ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Молия вазирининг 24.11.2017 й. 169-сон "Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.12.2017 й. 2146-7-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.12.2017 й.

N 2146-7




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

24.11.2017 й.

N 169


БУЙРУҒИ



Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон "Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 августдаги 65-сон буйруғи (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 356-модда) билан тасдиқланган Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                    Б. Ходжаев






Буйруққа

ИЛОВА



Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. 7 011 400 "Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолияти" кичик бўлими бўйича шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидаги маҳаллаларда ҳамда шаҳарлардаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинларини сақлаш харажатлари акс эттирилади.".


2. 110-банддаги "тарғибот" деган сўз "ва маърифат" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 1-илова 3 011 1 0 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 012 0 0 Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси;

3 012 1 0 Республика маблағлари;

3 013 0 0 Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси;

3 013 1 0 Республика маблағлари;

3 014 0 0 Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси;

3 014 1 0 Республика маблағлари;

3 014 2 0 Ҳудудий маблағлар;

3 014 2 1 Қорақалпоғистон Республикасининг республика даражасидаги, вилоятларнинг вилоят даражасидаги ва Тошкент шаҳрининг шаҳар даражасидаги маблағлари;

3 014 2 2 Туманлар ва шаҳарлар даражасидаги маблағлар;

3 015 0 0 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси;

3 015 1 0 Республика маблағлари".


4. 2-иловада:


1) 3 422 102 қатордаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) 3 422 110 қатордаги "Юридик шахсларни, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни" деган сўзлар "Тадбиркорлик субъектларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 3 422 219 қатордаги "Ўсимликлар карантини бош" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 3 450 973 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 450 974 Асосий воситалар, мини-ускуналар ва инвентарлар ижарасидан даромадлар".


5. 3-иловада:


1) 27 409 қатор қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27 415 Оҳангарон шаҳри";


2) 27 420 қатор қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27 401 Нурафшон шаҳри";


3) 27 426 қатор қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27 424 Янгийўл шаҳри".


6. 4-иловада:


1) 7 011 401 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳарлар маҳаллаларининг фуқаролар йиғинларини сақлаш харажатлари";


2) 7 011 402 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Шаҳарлар ҳудудидан ташқарида жойлашган маҳаллалар фуқаролар йиғинларини сақлаш харажатлари";


3) 7 016 105 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 016 106 Вилоят сайлов комиссияси котибини сақлаш харажатлари";


4) 7 017 202 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 017 209 Ташқи қарз билан боғлиқ бошқа харажатлар";


5) 7 018 105 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 018 106 Давлат бошқаруви секторининг бошқа бирликларига бериладиган ссудалар";


6) 7 019 700 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 019 800 Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармасига ажратиладиган маблағлар";


7) 7 021 400 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 021 500 Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясини сақлаш харажатлари";


8) 7 033 700 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 033 900 Бошқа харажатлар;

7 033 901 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили девонини сақлаш харажатлари";


9) 7 041 901 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 041 902 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини сақлаш харажатлари";


10) 7 042 105, 7 042 110, 7 042 112 ва 7 042 910 қаторлар чиқариб ташлансин;


11) 7 042 127 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 042 130 Давлат ветеринария хизмати;

7 042 131 Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси;

7 042 132 Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармалари;

7 042 133 Туманлар (шаҳарлар) ветеринария бўлимлари;

7 042 134 Республика ҳайвонлар касалликлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ташхис маркази;

7 042 135 Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари;

7 042 136 Туманлар (шаҳарлар) ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари;

7 042 137 Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича Давлат илмий маркази;

7 042 138 Давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси";


12) 7 043 201 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 043 209 Бошқа харажатлар";


13) 7 044 303 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 044 901 Бошқа харажатлар";


14) 7 049 970 қатордаги "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15) 7 082 920 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 082 930 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази харажатлари";


16) 7 085 500 қатордаги "тарғибот маркази ва" деган сўзлар "ва маърифат марказини ҳамда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


17) 7 085 500 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 085 600 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини сақлаш харажатлари";


18) 7 094 330 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 094 400 Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси харажатлари;

7 094 410 Ўқув ва илмий-лаборатория бинолари ва корпусларини, спорт иншоотларини ва ижтимоий-муҳандислик инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш;

7 094 420 Ўқув-илмий лаборатория базасини замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар, ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш, жаҳон таълим ресурсларидан, илғор илмий адабиётлар электрон каталогларидан ва маълумотлар базаларидан фойдаланишни кенгайтиришни молиялаштириш;

7 094 430 Бошқа харажатлар";


19) 7 096 300 қатор номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларини сақлаш харажатлари";


20) 7 098 500 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 098 600 Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигини сақлаш харажатлари;

7 098 601 Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги харажатлари;

7 098 602 Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари харажатлари";


21) 7 102 416 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 102 417 Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиларининг пенсия ва нафақа харажатлари";


22) 7 109 120 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 109 130 Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасини сақлаш харажатлари".


7. 5-илова 42 52 430 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"42 52 440 Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари".


8. 5а-илова 42 52 430 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"42 52 440 Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 7 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 11 декабрь, 49-сон, 1214-модда















































Время: 0.1506
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск