Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Ёш олимларни етакчи хорижий илмий марказлар ва университетларга қисқа муддатли илмий стажировкага юборишни ташкил этиш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 15.11.2017 й. 2948-сон билан рўйхатга олинган Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссиясининг 20.09.2017 й. 2-сон баёнига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 15 ноябрда 2948-сон

билан рўйхатга олинган

Фан ва технологиялар бўйича

Давлат комиссиясининг

2017 йил 20 сентябрдаги

2-сон баёнига

2-ИЛОВА



Ёш олимларни етакчи хорижий илмий

марказлар ва университетларга қисқа муддатли

илмий стажировкага юборишни ташкил этиш

бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон "Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 майдаги 302-сон "Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларда (илмий марказлар ва университетларда), шу жумладан илмий лабораторияларни жиҳозлаш мақсадида сотиб олинадиган замонавий илмий ва технологик асбоб-ускуналарда ишлашни ўрганишлари учун ташкил этиладиган қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш бўйича танлов ўтказиш ва харажатларни Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) маблағлари ҳисобидан қоплашни тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДА


1. Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларга (илмий марказлар ва университетларга), шу жумладан илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун харид қилинадиган юқори технологик асбоб-ускуналарда ишлаш методикасини ўзлаштириш учун ташкил этиладиган қисқа муддатли илмий стажировкаларга (бундан буён матнда илмий стажировкалар деб юритилади) юбориш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) томонидан тақдим этилган асосланган ҳисоб китобларга асосан Жамғарманинг тегишли молия йили учун Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси (бундан буён матнда Давлат комиссияси деб юритилади) томонидан тасдиқланадиган Жамғарма даромадлари ва харажатларининг прогноз параметрларида кўзда тутилади.



2-БОБ. ИЛМИЙ СТАЖИРОВКАЛАРГА ЮБОРИШ

БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ


2. Илмий стажировкаларга юбориш бўйича таклифларни умумлаштириш, номзодларни саралаш танловини ташкил этиш ва ўтказиш Агентлик томонидан амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан илмий стажировкаларга юбориш Жамғарма маблағлари ҳисобидан танловдан ташқари мақсадли тарзда молиялаштирилади.


4. Илмий стажировка ўташга, чет тилини эркин биладиган ва етарли даражадаги илмий малакага эга илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий ва техник-муҳандис ходимлари номзод сифатида тавсия этилади.


5. Етакчи хорижий илмий ташкилотларда (илмий марказлар ва университетларда) стажировка ўташга қуйидаги талабларга жавоб берадиган илмий ва техник-муҳандис ходимлар юборилади:

хорижий тилларни етарли даражада биладиган (TOEFL - 500 дан кам бўлмаган ёки IELTS - 4,5 дан кам бўлмаган), зарур амалий тажрибага эга;

тиббий соғлом ва диспансерлар рўйхатида турмаган;

қабул қилувчи томон билан олдиндан келишилган, илмий стажировка таклифномаси (дастури) мавжудлиги,

номзоднинг ёши 25 дан 45 гача бўлиши;

илмий стажировканинг давомийлиги 3 - 6 ой бўлиши.


6. Илмий стажировкаларга номзодларни саралаш танловида устуворлик Давлат илмий-техника дастурларини бажаришда иштирок этувчи илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларини илмий, технологик ва лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) ва илмий лабораторияларни зарур сарфланувчи материаллар ва бутловчи қисмлар билан узлуксиз таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2947, 2017 йил 15 ноябрь) мувофиқ принципиал жиҳатдан янги, замонавий юқори технологик ускуналар билан жиҳозланган илмий лабораториялари мавжуд ёки Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ жиҳозланиши режалаштирилган илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг ёш олимларига берилади.


7. Илмий стажировкалар бўйича якуний танлов ҳар йили август ойида ўтказилади. Агентлик илмий стажировкаларга юбориш бўйича саралаш танлови ҳақидаги эълонни танлов ўтказишдан икки ой олдин оммавий ахборот воситалари, шунингдек интернет-нашрлар ва Агентликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.


8. Танловни ўтказиш ҳақидаги эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши зарур:

танловни ўтказиш муддатлари;

танлов иштирокчиларига қўйиладиган талаблар;

зарур ҳужжатлар рўйхати;

боғланиш учун телефонлар ва электрон манзиллар.


9. Илмий стажировка ўташга номзодларнинг ҳужжатлари илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари бевосита бўйсунувчи вазирлик ёки идораларнинг (бундан буён матнда буюртмачи деб юритилади) расмий хати асосида Агентликка тақдим этилади.

Бунда буюртмачи томонидан ўтказилган дастлабки танлов натижалари ҳамда илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг Илмий кенгаши қарори илова қилинади.


10. Буюртмачи томонидан илмий стажировка ўташга тавсия қилинувчи номзодларнинг қуйидаги ҳужжатлари Агентликка тақдим этилади:

буюртмачининг йўлланма хати ва мазкур Низом иловасига мувофиқ шаклдаги Ёш олимларнинг етакчи хорижий илмий ташкилотларда (илмий марказлар ва университетларда), шу жумладан илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган замонавий илмий ва технологик асбоб-ускуналарда ишлашни ўрганишлари учун ташкил этиладиган қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш режаси;

ходими ёш олим ҳисобланадиган илмий-тадқиқот муассасаси (олий таълим муассасаси) томонидан тасдиқланган ва қабул қилувчи томон билан олдиндан келишилган, илмий стажировка таклифномаси ва дастури лойиҳаси;

номзодларнинг белгиланган шаклдаги маълумотнома-объективкаси (анкета);

олий таълим муассасасини тугатганлигини тасдиқловчи дипломларнинг нусхаси;

илмий даражасини (фан номзоди, PhD ва фан доктори), илмий унвонини (катта илмий ходим, доцент, профессор) тасдиқловчи дипломларнинг нусхаси, (агар мавжуд бўлса);

меҳнат дафтарчасининг нусхаси;

фуқаролик паспортининг нусхаси;

номзоднинг 3 х 4 см ўлчамдаги оқ фондаги рангли фотосурати (4 дона);

чет тилидан билим даражасини белгиловчи амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий квалификация сертификати, IELTS, TOEFL ва шу кабилар), (агар мавжуд бўлса).


11. Ушбу Низомнинг 10-бандида белгиланган зарур ҳужжатларни кўриб чиқиш, мутахассислик фанидан чет тилида суҳбат ўтказиш, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражаси ва кўникмаларини аниқлаш бевосита буюртмачи томонидан амалга оширилади.


12. Буюртмачиларнинг илмий стажировкалар бўйича таклифлари 10 кунлик муддатда Агентлик томонидан умумлаштирилиб, Махсус эксперт гуруҳига хулоса олиш учун киритилади.


13. Махсус эксперт гуруҳи Агентликнинг буйруғи асосида ҳар йили янги таркибда тузилади.


14. Махсус эксперт гуруҳи ўз йўналишида камида 5 йил меҳнат стажига эга бўлган юқори малакали (турли вазирлик, идоралар, илмий ва илмий тадқиқот муассасалари) мутахассислардан ташкил этилади. Бунда махсус эксперт гуруҳи раҳбари, зарур ҳолларда тор ихтисослашувдаги қўшимча мутахассисларни (шу жумладан, ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотлардан) экспертиза ишига жалб қилиши мумкин.


15. Махсус эксперт гуруҳи мажлисини ўтказиш учун кворум унинг таркибининг 70 фоизини ташкил этади. Махсус эксперт гуруҳининг барча мажлислари ва барча қабул қилинган қарорлари баённомалар билан расмийлаштирилади.


16. Махсус эксперт гуруҳи бир ойлик муддатда киритилган таклифларни тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиб, якуний хулосани Давлат комиссиясига киритиш учун Агентликка тақдим этади.


17. Агентлик танлов натижаларини умумлаштиради ва уларни тасдиқлаш учун Давлат комиссиясига тақдим этади.


18. Илмий стажировка ўташга юбориш Жамғарма томонидан танлов якунига мувофиқ Давлат комиссиясининг тегишли қарори қабул қилингандан сўнг амалга оширилади.



3-БОБ. ИЛМИЙ СТАЖИРОВКАЛАРНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ


19. Махсус эксперт гуруҳларининг якуний хулосаларига мувофиқ танлаб олинган номзодларни илмий стажировкаси билан боғлиқ харажатлари тегишли молия йилида Жамғарманинг ушбу мақсадлар учун режалаштирилиши кутилаётган маблағлари доирасида бўлиши зарур.


20. Илмий стажировкалар билан боғлиқ харажатлар Жамғарманинг тегишли молия йили учун Давлат комиссияси томонидан тасдиқлаган даромадлари ва харажатлари прогноз параметрлари доирасида молиялаштирилади.


21. Илмий стажировкалар бўйича харажатлар Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси, Агентлик, ходими ёш олим ҳисобланадиган илмий-тадқиқот муассасаси (олий таълим муассасаси) ҳамда етакчи хорижий илмий ташкилотлар (илмий марказлар ва университетлар) ўртасидаги шартнома асосида илмий тажриба орттириш шартлари, талаблари ва муддатларига мувофиқ амалга оширилади.






Низомга

ИЛОВА



Ёш олимларнинг етакчи хорижий илмий

ташкилотларда (илмий марказлар ва университетларда),

шу жумладан илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб

олинадиган замонавий илмий ва технологик асбоб-ускуналарда

ишлашни ўрганишлари учун ташкил этиладиган қисқа

муддатли илмий стажировкаларга юбориш

РЕЖАСИ

         

Т/р

Ф.И.О.


Иш жойи

ва лавозими

(илмий-тадқиқот

ёки олий таълим

муассасаси)


Илмий

стажиров-

канинг мақсад

ва вазифалари


Илмий

стажировка

ўтказиладиган

давлат, қабул

қилувчи

ташкилотлар


Илмий

стажиров-

канинг

давомий-

лиги


Илмий

стажировка

учун талаб

этиладиган

маблағ

(транспорт

ва яшаш

харажатлари)


Кутилаётган

натижалар


Ёш олимларни қисқа муддатли илмий стажировкалари 

(6 ойгача)

1.









2.









3.









Илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган замонавий илмий

ва технологик асбоб-ускуналарда ишлашни ўрганиш бўйича илмий стажировкалар

(3 ойгача)

1.









2.









3.









Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 16 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 20 ноябрь, 46-сон, 1141-модда


























Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск