Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Уй-жой қонунчилиги /

Ички ишлар органларининг хизмат уй-жойлари фондини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида Низом (ЎзР ВМ 26.09.2017 й. 765-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳамасининг

2017 йил 26 сентябрдаги

765-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ички ишлар органларининг хизмат уй-жойлари

фондини шакллантириш ва ундан фойдаланиш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси ва "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ички ишлар органларининг хизмат уй-жойлари фондини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


хизмат уй-жойлари фонди - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда ИИВ деб аталади) томонидан ички ишлар органлари ходимларини турар жой билан таъминлаш ёки уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш учун уй-жойлар қуриш ва уларни реконструкция қилиш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жисмоний ва юридик шахслар квартираларини сотиб олиш ҳисобидан шакллантирилган фонд;


хизмат уй-жойи - ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари яшаши учун мўлжалланган, хизмат ҳамда муниципал уй-жой фондининг турар жой биноларида жойлашган, ички ишлар органларида хизматни ўташ даврида шартнома асосида бериладиган уй;


ички ишлар органлари ходими (кейинги ўринларда ходим деб аталади) - Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органларида хизмат қилаётган, махсус унвонга эга бўлган фуқароси.


3. ИИВ хизмат уй-жойлари фондини шакллантириш ва ходимларни хизмат уй-жойлари билан таъминлаш:

турар жойлар қуриш ва уларни реконструкция қилиш;

жисмоний ва юридик шахслар уй-жойлари ҳамда квартираларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиб олиш ҳисобига амалга оширилади.



2-БОБ. ХИЗМАТ УЙ-ЖОЙЛАРИ ФОНДИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


1-§. Хизмат уй-жойларини ва турар жойга ёки

яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож

ходимларни ҳисобга олиш


4. Хизмат уй-жойларидан самарали фойдаланиш ва ходимларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида ИИВ уларнинг ҳисобини юритади.


5. ИИВ хизмат уй-жойларини ички ишлар органларига бириктиради ва уларни ҳисобга олиш ҳамда фойдаланиш ҳолатини ҳар йили текширади.


6. Хизмат уй-жойларини ҳисобга олиш китоби ва карточкаларининг шакллари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.


7. Уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож ходимларни ҳисобга олиш, шунингдек хизмат уй-жойларини тақсимлаш учун:

ИИВ Марказий аппаратининг уй-жой-маиший комиссияси (кейинги ўринларда Марказий комиссия деб аталади);

ҳудудий ички ишлар органларининг уй-жой-маиший комиссияси (кейинги ўринларда ҳудудий комиссиялар деб аталади) ташкил этилади.


8. Марказий ва ҳудудий комиссиялар таркиби, уларнинг ҳуқуқлари ва вазифалари, уларнинг фаолият юритиш ва фаолиятини назорат қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирнинг буйруғи билан белгиланади.


9. Хизмат уй-жойлари ходимларга яшаш жойи бўйича қуйидаги ҳолатларда берилади:

а) ходим уй-жойни ижара шартномаси бўйича ижарага олувчи ёки уй-жойни ижарага олган шахс оиласининг аъзоси ёхуд шахсий турар уй-жой мулкдори ёки мулкдор оиласининг аъзоси бўлмаса;

б) ходим уй-жойни ижара шартномаси бўйича ижарага олган ёки уй-жойни ижарага олувчи шахс оиласининг аъзоси ёхуд шахсий турар жой мулкдори ёки мулкдор оиласининг аъзоси бўлса, аммо қайд этилган уй-жойга жамоат транспортидан фойдаланган ҳолда ҳар куни қайтиш имкониятига эга бўлмаса (уй-жойнинг ходим хизмат қиладиган жойдан камида 60 километр узоқлиги сабабли);

в) ходим оиланинг бир нафар аъзоси учун қонун ҳужжатларида яшаш майдонининг белгиланган ижтимоий нормасидан кам бўлган умумий майдонга эга уй-жойда яшаса. Уй-жойнинг умумий майдонини ҳисоблашда ходимнинг қўшимча уй-жой майдонига бўлган ҳуқуқи ҳисобга олинади;

г) ходим бемор, айрим сурункали касалликлардан азият чекаётган аъзолари бўлган бошқа оилалар ҳам истиқомат қилаётган ва улар билан биргаликда яшаш имконияти бўлмаган квартираларда яшаса;

д) ходим қариндош бўлмаган икки ва ундан кўп оила истиқомат қиладиган, алоҳида ажратилмаган ёнма-ён хоналарда яшаса.

Профилактика инспектори лавозимига тайинланган ходимларга хизмат уй-жойлари бевосита улар хизматни ўтайдиган ҳудудда ёки хизматни ўташ жойига яқин бўлган ҳудудда берилади.


10. Уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож ходимлар тегишли равишда Марказий ёки ҳудудий комиссия раисига тақдим этилган ва қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган билдиргиларга (аризаларга) мувофиқ ҳисобга олинади:

иш жойидан маълумотнома;

яшаш жойидан оиласи таркиби тўғрисидаги маълумотнома;

ходим ва унинг оила аъзолари паспортларининг (туғилганлик ҳақида гувоҳномаларнинг) нусхаси;

никоҳ тузилгани (мавжуд бўлса) ҳақида гувоҳнома нусхаси;

уй-жойни ижарага олгани (ёллагани) ҳақида шартнома (мавжуд бўлса) нусхаси;

ходим ва унинг турмуш ўртоғи (хотини-эри)нинг шахсий уй-жойи (ер участкси) йўқлиги ҳақида маълумотнома.


11. Билдиргилар (аризалар) рақамланадиган, тикиладиган ва тегишли ички ишлар органлари канцелярияларида муҳр билан муҳрланадиган рўйхатга олиш журналида (кейинги ўринларда журнал деб аталади) рўйхатга олинади.

Журналда ҳар бир билдиргига (аризага) рўйхат рақами қўйилади. Билдиргилар (аризалар) журналга кетма-кет, қачон олинганига қараб киритилиши зарур.

Билдиргини (аризани) олдиндан журналда рўйхатга олмасдан кўриб чиқиш тақиқланади. Марказий ва ҳудудий комиссиялар билдиргиларни (аризаларни) улар келиб тушгандан сўнг бир ой давомида журналда қайд этилган навбат бўйича кўриб чиқиши шарт.


12. Тегишли равишда Марказий ёки ҳудудий комиссиянинг ходимлар шароити етишмаслиги ҳақидаги хулосаси уларни ҳисобга қўйиш учун асос ҳисобланади. Бундай хулоса комиссия аъзолари томонидан ходимнинг жорий яшаш-маиший шароитлари ва у тақдим этган ҳужжатлар билан танишиб чиқиш натижаларига мувофиқ тузилади.


13. Уй-жойга ва уй-жой ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож ходимлар ҳисобини юритиш, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари яшаш майдонининг ижтимоий нормасини белгилаш учун уларга ушбу Низомга иловага мувофиқ шаклда, хизмат уй-жойи билан таъминланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланган уй-жой аттестати ёзилади.


14. Ходимларнинг хизмат уй-жойини олиш ёки яшаш шароитларини яхшилаш навбати уй-жой аттестатлари асосида белгиланади. Уй-жой аттестати икки нусхада расмийлаштирилади:

бир нухаси ходимга берилади;

иккинчи нусхаси ходимнинг шахсий ҳужжатига тикилади.


15. Янги хизмат жойига келган ходимлар уй-жой аттестатини унга зарур маълумотларни киритиш ва сақлаш учун тегишли комиссияга топширади. Ходим янги хизмат жойига кетишида унга уй-жой аттестати имзо қўйдириб берилади.


16. Белгиланган тартибда янги хизмат жойига юборилган ва уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобида турадиган ходимлар уй-жой аттестатларига мувофиқ янги хизмат жойида муҳтож бўлганлар рўйхатига киритилади.


17. Ходимлар уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобидан қуйидаги ҳолатларда чиқарилади:

яшаш майдонининг қонун ҳужжатларида белгиланган ижтимоий нормаларига мувофиқ хизмат уй-жойи билан таъминланганда;

ушбу Низомнинг 30-бандида қайд этилган муддат тугагандан сўнг якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси берилганда;

ходим ёки унинг турмуш ўртоғи (хотини-эри) шахсий уй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлганда;

ҳисобга турганидан сўнг хизмат жойида ёки янги хизмат жойига кетганда хизмат уй-жойи берилганда;

ички ишлар органларидан бўшаганда ёки пенсияга чиққанда;

ходим хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган ҳолатда вафот этганда.


18. Уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобида турган ходим хизмат мажбуриятларини бажаришда ҳалок бўлган ҳолатларда унинг оила аъзолари белгиланган нормалар бўйича уй-жой берилмагунгача ҳисобдан чиқарилиши мумкин эмас.



2-§. Ходимларга хизмат уй-жойлари ва якка тартибда

уй-жой қуриш учун ер участкаси бериш


19. Хизматни ўташ даврида уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож ходимларга, шунингдек уларнинг оила аъзоларига (эри (хотини), фарзандлари ёки қарамоғида бўлган шахсларга) қўшимча яшаш майдонига бўлган ҳуқуқ ҳисобга олиниб, ташкил этиладиган хизмат уй-жойлари фонди, шунингдек ички ишлар органларига бириктирилган муниципал уй-жой фондидаги квартиралар ҳисобидан яшаш майдонининг белгиланган ижтимоий нормалари доирасида хизмат уй-жойлари берилади.

Ходим хизматни ўташ даврида қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар, навбат ва имтиёзлар ҳисобга олиниб, яшаш шароитларини яхшилаш ҳуқуқига эгадир.


20. Ички ишлар органларига бириктирилган хизмат уй-жойлари ходимлар ўртасида Марказий ва ҳудудий комиссиялар томонидан ходимларнинг ҳисобга қўйилган ҳамда уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар рўйхатига киритилган вақтидан келиб чиқиб, қонун ҳужжатларида белгиланган норма ҳамда имтиёзлар инобатга олинган ҳолда тақсимланади.


21. Уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган, ички ишлар органларининг раҳбарлар таркибидаги лавозимга тайинланган ходимлар (ИИВ вазирининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, бош бошқармалари ва Марказий аппарати бошқармалари бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиғининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, шунингдек вазирлик таркибий бўлинмаларининг бошлиғи ва бошлиқ ўринбосарлари) айрим оператив хизматлар ходимлари, хизматни бажариш билан боғлиқ равишда давлат мукофотлари билан тақдирланган ходимлар хизмат уй-жойлари билан навбатсиз таъминланади.


22. Марказий ёки ҳудудий комиссиялар хизмат уй-жойини бериш тўғрисида қарор қабул қилганда уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобида турган ходимлар айни пайтда ушбу Низомнинг 17-бандида қайд этилган ҳолатлар мавжуд бўлмаганда ҳам уй-жой бериш учун рўйхатга киритилади.

Марказий ёки ҳудудий комиссия ижобий қарор қабул қилгандан сўнг ушбу Низомга мувофиқ хизмат уй-жойлари бериладиган ходимлар билан хизмат уй-жойларини ижарага олиш шартномаси тузилади.

Хизмат уй-жойининг ижара шартномасида томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, хизмат уй-жойини бериш, сақлаш ҳамда бўшатиш тартиби белгиланади.


23. Хизмат уй-жойларида яшайдиган ходимлар хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан барча турдаги коммунал хизматлар юзасидан жисмоний шахслар учун белгиланган тарифлар бўйича шартномалар тузади.


24. Хизмат уй-жойининг ижара шартномасини бекор қилиш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини хизмат уй-жойидан чиқариш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


25. Хизмат уй-жойи бўлинмайди ва алмаштирилмайди, шунингдек хусусийлаштирилмайди, ушбу Низомнинг 26-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.


26.

Хизмат уй-жойлари, ёпиқ шаҳарчалардаги хизмат квартиралари ва профилактика инспекторларига берилган хизмат квартираларидан ташқари, Марказий комиссия тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг қарорига асосан:

хизмат вақтида ижобий натижаларга эришган ва юксак профессионал ҳамда маънавий-ишчанлик фазилатларини намоён қилган, ички ишлар органларида жами 25 ва ундан кўп календарь йил хизмат қилган ҳамда уй-жой билан таъминланмаган юқори малакали ходимларга - бепул;

биринчи навбатда, хизмат квартираларида яшовчи, шунингдек, уй-жой билан таъминланиш ва яшаш шароитларини яхшилашга эҳтиёжи бўлган ходимларга сотиш орқали шахсий мулк этиб берилиши мумкин.

Хизмат уй-жойлари, ёпиқ шаҳарчалардаги хизмат квартиралари ва профилактика инспекторларига берилган хизмат квартираларидан ташқари, Марказий комиссия тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг қарорига асосан хизмат мажбуриятларини бажаришда ҳалок бўлган ходимлар билан бирга яшаган оила аъзоларига (эри (хотини), фарзандлари ёки қарамоғида бўлган шахсларга) шахсий мулк этиб берилади.

Боқувчисини йўқотган ходимларнинг оила аъзолари (эри (хотини), фарзандлари ёки қарамоғида бўлган шахслар) уларга бошқа уй-жой берилмасдан яшаб турган хизмат уй-жойидан чиқарилиши мумкин эмас.


27. Ички ишлар органлари тизимида хизматни бошқа жойда ўташ учун юборилган ходимлар аввалги хизмат жойида яшаб турган хизмат уй-жойини тегишли давлат органига топширганидан сўнг янги хизмат жойида хизмат уй-жойи билан таъминланади.


28. Ходимлар ИИВнинг ҳаракатдаги резервига олинганда уларга берилган хизмат уй-жойи сақлаб қолинади, хизматни давом эттириш учун уларга бошқа жойда хизмат уй-жойлари бериш ҳолатлари бундан мустасно.


29. Хизмат уй-жойи қуйидаги ҳолатларда бўшатилади:

ходимлар хизматдан бўшатилганда (пенсия олиш ҳуқуқисиз);

ходимлар ёки уларнинг турмуш ўртоғи (хотини-эри) шахсий уй сотиб олганда ёхуд яшаш шароитларини яхшилаганда;

ходимларга ушбу Низомнинг 31-бандида қайд этилган муддат тугагандан сўнг якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси берилганда;

ходимлар вафот этганда (хизмат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳолатда ва оила аъзолари бўлмаса).


30. Профилактика инспекторларига берилган хизмат уй-жойлари қуйидаги ҳолатларда қайтарилиши шарт:

профилактика инспектори лавозимидан озод этилганда;

бошқа ҳудудга ўтказилганда;

пенсияга чиққанда;

ходим вафот этганда.


31. Ходимларнинг аризасига ва ИИВнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органларига илтимосномасига биноан уларга бериладиган хизмат уй-жойи ўрнига якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси белгиланган тартибда бепул берилиши мумкин.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органи ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилган кундан бошлаб икки йилгача ходим ва унинг оила аъзолари учун якка тартибдаги уй-жойни қуриш даврида хизмат уй-жойи сақлаб қолинади.


32. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ИИВ буюртманомаларига мувофиқ хизмат уй-жойи билан таъминлашда:

ходимлар учун квартира сотиб олиш, шунингдек уй-жой қуриш ва уни реконструкция қилишда ёрдам кўрсатади ҳамда сув, иссиқлик ва электр энергияси билан барқарор таъминлайди;

ходимлар учун сотиб олинган уй-жойнинг хизмат уй-жойларига киритилиши, шунингдек ИИВдан тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб, уч кундан кечиктирмасдан хизмат уй-жойи учун белгиланган тартибда ордерлар берилишини таъминлайди.



3-БОБ. ХИЗМАТ УЙ-ЖОЙЛАРИ УЧУН ОРДЕРЛАРНИ

БЕРИШ, ТЎХТАТИБ ТУРИШ ВА САҚЛАШ ТАРТИБИ


33. Маҳаллий давлат ҳокимияти органи қабул қилган қарорга асосан ходимлар ёки уларнинг оила аъзоларига (боқувчисини йўқотганда) хизмат уй-жойи учун ордер (кейинги ўринларда ордер деб аталади) берилади ва ушбу ордер ижара шартномаси бўйича берилган хизмат уй-жойига кўчиб кириш учун асос ҳисобланади.


34. Ордер маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарорига мувофиқ яшаш майдонини ҳисобга олиш ва тақсимлаш бўлими ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органининг махсус ваколатли мансабдор шахси томонидан берилади.


35. Ордер бериш маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан қуйидаги ҳоллатларда тўхтатиб турилиши мумкин:

оила таркиби хизмат уй-жойи бериш ҳақидаги қарорда қайд этилган таркибга мос келмаса;

ходим томонидан ҳужжатларда ишончсиз ва нотўғри маълумотлар тақдим этилса.


36. Ордер фақат бўш турган хизмат уй-жойи учун берилиши мумкин.


37. Ходим ордерни олишда ордерга киритиладиган оила аъзоларининг паспортлари (туғилганлик ҳақида гувоҳномаси) ёки уларнинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжатларни тақдим этиши шарт.


38. Ордер бевосита хизмат уй-жойи бериладиган ходимга ёки айрим ҳолатларда (касаллик, хизмат сафари) белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома бўйича бошқа шахсга ёхуд унинг оила аъзоларига (боқувчисини йўқотганда) берилади.


39. Ходим ва унинг оила аъзолари берилган хизмат уй-жойига кўчиб киргандан сўнг ва ордерни тегишли ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказгач, ушбу ордер Марказий ёки ҳудудий комиссияга топширилиши ва қатъий ҳисобдорлик ҳужжати сифатида сақланиши керак.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


40. Хизмат уйларини сотишдан тушадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади ва улардан уй-жой фондини кенгайтириш, хизмат уйларининг ҳолатини яхшилаш ва бошқа мақсадларда фойдаланилади.

41. Хизмат уй-жойидан белгиланган мақсаддан ташқари фойдаланиш ёки уни ижарага бериш тақиқланади.


42. Марказий ва ҳудудий комиссиялар бир йилда камида икки марта ходимларнинг хизмат уй-жойидан мақсадли фойдаланиши, шунингдек ушбу Низомнинг 29 ва 30-бандларида қайд этилган ҳолатлар мавжуд бўлишини текширади.


43. Ҳудудий комиссиялар ва улар аъзоларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) бўйича ариза ва шикоятлар Марказий комиссия ҳамда суд томонидан, белгиланган тартибда кўриб чиқилади.


44. Хизмат уй-жойини бериш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


45. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



серия __ N 00000


УЙ-ЖОЙ АТТЕСТАТИ

1.

Фамилияси

     

Исми

Отасининг исми

                

                  



      

2.

Шахсий тартиб рақами


Паспорт серияси ва рақами

               

              


       

3. Оила аъзолари сони (ўзгаришлар ҳақида маълумот)

       

Сана





Сон





Сана





Сон





          

4.

Т/р

Уй-жойга муҳтож

бўлган шахс тоифаси

  

Ҳисобга қўйиш санаси

Ҳисобдан чиқариш санаси

Ҳисобдан чиқариш учун асос

1.






2.






3.






4.






5.






     

Комиссия раиси ____________   ____________________

                                            (имзо)                                   (Ф.И.О.)


М.Ў.


20 ___ йил "___" __________



5. Уй-жойи борлиги ҳақида маълумотлар (хизмат уй-жойини олганлик, топширганлик ҳақида, ер участкаси ажратилгани ҳақида, уй-жой қуриш (сотиб олиш) учун узоқ муддатли ипотека кредити олганлик ҳақида қайдлар)

      

Олганлик ҳақида қайд


Уй-жойни топширганлик

ҳақида қайд (уй-жой билан боғлиқ

ҳолда амалга оширилган ҳаракатлар

ҳақида), уй-жойни топширганлик ҳақида

реквизитлар, маълумотномалар, кимдан

томонидан ва қачон берилган


Комисия раиси

ўринбосарининг

имзоси, сана, муҳр


уй-жой

манзили

тоифаси

хоналар

сони

майдони

  

умумий

  

яшаш

майдони


    

    

   

   



         



    

   

    

     



         



    

     

     

     



            


        

        

Иккинчи варақнинг олд томони


Уй-жойи борлиги ҳақида маълумотлар (хизмат уй-жойини олганлик, топширганлик ҳақида, ер участкаси ажратилгани ҳақида, уй-жой қуриш учун (сотиб олиш) узоқ муддатли ипотека кредити олганлик ҳақида қайдлар)

          

Олганлик ҳақида қайд

     

Уй-жойни топширганлик

ҳақида қайд (уй-жой билан боғлиқ

ҳолда амалга оширилган ҳаракатлар

ҳақида), уй-жойни топширганлик ҳақида

реквизитлар, маълумотномалар, кимдан

томонидан ва қачон берилган


Комисия раиси

ўринбосарининг

имзоси, сана, муҳр


уй-жой

манзили

тоифаси


хоналар

сони


майдон


умумий

  

яшаш

майдони






            





         





            





         





         





        





        





       





       





        





           

      

       

Иккинчи варақнинг орқа томони


6. Аттестатга киритилган маълумотларни текшириш ҳақида қайд (аттестатни тўлдиришда ва унга ўзгартиришлар киритишда)

        

Т/р

Текшириш санаси


Комиссия раиси ўринбосарининг имзоси,

сана, муҳр, ходимнинг имзоси

  

1.





          


2.





            


3.





               


4.





              


5.





           


6.





          


7.





             


8.





               


              

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 28 сентябрь

















Время: 0.0266
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск