Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.2017 й. 700-сон "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.09.2017 й.

N 700



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОНГА ОИД ХОРИЖДАГИ МАДАНИЙ

БОЙЛИКЛАРНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ МАРКАЗИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш марказини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3074-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади), Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Марказ жойлашган бинонинг тегишли хоналарини мукаммал таъмирлаш бўйича:

буюртмачи этиб Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниясини белгилаш;

бош лойиҳачи ва бош пудратчи ташкилотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда танлов савдолари асосида аниқлаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказсин ҳамда мукаммал таъмирлаш ишларининг сифатли бажарилиши юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.


4. Марказ:

икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Маданият вазирлиги билан биргаликда Марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, юқори малакали кадрлар билан тўлдириш, Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш соҳасида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва ўрнатилган тартибда Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссиясига тасдиқлаш учун киритсин;

2017 йилги харажатлар сметасини ҳамда штатлар жадвалини ишлаб чиқиб, ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 11 сентябрь, 36-сон, 964-модда


























Время: 0.0128
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск