Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.09.2017 й. 700-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 5 сентябрдаги

700-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий

бойликларни тадқиқ этиш маркази тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва жавобгарлигини, шунингдек унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Марказ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.


3. Марказ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига ҳисобот беради.

4. Марказ ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, хорижий ва халқаро ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.


5. Марказ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимига кирувчи ташкилот ҳисобланади.

6. Марказ юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, банк, жумладан хорижий валюталардаги ҳисобрақамларига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ҳисоб рақамларига эга бўлади.


2-БОБ. МАРКАЗНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


8. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

миллий ва хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда, чет элларда сақланаётган, мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг тўлиқ маълумотлар базаси - реестрини яратиш ва уни мунтазам янгилаб бориш, шунингдек, ана шу тарихий экспонатларнинг асл ёки кўчирма нусхаларини, фото ва видеотасвирларини юртимизга олиб келиш, тегишли илмий марказлар, хусусан, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти билан биргаликда илмий тадқиқотлар олиб бориб, эришилган натижаларни илмий муомалага киритиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш;

фаолият йўналиши бўйича хорижий давлатлардаги музей ва фондлар, архивлар, илмий-маданий муассасалар билан ўзаро маданий алоқаларни йўлга қўйиш, турли анжуманлар, конференция ва кўргазмалар ташкил этиш;

чет мамлакатларда сақланаётган маданий бойликларни юртимизга қайтариш юзасидан музокаралар олиб бориш ва зарур чора-тадбирлар кўриш, бу борада халқаро миқёсдаги илғор тажрибани ўрганиш ва амалиётга жорий этиш;

маданий бойликларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши ва самарали бажарилишини таҳлил қилиш, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, халқаро шартномалар ва умумэътироф этилган нормаларни миллий қонунчилигимиз нуқтаи назаридан атрофлича ўрганиш;

хориждаги мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларни оммавий ахборот воситаларида, жумладан, глобал Интернет тармоғида кенг ёритиш, улар ҳақидаги библиографик тўпламлар, каталоглар, китоб-альбомлар ва бошқа матбаа маҳсулотларини турли тилларда нашр этиб бориш;

тўпланган материалларни мамлакатимиз ва жаҳон миқёсида илмий муомалага киритиш.


9. Марказ ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) миллий ва хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда, чет элларда сақланаётган, мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг тўлиқ маълумотлар базаси - реестрини яратиш ва уни мунтазам янгилаб бориш, шунингдек, ана шу тарихий экспонатларнинг асл ёки кўчирма нусхаларини, фото ва видеотасвирларини юртимизга олиб келиш, тегишли илмий марказлар, хусусан, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти билан биргаликда илмий тадқиқотлар олиб бориб, эришилган натижаларни илмий муомалага киритиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш соҳасида:

мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг тўлиқ маълумотлар базаси - реестрини яратиш ва уни мунтазам равишда янгилаб бориш;

мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларга оид тарихий экспонатларнинг асл ёки кўчирма нусхаларини, фото ва видеотасвирларини юртимизга олиб келиш ишларини ҳаётга татбиқ этиш;

мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид юртимизга олиб келинган маданий бойликларни акс эттирувчи экспонатларнинг асл ёки кўчирма нусхаларини, фото ва видеотасвирларини, тегишли илмий муассаса ҳамда марказлар, хусусан, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти билан биргаликда илмий тадқиқотларни олиб бориш;

Марказнинг илмий тадқиқотлари натижалари юзасидан ҳисоботларни тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тақдим этилишини таъминлаш;

Марказнинг илмий тадқиқотлари натижаларини ахборот бюллетенлари ва бошқа расмий нашрларда чоп этилишини ташкил этиш;

б) фаолият йўналиши бўйича хорижий давлатлардаги музей ва фондлар, архивлар, илмий-маданий муассасалар билан ўзаро маданий алоқаларни йўлга қўйиш, турли анжуманлар, конференция ва кўргазмалар ташкил этиш соҳасида:

хорижий мамлакатлар музей ва фондлари, архивлари, илмий-маданий муассасалари билан, жумладан, қўшимча илмий лойиҳаларни бажариш орқали халқаро илмий-маданий ҳамкорликнинг самарали шакллари ва йўналишларини ривожлантириш;

Марказ ходимларини хориждаги етакчи илмий-маданий ва таълим муассасаларида ўқишини, тажриба орттиришини, малакасини оширишни ташкил этиш;

ўзаро тажриба алмашиш, иш усуллари ва янги илмий-тадқиқотларни йўлга қўйиш ҳамда ёш илмий-маданий кадрларни тайёрлаш учун етакчи хорижий олимларнинг жалб этилишини таъминлаш;

хорижий илмий-маданий ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликдаги илмий тадқиқотларни бажариш учун хорижий ташкилотлар ва жамғармаларнинг халқаро илмий грантларини жалб этилишини таъминлаш;

мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларни тадқиқ этиш асносида олинган маълумотларни илм аҳлига етказишда ҳамда буюк мутаффакирлар, машҳур фан ва адабиёт арбоблари шарафига бағишланган халқаро илмий, илмий-маданий конгресслар, конференциялар, симпозиумлар, семинарларни ташкил этиш ва ўтказишда, шунингдек, халқаро илмий ва маданий журналларнинг таҳрир ҳайъатлари ишларида иштирок этиш;

в) чет мамлакатларда сақланаётган маданий бойликларни юртимизга қайтариш юзасидан музокаралар олиб бориш ва зарур чора-тадбирлар кўриш, бу борада халқаро миқёсдаги илғор тажрибани ўрганиш ва амалиётга жорий этиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда чет мамлакатларда сақланаётган маданий бойликларни аниқлаш, улар сақланаётган ташкилотлар билан илмий алоқалар ўрнатиш ҳамда мазкур бойликларни юртимизга қайтариш юзасидан хориждаги мутасадди муассаса ва ташкилотларни аниқлаш ишларини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ва унинг ёрдамида чет мамлакатларда сақланаётган маданий бойликларни юртимизга қайтариш юзасидан музокаралар олиб бориш учун зарур чора-тадбирлар кўриш;

чет мамлакатларда сақланаётган маданий бойликларни юртимизга қайтариш юзасидан музокаралар олиб бориш ва зарур чора-тадбирлар кўришда халқаро миқёсдаги илғор тажрибани ўрганиш ва амалиётга жорий этиш;

зарурат туғилган ҳолда халқаро миқёсдаги илғор тажриба асосида чет мамлакатларда сақланаётган маданий бойликларни юртимизга қайтариш бўйича чора-тадбирлар кўриш борасида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тегишли таклифлар киритади;

г) маданий бойликларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши ва самарали бажарилишини таҳлил қилиш, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, халқаро шартномалар ва умумэътироф этилган нормаларни миллий қонунчилигимиз нуқтаи назаридан атрофлича ўрганиш соҳасида:

маданий бойликларни олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши ва самарали бажарилишини таҳлил қилиш ишларини амалга ошириш;

маданий бойликларни олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши ва самарали бажарилишини таҳлили натижасида, вазият тақозо этгани ҳолларда, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

маданий бойликларни олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, халқаро шартномалар ва умумэътироф этилган нормаларни миллий қонунчилигимиз нуқтаи назаридан атрофлича ўрганиш;

д) хориждаги мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларни оммавий ахборот воситаларида, жумладан, глобал Интернет тармоғида кенг ёритиш, улар ҳақидаги библиографик тўпламлар, каталоглар, китоб-альбомлар ва бошқа матбаа маҳсулотларини турли тилларда нашр этиб бориш соҳасида:

хориждаги мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларни республика оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишни амалга ошириш;

хориждаги мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликлар ва уларнинг илмий таҳлилини глобал Интернет тармоғида кенг ёритиш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш;

хориждаги мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларни чуқур илмий ўрганиш асносида олинган илмий маълумотлар ва уларнинг таҳлилий натижаларига оид библиографик тўпламлар, каталоглар, китоб-альбомлар ва бошқа матбаа маҳсулотларини турли тилларда нашр этиш ишларини амалга оширади;

е) тўпланган материалларни мамлакатимиз ва жаҳон миқёсида илмий муомалага киритиш соҳасида:

хориждаги мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларни чуқур илмий ўрганиш асносида олинган илмий маълумотлар ва уларнинг таҳлилий натижаларини кенг тарғиб этиш мақсадида илмий ва илмий-амалий конференцияларни уюштириш;

хориждаги мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларни тадқиқ этишга оид республика ва хориждаги турли даражалардаги конференцияларда қатнашиш;

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда хориждаги мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларга бағишланган туркум кўрсатувларни тайёрлаш.

Марказ қонунчиликка мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.



3-БОБ. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


10. Марказ ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ва хўжалик юритувчи субъектлардан ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этишга доир маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

ўз ваколати доирасида конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирлар ўтказиш ҳамда бошқа ташкилотлар ўтказадиган тадбирларда иштирок этиш;

ўз ходимларининг ижтимоий ҳимояси бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

илмий-тадқиқот ишларига республикадаги ва хориждаги мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан келишилган ҳолда Марказ ходимлари ва жалб қилинган мутахассисларни хорижий илмий-тадқиқот ҳамда таълим муассасаларига илмий тадқиқотларни амалга ошириши учун юбориш;

Марказнинг штат жадвалини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

Марказда ходимларнинг моддий рағбатлантириш фондини тузиш;

моддий-техникавий базани ривожлантириш ва асосий фондлар реконструкция ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тегишли таклифлар киритиш.

Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


11. Марказ ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва унинг ихтиёридаги бошқа маблағлардан мақсадли фойдаланилиши учун жавоб беради.



4-БОБ. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


12. Марказга белгиланган тартибда Маданият вазирлиги томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошчилик қилади.

Директорнинг Маданият вазирлиги томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бир нафар ўринбосари бўлади.

13. Марказ директори:

Марказ фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда Марказга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ва бошқа ташкилотларда, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар вакиллари иштирокида ўтказиладиган расмий тадбирларда Марказ номидан вакиллик қилади;

Марказ ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва Марказга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Марказнинг илмий-тадқиқот ва бошқа жараёнларни ташкил этиш, илмий тадқиқотларни режалаштириш, манфаатдор илмий ва ўқув идоралари, муассасалар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишнинг барча масалалари юзасидан қарорлар қабул қилади, илмий ва услубий маълумотлар ва ахборотларни муҳокама қилади, илмий ишларни нашр қилиш ва сақлашга тавсия этади, илмий ва фахрий унвонларни бериш тўғрисида илтимосномалар беради;

аниқ мақсадга йўналтирилган дастур ва танлов мавзуларини, шунингдек, алоҳида топшириқ ва буюртмаларни амалга ошириш мақсадида Марказда вақтинчалик тадқиқот гуруҳини ташкил этади;

Марказда ижро интизоми ҳолати бўйича бевосита раҳбарликни амалга оширади;

ўзининг ўринбосари ва Марказ ходимларининг ваколатлари, мажбуриятлари ва шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;

Марказ бўлимлари низомини ва Марказ ходимларининг лавозим йўриқномаларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;

ўз ваколати доирасида ходимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

зарурат туғилган ҳолларда, Марказнинг таркибий тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритади;

ўз ваколати доирасида Марказ ходимлари томонидан бажариш учун мажбурий бўлган буйруқлар қабул қилади;

Марказга юклатилган мақсад ва вазифаларнинг бажарилиши, ходимлар билан тузилган шартномалар, режаларнинг бажарилиши ва натижалари, илм-фан ва техникавий ютуқларни жалб қилиш чора-тадбирлари ҳамда Марказ ва маъмуриятнинг бошқа фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги олдида ҳисобот беради.

Директор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.


14. Марказ директори вақтинча йўқлигида унинг вазифаларини унинг ўринбосари бажаради.


15. Марказ директорининг ўринбосари:

бўлимларга бевосита раҳбарлик қилади ва Марказга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда бўлимларда ижро интизоми ҳолати учун шахсан жавоб беради;

ўзига бириктирилган масалалар бўйича ҳужжатлар лойиҳасини ва материалларни ўз вақтида ва сифатли тайёрлашни ташкил этади, топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

Марказ иш режасида, шунингдек мутахассисларнинг шахсий иш режаларида назарда тутилган тадбирларни талаб қилинадиган давр мобайнида амалга ошириш ва мувофиқлаштиришни таъминлайди ҳамда ўрганилган масалаларнинг танқидий таҳлили асосида Марказ директорига муҳокама учун таклифлар киритади;

Вазирлар Маҳкамаси йиғилишларида муҳокама қилишга бириктирилган масалалар бўйича материаллар тайёрлаш учун бўлим бошлиқлари ва мутахассислар билан мажлислар ўтказади;

Марказ директорига тегишли мутахассислар мажбуриятларини тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;

Марказ директорига бўлимлар ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни мукофотлаш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритади;

вазифалар тақсимотига кўра бошқа тегишли ваколатларни ҳам амалга оширади.


16. Марказ ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланади.


17. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;

давлат буюртмаси асосида илмий тадқиқотларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ажратиладиган грант маблағлари;

Марказ мутахассислари ва бошқа ташкилотлардан жалб қилинадиган экспертларни хорижий давлатларга хизмат сафарларига юбориш ва чет эллик мутахассислар (экспертлар)ни жалб этиш харажатлари ва Марказ фаолияти билан боғлиқ бошқа харажатлар учун тадбиркорлик фаолиятидан, жумладан, ноширлик фаолиятидан тушадиган маблағлар, халқаро молиявий институтлар, хорижий ташкилотлар, донор мамлакатлар ва ташкилотларнинг грантлари, шунингдек, ҳомийлик хайриялари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


18. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 11 сентябрь, 36-сон, 964-модда
























































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск