ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат хавфсизлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2017 й. 801-сон "Лифтларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.10.2017 й.

N 801



ЛИФТЛАРНИНГ ХАВФСИЗЛИГИ

ТЎҒРИСИДАГИ УМУМИЙ ТЕХНИК

РЕГЛАМЕНТНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, лифтлар хавфсизлигига қўйиладиган ягона талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Лифтлар хазвсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент иловага* мувофиқ тасдиқлансин ва расмий эълон қилинган кундан бошлаб олти ой ўтгандан кейин амалга киритилсин.


2. "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ техник регламентлар амалга киритилгач, уларда кўрсатилган маҳсулотлар ва хизматларга доир илгари қабул қилинган стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар мажбурийлик хусусиятини йўқотиши ва белгиланган тартибда қўлланилишда ихтиёрийлик касб этиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. "Ўзстандарт" агентлиги ваколатли органлар билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Умумий техник регламент белгиланган тартибда амалга киритилган кундан бошлаб лифтларга оид стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни қўллашда мажбурийлик хусусиятини бекор қилиш ва ихтиёрийликни таъминлаш чораларини кўрсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси:

ушбу қарор билан тасдиқланган Умумий техник регламент амалга киришига қадар белгиланган тартибда лифтларнинг тузилиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидаларини ишлаб чиқишни, тасдиқлашни ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилишини;

"Ўзстандарт" агентлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда аҳоли, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тадбиркорлик фаолияти субъектлари тасдиқланган Умумий техник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида кенг хабардор қилинишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Б.В. Гулямов ва "Ўзстандарт" агентлиги бош директори А.У. Каримов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 6 октябрь
















































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск