язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2017 й. 933-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.11.2017 й.

N 933



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ташкил этиш тўғрисида"

2017 йил 30 августдаги ПФ-5174-сон Фармони ҳамда "Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ўсимликлар

карантини давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш

тўғрисида" 2017 йил 30 августдаги ПҚ-3249-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 30 августдаги ПФ-5174-сон Фармонини ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 30 августдаги ПҚ-3249-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек ўсимликлар карантини давлат хизмати тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 22 ноябрдаги

933-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 28 июндаги 290-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 51-модда):


а) 2-илованинг 16-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 5-иловада:


6-банднинг еттинчи хатбошидаги "ветеринария, ўсимликлар карантини" сўзлари чиқариб ташлансин;


7-бандда:

тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўққизинчи-йигирма еттинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи - йигирма олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


20-банднинг тўртинчи хатбошидаги "наслчилик ишлари, ветеринария, ўсимликлар карантини соҳасида" сўзлари "наслчилик ишлари соҳасида" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6а-илова 5-бандининг ўн иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларининг 29-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

29.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси

Қуйидагилардан:


25

бошқа давлатлардан келаётган уруғлик, кўчат материал ва карантин назорати остидаги бошқа ўсимлик маҳсулотларини, шунингдек республика ҳудуди орқали транзит ўтаётган карантин остидаги юкларни импорт қилишга карантин рухсатномаси берилганлигидан


карантин остидаги маҳсулотларни республикадан экспорт қилишда ўсимликлар карантини ва уларни ҳимоя қилиш давлат органлари томонидан фитосанитария сертификати ёки гувоҳнома берилганлигидан


республика ичида карантин фитосанитария сертификати берилганлигидан


импорт юкларни кредитлардан ҳоли қилишдан ва ҳужжатларни беришдан (самолёт, вагон, контейнер, автотранспорт ва бошқа транспорт воситалари)


ўсимликлар карантини чегара пунктларида Ўзбекистон Республикаси орқали ўтадиган карантин остидаги транзит юкларни очмасдан транспорт бирликлари ҳужжатларини расмийлаштиришдан тушган даромадлар


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 305-сон қарори (ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 478-модда) билан тасдиқланган "Бир дарча" тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми тўғрисида Вақтинчалик низом 6-банди "в" кичик бандининг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат бош инспекцияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 8-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхати рус тилидаги матнининг 30, 31 ва 32-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

30.

Ветеринарный сертификат (свидетельство)

Экспорт и импорт грузов, поднадзорных государственной ветеринарной службе


Государственный комитет ветеринарии Республики Узбекистан


31.

Карантинное разрешение

Импорт семян, растений и продукции растительного происхождения и транзит грузов, содержащих семена, растения и продукцию растительного происхождения, через территорию Республики Узбекистан


Государственная инспекция по карантину растений при Кабинете Министров Республики Узбекистан


32.

Фитосанитарный сертификат

Экспорт семян, растений и продукции растительного происхождения


      





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 22 ноябрдаги

933 -сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекциясини Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекциясига айлантириш тўғрисида" 1995 йил 5 декабрдаги 449-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 12-сон, 47-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 1999 йил 30 апрелдаги 202-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 22-модда) 1-илованинг 11-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори)" 2013 йил 8 октябрдаги 276-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 72-модда) илованинг 3-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)" 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига 1-илованинг 11-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 23 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 ноябрь, 47-сон, 1157-модда