлари ва ходимларининг фаол иштирокини ташкил қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига тушаётган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

26) давлат сирлари ва махфий ҳисобланган ахборотлар билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

27) Бадиий академияга ажратилган молиявий ва моддий воситаларни белгиланган тартибда тасарруф этиш ва уларнинг белгиланган тартибда сарфланиши устидан назорат юритиш;

28) давлатнинг юқори органлари, ижодий, илмий, ўқув муассасалари ва ташкилотларида Бадиий академия номидан вакиллик қилиш ҳамда унинг манфаатларини ҳимоя қилиш;

29) Бадиий академиянинг ноширлик режаларини тасдиқлаш ва уларни амалга ошириш ишларига раҳбарлик қилиш;

30) ўз ваколати доирасида Бадиий академия тизими ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва ижросини назорат қилиш;

31) Бадиий академиянинг марказий аппарати ходимларини, тизим ташкилотлар ва муассасалар раҳбарларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;

31-1) Бадиий академия ҳузуридаги Рассомлик маҳорат устахонаси (олий рассомлик курси)ни бошқариш.

32) қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.


14. Раис ўринбосарининг асосий функционал вазифалари қуйидагилардан иборат:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

2) тегишли буйруқ асосида Раис вақтинча йўқлигида унинг мажбуриятларини бажариш, марказий аппарат ва тизимга кирувчи ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

3) ўзи масъул бўлган тизим ташкилотларининг фаолиятини назорат қилиш ва ходимлар ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш;

4) Бадиий академиянинг тегишли йўналишлар доирасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган концепция, комплекс дастурлар ва кенг қамровли чора-тадбирларни амалга ошириш борасида чуқур танқидий таҳлиллар ўтказиш;

5) ўзи масъул бўлган бўлим ва бошқарма, ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш, белгиланган кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

6) мутасаддилик қилинадиган бошқарма ва бўлинмалар режаларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Раисга киритиш, уларнинг ижроси устидан назоратни таъминлаш;

7) Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Раиснинг буйруқлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чораларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар ва тизим ташкилотлари раҳбарларининг топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш бўйича шахсий масъулиятини ошириш борасида чоралар кўриш;

8) Бадиий академия раҳбари, Бошқарув кенгаши қарорлари ва топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

9) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларга кадрларни танлаш ва тайинлаш бўйича таклифларни киритиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирувчи вакант иш ўринларига, шунингдек, Бадиий академияга ишга қабул қилинувчи бошқа кадрларнинг профессионаллиги, чуқур билимга ва амалий тажрибага, юқори даражадаги ишчанлик, руҳий-маънавий фазилатларга эга бўлишини кафолатли таъминлаш ҳамда уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш;

10) ўз фаолияти доирасидаги масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилиши ва тасдиқлаш учун Раисга тақдим этилишини, "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги, "Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти талабларига амал қилган ҳолда уларни Вазирлар Маҳкамасига ўз муддатида киритишни таъминлаш, Раис топшириғига асосан Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

11) ўз фаолиятига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, лойиҳа ва таклифларни тўлақонли ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни марказий аппарат бўлинмалари орқали ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизалардан ўтказиш;

12) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорларига мувофиқ ташкил қилиш ва бажариш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш, хизмат сафарлари харажатлари учун ажратилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

13) мутасаддилик қилинадиган бошқарма ва бўлимлар, тизимга кирувчи ташкилотлар фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигининг танқидий таҳлилини тизимли олиб бориш, мутасаддилик қилинадиган бошқарма ва бўлимлар, тизимга кирувчи ташкилотлар раҳбарларининг бу борадаги шахсий ҳисоботларини кенгаш мажлисларида эшитиш, якуний натижалар бўйича зарур чоралар кўриш;

14) ўз фаолиятига доир соҳаларда Бадиий академия самарадорлигини ошириш ва янада ривожлантириш бўйича амалий чоралар кўриш ҳамда уларни такомиллаштириш бўйича таклифларни Бадиий академия Раисига киритиш;

15) мутасаддилик қилинадиган бошқарма ва бўлимлар, тизимга кирувчи ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, эгаллаб турган лавозимларга лойиқ ёки лойиқ эмаслигини кўриб чиқишга доир таклиф киритиш, белгиланган вазифаларнинг ижроси учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чоралар кўриш;

16) мутасаддилик қилинадиган бошқарма ва бўлимлар, тизимга кирувчи ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишини таъминлаш;

17) "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонун талабларига мувофиқ Бадиий академия тизимида коррупция ва бошқа жиноятларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, огоҳлантириш, шунингдек, уларнинг юзага келиши сабабларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этишни ташкил этиш;

18) давлат хизматларининг самарадорлиги ва сифатини таъминлашга доир таклифларни Раисга тақдим этиш;

19) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ фаолиятини самарали ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни ташкил қилиш, шахсий қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг сайёр қабулларини "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ташкил қилиш;

20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси билан ўзаро самарали ҳамкорликни, бунда Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларининг фаол иштирокини ташкил қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига тушаётган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

21) давлат сирлари ва махфий ҳисобланган ахборотлар билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш;

22) Бадиий академия тизимида кўргазмалар фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилиш;

23) республика ва хорижда анжуманлар, кўргазмалар, биеннале, фотобиеннале, симпозиум, конференция, фотокўргазма ва бошқа ижодий, маданий тадбирларни ташкил этиш ва бу соҳада турдош вазирликлар, идоралар, ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

24) Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари, тизим ташкилотларининг ижодкор ходимларини белгиланган тартибда қабул қилиш, уларнинг шахсий, ижодий масалалар бўйича оғзаки ва ёзма мурожаатларини ўрганиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш;

25) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли таркибий бўлинмалари билан Раис кўрсатмасига асосан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

26) Раиснинг топшириқларига биноан тегишли тармоқларда устувор вазифалар ва дастурлар бажарилишини мувофиқлаштириб бориш;

27) Ўзбекистон Бадиий академияси, мутасаддилик қилинадиган Бадиий академия тизимига кирувчи таълим муассасалари бошқаруви органларидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари номенклатурасига кирадиган лавозимларга номзодлар бўйича таклифларни Раиснинг топшириғига асосан белгиланган тартибда тайёрлашда иштирок этиш;

28) соҳани ривожлантириш ва бошқа масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар, ҳужжатлар ва лойиҳаларни кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя этилишини таъминлаш. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назорат ташкил этилишини таъминлаш;

29) Бадиий академия марказий аппарати бўлим ва бошқармалари, тизим ташкилотлари ва муассасалари раҳбар лавозимларига кадрлар захирасини шакллантириш ишларини тизимли асосда ташкил этишда иштирок этиш;

30) Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

31) Раис топшириғига асосан тизим ташкилотлари ва муассасалари раҳбарлари ва вакилларини Бадиий академияда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш;

32) кўргазмали ва тарғибот-ташвиқот фаолияти билан боғлиқ тадбирлар самарали ташкил этилишини таъминлаш;


15. Бош илмий котибнинг асосий функционал вазифалари қуйидагилардан иборат:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;

2) Раис вақтинча йўқлигида тегишли буйруқ асосида унинг мажбуриятларини бажариш, марказий аппарат ва тизимга кирувчи ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

3) марказий аппарат ва тизимга кирувчи ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

4) тизимга кирувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар ва муассасалар фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, ходимлар ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш;

5) Бадиий академиянинг тегишли йўналишлар доирасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган концепция, комплекс дастурлар ва кенг қамровли чора-тадбирларни амалга ошириш борасида чуқур танқидий таҳлиллар ўтказиш;

6) мутасаддилик қилинадиган бўлимлар, тизим ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чоралар кўриш, масъул раҳбарларнинг ҳисоботларини мунтазам эшитиш, белгиланган кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;

7) мутасаддилик қилинадиган бўлимлар, тизим раҳбарларининг йиллик режаларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш, тасдиқлаш ёки тасдиқлаш учун киритиш, уларнинг ижроси устидан назоратни таъминлаш;

8) Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Раиснинг буйруқ ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ўзи масъул бўлган таркибий бўлинмаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чораларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар ва тизим ташкилотлари раҳбарларининг топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш бўйича шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

9) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларга кадрларни танлаш ва жойлаштириш бўйича таклифларни киритиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирувчи вакант иш ўринларига номзодларнинг, шунингдек, Бадиий академияга ишга қабул қилинувчи бошқа кадрларнинг профессионал, чуқур билим ва амалий тажрибага, юқори даражадаги ишчанлик, руҳий-маънавий фазилатларга эга бўлишини кафолатли таъминлаш ҳамда уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш;

10) ўз фаолияти доирасидаги масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилиши, "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги, "Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти талабларига амал қилган ҳолда уларни Вазирлар Маҳкамасига ўз муддатида киритишни таъминлаш, шу билан бирга Раис топшириғига асосан Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

11) ўз фаолиятига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, лойиҳа ва таклифларни тўлақонли ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни марказий аппарат бўлинмалари орқали ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизалардан ўтказиш;

12) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорларига мувофиқ ташкил қилиш ва бажариш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш, хизмат сафарлари харажатлари учун ажратилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

13) мутасаддилик қилинадиган тизимга кирувчи ташкилотлар, марказий аппарат бўлинмалари, ҳудудий муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигининг танқидий таҳлилини тизимли олиб бориш, уларнинг шахсий ҳисоботларини кенгаш мажлисларида эшитиш, якуний натижалар бўйича зарур чоралар кўриш;

14) ўз фаолиятига доир соҳаларда Бадиий академия самарадорлигини ошириш ва янада ривожлантириш бўйича амалий чоралар кўриш ҳамда уларни такомиллаштириш бўйича таклифларни Бадиий академия Раисига киритиш;

15) мутасаддилик қилинадиган тизимга кирувчи ташкилотлар, марказий аппарат раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, эгаллаб турган лавозимларга лойиқ ёки лойиқ эмаслиги бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш, уларнинг белгиланган вазифаларнинг ижроси учун ўз шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чоралар кўриш;

16) мутасаддилик қилинадиган бошқарма ва бўлимлар, тизимга кирувчи ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишини таъминлаш;

17) "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонун талабларига мувофиқ Бадиий академия тизимида коррупция ва бошқа жиноятларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, огоҳлантириш, шунингдек, уларнинг юзага келиши сабабларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этишни ташкил этиш;

18) давлат хизматларининг самарадорлигини, сифати ва очиқлигини таъминлашга доир таклифларни Бадиий академия Раисига тақдим этиш;

19) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳнинг фаолиятини самарали ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни ташкил қилиш, шахсий қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг сайёр қабулларини "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ташкил қилиш;

20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси билан ўзаро самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, бунда Бадиий академия раҳбарлари ва ходимларининг фаол иштирокини ташкил қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига тушаётган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

21) давлат сирлари ва махфий ҳисобланган ахборотлар билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

22) Бадиий академия фаолияти йўналишлари бўйича ишлаб чиқиладиган норматив ҳужжатлар лойиҳалари устида ишлаш, лойиҳаларнинг сифати, салоҳиятини ошириш мақсадида мутахассисларни жалб қилиш, ишчи гуруҳ тузиш ва унинг фаолиятини самарали ташкил этиш;

23) республика ва хорижда анжуманлар, кўргазмалар, биеннале, фотобиеннале, симпозиум, конференция, фотокўргазма ва бошқа ижодий, маданий тадбирлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ўтказишда иштирок этиш ва бу соҳада турдош вазирликлар, идоралар, ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш;

24) Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзолигига сайлов ўтказиш тартиби ва унга доир норматив ҳужжатларни мувофиқлаштириш, сайловни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни ташкил этишда иштирок этиш;

25) соҳани ривожлантириш ва бошқа масалалар бўйича киритиладиган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш, қайта ишлаш, уларнинг давлат манфаатларига қатъий риоя этилишини таъминлаш. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назорат ташкил этилишини таъминлаш;

26) мутасаддилик қилинадиган тизимга кирувчи ташкилотлар, марказий аппарат раҳбарлари ва ходимлари томонидан Бадиий академия Устави талаблари, Раис ва Бошқарув кенгаши қарорлари бажарилишини таъминлаш;

27) Бадиий академия ва ўзи масъул бўлган тизим ташкилотлари ва муассасаларида меҳнат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кўриш ва назорат қилиш;

28) илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш;

32) Бадиий академия тизимида Идоралараро ягона ижро интизоми электрон тизими билан бевосита ишлаш тартиби йўлга қўйилишини ташкил этиш;

33) "Санъат" журнали таҳририяти фаолиятини мувофиқлаштириш;

34) Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Рассомлик маҳорат устахонаси (олий рассомлик курси), Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази, Ихтисослаштирилган санъат мактаблари ва мактаб-интернатлари, уларнинг ўқув, устувор илмий йўналишлари, норматив ҳужжатлари, лойиҳалари, дастурлари, таълимни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишини назорат қилиш;

35) ўқув қўлланмаларини яратиш, таълим-тарбия жараёнини назорат қилиш, кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича кенг кўламли иш олиб бориш, маданий-маърифий муассасалар ва уларнинг истиқболини белгилаш, тасвирий ва амалий санъат, дизайн, меъморчилик, халқ ижодиётини ривожлантириш бўйича нашрларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;

36) Бадиий академиянинг илмий, ижодий, ўқув фаолиятини самарали ташкил этиш, турдош вазирликлар, идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлигини ривожлантириш;

37) Раис кўрсатмасига асосан Ўзбекистон Бадиий академияси, мутасаддилик қилинадиган таълим муассасалари бошқаруви органларидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари номенклатурасига кирадиган лавозимларга номзодлар бўйича таклифларни киритиш ва белгиланган тартибда тайёрлашда иштирок этиш;

38) Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ҳукумат қарорларининг тизимда бажарилишини таъминлаш;

39) Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

40) тизимга кирувчи ташкилотлар раҳбарлари ва вакилларини Бадиий академияда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш;

41) тасдиқланган марказий аппарат бўлим ва бошқармалари низомларига асосан ўз фаолияти доирасида функционал вазифаларни самарали амалга ошириш, хизмат мажбуриятларини бажариш, зарурат туғилганда Бадиий академия фаолияти самарадорлиги билан боғлиқ тезкор топшириқларнинг сўзсиз ижросини таъминлаш;


16. Бадиий академия марказий аппарати бўлинмалари раҳбарларининг функционал вазифалари:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

2) марказий аппарат ҳудудий бўлинмалари фаолиятини назорат қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида берилган вазифалар ва топшириқлар Бадиий академия тизимидаги ташкилотлар томонидан бажарилишини таъминлаш;

3) Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотлар фаолиятига боғлиқ самарали кўрсаткичларга эришишни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва унинг ижросини назорат қилиш;

4) Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ тизим ташкилотлари ходимлари топшириқларни сифатли ва самарали бажариши учун уларнинг шахсий жавобгарлигини таъминлаш;

6) Бадиий академиянинг Бошқарув кенгаши, Директорлар кенгаши қарорлари, Раис, унинг ўринбосари ва бош илмий котибнинг топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

7) Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотлар фаолиятини режалаштириш, иш режаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш, фаолиятга доир топшириқларнинг хусусиятидан келиб чиқиб чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва ижросини назорат қилиш;

8) марказий аппарат бўлинмаларига юкланган вазифалар ва топшириқлар ижросини назорат қилиш, ташкил этиш ва таъминлаш, бу борада тизим ташкилотлари ва муассасаларга амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;

9) марказий аппарат фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва Бадиий академия раҳбариятига тегишли таклифлар киритиш;

10) Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотлар бўйича кадрларни танлаш ва жойлаштириш бўйича таклифларни киритиш, уларнинг малакасини, юқори даражадаги ахлоқий фазилатларини кафолатли таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш, раҳбарлик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантиришда иштирок этиш;

11) ўз фаолияти доирасидаги масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилиши ва тасдиқлаш учун раҳбариятга тақдим этилишини, "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги, "Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти талабларига амал қилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига ўз муддатида киритилишини таъминлаш, Раис топшириғига асосан Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

12) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар тўлақонли ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини, марказий аппарат бўлинмалари орқали ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизалардан ўтказилишини таъминлаш;

13) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорларига мувофиқ ташкил қилиш ва бажариш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш, хизмат сафарлари харажатлари учун ажратилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

14) раҳбарлик қилинадиган бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишини таъминлаш;

15) мутасаддилик қилинадиган тизимга кирувчи ташкилотларнинг фаолияти бўйича "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа жиноятларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, огоҳлантириш, шунингдек, уларнинг юзага келиши сабабларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этишни ташкил этиш;

16) давлат хизматларининг самарадорлигини, сифати ва очиқлигини таъминлашга доир таклифларни Бадиий академия раҳбарига тақдим этиш;

17) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳнинг фаолиятини самарали ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни ташкил қилиш, мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг сайёр қабулларини "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низом бўйича белгиланган муддатларда ташкил қилиш;

18) Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси билан ўзаро самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, бунда Бадиий академия марказий аппарати ходимлари, тизимга кирувчи ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларининг фаол иштирокини ташкил қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига тушаётган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

19) тасдиқланган марказий аппарат бўлим ва бошқармалари низомларига асосан ўз фаолияти доирасида функционал вазифаларни самарали амалга ошириш, хизмат мажбуриятларини бажариш, зарурат туғилганда Бадиий академия фаолияти самарадорлиги билан боғлиқ топшириқлар сўзсиз бажарилишини таъминлаш;

20) давлат сирлари ва махфий ҳисобланган ахборотлар билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

21) Ташкилий-таҳлилий бўлимга белгиланган муддатларда тегишли топшириқлар ижроси юзасидан ҳисоботларни тақдим этиб бориш.


6-БОБ. БАДИИЙ АКАДЕМИЯ РАҲБАРЛАРИНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


17. Раис:

Бадиий академияга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши;

ушбу Уставнинг 12-бандида назарда тутилган Бадиий академиянинг мажбуриятлар соҳалари бўйича;

ушбу Уставнинг 13-бандида назарда тутилган ўзининг функционал вазифаларини сифатли амалга ошириш учун шахсан масъул ҳисобланади.


18. Бадиий академия раиси ўринбосари:

Бадиий академияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг мутасаддилик қилинадиган Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотлар, унинг марказий аппарат бошқармалари ва бўлинмалари томонидан самарали бажарилиши таъминланиши;

ушбу Уставнинг 12-бандида назарда тутилган Бадиий академиянинг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Уставнинг 14-бандида назарда тутилган ўзининг функционал вазифалари сифатли амалга оширилиши учун шахсан масъул ҳисобланади.


19. Бадиий академиянинг бош илмий котиби:

Бадиий академияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг мутасаддилик қилинадиган Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотлар, марказий аппарат бошқармалари ва бўлинмалари томонидан самарали бажарилиши таъминланиши;

ушбу Уставнинг 12-бандида назарда тутилган Бадиий академиянинг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Уставнинг 15-бандида назарда тутилган ўзининг функционал вазифалари сифатли амалга оширилиши учун шахсан масъул ҳисобланади.


20. Марказий аппарат бўлим ва бошқармалари раҳбарлари:

тегишли бўлим ва бошқармаларга юкланган вазифалар ва функциялар амалга оширилиши;

ушбу Уставнинг 16-бандида назарда тутилган ўзининг функционал вазифалари сифатли амалга оширилиши учун масъулдирлар.



7-БОБ. БАДИИЙ АКАДЕМИЯ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. Бадиий академия бошқаруви


21. Бадиий академия фаолиятига Раис раҳбарлик қилади. Раис Бадиий академия Бошқарув кенгаши раиси ҳисобланади ва белгиланган тартибда лавозимга Бош вазирнинг тақдимига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3219-сон ҳамда "Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон қарорларига мувофиқ Раис мақоми, моддий, маиший, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича вазирга, унинг ўринбосари ва бош илмий котиб вазир ўринбосарига, шунингдек, матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи раис ўринбосарига тенглаштирилади.


2-§. Бадиий академия марказий аппаратининг

тизим ташкилотлари ва муассасалари билан

ўзаро ҳамкорлиги тартиби


23. Бадиий академия марказий аппаратининг тегишли ташкилий тузилмаларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш марказий аппарат бошқарув ходимлари томонидан амалга оширилади.


24. Бадиий академия марказий аппарати тизим ташкилотлари ва муассасалари билан соҳа фаолияти бўйича ўзаро ҳамкорлик доирасида:

1) тизимига кирувчи ташкилотларга топшириқлар юборади ва уларнинг ижро этилишини назорат қилади;

2) тизимига кирувчи ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича текширувлар ўтказади ва натижаларни умумлаштиради ҳамда фаолият самарадорлигини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

3) тизимига кирувчи ташкилотларнинг фаолиятига доир ҳисобот ва ахборот материалларини, статистик ва бошқа маълумотларни ўрганишни ташкил этади;

4) тизимига кирувчи ташкилотларнинг иш режаларини таҳлил қилиш ва соҳа фаолиятини режалаштиришни такомиллаштириш чораларини кўради;

5) тизимига кирувчи ташкилотлардан тушган таклифларни ўрганади;

6) тизимга кирувчи ташкилотларни соҳа бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишга жалб қилади ҳамда самарадорликни ошириш бўйича таклифларни кўриб чиқади.


25. Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотлар марказий аппарат билан соҳа фаолияти бўйича ўзаро ҳамкорлик доирасида:

1) марказий аппарат кўрсатмалари ижроси юзасидан ҳисобот беради;

2) соҳа бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган фаолият натижалари юзасидан марказий аппаратга ахборот тақдим этади;

3) фаолиятни ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш натижаси бўйича ҳисобот беради;

4) фаолият натижалари бўйича ҳисоботларни белгиланган тартибда ўз вақтида тақдим этади;

5) ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва фаолият жараёнида юзага келаётган муаммоларни ҳал этишга қаратилган таклифларни тақдим этади;

6) ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тармоқлар билан ўзаро ҳамкорлик натижалари тўғрисида ҳисобот юборади;

7) ваколатли органлар томонидан ўтказиладиган текширувлар натижалари бўйича маълумот беради.


26. Бадиий академия марказий аппаратининг тизим ташкилотлари ўртасидаги ўзаро муносабатлари жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Раиснинг топшириғига асосан Раис ўринбосари ва бош илмий котиб томонидан кўриб чиқилади. Келишмовчиликлар ҳал бўлмаган тақдирда, ушбу масала бўйича тегишли қарор бевосита Бадиий академия раҳбари томонидан қабул қилинади.


27. Бадиий академия ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат, хорижий, халқаро ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


28. Бадиий академия Вазирлар Маҳкамасининг Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятига бириктирилган ташкилотлар рўйхатига киради ҳамда унинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари томонидан назорат қилинади.


3-§. Бадиий академиянинг Бошқарув кенгаши


29. Бадиий академиянинг Бошқарув кенгаши унинг юқори органи ҳисобланади.


30. Бадиий академиянинг Бошқарув кенгаши Раис, раис ўринбосари, бош илмий котиб, Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзолари, Бадиий академия таркибига кирадиган муассасаларнинг раҳбарларидан ташкил топади.


31. Бадиий академиянинг Бошқарув кенгаши:

1) Бадиий академиянинг устувор йўналишлари бўйича амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилиб боради;

2) Бадиий академия раиси, Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳамда тегишли ваколатга эга бўлган ташкилотлар тавсияларига асосан Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзоларини сайлайди;

3) Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотлар ва муассасаларни ташкил қилиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш ҳақидаги таклифларни ишлаб чиқади;

4) Бадиий академиянинг Уставига зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

5) зарурат бўлганда Бадиий академия фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам ўз ваколати доирасида кўриб чиқади.


32. Бадиий академия Бошқарув кенгашида қабул қилинаётган қарор йиғилишда рўйхатдаги аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштироки билан кўпчилик овоз берган тақдирда рўйхатдан ўтган ҳисобланади.


33. Бадиий академияда раҳбарияти, бошқарув ходимлари, Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотлар раҳбарларидан иборат таркибда Бадиий академиянинг Директорлар кенгаши тузилади. Директорлар кенгашига Раис раҳбарлик қилади. Директорлар кенгашининг шахсий таркиби ва унинг фаолият олиб бориш тартиби Раис томонидан тасдиқланади.


34. Бадиий академия ўзининг ҳақиқий, шунингдек фахрий хорижий аъзоларига эга.


35. Халқаро ва республика миқёсдаги нуфузли кўргазмаларда муносиб иштирок этган, миллий, тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик соҳаларини ўзининг йирик асарлари билан бойитган ва ўз ижоди, илмий, педагогик фаолияти билан соҳа тараққиётига улкан ҳисса қўшаётган, ўзбек маданияти ва санъатининг келажагига, юқори малакали мутахассислар тайёрлашга ўз ҳиссасини қўшиб келаётган давлат мукофотлари ва унвонларига эга бўлган ижодкорлар Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзолигига номзод бўлиши мумкин.


36. Жаҳон тасвирий ва амалий санъати тараққиётига улкан ҳисса қўшган арбоблар Бадиий академиянинг фахрий хорижий аъзолари этиб тайинланишлари мумкин.



4-§.Бадиий академия аъзоларининг

ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


37. Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) Бадиий академия тизимида яратилган шароитлардан фойдаланган ҳолда ижодий, илмий асарлар устида ишлаш;

2) Бадиий академиянинг ижодий, илмий, ўқув муассасаларидаги мавжуд илмий лавозимларни танловда иштирок этмаган ҳолда эгаллаш;

3) Бадиий академия Бошқарув кенгашига ижодий, илмий, ташкилий масалалар, таклифлар билан мурожаат қилиш ва муҳокамада иштирок этиш.


38. Бадиий академиянинг аъзолари:

1) Бадиий академия Бошқарув кенгаши ва Раиснинг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган қарорлари, буйруқлари ва бошқа топшириқларини бажаришлари;

2) санъатни юксак, ёрқин ижодий ва илмий ютуқлар ёки кашфиётлар билан бойитишлари;

3) санъат ёки санъатшунослик соҳасининг ҳар томонлама ривожланиши учун шахсий масъулиятни ўз зиммасига олишлари;

4) санъат ва санъатшунослик соҳаларига тегишли мутахассисларни тайёрлашда бевосита қатнашишлари;

5) ҳар икки йилда бир маротаба ҳисобот кўргазмасини ташкил этишлари ва бир йилда бир маротаба Бадиий академия Бошқарув кенгашида Бадиий академия фаолиятидаги ижодий, тарғибот ва ташвиқот йўналишларидаги самарадорлик, ёш ижодкорларнинг ижодий имкониятларини кенгайтиришдаги иштироки бўйича ҳисобот бериб боришлари лозим.


39. Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзолари академик унвони учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда ойлик гонорар оладилар ҳамда ушбу гонорарлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади.


40. Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзолари Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари учун белгиланган имтиёзлардан фойдаланади.



5-§. Бадиий академия ҳақиқий аъзолигига сайловлар ўтказиш


41. Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзоларини сайлаш ушбу Уставга мувофиқ ва Бадиий академиянинг Бошқарув кенгаши қарори билан тасдиқланадиган сайлов тартиби асосида ҳар 3 йилда бир марта ўтказилади.


42. Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзоларини сайлаш ҳақидаги маълумотлар сайловлар ўтадиган кундан камида уч ой олдин матбуотда эълон қилинади.


43. Ҳақиқий аъзоликка номзодлар сайлов ҳақидаги эълон чиққан кундан бошлаб икки ойдан кечикмай Бадиий ижодкорлар уюшмаси тавсияномаси билан Бадиий академиянинг Бадиий академия Бошқарув кенгашида рўйхатдан ўтишлари керак.


44. Ҳақиқий аъзоликка сайловлар ўтказиш муддати ва жойи Бадиий академия Бошқарув кенгаши қарори билан белгиланади. Ҳақиқий аъзоликка сайловлар тенг ва тўғридан-тўғри сайлов асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади.


45. Ҳақиқий аъзоликка сайловларда Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзолари овоз бериш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир ҳақиқий аъзо ҳақиқий аъзоликка сайловларда шахсан иштирок этади ва у бир овозга эга бўлади.


46. Овоз беришда Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашиши шарт. Сайловларда иштирок этган ҳақиқий аъзоларнинг 50 фоизидан кўпининг овозини олган номзодлар Бадиий академия аъзолиги сайловидан ўтган ҳисобланади.


47. Маданият ва санъат соҳасидаги давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамда халқаро ташкилотлар Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзолигига номзодлар кўрсатишлари мумкин.



8-БОБ. БАДИИЙ АКАДЕМИЯ ФАОЛИЯТИ

САМАРАДОРЛИГИНИНГ БАҲОЛАШ

МЕЗОНЛАРИ


48. Бадиий академия фаолиятининг самарадорлиги доимий равишда баҳолаб борилади.


49. Бадиий академия фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тасдиқланган мезонлар ва ишчи кўрсаткичларига асосан амалга оширилади.

50. Баҳолаш якунлари бўйича қуйидаги чоралар кўрилади:

Бадиий академия раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда соҳани ривожлантиришга қаратилган чораларни қўллаш;


51. Бадиий академия фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш методикаси ва тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.



9-БОБ. БАДИИЙ АКАДЕМИЯ ФАОЛИЯТИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ, МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИНИ

МУСТАҲКАМЛАШ, ХОДИМЛАР МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ

ВА МОДДИЙ ТАЪМИНОТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


52. Бадиий академия марказий аппаратини, унинг Қорақалпоғистон Республикаси бўлимини, шунингдек бюджетдан маблағ билан таъминланадиган муассасаларини сақлаб туриш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


53. Бадиий академия ходимларининг иш ҳақига лавозим маошлари, қўшимчалар, устама, мукофотлар ва бошқа тўловлар киради.


54. Бадиий академия ходимларининг лавозим маошларига қўшиладиган ойлик устама ва қўшимча ҳақлар Раис томонидан белгиланади.


55. Бадиий академиянинг бошқарув аппарати ходимларига иш ҳақи тўлаш, мукофотлаш, моддий ёрдам кўрсатишда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ходимлари учун белгиланган шартлар татбиқ этилади.


56. Бадиий академия фаолиятининг иқтисодий асосини унга давлат томонидан ажратиладиган маблағлар, доимий фойдаланишга берилган асосий воситалар (фондлар) ва бошқа мол-мулк ташкил этади.


57. Бадиий академия унга ўз мулки сифатида ёки вақтинча фойдаланиш учун берилган давлат фондлари, бошқа мол-мулкдан давлат топшириқлари асосида ва амалдаги қонунлар доирасида фойдаланади.


58. Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотлар ўз ихтиёридаги асосий воситалар, иншоотлар ва мол-мулкдан белгиланган тартибда фойдаланадилар.


59. Бадиий академия ва тизимдаги бюджетдан маблағ билан таъминланадиган муассасаларнинг бюджетдан ташқари даромадларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланилади.


60. Бадиий академиянинг ўзини ўзи молиялаштирадиган ташкилотлари ўз фаолиятини тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромад (фойда)лар ҳисобига амалга оширадилар.



10-БОБ. БАДИИЙ АКАДЕМИЯНИНГ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИ, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ АДМИНИСТРАЦИЯСИ ТАРКИБИЙ

БЎЛИНМАЛАРИ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ОЛДИДА ҲИСОБОТ БЕРИШИ

61. Бадиий академия тизимли равишда Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти олдида ҳисобот беради.

62. Вазирлар Маҳкамасининг Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти томонидан мунтазам равишда Бадиий академияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши бўйича мониторинги олиб борилади, унинг фаолияти натижадорлиги юзасидан холисона баҳо берилади.

63. Мониторинг натижалари ва Бадиий академиянинг алоҳида ажралиб турадиган раҳбарлари ва мансабдор шахслари фаолиятига баҳо бериш натижалари бўйича улар рағбатлантириладилар ёки камчиликларга йўл қўйилганлиги учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилишгача бўлган чоралар кўрилади.



11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


64. Бадиий академия Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил қилинади ва тугатилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 4 декабрь









































Время: 0.2021
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск