ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 25.11.2017 й. 32/18-сон "Кредит уюшмаларини қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 06.12.2017 й. 1815-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.12.2017 й.

N 1815-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

25.11.2017 й.

N 32/18


ҚАРОРИ



"Кредит уюшмаларини қайта ташкил

этиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 19 апрелдаги 10/3-сон "Кредит уюшмаларини қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 1815, 2008 йил 22 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 195-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банки раиси                                          М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



"Кредит уюшмаларини қайта ташкил

этиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида


1. Қарорда:


а) номидан ва 1-бандидан "қайта ташкил этиш ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:".


2. Низомда:


а) номидан "қайта ташкил этиш ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" Қонунига мувофиқ, кредит уюшмаларини тугатиш тартибини белгилайди.";


в) 1, 3-бандлар ва II бўлим ўз кучини йўқотган деб топилсин;


г) 66 ва 67-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"66. Марказий банк тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, тугатилган кредит уюшмаларини Кредит уюшмаларининг давлат реестридан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади.

67. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Кредит уюшмаларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритилганидан кейин, кредит уюшмасини тугатиш тамомланган ҳисобланади.

Тугатиш натижасида пайдо бўлган ва фаолияти тугатилган кредит уюшмалари тўғрисидаги эълон оммавий ахборот воситаларида чоп этилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 7 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 11 декабрь, 49-сон, 1215-модда





































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск