ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Тасвирий санъат. Музейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2017 й. 936-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасида Қатағон қурбонлари хотираси музейларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.11.2017 й.

N 936




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИ ХОТИРАСИ ДАВЛАТ

МУЗЕЙИ ВА ҲУДУДЛАРДАГИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИ ТУЗИЛМАСИДА ҚАТАҒОН

ҚУРБОНЛАРИ ХОТИРАСИ МУЗЕЙЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Эл-юртимиз озодлиги, эркинлиги ва мустақиллиги учун олиб борилган кўп йиллик машаққатли курашларни ҳаққоний ва тўлақонли акс эттириш, мустабид тузум давридаги оммавий қатағонлар туфайли қурбон бўлган, инсонийлик шаъни, қадр-қиммати топталган ватандошларимизнинг хотирасини абадийлаштириш, ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат туйғуларини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Республика Маънавият ва маърифат марказининг:

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейини (кейинги ўринларда Музей деб аталади);

ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Қатағон қурбонлари хотираси музейларини (кейинги ўринларда ҳудудий музейлар деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

а) Музейнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

мустабид тузум давридаги қатағон сиёсатининг сабаблари ва фожиали оқибатларини чуқур ўрганиш ҳамда уларни ҳаққоний ёритиш мақсадида музей экзпозициясини ташкил этиш;

музей фондлари ва экспонатларини мамлакатимиз ва хориждаги қатағон сиёсати билан боғлиқ турли ҳужжатлар ва бошқа экспонатлар билан мунтазам бойитиб бориш;

қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш, уларни ёд этиш билан боғлиқ маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш, республика ва халқаро миқёсда илмий-амалий анжуманлар ташкил этиш;

қатағон қурбонларининг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, ижодий меросини тўплаш, нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;

республика таълим муассасалари билан ҳамкорликда музейда очиқ дарслар, маъруза ва семинар машғулотлари, талабаларнинг малакавий амалиёт ўташини таъминлаш, Музейнинг илмий базасидан фойдаланган ҳолда юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга кўмаклашиш;

ҳудудий музейларга услубий ёрдам кўрсатиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

б) ҳудудий музейларнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

ҳудудларда мустамлакачилик ва мустабид тузум даврида ватанимиз озодлиги ва мустақиллиги йўлида ўз жонини фидо қилган, қатоғон этилган аждодларимиз ҳаёти ва фаолиятини атрофлича ўрганиш ва музей экспозициялари орқали кенг жамоатчиликка тарғиб этиш;

музей фондини бойитиш мақсадида ҳудудларда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, докторантлари ва талабалари иштирокида мунтазам равишда экспедициялар ташкил этиш;

ҳудудлардаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари ҳамда жамоат ташкилотлари билан биргаликда қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш мақсадида мавзули экскурсиялар, маънавий-маърифий тадбирлар, илмий-амалий анжуманлар ва кўргазмалар ўтказиш;

музей экспозицияларини ташкил этишда ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Қатағон қурбонлари хотираси музейлари ташкил этиладиган ҳудудлардаги олий таълим муассасаларининг рўйхати 2-иловага мувофиқ;

Ҳудудлардаги олий таълим муассасаларининг тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейларининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг устави 4-иловага мувофиқ;

Ҳудудлардаги олий таълим муассасаларининг тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейларининг намунавий низоми 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Музей директорига, зарур бўлганда, Музей тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Қуйидагилар Музей ва ҳудудий музейлар фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

а) Музей бўйича:

Музейни сақлаш учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан давлат илмий дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар;

фаолият ихтисослиги бўйича кўрсатиладиган хизматлардан олинган даромадлар;

халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар, донор мамлакатлар ва ташкилотларнинг грантлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

б) ҳудудий музейлар бўйича:

олий таълим муассасаларининг ҳудудий музейларни сақлаш учун ажратиладиган бюджетдан ташқари маблағлари (тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушумларнинг фақат тўлов-контракт миқдорининг оширилган қисми);

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан давлат илмий дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар;

фаолият ихтисослиги бўйича кўрсатиладиган хизматлардан олинган даромадлар;

халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар, донор мамлакатлар ва ташкилотларнинг грантлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ҳудудий музейларга уларнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларига мос бинолар ажратилишини ва уларга ҳудудий музейлар белгиланган тартибда жойлаштирилишини таъминласинлар.

Белгилаб қўйилсинки, зарур ҳолларда ҳудудий музейлар учун ажратилган биноларни таъмирлаш ҳамда уларни мебель ва замонавий техник воситалар, шу жумладан интерактив инфокиоск ва мониторлар, стенд ва подиумлар билан жиҳозлаш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ва тегишли олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


6. Музей Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Ўзархив" агентлиги, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги, Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2018 йил 1 мартга қадар ҳудудий музейлар экспозицияларини яратиш, мустамлакачилик ва қатағон даврига оид ҳужжатлар, кино, фоно, фотоматериаллар ва ашёлар билан тўлдиришни таъминласин.


7. Белгилаб қўйилсинки:

Музей Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Музей директори ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Музей юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасаси ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, банк ҳисоб рақамларига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади;

ҳудудий музейлар фаолиятини амалга ошириш учун тегишли олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича алоҳида ғазначилик шахсий ҳисобварақлари очилади, белгиланган тартибда даромадлар ва харажатлар сметаси тасдиқланади;

Музей ҳамда олий таълим муассасалари тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейлари раҳбар ва илмий ходимларининг иш ҳақлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан давлат илмий дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига тенглаштирилади. Музей директори ўринбосарларининг базавий лавозим маоши Музей директорининг лавозим маошига нисбатан 5 фоизга камайтирилган ҳолда белгиланади;

Музей тузилмасидаги бошқарув, маъмурий-хўжалик ва мутахассис ходимларнинг иш ҳақлари Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг бошқарув ва ёрдамчи ходимларининг базавий лавозим маоши миқдорларига, бошқа ходимларнинг лавозим маошлари эса давлат музейлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорларига тенглаштирилсин;

ҳудудий музейлар идоравий мансублик жиҳатидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, услубий жиҳатдан Музейга бўйсунади;

ҳудудий музейлар директорлари тегишли олий таълим муассасаси ректори томонидан Музей директори ва Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Музей билан биргаликда бир ой муддатда ҳудудий музейларни малакали кадрлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси, "Шаҳидлар хотираси" ёдгорлик мажмуаси ҳудудидаги бино Музейга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида берилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги Маданият вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича 2018-2019 йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантиришда Музейни реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва уни реконструкция қилиш учун зарур марказлашган капитал қўйилмалар лимитларини назарда тутсин.


11. Белгилаб қўйилсинки, Музейни замонавий техник воситалар, шу жумладан интерактив инфокиоск ва мониторлар, стенд ва подиумлар билан жиҳозлаш учун зарур маблағлар Музейни асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Музейни замонавий техник воситалар, шу жумладан, интерактив инфокиоск ва мониторлар, стенд ва подиумлар билан жиҳозлаш ва 1 та автотранспорт воситасини харид қилиш учун зарур маблағларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2018 йилги параметрларида назарда тутсин.


13. Музейга 2 та, жумладан, 1 та шахсий бириктирилган ва 1 та махсус автотранспорт воситалари учун лимит ажратсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

бир ой муддатда Музейни зарур алоқа турлари ва воситалари, жумладан, Ҳукумат телефон алоқаси билан белгиланган тартибда таъминласин, шунингдек, кенг қамровли интернет тармоғидан фойдаланиш имкониятини яратсин;

икки ой муддатда Музей ва ҳудудий музейларга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилган ҳолда мавзуга оид виртуал экскурсиялар ташкил этиш, Музей ва ҳудудий музейлар экспозицияларида сенсорли ахборот киоскларини ўрнатиш ҳамда Қатағон қурбонлари хотираси виртуал музейини ташкил этиш чораларини кўрсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Музей ва ҳудудий музейларнинг самарали фаолиятини йўлга қўйиш, моддий-техника базасини ривожлантириш, экспозицияларни доимий тўлдириб бориш юзасидан комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Мажидов, Маданият вазири Б.С. Сайфуллаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 22 ноябрдаги

936-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон

қурбонлари хотираси давлат музейининг

ТУЗИЛМАСИ




Директор














Музей ва ҳудудий музейлар директорлари кенгаши







Илмий кенгаш




















Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари


Директорнинг умумий ишлар бўйича ўринбосари



Юрисконсульт














Фонд бўлими

3


Бухгалтерия

2



Ходимлар бўлими

1













Экскурсоводлар бўлими

4


Маъмурий-хўжалик бўлими

4



Халқаро алоқалар бўлими

1













Илмий бўлим

5


Музей кузатувчилари

5



Биринчи бўлим

1













Экспозиция бўлими

4















Бошқарув ходимларининг (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) умумий чекланган сони - 34 нафар.

Илмий лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассислар шартнома асосида қўшимча равишда жалб этилиши мумкин.

Техник ва ёрдамчи ходимлар сони (музей кузатувчиларидан ташқари) давлат музейлари учун ўрнатилган нормативлар бўйича белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 22 ноябрдаги

936-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қатағон қурбонлари хотираси музейлари

ташкил этиладиган ҳудудлардаги олий

таълим муассасаларининг

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудуд номи


Музей ташкил этиладиган олий

таълим муассасаси номи


1.

Қорақалпоғистон Республикаси


Қорақалпоқ давлат университети

2.

Андижон вилояти


Андижон давлат университети

3.

Бухоро вилояти


Бухоро давлат университети

4.

Жиззах вилояти


Жиззах давлат педагогика институти

5.

Навоий вилояти


Навоий давлат педагогика институти

6.

Наманган вилояти


Наманган давлат университети

7.

Самарқанд вилояти


Самарқанд давлат университети

8.

Сирдарё вилояти


Гулистон давлат университети

9.

Сурхондарё вилояти


Термиз давлат университети

10.

Тошкент вилояти


Чирчиқ давлат педагогика институти

11.

Фарғона вилояти


Фарғона давлат университети

12.

Хоразм вилояти


Урганч давлат университети

13.

Қашқадарё вилояти


Қарши давлат университети

       





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 22 ноябрадги

936-сон қарорига

3-ИЛОВА


Ҳудудлардаги олий таълим

муассасаларининг тузилмасидаги Қатағон

қурбонлари хотираси музейларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ



Олий таълим муассасаси ректори













Музей директори


















Илмий ва мутахассис ходимлар бўлими

2

Фондлар бўлими

1


Экскурсовод ва музей назоратчилари бўлими

2

Ходимларнинг умумий чекланган сони - 6 нафар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 25 ноябрь









































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск