ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Радиоэлектроника ва электротехника саноати. Асбобсозлик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.11.2017 й. ПҚ-3417-сон "Шиша тола, электр тежамкор иситиш асбоб-ускуналар ва энергиянинг замонавий тежамкор тизимларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.11.2017 й.

N ПҚ-3417



ШИША ТОЛА, ЭЛЕКТР ТЕЖАМКОР ИСИТИШ

АСБОБ-УСКУНАЛАР ВА ЭНЕРГИЯНИНГ ЗАМОНАВИЙ

ТЕЖАМКОР ТИЗИМЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида" 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3012-сонли қарорига мувофиқ ҳамда шиша тола буюмлари, энергия самарадорлигини таъминлайдиган иситиш асбоб-ускуналари, шу жумладан энергиянинг қайта тикланувчи манбаларидан энергия сарфлайдиган ҳамда энергиянинг замонавий тежамкор ишлаб чиқаришларини ташкил этишга хорижий инвестицияларни ва замонавий технологияларни кенг жалб қилиш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 сентябрдаги 351-сонли қарори билан "Прайсс-Даймлер" (ГФР) ва "Ровитекс" (Швейцария) хорижий компанияларининг улуши иштирокидаги "Ўзгласзайден" ҚК МЧЖ негизида техник шиша толаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш" лойиҳасини амалга ошириш бошланди. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати бўйича хорижий банк маблағларини қайта молиялаштириш йўли орқали ускуналар етказиб беришни молиялаштиришда асосий манба этиб "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ кредити белгиланди;

шиша толасини ишлаб чиқариш қўшма корхона таъсисчилари томонидан технологик ускуналар охиригача етказиб берилмагани ва қурилиш-монтаж ишлари ниҳоясига етказилмагани сабабли фойдаланишга топширилмаган, 14 йил мобайнида ишлаб чиқаришни ишга тушириш бўйича ҳеч қандай чора-тадбирлар кўрилмаган;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги 171-ф-сонли фармойиши билан "Ўзгласзайден" ҚК МЧЖ ишлатилмаган асосий маблағлари ҳамда шиша толасини ишлаб чиқариш бўйича қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди;

2017 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ ўз маблағлари ҳисобидан хорижий банк олдидаги ташқи қарзини узди, "Ўзгласзайден" ҚК МЧЖнинг "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ кредитлари бўйича 116,3 млрд. сўм миқдоридаги сўндирилмаган қарзи мавжуд;

"Deutsche Kabel AG Tashkent" ҚК АЖ "Ўзгласзайден" ҚК МЧЖнинг фаолият юритмай турган мулки комплекси негизида шиша толаси, энергия самарадор иситиш ускуналари ва энергиянинг замонавий тежамкор тизимларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ўз қизиқишларини билдирди.

2. "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ, "Ўзэлтехсаноат" АК, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, "Олмазор кичик саноат зонаси" АЖ ва "Deutsche Kabel AG Tashkent" ҚК АЖнинг:

"Deutsche Kabel AG Tashkent" ҚК АЖга "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ кредити бўйича, "Deutsche Kabel AG Tashkent" ҚК АЖга мазкур банднинг учинчи хатбошида белгиланган инвестиция мажбуриятларини қабул қилган ҳолда "Ўзгласзайден" КҚ МЧЖ қарзларини талаб қилиш ҳуқуқларини барча зарур ҳужжатлар билан бирга тақдим этган ҳолда топшириш;

2-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича "Олмазор кичик саноат зонаси" АЖнинг бинолари ва иншоатларини (кейинги ўринларда - объект), баҳолаш ташкилоти томонидан белгиланган нарх бўйича бўлиб тўлаш шартларида "Deutsche Kabel AG Tashkent" ҚК АЖга белгиланган тартибда сотиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бир ой муддатда белгиланган тартибда:

"Ўзгласзайден" ҚК МЧЖ ссуда қарзини миллий валютадаги эквивалентида тенг миқдордаги резервини ташкил этган ҳолда ва уни кейинчалик белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарган равишда "назарда тутилмаган ҳолатлар" тегишли ҳисобварағига ўтказсин;

"Ўзгласзайден" ҚК МЧЖ мажбуриятлари бўйича "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБга берилган 2000 йил 7 декабрдаги МН/24-02-03/199-сонли Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг Кафолатларини бекор қилиш бўйича таклифлар киритилишини таъминласин.


4. Тошкент шаҳри ҳокимлиги ва "Олмазор кичик саноат зонаси" АЖ икки ой муддатда объектнинг баҳоланишини ва уни "Deutsche Kabel AG Tashkent" ҚК АЖга сотилишини белгиланган тартибда таъминласин.

Белгилансинки, олди-сотди шартномаси тузилган вақтдан бошлаб объектдан фойдаланиш ва унга эгалик қилиш ҳуқуқи "Deutsche Kabel AG Tashkent" ҚК АЖга ўтади, тасарруф этиш ҳуқуқи эса уни сотиб олиш тўлови тўлангандан сўнг амалга оширилади.


5. 2022 йилнинг 1 июлига кадар:

"Deutsche Kabel AG Tashkent" ҚК АЖ мазкур инвестиция лойиҳаси доирасида юридик шахсларнинг фойда солиғи, мулк солиғи, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона ижтимоий тўлов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига бўлган мажбурий ажратмалар тўлашдан;

белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, хом ашё, материаллар, самосваллар ва махсус транспорт воситалари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзагротехсаноатхолдинг" бошқаруви раиси Н.С. Отажонов ва "Ўзэлтехсаноат" АЖ раиси вазифасини бажарувчи А.А. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 1 декабрь

























































Время: 0.1386
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск