ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Электрон ҳукумат. Давлат хизматлари. Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.12.2017 й. ПФ-5278-сон "Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

12.12.2017 й.

N ПФ-5278



АҲОЛИГА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ

КЎРСАТИШНИНГ МИЛЛИЙ ТИЗИМИНИ

ТУБДАН ИСЛОҲ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА*


Мамлакатда давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчиллик билан такомиллаштирилмоқда ва модернизация қилинмоқда, бу аҳолининг ҳаёт сифати, инвестиция иқлими, ишчанлик муҳитини яхшилаш ва бизнесни ривожлантириш имконини беради.

2003 йилдан буён тадбиркорлик субъектларини "ягона дарча" тамойили бўйича рўйхатдан ўтказиш туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари (кейинги ўринларда Инспекциялар деб юритилади) томонидан амалга ошириб келинган.

2016 йил 1 январдан бошлаб Инспекциялар негизида Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари (кейинги ўринларда Ягона марказлар деб юритилади) ташкил этилди.

2017 йил 1 февралдан Ягона марказларнинг туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари тузилмасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тасарруфига ўтказилиши мазкур соҳани ривожлантириш бўйича кейинги қадам бўлиб, вертикал бошқарувни шакллантириш, уларнинг самарали фаолиятини ташкил этиш имконини берди. Натижада Ягона марказлар томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари сони 33 тагача ошди.

2017 йил 1 апрелдан бошлаб рўйхатга олиш тартиб-таомилларини 30 дақиқагача қисқартириш имконини берувчи тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг автоматлаштирилган тизими ишга туширилганлиги "Doing Business 2018" глобал рейтингидаги "Бизнесни рўйхатдан ўтказиш" кўрсаткичи бўйича Ўзбекистоннинг мавқеини 24-ўриндан 11-ўринга яхшилашга хизмат қилди.

Шу билан бирга, давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимининг аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари эҳтиёжларини тўлиқ қаноатлантирадиган сифат жиҳатидан янги даражага ўтишига айрим тизимли муаммолар тўсқинлик қилмоқда. Хусусан:

биринчидан, "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш имкониятидан фақат тадбиркорлик субъектлари фойдаланиши мумкин. Бунда фуқаролар ҳанузгача турли давлат органларида ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича мураккаб тартиб-таомиллардан ўзлари ўтишга мажбур бўлмоқда;

иккинчидан, қатор давлат органларида ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларининг мавжуд эмаслиги, улар идоралараро интеграция қилинишининг паст даражада эканлиги жисмоний ва юридик шахслар томонидан барча давлат хизматлари мажмуасидан қулай ва ўз вақтида фойдаланишни таъминламаяпти;

учинчидан, кўпчилик давлат хизматларини кўрсатишнинг тартиб-таомиллари мураккаб ва фойдаланиш учун қийин бўлиб қолмоқда, нархни шакллантириш механизмлари шаффоф эмас, алоҳида ҳолларда тор идоравий манфаатларда "монопол" хизматлар кўрсатишга талаблар белгиланмоқда;

тўртинчидан, ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишининг паст даражада эканлиги, қоғоз ҳужжатлар айланмасининг сақланиб қолган андозалари асоссиз молиявий харажатларга, фуқаролар кўп вақт кутиб қолиши ва навбатлар юзага келишига ҳамда оқибатда, айрим ҳолларда коррупция ва бюрократия ҳолатларига олиб келмоқда;

бешинчидан, давлат хизматлари кўрсатишни, шу жумладан реал вақт режимида масофадан мониторинг қилиш ва жамоатчилик фикрини ўрганиш орқали назорат қилиш ва сифатини баҳолашнинг таъсирчан тизими мавжуд эмас.

Юқорида қайд этилган омиллар аҳолининг давлат хизматларидан кенг фойдаланишини таъминлаш, уларни кўрсатиш билан боғлиқ вақт ва молиявий харажатларни камайтириш, аҳолининг давлат органлари фаолиятидан қаноатланганлик даражасини ошириш имконини бермайди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини амалга ошириш, шунингдек, аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимининг сифат жиҳатидан янги даражага ўтишини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг энг муҳим йўналишлари деб ҳисоблансин:

биринчидан, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида уларнинг сифати, тезкорлиги, шаффофлиги ва фойдаланиш имкониятини тубдан ошириш орқали "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак" деган улуғвор ғояни сўзсиз амалга ошириш;

иккинчидан, Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларини ҳам юридик, ҳам жисмоний шахсларга "ягона дарча" тамойили бўйича хизматларни тақдим қилувчи Давлат хизматлари марказларига ўзгартириш;

учинчидан, давлат хизматларининг ҳар бир тури бўйича "Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади" тамойилига кўра давлат хизматлари кўрсатиш механизмини, энг аввало, ортиқча тартиб-таомилларни бартараф этиш, ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар зарур ҳужжатлар ва ахборотларни бошқа тузилмалардан мустақил равишда олиши ҳисобига соддалаштиришни назарда тутувчи маъмурий регламентларни тасдиқлаш;

тўртинчидан, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасига инновацион ечимлар ва ахборот-коммуникация технологияларини жадал жорий этиш, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг маълумотлар базаларини идоралараро электрон ҳамкорлик ягона тизимига интеграция қилиш, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматлари кўрсатиш амалиётини кенгайтириш;

бешинчидан, давлат хизматларини, шу жумладан олис жойларга чиқиш орқали ("мобиль давлат хизматлари") кўрсатишнинг мақбул, қулай ва шаффоф услубларидан, мазкур соҳада бюрократия ва коррупция юзага келишини бартараф этишга қаратилган навбатни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими ва ишларнинг узайтирилган графигидан фойдаланиш;

олтинчидан, давлат хизматлари кўрсатиш сифати ва тезкорлигини мониторинг қилиш ва баҳолашнинг илғор механизмларини жорий этиш, аҳоли билан қайта алоқанинг самарали тизимини, шу жумладан тезкор алоқаларни, расмий сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва мобиль иловаларда он-лайн сўровларни ташкил қилиш;

еттинчидан, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида малакали кадрларни тизимли тайёрлаш ва қайта тайёрлашни, уларнинг малакасини, шу жумладан хорижий мамлакатларнинг етакчи ихтисослашган муассасаларида стажировка ўташ орқали тизимли равишда оширишни ташкил этиш.

4. 2018 йил 1 январдан Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман (шаҳар)лардаги Халқ қабулхоналари ҳузурида фаолият юритувчи Давлат хизматлари марказларига айлантирилсин, қуйидагилар уларнинг асосий вазифалари сифатида белгилансин:

жисмоний ва юридик шахсларга "ягона дарча" тамойили бўйича, шу жумладан олис жойларга чиққан ҳолда давлат хизматлари кўрсатиш;

давлат хизматлари сервисининг юқори сифати, тезкорлиги, шаффофлиги, қулайлиги ва фойдаланиш имкониятини таъминлаш, мазкур соҳада бюрократия, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларга йўл қўймаслик;

идоралараро ҳамкорликни, энг аввало, давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжат ва ахборотларни тезкорлик билан олишни таъминловчи электрон ҳамкорликни амалга ошириш;

давлат хизматлари кўрсатишда жисмоний ва юридик шахсларга малакали ахборот ва маслаҳат ёрдамларини тақдим этиш;

ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатишда қонун ҳужжатлари ва маъмурий регламентлар талабларига риоя этилишини таъминлаш.

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда илғор халқаро амалиётни ўрганиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман (шаҳар)лардаги Халқ қабулхоналари биноларининг уларда Давлат хизматлари марказларини жойлаштиришни ҳам назарда тутган ҳолда намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман (шаҳар)лардаги Халқ қабулхоналари замонавий биноларини тасдиқланган лойиҳаларга мувофиқ, энг аввало, давлат-хусусий шериклик шартларида қуриш чораларини кўрсин;

янги бинолар фойдаланишга топширилгунга қадар Давлат хизматлари марказларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман (шаҳар)лардаги Халқ қабулхоналари биноларида, зарур ҳолларда эса - жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларини сифатли кўрсатиш учун зарур шароитларни яратган ҳолда бошқа биноларда жойлаштиришни таъминласин.


9. Қуйидагилар:

Жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар (кейинги ўринларда Комплекс чора-тадбирлар деб юритилади) 2-иловага мувофиқ;

2018-2020 йилларда босқичма-босқич жорий этиладиган, "ягона дарча" тамойили бўйича фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати (кейинги ўринларда Рўйхат деб юритилади) 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т.А. Худайбергенов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов тасдиқланган Комплекс чора-тадбирлар ва Рўйхатнинг амалга оширилиб борилишини ҳар ойда кўриб чиқсин.

Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги "Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2412-сон ва 2017 йил 1 февралдаги "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2750-сон қарорларига мувофиқ Давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


10. Рўйхатда кўрсатилган масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар белгиланган муддатларда:

Давлат хизматлари марказлари орқали давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжат ва бошқа актларнинг намунавий шакллари, бланкаларини ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда давлат хизматларининг тегишли турларини кўрсатиш бўйича, шу жумладан бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотлардан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олинадиган ҳужжатлар ва маълумотларни фуқаролардан талаб этиш бекор қилинишини назарда тутган ҳолда маъмурий регламентлар лойиҳаларини ишлаб чиқсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2018 йил 1 февралга қадар муддатда Давлат хизматлари ягона реестрини шакллантиришни таъминласин.

Белгилансинки, 2018 йил 1 февралдан бошлаб давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар уларнинг Давлат хизматлари ягона реестрида рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди, 2018 йил 1 июндан бошлаб эса мазкур реестрга киритилмаган давлат хизматларини кўрсатишга йўл қўйилмайди.


12. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Адлия вазирлигига халқаро ва хорижий ташкилотлар билан давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш учун техник кўмаклашиш маблағлари ва грантларни жалб қилиш масалаларини ишлаб чиқишда, шунингдек, мазкур Фармонда назарда тутилган бошқа тадбирларни амалга оширишда кўмаклашсин.


13. Агентлик, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор, "Ўзинжиниринг" Республика лойиҳа институти Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2018 йил 1 мартга қадар муддатда Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари учун зарур ахборот тизимлари, ресурслари, маълумотлар базалари, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, жорий этиш ва интеграция қилиш ва аппарат-дастурий комплексларни ўрнатишнинг концепцияси, техник-иқтисодий ҳисоб-китоби ва техник топшириғи тайёрланишини ҳамда тасдиқлаш учун ўрнатилган тартибда киритилишини таъминласин.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор 2019 йил 1 январга қадар муддатда:

тасдиқланган концепция, техник-иқтисодий ҳисоб-китоб ва техник топшириқ асосида Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари учун ахборот тизимлари, ресурслари, маълумотлар базалари, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқилишини, шунингдек, аппарат-дастурий комплекслар ўрнатилишини таъминласин;

Рўйхатда кўрсатилган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда уларнинг ахборот ва телекоммуникация тизимлари, маълумотлар базалари, серверлари ва бошқа ускуналарини инвентаризациядан ўтказиб, кейинчалик уларни Агентликнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилсин ва идоралараро электрон ҳамкорликни жорий этсин;

Агентлик билан биргаликда унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказларини зарур видео, аудио ва бошқа ускуналар билан жиҳозлашни таъминласин ҳамда реал вақт режимида давлат хизматлари кўрсатиш жараёнини масофадан кузатишни ташкил қилсин.


14. Ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари давлат хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилиши учун шахсан жавобгар эканлиги ҳақида қатъий огоҳлантирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Адлия вазирлиги билан биргаликда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилиши устидан қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйган айбдор шахсларга нисбатан таъсирчан чораларни кўрган ҳолда тизимли назорат ўрнатсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


16. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А. Худайбергенов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев

         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 12 декабрдаги

ПФ-5278-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари

кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича

КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР

Т/р

Чора-тадбирларнинг номланиши


Амалга

ошириш

шакли


Амалга

ошириш

муддатлари


Масъул ижрочилар


     

I. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ТИЗИМИНИНГ ҲУҚУҚИЙ

ТАРТИБГА СОЛИНИШИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

       

1.

Қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик белгилаш орқали давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш:

арз қилувчидан электрон ҳужжат, сўров, мурожаат қабул қилишни рад этганлик;

давлат хизматлари кўрсатишда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби ҳамда муддатларини бузганлик;

арз қилувчидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида назарда тутилмаган ҳужжатларни сўраб олганлик;

давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ваколатли давлат органи ва бошқа ташкилотнинг қонуний талабларини (топшириқларини) бажармаганлик.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2018 йил

1 апрелга

қадар


Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вазирликлар ва идоралар


2.

Давлат хизматлари кўрсатиш масалаларини тартибга солувчи амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларини инвентаризация қилиш.

Инвентаризация якунлари бўйича, шу жумладан илғор хорижий мамлакатларнинг тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2018 йил

1 мартга

қадар


Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вазирликлар ва идоралар


3.

Давлат хизматлари кўрсатиш бўйича, шу жумладан бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотлардан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олинадиган ҳужжатлар ва маълумотларни фуқаролардан сўраб олиниши бекор қилинишини назарда тутган ҳолда маъмурий регламентлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

Белгиланган

муддатларда

Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вазирликлар ва идоралар


4.

Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда Марказлар деб юритилади) орқали давлат хизматлари кўрсатиш учун намунавий шакллар ва бланкаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Идоравий

норматив-ҳуқуқий

ҳужжатлар

Белгиланган

муддатларда


Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вазирликлар ва идоралар


       

II. ЭЛЕКТРОН ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

       

5.

Барча давлат хизматларини инвентаризациядан ўтказиш ва уларни Давлат хизматлари ягона реестрига киритиш.


Адлия вазири буйруғи

2018 йил

1 февралга

қадар


Адлия вазирлиги, вазирликлар ва идоралар


6.

Электрон шаклда давлат хизматлари кўрсатишда ягона шакллар, бланкалар, ҳужжатлар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Идоравий

норматив-ҳуқуқий

ҳужжатлар

2018 йил

1 июнга

қадар


Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вазирликлар ва идоралар


7.

Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш мақсадида "Электрон соғлиқни сақлаш" ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2018 йил

1 майга

қадар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги


8.

Статистик маълумотларга ишлов бериш жараёнлари автоматлаштириш даражасини ошириш мақсадида статистик маълумотларнинг ишлов бериш ва сақлашнинг комплекс ахборот тизимини яратиш.


Комплекс

чора-тадбирлар


2018 йил

1 июнга

қадар


Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


9.

Давлат солиқ хизмати органлари ваколатига тегишли масалалар бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш мақсадида улар фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жадал жорий этиш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2018 йил

1 июнга

қадар


Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги


10.

Давлат божхона хизмати органлари ваколатига тегишли масалалар бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш мақсадида улар фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жадал жорий этиш.


Комплекс

чора-тадбирлар


2018 йил

1 июнга

қадар


Давлат божхона қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги


11.

Маълумотлар алмашинуви жараёнини такомиллаштириш ва тезлаштириш мақсадида ваколатли давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар маълумотлар базаларини идоралараро электрон ҳамкорлик ягона тизимига интеграция қилиш.


Чора-тадбирлар

режаси

2018 йил

1 апрелга

қадар


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вазирликлар ва идоралар


12.

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида персоналлаштирилган электрон давлат хизматларини ҳисобга олган холда устувор давлат хизматлари рўйхатини белгилаш ва жорий этиш.


Комплекс

чора-тадбирлар


2018 йил

1 сентябрга

қадар


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вазирликлар ва идоралар


13.

"Лицензия" комплекс ахборот тизимини, шу жумладан қоғоз лицензиялар ва рухсатномалар берилишини бекор қилган холда янада такомиллаштириш.


Комплекс

чора-тадбирлар


2018 йил

1 ноябрга

қадар


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вазирликлар ва идоралар


      

III. МАРКАЗЛАР ФАОЛИЯТИГА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ, МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ

ЯХШИЛАШ, УЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ

ЯНАДА ОШИРИШ

       

14.

Компьютер ускуналари ёки Интернет тармоғидан фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган фуқароларга давлат хизматлари тақдим этиш учун Марказларни замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда инфокиосклар билан таъминлаш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2018 йил

1 мартга

қадар


Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


15.

Давлат хизматларини олишда аҳоли вақтини тежаш мақсадида Марказларда электрон навбат тизимини жорий этиш, шунингдек, қўшимча қулайликлар яратиш.


Комплекс

чора-тадбирлар


2018 йил

1 февралга

қадар


Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


16.

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган давлат хизматларидан аҳолининг ҳамма жойда фойдаланиш имкониятини таъминлаш мақсадида Android ва IOS платформалари учун мобиль иловалар ишлаб чиқиш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2018 йил

1 майга

қадар


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, вазирликлар ва идоралар


17.

Давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини, шу жумладан реал вақт режимида Марказ томонидан ҳужжатлар тўхтовсиз қабул қилинишини таъминлаш учун Марказлар ишининг узайтирилган графигини жорий этиш.


Адлия вазири буйруғи

2018 йил

1 февралга

қадар


Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


18.

Тезкор алоқалар, расмий веб-саҳифалардаги Интернет-ботлар, ижтимоий тармоқлар ва мобиль иловалар ёрдамида аҳоли билан қайта алоқанинг самарали тизимини ташкил этиш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2018 йил

1 майга

қадар


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги


19.

Реал вақт режимида давлат хизматлари кўрсатилиши устидан масофадан видеокузатув, мониторинг, ушбу соҳада сифат ва тезкорликни баҳолаш механизмларини жорий этиш.


Комплекс

чора-тадбирлар


2018 йил

1 майга

қадар


Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


20.

Давлат хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида барча Марказлар, шунингдек, Марказлар орқали давлат хизматлари кўрсатувчи ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг оптик линияли алоқа каналларига уланишини таъминлаш.


Тадбирлар

режаси

Марказлар -

2018 йил

1 мартга

қадар,

Рўйхатда

кўрсатилган

давлат

органлари ва

ташкилотлар

- белгиланган

муддатларда


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вазирликлар ва идоралар


21.

Давлат хизматлари ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича ягона ёндашувни қўллаган ҳолда Марказларнинг мавжуд ахборот тизимларини модернизация қилиш.


Тадбирлар

режаси

2018 йил

1 мартга

қадар


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги


22.

Давлат хизматлари турлари бўйича етарли "ойна"лар, кутиш жойлари, Интернет тармоғидан фойдаланиш имконияти бўлган ўзига ўзи хизмат кўрсатиш бурчаклари, она ва бола хоналари, ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай муҳит, тўхташ жойи ҳамда бошқа зарур инфратузилмаларни ўз ичига олган Марказларнинг замонавий бинолари намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш.


Лойиҳаларни

тасдиқлаш

2018 йил

1 апрелга

қадар


Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Адлия вазирлиги


23.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари биноларида Марказлар фаолияти тўғрисидаги батафсил маълумотлар киритилган стендларни жойлаштириш.


Ташкилий

тадбирлар


2018 йил

1 февралга

қадар

Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


24.

Давлат хизматлари кўрсатиш учун олис жойларга чиқиш орқали мобиль Марказлар ташкил этиш.


Автобуслар харид қилиш ва жиҳозлаш, йўналишлар жадвалини тасдиқлаш


2018 йил

1 июнга

қадар


Адлия вазирлиги, "Ўзавтосаноат" АЖ


25.

Марказлар биноларида ваколатли органлар ходимларини, шу жумладан биттадан кам бўлмаган туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри, ички ишлар органларининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати вакилини давлат хизматлари кўрсатиш мақсадида уларни зарур моддий-техника ресурслари билан таъминлаган ҳолда ижара тўловисиз жойлаштириш, шунингдек, Марказлар биноларида улар томонидан давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ коммунал ва эксплуатация харажатларини қоплаш.


Тадбирлар

режаси

2018 йил

1 апрелга

қадар


Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, ИИВ, Адлия вазирлиги


26.

Марказларнинг мавжуд биноларини инвентаризациядан ўтказиш, уларнинг ҳолатини баҳолаш ҳамда уларни реконструкция қилиш ва Марказларнинг янги бинолари қуриш заруратини аниқлаш.


Комплекс

чора-тадбирлар


Графикка

мувофиқ


Адлия вазирлиги


27.

Хизмат талабгорларининг ишончи ва ҳуқуқий онги даражасини ошириш мақсадида Марказлар фаолиятини тарғиб қилиш учун ижтимоий роликлар тайёрлаш.


Ижтимоий роликлар тайёрлаш


2018 йил

1 мартга

қадар


Адлия вазирлиги, МТРК, ЎзА, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги


28.

Марказларга бўлаётган телефон қўнғироқларини ёзиб олиш имконияти билан уларнинг автоматлаштирилган рўйхатга олинишини жорий этиш.


Комплекс

чора-тадбирлар


2018 йил

1 июнга

қадар


Адлия вазирлиги

IV. МАРКАЗЛАРНИНГ КАДРЛАР ВА КАСБИЙ

САЛОҲИЯТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

29.

Ходимлар, шунингдек, Марказлар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш механизмини жорий этиш.


Адлия вазири буйруғи

2018 йил

1 мартга

қадар


Адлия вазирлиги


30.

Марказлар логотипини, шунингдек, улар ходимларининг махсус хизмат кийимларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Адлия вазири буйруғи


2018 йил

1 июнга

қадар


Адлия вазирлиги


31.

Марказлар ходимларининг малакасини мунтазам ошириб бориш, шунингдек, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш.


Режа-график

Доимий

равишда


Адлия вазирлиги, ТИВ, ИИВ, вазирликлар ва идоралар


32.

Ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, Марказлар ходимлари учун давлат хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш масалалари бўйича тренинглар ва семинарлар ташкил этиш.


Тадбирлар

режаси

2018 йил

1 мартга

қадар

тасдиқлаш


Адлия вазирлиги, вазирликлар ва идоралар


         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 12 декабрдаги

ПФ-5278-сон Фармонига

3-ИЛОВА



2018-2020 йилларда босқичма-босқич жорий этиладиган,

"ягона дарча" тамойили бўйича фақат Давлат хизматлари

марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари

РЎЙХАТИ

        

Т/р

Давлат хизматларининг номланиши


Жорий

этиш

муддати


Хизматлар

истеъмолчилари


Масъул ижрочилар


1.

Муҳандислик-коммуникация тармоқларига "тайёр ҳолда" уланиш


2018 йил

1 апрелга

қадар

Жисмоний ва юридик шахслар


Газ таъминоти, энергия таъминоти, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти, канализация ташкилотлари


2.

Бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишиш


Жисмоний ва юридик шахслар


Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси


3.

Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсат бериш


Жисмоний ва юридик шахслар


4.

Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш

Жисмоний ва юридик шахслар


5.

Лойиҳа ҳужжатларини келишиш


Жисмоний ва юридик шахслар


6.

Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсат бериш


Жисмоний ва юридик шахслар


7.

Якка тартибда уй-жой қуришга (реконструкция қилишга) рухсат бериш


Жисмоний ва юридик шахслар


8.

Қурилиши тугалланган (реконструкция қилинган) объектни фойдаланишга қабул қилиш


Жисмоний ва юридик шахслар


Туман (шаҳар) ҳокимликлари

9.

Ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесишга рухсат бериш

Жисмоний ва юридик шахслар


10.

Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсат бериш


Жисмоний ва юридик шахслар


Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


11.

Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсат бериш


Жисмоний ва юридик шахслар

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, туман (шаҳар) ҳокимликлари

12.

Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича ариза бериш


Жисмоний шахслар


Мактабгача таълим вазирлиги


13.

Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш


Жисмоний ва юридик шахслар


"Халқ банки" АТБ


14.

Туғилганликни қайд этиш


2018 йил

1 сентябрга

қадар


Жисмоний ва юридик шахслар


Адлия вазирлиги

15.

Адлия органлари ва муассасаларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш


Жисмоний ва юридик шахслар


16.

ФҲДЁ ва нотариат органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш


Жисмоний ва юридик шахслар


17.

Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш


Жисмоний ва юридик шахслар


Ички ишлар вазирлиги

18.

Жисмоний шахс - солиқ тўловчининг солиқ ва бошқа қарзи йўқлиги (борлиги) ҳақида маълумотнома бериш


Жисмоний шахслар


Давлат солиқ қўмитаси

19.

Жисмоний шахсларга СТИР бериш


Жисмоний шахслар


20.

Турган жойи бўйича прописка қилиш, пропискадан чиқариш, ҳисобга олиш


2019 йил

1 январга

қадар


Жисмоний шахслар

Ички ишлар вазирлиги

21.

Вақтинча яшаш (прописка) учун рухсатномаларни бериш ва муддатини узайтириш


Жисмоний шахслар

22.

Ҳарбий ҳисобга қўйиш


Жисмоний шахслар


Мудофаа вазирлиги

23.

Электр энергияси, табиий газ, сувни ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини ўрнатишга ариза бериш


Жисмоний ва юридик шахслар


"Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

24.

Электр энергияси, табиий газ, сувни ҳисобга олиш ускунаси (ҳисоблагич)ни ечишга ариза бериш


Жисмоний ва юридик шахслар


25.

Электр энергияси, табиий газ, сувни ҳисобга олиш ускунаси (ҳисоблагич)ни текширишга ариза бериш


Жисмоний ва юридик шахслар


28.

Хорижий мамлакатларда берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификация қилиш (эквивалентликни белгилаш)


2019 йил

1 июлга

қадар

Жисмоний шахслар

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси


29.

Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда имтиёзли даволаниш ва йўлланмаларни расмийлаштириш


Жисмоний шахслар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

33.

Ўқиганликни тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномаси бериш


2020 йил

1 январга

қадар

Жисмоний ва юридик шахслар


"Ўзархив" агентлиги

34.

Иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномаси бериш


Жисмоний ва юридик шахслар


35.

Иш ҳақини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномаси бериш


Жисмоний ва юридик шахслар


36.

Таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш


Жисмоний ва юридик шахслар


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар


55.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва тегишли гувоҳнома бериш


2020 йил

1 ноябрга

қадар


Жисмоний ва юридик шахслар


Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси


56.

Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва тегишли гувоҳнома бериш


Жисмоний ва юридик шахслар


57.

Кўчмас мулкка ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги кадастр ишини тайёрлаш


Жисмоний ва юридик шахслар


58.

Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш


2021 йил

1 сентябрга

қадар

Жисмоний ва юридик шахслар


Адлия вазирлиги


              

Изоҳ: мазкур Рўйхатда назарда туғилган давлат хизматлари кўрсатиладиган Давлат хизматлари марказлари давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан идоралараро электрон ҳамкорлик ҳолатидан, шунингдек, Марказлар бино ва иншоотларининг тайёрлигидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари томонидан белгиланади.

Ушбу Рўйхатга Давлат хизматлари марказлари бино ва иншоотларининг тайёрлигидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг раҳбари томонидан тузатишлар киритилиши мумкин.


"Халқ сўзи", 2017 йил 13 декабрь


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 13 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 18 декабрь, 50-сон, 1225-модда




































Время: 0.2083
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск