ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.11.2017 й. 907-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.11.2017 й.

N 907



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини

ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил

28 апрелдаги ПҚ-2340-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, республика иқтисодиётида давлат иштирокини қисқартириш ҳисобига республика иқтисодиётида хусусий мулкнинг роли ва мавқеини тубдан ошириш, давлат мулки объектларини сотишни жадаллаштириш ва хусусийлаштириш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 13 ноябрдаги

907-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 январдаги 22-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Уй-жой-коммунал хизматлари кўрсатиш бўйича Ягона буюртмачи хизмати тўғрисидаги Вақтинчалик низомнинг 4-бандидаги "тегишли шаҳар (туман) ҳокими қарори асосида давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилади, ҳоким, шунингдек, Ягона буюртмачи хизматининг ушбу Низомга мувофиқ ишлаб чиқилган Уставини ҳам тасдиқлайди" сўзлари "белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарори билан давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилади" сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 мартдаги 113-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси тўғрисидаги Низом 11-бандининг саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Давлат корхоналари тўғрисидаги Низомда:


а) 2-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"давлат корхонасининг муассиси (кейинги ўринларда муассис деб аталади) - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг томонидан ваколат берилган давлат органлари";


б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Давлат унитар корхоналари истисно ҳолатларда фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан ташкил этилиши мумкин";


в) 10-банднинг биринчи хатбошидаги "Давлат бошқаруви органлари ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан таъсис этилган" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 12-банднинг ўнинчи хатбошидаги ва 24-банддаги "Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси" сўзлари "Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича комиссия" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик шахсларнинг номлари ва рамзларида давлатнинг расмий номидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 11 октябрдаги 286-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 107-модда) 1-банди учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра ташкил этиладиган давлат унитар корхоналари ҳамда давлат органлари ва республика аҳамиятига молик ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган давлат муассасалари".

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 734-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низом 11-банди "в" кичик бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 13 ноябрдаги

907-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат активларини сотишдан тушган, хўжалик бошқаруви айрим органлари устав фондини шакллантириш учун берилган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисида" 2007 йил 25 сентябрдаги 202-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2007 й., 39-сон, 403-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 9-сон, 64-модда) 1-илованинг 56-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 19 июндаги 391-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 106-модда) 2-илованинг 7-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 14 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 20 ноябрь, 46-сон, 1133-модда












































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск