Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.11.2017 й. 909-сон "Ўзбекистон Республикаси Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.11.2017 й.

N 909



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАВФЛИ ГЕОЛОГИК ЖАРАЁНЛАРНИ

КУЗАТИШ ДАВЛАТ ХИЗМАТИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида ягона геология хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3004-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, хавфли геологик жараёнлар таъсиридаги ҳудудларда олиб бориладиган муҳандис-геологик ишлари сифатини ошириш, назорат тизимини такомиллаштириш, ҳисобга олиш, мониторинг олиб бориш ва ҳудудлардан оқилона фойдаланиш, салбий оқибатлардан ўз вақтида огоҳлантириш, хабардор қилиш ва олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизматини ташкил этиш тўғрисида" 1994 йил 8 апрелдаги 194-сон қарорининг 2, 3 ва 4-бандлари ва қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 13 ноябрдаги

909-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Хавфли геологик

жараёнларни кузатиш давлат хизматининг

ТУЗИЛМАСИ


Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати бошлиғи


Бошлиқнинг ўринбосари - бош геолог




Бошлиқнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари




Бош юрисконсульт

1



Диспетчерлик хизмати

2










Геология бўлими

6


Бухгалтерия

3


Кадрлар бўйича бош мутахассис

1


Ангрен кузатиш станцияси

14









Топогеодезия бўлими

13


Иқтисод ва молиялаштириш бўлими

2


Махсус ишлар бўйича бош мутахассис

1


Бўстонлиқ кузатиш станцияси

15









Ахборот-таҳлил бўлими

6


Транспорт хизмати кўрсатиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими

5


Ижро интизомини назорат қилиш бош мутахассиси

1


Қарши кузатиш станцияси

14









Муҳандислик-геология лабораторияси

3


Моддий-техника таъминоти бўлими

7




Самарқанд кузатиш станцияси

11







Геофизика бўлими

3



Сурхондарё кузатиш станцияси

12





Бурғилаш отряди

3



Фарғона кузатиш станцияси

12





Шурф ковлаш отряди

4



Шаҳрисабз кузатиш станцияси

12


              

Изоҳ: Ходимларнинг чекланган сони 154 нафарни ташкил этади, шу жумладан бошқарув ходимлари 9 нафар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 14 ноябрь




































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск