ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.11.2017 й. 911-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.11.2017 й.

N 911



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ҲУЗУРИДА АФҒОНИСТОН ФУҚАРОЛАРИНИ

ЎҚИТИШ ТАЪЛИМ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Афғонистон Ислом Республикаси билан таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, ўзаро аҳдлашувлар асосида Афғонистон Ислом Республикасидан юбориладиган шахсларни малакали мутахассислар этиб тайёрлашга кўмаклашиш учун шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилсин ва уни Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида жойлаштириш назарда тутилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Марказ юридик шахс мақомига эга бўлган давлат таълим муассасаси ҳисобланади ва бу ерда олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дастурлари бўйича кадрлар тайёрланади, шунингдек, қайта тайёрланиб малакаси оширилади, Марказ Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ғазна ҳисобварақларига, миллий ва хорижий валютада банк ҳисобварақларига эга бўлади;

Марказда Афғонистон томони буюртманомаларига мувофиқ гуманитар, педагогика ва муҳандис-техник таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига зарурат бўлганда, таълим йўналишларига Афғонистон томони буюртманомаларига биноан ўзгартириш ва қўшимчалар киритишига рухсат берилсин.


3. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисоблансин:

ўзаро келишилган олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дастурларига мувофиқ малакали кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш;

ижодий, байналмилал, бағрикенглик таълими муҳитини шакллантириш;

педагогик салоҳиятни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, педагогика технологиялари ва ўқитиш услубларини такомиллаштириш;

Ўзбекистон Республикасининг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари ва тегишли тармоқ идоралари ҳамда ташкилотлари билан муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.


4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказини ташкил этиш бўйича ташкилий комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирига зарурат бўлганда, Марказ тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Афғонистон томони билан келишган ҳолда, Марказ фаолиятига ўқув-услубий раҳбарликни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Афғонистон томони билан келишув асосида Марказ белгилайдиган тартиб ҳамда муддатларда ўқувчилар ва талабалар ўқишга қабул қилинади ҳамда битирувчилар аттестациядан ўтказилади;

Марказда ўқитиш Ўзбекистон Республикаси таълим тизимида қабул қилинган нормаларга, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ кундузги ҳамда сиртқи таълим шакллари бўйича амалга оширилади.

Марказ ходимларига олий таълим муассасалари филиалларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори ва шартлари татбиқ этилади;

Марказга республика таълим муассасаларидан ўқитувчилар ва мутахассислар меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартлари асосида жалб этилади;

республика таълим муассасаларидан жалб этиладиган ўқитувчиларнинг Марказга келиб-кетиши ва яшаши билан боғлиқ харажатлар Марказ томонидан қопланади.


6. Қуйидагиларга:

а) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига:

истисно тариқасида, Афғонистон томони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Марказда кадрларни олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дастурлари асосида ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича қисқартирилган таълим муддатларини белгилаш;

ўқув жараёнини ташкил этишнинг модул тузилмасига эга ўқув режалари ва дастурларини тасдиқлаш;

б) Марказга белгиланган мақсадли кўрсатмалар, миллий-маданий хусусиятлар, ўқитиш тилига кўра академик гуруҳлар ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.


7. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тезкор бошқариш ҳуқуқи асосида Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида жойлашган Янгиариқ қишлоқ хўжалиги коллежининг (кейинги ўринларда коллеж деб аталади) бино ҳамда иншоотларини Марказни жойлаштириш учун бепул бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин ва бир ой муддатда топшириш-қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда юқорида қайд этилган коллежни белгиланган тартибда тугатиш, коллеж ўқувчиларининг яшаш жойларини ҳисобга олган ҳолда, улар контингентини тақсимлаш йўли билан бошқа касб-ҳунар коллежларида тегишли таълим йўналишлари бўйича ўқишни давом эттиришини таъминлаш, шунингдек, коллежнинг тугатилиши сабабли унинг бўшаб қоладиган ходимларини белгиланган тартибда ишга жойлаштириш чораларини кўрсин.


9. Белгилаб қўйилсинки:

Марказда тўлов-контракт асосида ўқитилади, зарурат бўлганда Марказни таъминлаш харажатларининг етишмайдиган қисми Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг асосланган буюртманомалари бўйича бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади;

Марказ битирувчиларига Ўзбекистон Республикасининг кадрлар тайёрланадиган олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг йўналишлари ҳамда мутахассисликлари дастурлари бўйича ўқишни тамомлаганлиги тўғрисида давлат намунасидаги тегишли ҳужжат берилади;

Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш курслари тингловчиларига ўқишни тугатганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланган шаклдаги сертификатлар берилади;

Марказда тегишли ўқув йили учун кадрлар тайёрлаш кўрсаткичлари ва шартлари Афғонистон томони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган Ўзбекистон Республикаси ваколатли органининг ўзаро келишувига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда белгиланади.


10. Белгилансинки, Афғонистон Ислом Республикасининг фуқаролари ўқиш учун тўловни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида ўқиётган чет эл фуқаролари учун назарда тутилган таълим қийматининг 50 фоизи миқдорида юбораётган томон маблағлари ҳисобидан тўлайди, тўловнинг қолган қисми "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ маблағлари ҳисобидан қопланади.


11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда:

Марказнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Марказ Уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


12. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Марказнинг талабалар шаҳарчасини ташкил этсин ва унинг инфратузилмасида талабаларнинг алоҳида яшаш жойлари, тиббий хизмат пунктлари, ошхоналар, кир ювиш хоналари, кундалик фойдаланиш учун товарлар чакана савдо дўконлари, тегишли муҳандислик коммуникациялари ва бошқаларни назарда тутсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги 2018 йил ва келгуси йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурлари параметрларини шакллантиришда Марказ ўқув корпусларида қурилиш-тиклаш ишларини молиялаштириш ва талабалар шаҳарчасининг тўлиқ фаолият кўрсатишини таъминлаш учун Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг асосланган ҳисоб-китоблари асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан капитал маблағлар ҳисобидан тегишли маблағлар ажратилишини назарда тутсин.

14. Марказнинг тегишли бино ва иншоотларини ҳамда унинг талабалар шаҳарчасини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича:

Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси - буюртмачи этиб;

"Уйжойсаноатсув-қурилиш" хусусий лойиҳа корхонаси - бош лойиҳачи ташкилот этиб;

"Сантехмонтаж" хусусий корхонаси бош пудрат ташкилоти этиб белгилансин.


15. Белгилансинки, Марказнинг бино ва иншоотлари асосий турдаги компьютер ва мультимедиа техникаси, синхрон таржима аппаратураси, видеокузатув ускуналари, инвентарь ва мебель билан қурилиш-реконструкция ишларининг тегишли босқичлари якунланишига кўра (фойдаланишга "тайёр ҳолда" топшириш шарти билан), уларни харид қилиш харажатларини лойиҳа-смета ҳужжатига киритиш орқали белгиланган нормативларга мувофиқ жиҳозланади.


16. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомаларига биноан Марказнинг ушбу қарорни амалга ошириш доирасида ўқиш учун келадиган чет эллик талабаларнинг кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


17. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

Марказнинг чет эллик талабаларига кўп марталик визалар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомаларига биноан белгиланган тартибда берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларни давлат божлари ундирмасдан вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни ва муддати узайтирилишини таъминласин;

Марказ ҳудудида таълим олувчилар хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлаш мақсадида уларнинг ўқиш ва яшаш жойларини видеокузатув воситалари билан жиҳозлаш ҳамда тегишли ходимлар ажратиш, шунингдек, ўқув жараёнини пухта ташкил этиш учун барча зарур шарт-шароитлар яратишни назарда тутган ҳолда Марказнинг қўриқлаш комплексини шакллантирсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда тегишли хорижий тилларга ихтисослашган малакали синхрон таржимонларнинг Марказ ўқув жараёнига жалб этилишини таъминласин.


19. Марказга иккита автотранспорт воситасини, жумладан, битта енгил хизмат автомобили ва битта автобусни сақлаш учун лимит ажратилсин.


20. Белгилаб қўйилсинки, 2017 йилда Марказни сақлаш ва унинг фаолиятини молиялаштириш учун зарур харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг "Маориф" соҳаси учун маблағлари ҳисобидан ва тасдиқланган параметрлари доирасида, 2018 йилдан бошлаб эса - ушбу соҳага ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


21. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

Марказда пулли-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

шартномалар асосида хизматлар кўрсатишдан ва хўжалик фаолиятини юритишдан тушадиган пул маблағлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия маблағлари ва мақсадли бадаллари;

халқаро молия институтларининг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


22. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


23. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Сурхондарё вилояти ҳокими Э.О. Турдимов, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 13 ноябрдаги

911-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта

махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Афғонистон

фуқароларини ўқитиш таълим марказини ташкил

этиш бўйича ташкилий комиссия

ТАРКИБИ

      

Раматов А.Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси, комиссия раиси


Қўчқоров Ж.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


Турдимов Э.О.

-

Сурхондарё вилояти ҳокими


Маджидов И.У.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири


Бекенов С.Х.

-

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари


Хайдаров А.Я.

-

Молия вазирининг биринчи ўринбосари


Хошимов Ш.Р.

-

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Назармухамедов Д.А.

-

Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


Раимов Б.Я.

-

Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Фазилов Г.Г.

-

Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


                  

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига уларнинг лавозимига янгидан тайинланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 13 ноябрдаги

911-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги ҳузуридаги Афғонистон

фуқароларини ўқитиш таълим марказининг

ТУЗИЛМАСИ













Директор
































































Халқаро бўлим

2 нафар

Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари

Директорнинг талабалар билан ишлаш бўйича ўринбосари

Директорнинг молия-иқтисодиёт ишлари бўйича ўринбосари

Мониторинг ва ички назорат бўлими

2 нафар

Ўқув-методик бўлим

4 нафар

Талабалар билан ишлаш бўлими

4 нафар

Режа-молия бўлими ва  бухгалтерия

3 нафар

Маркетинг бўлими

2 нафар

Ахборот технологиялари маркази

4 нафар

Талабалар яшаш жойлари*








Умумий техник бўлим*

Кадрлар бўлими

1 нафар








Ахборот-ресурс маркази

6 нафар


































1-бўлим

1 нафар






































Кафедралар



















Канцелярия ва  архив

2 нафар





































































Юрисконсульт

1 нафар






























     

Ходимларнинг чекланган сони (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибидан ташқари) - 36 нафар.

Профессор-ўқитувчилар таркиби сони тегишли таълим турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида назарда тутилган нормативлар бўйича белгиланади.


*) Техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар сони олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативлар асосида белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 15 ноябрь

























































Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск