ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатларини шакллантиришнинг умумий принциплари ва мезонлари, ушбу рўйхатларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 07.12.2017 й. 2954-сон билан рўйхатга олинган Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 26.10.2017 й. 13-мҳ-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 7 декабрда 2954-сон

билан рўйхатга олинган

Жисмоний тарбия ва спорт

давлат қўмитасининг

2017 йил 26 октябрдаги

13-мҳ-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг

спорт терма жамоаларига номзодлар

рўйхатларини шакллантиришнинг умумий

принциплари ва мезонлари, ушбу рўйхатларни

тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатларини шакллантиришнинг умумий принциплари ва мезонлари, ушбу рўйхатларни тасдиқлаш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини амалга оширувчи жисмоний тарбия-спорт ташкилотларига нисбатан татбиқ этилади.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари - халқаро спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларда Ўзбекистон Республикаси номидан иштирок этиш учун турли ёш гуруҳларига тегишли спортчилар, тренерлар, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги олимлар ва бошқа мутахассислар, тиббиёт мутахассислари ҳамда бошқа мутахассислар жамоалари;


тренерлар кенгаши - спорт турлари бўйича бош (катта) тренерлар ва тренерлар, бошқа етакчи ва нуфузли тренерлар, врачлар, комплекс илмий гуруҳлар раҳбарлари ва бошқа мутахассисларидан иборат бўлган, спорт турлари бўйича республика федерацияларида (уюшмаларида) ёки улар бўлмаган тақдирда, Спорт турларини ривожлантириш республика марказларида ташкил этиладиган спортчиларнинг спорт, педагогик ва тарбиявий фаолиятини тартибга солиб борувчи жамоа;

расмий республика ёки халқаро спорт мусобақалари - Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига киритилган расмий республика ёки халқаро спорт мусобақалари.


3. Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларини шакллантириш Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июндаги 173-сон қарори билан тасдиқланган Спорт терма жамоалари тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СПОРТ

ТЕРМА ЖАМОАЛАРИГА НОМЗОДЛАР РЎЙХАТЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ УМУМИЙ ПРИНЦИПЛАРИ

ВА МЕЗОНЛАРИ


4. Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатларини шакллантиришда қонунийлик, тенглик, объективлик, адолатлилик ҳамда ошкоралик принципларига асосланади.


5. Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатлари спортчиларнинг ўтган спорт мавсумида расмий республика ёки халқаро спорт мусобақаларидаги иштироки якунларига кўра шакллантирилади.


6. Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатларига:

мазкур Низомнинг иловасида назарда тутилган мезонларга мувофиқ расмий республика ёки халқаро спорт мусобақаларида юқори кўрсаткичларга эришган барча ёш тоифалари ва жинсий мансублиги бўйича спортчилар;

спортчиларни тайёрлашда бевосита қатнашган тренерлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ва маъмурий ходимлар киритилади.



3-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

СПОРТ ТЕРМА ЖАМОАЛАРИГА НОМЗОДЛАР

РЎЙХАТЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ


7. Спорт турлари бўйича республика спорт федерациялари (уюшмалари) келгуси йил учун тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари номзодлари рўйхатига киритиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июндаги 173-сон қарори билан тасдиқланган Спорт терма жамоалари тўғрисидаги низомга ҳамда мазкур Низомда белгиланган мезонларга мувофиқ спортчилар, шунингдек тренерлар ва хизмат кўрсатувчи ҳамда маъмурий ходимлар рўйхатини (бундан буён матнда рўйхат деб юритилади) шакллантиради.


8. Рўйхат тренерлар кенгашида муҳокама қилинади ва унинг натижаси бўйича кенгаш баённомаси расмийлаштирилади.


9. Рўйхат Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июндаги 173-сон қарори билан тасдиқланган Спорт терма жамоалари тўғрисидаги низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда 3 та нусхада расмийлаштирилади ва мажбурий равишда:

спорт федерацияси (уюшмаси) раҳбари томонидан имзоланади ва спорт федерациясининг (уюшмасининг) муҳри (муҳр мавжуд бўлганда) билан тасдиқланади;

тегишли спорт тури бўйича бош (катта) тренер томонидан имзоланади;

тегишли спорт тури бўйича Спорт турларини ривожлантириш республика маркази мавжуд бўлганда, ушбу марказ раҳбари томонидан имзоланади ва марказнинг муҳри билан тасдиқланади.

10. Рўйхат (3 та нусхада) спорт федерацияси (уюшмаси) раҳбари томонидан имзоланган тақдимномага илова қилган ҳолда ҳар йили 31 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигига (бундан буён матнда Спорт вазирлиги деб юритилади) тақдим этилади.

Тегишли спорт тури бўйича Спорт турларини ривожлантириш республика маркази мавжуд бўлганда, тақдимнома ушбу марказ раҳбари билан келишилган ҳолда марказ томонидан тақдим этилади.

Тақдимномага қўшимча равишда тренерлар кенгашининг рўйхатни муҳокама қилганлиги ҳақидаги баённомаси илова қилинади.


11. Тақдимнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар Спорт вазирлиги томонидан ҳар йили 10 январга қадар кўриб чиқилади. Бунда Рўйхат Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июндаги 173-сон қарори билан тасдиқланган Спорт терма жамоалари тўғрисидаги низомга ҳамда мазкур Низомда белгиланган мезонларга мувофиқ шакллантирилганлиги ўрганиб чиқилади.

12. Рўйхатда камчиликлар аниқланган тақдирда, Спорт вазирлиги асослантирилган (камчиликлар кўрсатилган) хати билан рўйхатни уни тақдим этган ташкилотга қайтаради.

13. Республика спорт федерацияси (уюшмаси) (Спорт турларини ривожлантириш республика маркази) Спорт вазирлигининг хатида рўйхат бўйича билдирилган камчиликларни бартараф этиб, рўйхатни мазкур Низомда белгиланган тартибда шакллантиради ва тасдиқлайди ҳамда тақдимномага (келишилган тақдимномага) илова қилган ҳолда 15 январга қадар Спорт вазирлигига қайта тақдим этади.

14. Спорт вазирлиги Республика спорт федерацияси (уюшмаси) (Спорт турларини ривожлантириш республика маркази) томонидан тақдим этилган рўйхатларни умумлаштиради ва 31 январга қадар Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатини тасдиқлайди.

15. Йил давомида Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатини Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июндаги 173-сон қарори билан тасдиқланган Спорт терма жамоалари тўғрисидаги низомда кўрсатилган асосларга мувофиқ қайта кўриб чиқиш зарурати бўлганда, Республика спорт федерацияси (уюшмаси) (Спорт турларини ривожлантириш республика маркази) тақдимнома (келишилган тақдимнома) билан Спорт вазирлигига мурожаат қилади.

Бунда тақдимномага тренерлар кенгаши томонидан рўйхатни қайта кўриб чиқиш ва унга ўзгартириш киритиш масаласи муҳокама қилганлиги ҳақидаги тренерлар кенгаши баённомаси илова қилинади.


16. Спорт вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги тақдимномани 30 кун ичида кўриб чиқади.

17. Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатига ўзгартиришлар Спорт вазирлигининг буйруғига асосан киритилади.

18. Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича келгуси йил учун Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхати Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий кенгаши томонидан шакллантирилади ва ҳар йили 31 январга қадар тасдиқланади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


19. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.


20. Мазкур Низом Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА



Расмий республика ёки халқаро спорт мусобақаларида

(ўтган спорт мавсумида) эришилган кўрсаткичларга (эгаллаган

ўринларига) кўра спортчиларни Ўзбекистон Республикасининг

спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатларига киритиш

МЕЗОНЛАРИ

            

Спорт турлари,

спорт турлари

йўналишлари


Спорт

терма

жамоа-

си

тар-

киби

Олимпия

(паралимпия)

ўйинлари, жаҳон

чемпионатлари


Осиё

чемпио-

нати,

Осиё

ўйинлари


Жаҳон

кубоги

(босқичлар

йиғиндиси

ёки финал)


Осиё кубоги

(босқичлар

йиғиндиси

ёки финал)


"А"

тоифа-

сидаги

Хал-

қаро

мусо-

бақа-

лар


Ўзбекистон

чемпионати


Ўзбекистон

кубоги

(босқичлар

йиғиндиси

ёки финал)


шахсий

(жамоа-

вий)

мусо-

бақа-

лар,

жамоа-

вий

спорт

ўйин-

лари

бўйича

мусо-

бақа-

лар


жамоа-

вий

мусо-

бақа-

лар,

эста-

фета-

лар


шах-

сий

(жамо-

авий)

мусо-

бақа-

лар,

жамо-

авий

спорт

ўйин-

лари

бўйича

мусо-

бақа-

лар


жа-

моа-

вий

мусо-

бақа-

лар,

эста-

фета-

лар

шах-

сий

(жамо-

авий)

мусо-

бақа-

лар,

жамо-

авий

спорт

ўйин-

лари

бўйи-

ча

мусо-

бақа-

лар


жа-

моа-

вий

му-

со-

ба-

қа-

лар,

эста-

фета-

лар

шах-

сий

(жа-

моа-

вий)

мусо-

бақа-

лар,

жа-

моа-

вий

спорт

ўйин-

лари

бўйи-

ча

мусо-

бақа-

лар


жа-

моа-

вий

му-

со-

бақа-

лар,

эс-

та-

фе-

та-

лар


шах-

сий

(жа-

моа-

вий)

мусо-

бақа-

лар,

жа-

моа-

вий

спорт

ўйин-

лари

бўйи-

ча

мусо-

бақа-

лар


жа-

моа-

вий

му-

соба-

қа-

лар,

эста-

фета-

лар


шах-

сий

(жа-

моа-

вий)

мусо-

бақа-

лар,

жа-

моа-

вий

спорт

ўйин-

лари

бўйича

мусо-

бақа-

лар


жа-

моа-

вий

мусо-

бақа-

лар,

эста-

фета-

лар


Спорт яккакурашлари, жумладан теннис, стол тенниси, бадминтон, оғир атлетика


асосий


1 - 8

-

1 - 6

-

1 - 8

-

1 - 4

-

1-2

1 - 3

-

1 - 3

-

захира


9 - 16

-

7 - 12

-

9 - 16

-

5 - 8

-

3-4

4 - 6

-

4 - 6

-

Жамоавий спорт ўйинлари


асосий


ишти-

рок

этиш


-

1 - 4

-

1 - 4

-

1 - 3

-

1-2

1-2

-

1-2

-

захира


5 - 8

-

5 - 8

-

4 - 6

-

3-4

3-4

-

3-4

-

Спортнинг қишки турлари


асосий


ишти-

рок

этиш


ишти-

рок

этиш


1 - 6

1 - 4

1 - 6

1 - 4

1 - 3

1-2

1-2

1-3

1 - 3

1-2

1-2

захира


7 - 12

5 - 8

7 - 12

5 - 8

4 - 6

3-4

3-4

4-5

4-5

3-4

3-4

Бошқа спорт турлари


асосий


1 - 10

1 - 8

1 - 4

1 - 3

1 - 3

1-2

1 - 3

1-2

1-2

1 - 3

1 - 3

1-2

1-2

захира


11 - 20

9 - 16

5 - 8

4 - 6

4 - 6

3-4

4 - 6

3-4

3-4

4-5

4-5

3-4

3-4

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 7 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 11 декабрь, 49-сон, 1221-модда







































Время: 0.2074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск