язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.11.2017 й. ПҚ-3415-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.11.2017 й.

N ПҚ-3415



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида

лойиҳа бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 29 августдаги

ПҚ-3245-сонли қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида лойиҳа бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 29 августдаги ПҚ-3245-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Вазирлик ва идоралар ўзлари кабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 30 ноябрдаги

ПҚ-3415-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Ресиубликаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг жамоат таълим ахборот тармоғини ташкил этиш тўғрисида" 2005 йил 28 сентябрдаги ПҚ-191-сонли қарори:


а) 7-бандининг учинчи хатбошидаги "Ўзинфоком" компьютер ва ахборот технологияларни ривожлантириш ва жорий қилиш маркази" сўзлари "Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва кўллаб-қувватлаш ягона интегратори" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иловадаги "Ўзинфоком" маркази" ва "Ўзинфоком" компютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш маркази" деган сўзлар тегишли равишда "Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш ягона интегратори" ва "Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш ягона интегратори" сўзлари билан алмаштирилсин;


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси - ахборот ресурс маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 20 мартдаги ПҚ-1729-сонли қарори 3-банди биринчи хатбошидаги "5" рақами "2" рақами билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сонли қарорининг 5-бандидаги "Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази "Ўзинфоком" ва "Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази "Ўзинфоком" сўзлари тегишли равишда "Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва кўллаб-қувватлаш ягона интегратори" ва "Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш ягона интегратори" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида" 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сонли қарори:


а) 5-банди бешинчи хатбошидаги "Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази" сўзлари "Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини тарғиб қилиш маркази" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 2а-иловадаги "Ўзинфоком" ДУК ва "Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази" сўзлари тегишли равишда "Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш ягона интегратори" ва "Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини тарғиб қилиш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент Ахборот технологиялари университетининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 15 мартдаги ПҚ-2834-сонли қарорининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Университет қошида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) ташкил этилсин ва унинг маблағларини шакллантириш манбалари этиб мобиль алоқа хизматлари кўрсатадиган юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўланадиган тўловдан тушадиган маблағларнинг 1,0 фоиз миқдоридаги ажратмалар (Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасига юридик шахслар томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўланадиган тўловлардан тушадиган маблағлар ҳисобидан) ва Ўзбекистон Республикасида конун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа тушумлар белгилансин".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 июндаги ПҚ-3067-сонли қарорининг 2-иловасидаги "Давлат мулки объектининг номланиши" устуни 9-позициясидаги "Ўзинфоком" ДУК сўзлари "Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш ягона интегратори" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 1 декабрь