ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.2017 й. 940-сон "Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларини ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва фаолияти самарадорлигини янада ошириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.11.2017 й.

N 940




ҲУДУДЛАРНИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИНИ

ҲАЛ ЭТИШДА ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ

ОРГАНЛАРИ РОЛИ ВА ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ

ЯНАДА ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини самарали амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси"нинг ижросини таъминлаш, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларини ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва фаолияти самарадорлигини янада оширишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан қуйидаги йўналишлар бўйича доимий ҳамкорлик ўрнатсин:

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, маҳалла ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш бўйича аниқ мақсадга қаратилган тадбирларни ўтказиш;

оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ва унинг натижаларига кўра аниқланган муаммоларни ҳал қилиш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан таъсирчан жамоатчилик назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш;

ижтимоий соҳа объектлари, энг аввало, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа муассасаларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда уларнинг бажарилиши юзасидан жамоатчилик назоратини тизимли равишда олиб бориш;

тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

деҳқон хўжаликлари, томорқа учун ажратилган ерлардан мақсадли фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишда фермер хўжаликларига кўмаклашиш чораларини кўриш;

ҳудудларда ҳуқуқбузарликларни, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир таъсирчан ишларни ташкил этиш.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири Г.К. Саидова, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ш.С. Жавлонов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 23 ноябрдаги

940-сон қарорига

ИЛОВА



Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг

долзарб масалаларини ҳал этишда фуқароларнинг

ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва фаолияти

самарадорлигини янада оширишга доир

комплекс чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

      

Т/р

Тадбирлар номи


Ижро

муддати


Масъул ижрочилар


1.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари иштирокини таъминлаш.


Мунтазам

равишда


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги,  вазирликлар ва идоралар

2.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, уларни тайёрлашда иштирок этиш.


Мунтазам

равишда


Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

3.

Ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, коммунал соҳадаги муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш бўйича аниқ мақсадга қаратилган тадбирларни ўтказишда туман (шаҳар)лардаги сектор раҳбарларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлигини ташкил этиш.


Мунтазам

равишда


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

4.

Ижтимоий соҳа объектлари, энг аввало, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа муассасаларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш юзасидан таъсирчан чора-тадбирларни амалга оширишда туман (шаҳар)лардаги сектор раҳбарларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлигини ташкил этиш.


Мунтазам

равишда


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

5.

Тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда янги иш ўринлари яратиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда туман (шаҳар)лардаги сектор раҳбарларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлигини ташкил этиш.


Мунтазам

равишда


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Республика маҳаллалар кенгаши

6.

Деҳқон хўжаликлари, томорқа учун ажратилган ерлардан мақсадли фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишда фермер хўжаликларига кўмаклашиш бўйича чоралар кўришда туман (шаҳар)лардаги сектор раҳбарларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлигини ташкил этиш.


Мунтазам

равишда


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

7.

Ҳудудларда ҳуқуқбузарликларни, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида профилактика қилиш ҳамда уларнинг барвақт олдини олиш бўйича таъсирчан ишларни ташкил этишда туман (шаҳар)лардаги сектор раҳбарларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлигини ташкил этиш.


Мунтазам

равишда


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги

8.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказлари фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан манфаатдор ташкилотлар билан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.


2017 йил 

декабрь


Республика маҳаллалар кенгаши, Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги,  тегишли вазирлик ва идоралар


9.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида фуқаролар йиғини раиси, кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлар, ҳудуддаги муассасалар раҳбарлари ҳамда профилактика инспекторлари томонидан фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)да ҳисобот бериш тизими мониторингини олиб бориш.

Ҳар

чоракда

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

10.

Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ташкил қилинган Фуқаролар йиғинининг:

тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари;

экология ва табиатни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;

ижтимоий қўллаб-қувватлаш;

вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари;

маърифат ва маънавият масалалари;

жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

яраштириш;

хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссиялар раисларининг фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)да ҳисобот бериш тизими мониторингини олиб бориш.


Ҳар

чоракда


Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


12.

Фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимларининг иш фаолияти самарадорлигини ошириш, республикада ягона электрон ҳудудий база тармоғини яратиш, унда ҳудудидаги аҳоли ва оилалар сони, уларнинг моддий ҳолати ва бошқа зарур маълумотларни жамлаш ҳамда идоралараро электрон ахборот алмашуви тизимини тўлиқ жорий этиш мақсадида фуқаролар йиғинларини интернет тармоқлари билан жиҳозлаш бўйича 2018 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш.


2017 йил

декабрь


Республика маҳаллалар кенгаши,  Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги


13.

Маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларнинг мутасадди ташкилотлар томонидан бартараф этилиши юзасидан таъсирчан жамоатчилик назоратини изчил амалга ошириш.


Мунтазам

равишда


Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, "Нуроний" жамғармаси, тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

14.

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида муҳокама қилиб боришни самарали ташкил этиш.


Ҳар

чоракда


Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 25 ноябрь







































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск