Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 06.12.2017 й. 2953-сон билан рўйхатга олинган Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 13.11.2017 й. 17-мҳ-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 6 декабрда 2953-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Жисмоний тарбия ва спорт

давлат қўмитасининг

2017 йил 13 ноябрдаги

17-мҳ-сон қарорига

ИЛОВА



Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари

ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сонли "Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ҳамда 2017 йил 16 мартдаги 148-сон "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорларига мувофиқ спорт-таълим муассасалари, шу жумладан ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Халқаро тоифали тренер" малака тоифасини беришга нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


тренер-ўқитувчи - спорт-таълим муассасалари, шу жумладан ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларида муайян спорт тури бўйича таълим дастури асосида бевосита таълим берувчи ва спортчиларни тайёрловчи мутахассис;


йўриқчи-услубчи - спорт-таълим муассасалари, шу жумладан ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларида ташкилий, тарбиявий, соғломлаштириш ва методик-услубий ишларни ташкил этувчи ва амалга оширувчи мутахассис.



2-БОБ. ТРЕНЕР-ЎҚИТУВЧИЛАР ВА ЙЎРИҚЧИ-

УСЛУБЧИЛАРГА БЕРИЛАДИГАН

МАЛАКА ТОИФАЛАРИ


3. Тренер-ўқитувчиларга қуйидаги малака тоифалари берилади:

иккинчи тоифали тренер;

биринчи тоифали тренер;

олий тоифали тренер.


4. Йўриқчи-услубчиларга қуйидаги малака тоифалари берилади:

иккинчи тоифали йўриқчи-услубчи;

биринчи тоифали йўриқчи-услубчи;

олий тоифали йўриқчи-услубчи.


5. Иккинчи ва биринчи тоифали тренер ҳамда иккинчи ва биринчи тоифали йўриқчи-услубчи малака тоифалари Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари томонидан берилади.


6. "Олий тоифали тренер" ва "Олий тоифали йўриқчи-услубчи" малака тоифалари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси томонидан берилади.


7. Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича иккинчи ва биринчи тоифали тренер ҳамда иккинчи ва биринчи тоифали йўриқчи-услубчи малака тоифалари Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан, "Олий тоифали тренер" ва "Олий тоифали йўриқчи-услубчи" малака тоифалари эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда берилади.


8. Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга берилган малака тоифалари уларга табақалаштирилган тарзда ҳақ тўлаш учун асос бўлади.



3-БОБ. МАЛАКА ТОИФАЛАРИНИ

БЕРИШ БЎЙИЧА ТАЛАБЛАР


9. Малака тоифаларини олишга даъвогарларнинг ҳужжатлари тегишли малака комиссиялари томонидан кўриб чиқилади.


10. Тренер-ўқитувчилар малака тоифаларини олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

тренер-ўқитувчи томонидан малака тоифасини олиш учун берилган аризаси;

шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

меҳнат дафтарчасидан нусха (иш жойидан тасдиқланган ҳолда);

тайёрлаган спортчисининг мусобақаларда эришган натижаларини тасдиқловчи ҳужжатлари (мусобақа баённомаси, диплом нусхаси);

спортчини тренер-ўқитувчига бириктирилганлигини тасдиқловчи маълумотнома;

иш жойидан тавсифнома;

тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома нусхаси.


11. Йўриқчи-услубчилар малака тоифаларини олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

йўриқчи-услубчи томонидан малака тоифасини олиш учун берилган аризаси;

шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

меҳнат дафтарчасидан нусха (иш жойидан тасдиқланган ҳолда);

иш жойидан тавсифнома;

йўриқчи-услубчи фаолиятини амалга ошириш учун нашр этилган услубий қўлланма(лар) нусхаси (мавжуд бўлганда).


12. Малака тоифалари мазкур Низомнинг 1, 2 ва 3-иловаларида назарда тутилган мезонларга мувофиқ берилади.


13. Иккинчи ва биринчи тоифали малака тоифаларини олиш учун даъвогар бевосита Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари ҳузурида ташкил этилган, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари ҳузурида ташкил этилган малака комиссиясига мурожаат қилади.

Олий тоифали малака тоифасини олиш учун даъвогар мазкур Низомнинг 10, 11-бандларида кўрсатилган ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари ҳамда спорт-таълим муассасалари, шу жумладан ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларига, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига тақдим этади. Улар ўз навбатида ушбу ҳужжатларни тасдиқлаб, кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузурида ташкил этилган малака комиссиясига, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгашига тақдим этади.


14. Мазкур Низомнинг 10, 11-бандларида назарда тутилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги учун даъвогар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, спорт-таълим муассасалари, шу жумладан ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари жавобгар ҳисобланади.


15. Малака тоифалари 5 йил муддатга берилади. Мазкур муддат ўтгандан сўнг, тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчилар ўз малака тоифаларини белгиланган тартибда қайтадан тасдиқлатиши шарт.

Малака тоифалари қонун ҳужжатларига мувофиқ ижодий таътил олинганда ижодий таътил муддатига, шунингдек ёшга доир пенсияга чиқиш муддатига бир йил қолганда бир йил муддатга узайтирилади.

Малака тоифалари қайтадан тасдиқлангунга қадар, тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга иш ҳақи мутахассис лавозими бўйича тўланади.


16. Малака тоифаларининг амал қилиш муддати тугашидан икки ой олдин мазкур Низомнинг 10, 11-бандида назарда тутилган ҳужжатлар белгиланган тартибда тегишли малака комиссияларига тақдим этилади.


17. "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози" унвонига эга бўлган шахсларга малака тоифалари чекланмаган муддатга берилади.


18. Тренер-ўқитувчиларга малака тоифалари Олимпия, ноолимпия ўйинлари ёки Ўзбекистон миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича натижа кўрсатган спортчи билан камида икки йил узлуксиз шуғуллангандан сўнг берилади.


19. Спортчиларни кейинги спорт маҳоратини ошириш гуруҳларига берган тренер-ўқитувчилар ушбу спортчиларнинг натижалари бўйича тегишли малака тоифаларини олишга ҳақли. Бунда ушбу тренер-ўқитувчи даъвогарлик қилаётган малака тоифасидан олдинги малака тоифаси мезонларига тўғри келадиган натижаларга эришган спортчиларга эга бўлиши шарт. Бу спортчилар эришган натижалар бўйича тренер-ўқитувчи фақат бир марта малака тоифаси олиши мумкин.


20. Малака тоифаларини беришда тан олинадиган нуфузли спорт мусобақалари мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ белгиланади.



4-БОБ. МАЛАКА ТОИФАЛАРИНИ БЕРИШ

БЎЙИЧА МАЛАКА КОМИССИЯЛАРИ


21. Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга малака тоифаларини бериш бўйича тегишли ташкилотлар ҳузурида малака комиссиялари ташкил этилади.


22. Малака комиссияси аъзолари бир йил муддатга тегишлича Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши ёки унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан тасдиқланади.


23. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари - республика малака комиссиясининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раисининг ўринбосари, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари бошлиқларининг ўринбосари - бўлим бошлиғи ҳудудий малака комиссиясининг раиси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, спорт федерациялари (уюшмалари), спорт мактабларининг раҳбарлари ҳамда вакиллари малака комиссиясига аъзо сифатида киритилади.

Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши раисининг спорт ишлари бўйича ўринбосари - республика малака комиссиясининг, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари раисининг спорт ишлари бўйича ўринбосари - ҳудудий малака комиссиясининг раиси ҳисобланади.


24. Малака комиссияси 7 нафар аъзодан иборат бўлади, унинг таркибига тегишлича Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, спорт федерациялари (уюшмалари, марказлари ва бошқалар), спорт турлари бўйича олий спорт маҳорати мактаблари, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва бошқа жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари раҳбарлари ёки вакиллари, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши ёки унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари раҳбарлари ёки вакиллари киритилади.

Малака комиссияси унинг аъзоларининг учдан икки қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Малака комиссияси аъзоларига қуйидаги талаблар қўйилади:

олий маълумотга эга бўлиши;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида камида 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базаси билан яхши таниш бўлиши.

Малака комиссияси котиби ҳужжатларни қабул қилади, комиссия йиғилишида кўриб чиқиш учун тайёрлайди, расмийлаштиради ва уларни сақлайди.


25. Малака комиссияси раиси ва аъзолари қуйидаги ҳолларда комиссия таркибидан муддатидан олдин чиқарилиши мумкин:

ўз аризасига кўра;

у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда;

зиммасига юкланган вазифаларни бажаришда аниқланган қоида бузишлари бўлганда;

вафот этган тақдирда.


26. Малака комиссияси қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Комиссия қарори йиғилишда иштирок этган аъзоларнинг кўпчилиги овоз берган тақдирда, қабул қилинган ҳисобланади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Малака комиссияси аъзоси бўлган мутахассиснинг ҳужжатлари комиссияда кўрилганда комиссия аъзоси бўлган мутахассиснинг овози ҳисобга олинмайди.


27. Малака комиссиясининг йиғилишлари ҳар чоракда бир марта ўтказилади. Комиссиянинг навбатдан ташқари йиғилишлари қуйидаги ҳолларда раис томонидан чақирилади:

янги ўқув йили бошланиши билан боғлиқ бўлган ҳолларда;

тақдим этилган ҳужжатлар йиғилиб қолганда.


28. Малака комиссияси қарори баённома билан расмийлаштирилади ва раис ҳамда йиғилишда иштирок этган аъзолар томонидан имзоланади. Малака комиссиясининг қарори Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг веб-сайтида эълон қилинади.

Малака тоифасини бериш тўғрисидаги тегишли малака комиссиясининг қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши ёки унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёхуд Тошкент шаҳар кенгаши томонидан буйруқ чиқарилади ҳамда мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда малака тоифаси тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилади.


29. Малака комиссияси қароридан норози бўлган шахслар қарор қабул қилингандан сўнг, бир ой ичида республика малака комиссияси ёки судга шикоят қилишлари мумкин.

Республика малака комиссиясига шикоят келиб тушган ҳолларда Республика малака комиссияси тегишли ҳудудий малака комиссияларидан ҳужжатлар нусхаларини ўрганиб чиқиш учун сўраб олишга ҳақли.


30. Республика малака комиссиясининг хулосаси уч нусхада баённома билан расмийлаштирилади, баённоманинг бир нусхаси аризачига, иккинчи нусхаси ҳудудий комиссиясига юборилади.



5-БОБ. МАЛАКА ТОИФАСИ БЕРИЛГАН

ШАХСЛАРНИНГ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ


31. Берилган малака тоифалари ҳисоби малака тоифасини бериш тўғрисидаги буйруқларга асосан юритилади.


32. Малака тоифасини бериш бўйича барча ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши ёки унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёхуд Тошкент шаҳар кенгашида икки йил мобайнида сақланиб, тегишли архив муассасаларига топширилади.


33. Тренер-ўқитувчи ва йўриқчи-услубчиларга берилган гувоҳномалар тўғрисидаги маълумот Гувоҳномаларни рўйхатга олиш дафтарига навбатма-навбат қайд этиб борилади. Гувоҳномаларни рўйхатга олиш дафтари саҳифаланган, тикилган ва ташкилот муҳри қўйилган бўлиши лозим.


34. "Халқаро тоифали тренер" малака тоифасини олган тренер-ўқитувчиларнинг ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси томонидан юритилади.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


35. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.


36. Мазкур Низом Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Тренер-ўқитувчиларнинг иш натижаларини баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ

       

Тренер-ўқитувчи томонидан тайёрланган спортчиларнинг

спорт мусобақаларида эришган натижаси бўйича:

      

Спорт мусобақасининг номи

Спортчи

сони*

(камида)


Спортчи томонидан спорт

мусобақасида эгалланган

ўрин (эришилган натижаси)**


олий

тоифа


биринчи

тоифа


иккинчи

тоифа


Олимпия ўйинлари


1

1 - 10

11 - 20

иштирок этган бўлиши кифоя


Жаҳон чемпионати ва кубоги


1

1 - 6

7 - 10

11 - 20

Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионати ва (ёки) кубоги


1

1 - 3

4 - 6

7 - 10

Осиё ўйинлари


1

1 - 6

7 - 10

10 - 14

Осиё чемпионати ва кубоги


1

1 - 3

4 - 6

7 - 10

Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ва (ёки) кубоги


1

1-2

3 - 5

6 - 8

Халқаро спорт мусобақалари


2

1

2-3

4 - 6

Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги ёки биринчилиги


2

-

1 - 3

4 - 6

Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги ёки биринчилиги


2

-

1

2-3

           

Изоҳ: тренер-ўқитувчига тегишли малака тоифасини бериш учун у томонидан спорт мусобақасида қатнашиш учун тайёрланиши лозим бўлган спортчи сони*) ва спортчининг спорт мусобақасида эгаллаши лозим бўлган ўрни (эришилган натижаси)**).

"Олий тоифали тренер" малака тоифасини беришда тренер-ўқитувчи томонидан тайёрланган спортчиларнинг Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги ёки биринчилиги ҳамда Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги ёки биринчилигида эгаллаган ўрни кўрсаткич сифатида инобатга олинмайди.

Мазкур жадвалда кўрсатилган спорт мусобақаларининг нуфузи Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-иловасига мувофиқ аниқланади.






Низомга

2-ИЛОВА



Тренер-ўқитувчиларнинг иш натижаларини баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ

         

Тренер-ўқитувчининг Ўзбекистон Республикасининг

спорт терма жамоаларини шакллантириш ҳамда спорт

захирасини тайёрлашда қўшган ҳиссаси бўйича:

         

Терма жамоалар ва спорт захираси

Тайёрланган

спортчи сони*


биринчи

тоифа


иккинчи

тоифа


Спортчиларни Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаси номзодлигига тайёрлаш (асосий)


2


1

Спортчиларни Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаси номзодлигига тайёрлаш (захира)


3

2

Спортчиларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт терма жамоалари номзодлигига тайёрлаш (асосий)


3

2

Спортчиларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт терма жамоалари номзодлигига тайёрлаш (захира)


4

3

Спортчиларни олий маҳорат спорт мактабига кириши учун тайёрлаш


3

1

Спортчиларни олимпия захираси коллежига кириши учун тайёрлаш


4

2

Спортчиларни олий спорт маҳорати босқичигача тайёрлаш


4

2

Спортчиларни спорт маҳоратини такомиллаштириш босқичигача тайёрлаш


2

1

Спортчиларни бошланғич тайёргарлик босқичидан ўқув-машқ босқичига тайёрлаш


-

2

        

Изоҳ: *) тренер-ўқитувчига тегишли малака тоифасини бериш учун у томонидан Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларини шакллантириш ҳамда спорт захирасини яратиш учун тайёрлаши лозим бўлган спортчилар сони. Бунда "Олий тоифали тренер" малака тоифасини беришда мазкур кўрсаткичлар инобатга олинмайди.






Низомга

3-ИЛОВА



Йўриқчи-услубчиларнинг иш натижаларини баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ

Ташкилотлар, иш хусусиятлари


Иш стажи (йил)*


олий

тоифа


биринчи

тоифа


иккинчи

тоифа


Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги раҳбарлик

лавозимидаги ҳамда ташкилий-услубий ишлари:

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасида


5

3

2

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида


5

3

2

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларида


7

4

3

Республика даражасидаги спорт федерациялари (уюшмалари)да


5

3

2

Ҳудудий спорт федерациялари (уюшмалари)да


7

5

3

Республика даражасидаги жисмоний тарбия-спорт жамиятларида


7

4

3

Ҳудудий жисмоний тарбия-спорт жамиятларида


10

6

4

Бевосита раҳбарлик лавозимидаги ишлари:

Олий спорт маҳорат мактаби, олий маҳорат спорт мактаби, олимпия захираси коллежи, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида


6

5

4

Болалар-ўсмирлар спорт мактабларида


7

5

3

Илмий тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасаларида

жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолияти:

Илмий унвон ёки илмий даражага эга бўлган ҳолда


7

4

2

Илмий унвон ва илмий даражага эга бўлмаган ҳолда


10

7

4

              

Изоҳ: иш стажини ҳисоблашда тегишли ишда (лавозимда) тўлиқ ишланган йиллар ҳисобга олинади.

Йўриқчи-услубчининг иш натижаларини баҳолашда унинг иш стажидан қатъи назар, Ихтисослаштирилган мувофиқлаштирувчи услубий Кенгаш томонидан рухсат берилган ҳолда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида якка муаллифликда чоп этган услубий қўлланмалари ҳисобга олинади. Бунда "Олий тоифали йўриқчи-услубчи" малака тоифасини олиш учун камида 2 та, "Биринчи тоифали йўриқчи-услубчи" малака тоифасини олиш учун эса, камида 1 та услубий қўлланма чоп этилган бўлиши лозим.






Низомга

4-ИЛОВА



Малака тоифаларини олишда тан олинадиган

нуфузли спорт мусобақалари


Нуфузли спорт мусобақаларига Олимпия ва Осиё ўйинлари, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари ва кубоклари, турли халқаро спорт мусобақалари, Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги киради. Бунда:


1. Олимпия ўйинларининг нуфузи Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан белгиланади.


2. Олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича Жаҳон ёки Осиё чемпионати ва кубогининг нуфузи тегишли халқаро спорт федерацияси (уюшмаси) томонидан белгиланади.


3. Олимпия ўйинлари дастурига киритилмаган спорт турлари бўйича Жаҳон чемпионати ва кубогининг нуфузи ушбу спорт мусобақаларида камида 20 та мамлакатнинг вакиллари ва (ёки) терма жамоалари қатнашган тақдирда тан олинади, Осиё чемпионати ва кубогининг нуфузи эса, ушбу спорт мусобақаларида камида 10 та мамлакатнинг вакиллари ва (ёки) терма жамоалари қатнашган тақдирда тан олинади.


4. Халқаро спорт мусобақаларининг нуфузи спорт турлари бўйича тегишли халқаро спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан рўйхатга олинган халқаро спорт мусобақалари бўйича тан олинади. Бунда ушбу спорт мусобақаларида камида 6 та мамлакатнинг вакиллари ва (ёки) терма жамоалари қатнашган бўлиши керак.


5. Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги нуфузи ушбу спорт мусобақаларининг халқаро ва республика миқёсидаги спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига киритилиши билан белгиланади.






Низомга

5-ИЛОВА

                    

Ваколатли орган номи



ГУВОҲНОМА _______-сон


________________________________________________________



МАЛАКА ТОИФАСИ ТЎҒРИСИДА



Фамилияси: _____________________________________________________


Исми: __________________________________________________________


Отасининг исми: _________________________________________________


Спорт тури: _____________________________________________________



Спорт турлари бўйича тренер, шунингдек йўриқчи-услубчиларга

малака тоифалари бериш малака комиссиясининг қарори ҳамда

____________________________________________________нинг

_____ йил __ __________ даги _____-сонли буйруғига асосан

"______________________________" тоифаси берилди


_____ йил __ __________ кунига қадар ҳақиқий ҳисобланади.



Ваколатли орган раҳбарининг имзоси ва муҳри



Гувоҳнома берилган сана:

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 7 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 11 декабрь, 49-сон, 1204-модда








































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск