ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.03.2017 й. ПҚ-2857-сон "Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.03.2017 й.

N ПҚ-2857



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

БИРЛАМЧИ ТИББИЙ-САНИТАРИЯ ЁРДАМИ

МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қайд этиб ўтилсинки, аҳолига кенг кўламда бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатилишини, унинг ўз вақтида ва юқори сифатли бўлишини таъминлаш республикада замонавий соғлиқни сақлаш тизимини яратишнинг муҳим устувор йўналиши ҳисобланади. Ушбу мақсадларда ташкил этилган қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникалар тармоғи, тез ёрдам станциялари ва шошилинч тиббий ёрдам муассасалари соҳадаги мазкур вазифаларни маълум даражада ҳал этиш имконини берди.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг мустаҳкамланиши беморларни стационар шароитида даволаш даражасининг 2017 йилда 1991 йилга нисбатан 1,6 баробар пасайишига, поликлиника муассасаларига аҳоли мурожаатлари сони эса 2,2 мартага ошиши ва киши бошига қатновлар сонини 6,5 дан 9,7 гача оширишга имкон яратди.

Шу билан биргаликда, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тизимида кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш билан боғлиқ масалалар ўз ечимини топмай келмоқда. Аҳолининг, айниқса қишлоқ жойларда яшовчи аҳоли саломатлиги ҳолатининг патронаж тизимини сифат жиҳатдан тубдан яхшилашни талаб этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига, шунингдек, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига фуқароларнинг мурожаатлари таҳлили аҳолининг тиббий ёрдам сифатидан, айниқса бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, унинг ўз вақтида кўрсатилишидан қониқмаётганлигини кўрсатмоқда.

Тиббиёт муассасаларини жойлаштириш ишлари оқилона олиб борилмаганлиги сабабли айрим аҳоли пунктлари бирламчи тиббий ёрдамдан тезкорлик билан фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлган бўлса, айримларида хизматлар бири-бирини такрорлаб келмоқда. Амбулатория-поликлиника ва стационар тиббий ёрдам кўрсатувчи муассасаларнинг ўзаро интеграцияси қониқарсизлигича қолмоқда Олий тиббий таълим муассасаларида умумий амалиёт шифокорларини тайёрлаш тизими сифат жиҳатдан такомиллаштирилишига эҳтиёж сезмоқда.

Республика аҳолисининг малакали бирламчи тиббий-санитария ёрдамидан кенг фойдаланиш имкониятини янада ошириш, унинг ўз вақтида кўрсатилишини ҳамда қамраб олиниши кенгайтирилишини таъминлаш, умуман мамлакатда, унинг ҳар бир ҳудуди ва аҳоли яшаш пунктларида касалланиш даражасини пасайтириш мақсадида:


1. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизимини янада ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тизимини касалликларнинг олдини олиш, аҳоли ўртасида профилактика ва патронаж ишларига қайта йўналтириш. Фаолият самарадорлигининг асосий мезони сифатида хизмат кўрсатиш ҳудудида қатнов ва даволанган беморлар сонининг камайиши кўрсаткичлари ўрнига аҳолининг шифохонада даволаниши, касалланиш ва ногиронлик даражасини пасайтириш ишларига ўзгартириш;

қишлоқ врачлик пунктлари (бундан буён - ҚВП), оилавий ва кўп тармоқли поликлиникаларда хизмат кўрсатиш вақтини соат 8:00 дан 20:00 гача узайтириш ҳисобига аҳоли учун бирламчи тиббий-санитария ёрдамидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш, уларда туну-кун давомида мобил ишлайдиган, яхши жиҳозланган тез ёрдам подстанцияларини ташкил этиш ва фойдаланиш;

фертил ёшидаги ва ҳомиладор аёллар, болалар, шунингдек ўзгалар ёрдами ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, сурункали касалликка чалинган ва бошқа шахслар ўртасида патронаж ишларини мунтазам олиб боришни ташкил этиш;

қишлоқ аҳолиси, шу жумладан, бевосита уларнинг турар жойларида профилактик кўрувлар, лаборатория клиник-биокимёвий ва инструментал (УТТ, ЭКГ ва бошқа) текширувларни олиб бориш, касалликларни эрта аниқлаш ва уларнинг сурункали ҳолга ўтишига йўл қўймаслик тизимини яратиш;

қишлоқ аҳолисига бевосита ҚВП ва поликлиникаларда кўрсатиладиган тиббий хизматлар ҳажмини туман даражасида, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлар ҳамда тиббиёт олийгоҳлари клиникалари томонидан ихтисослашган хизматлар тизимини яратишда амалий ёрдам беришни ташкил этиш орқали кенгайтириш;

ҚВП ва поликлиникалар моддий-техник базасини зарур диагностика ва даволаш жиҳозлари, шу жумладан тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун мобил бригадаларни жойлаштириш ҳисобига мустаҳкамлаш;

ҚВП ва поликлиника шифокорларининг малакали фаолиятини таъминлаш учун, шу жумладан уларни клиник протокол, тиббий адабиёт, меъёрий ҳужжатлардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш, бирламчи тиббий ҳужжатларни мақбуллаштириш ва электрон шаклини босқичма-босқич жорий этиш ҳисобига етарли шарт-шароитлар яратиш;

қишлоқ врачлик пунктлари ва поликлиникалар шифокорларини уй-жой ва транспорт воситалари билан таъминлаш.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ қилиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича комиссия (бундан кейин - Комиссия) томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг вакиллари билан биргаликда қишлоқ врачлик пунктлари жойлашуви, техник жиҳозланганлик ҳолати тўлиқ инвентаризациядан ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Комиссиянинг, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг ҚВПлар тармоғини мақбуллаштириш тўғрисидаги қуйидагиларни кўзда тутувчи таклифи 1-иловага мувофиқ маъқуллансин:

ҚВПлар сонини 2 985 тадан 1 612 тагача қисқартириш ва 793 та ҚВПлар негизида кундузги стационари мавжуд бўлган қишлоқ оилавий поликлиникаларини ташкил этиш;

ташкил этиладиган қишлоқ оилавий поликлиникаларининг ҳудудларида аҳоли учун арзон ва сифатли дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар сотувини йўлга қўядиган "Дори-дармон" АК тизимининг дорихоналарини жойлаштириш;

қисқартирилаётган қишлоқ врачлик пунктлари негизида янги 441 та подстанцияларни ташкил этиш орқали қишлоқ жойлардаги тез тиббий ёрдам тармоғини кенгайтириш;

фаолияти тугатилаётган 658 та ҚВП биноларини ҚВП ва поликлиника шифокорлари учун хизмат уй-жойи сифатида фойдаланишга топшириш;

қишлоқ врачлик пунктларининг юридик шахс мақомини тугатиш ва уларга молиявий-бухгалтерлик хизмати кўрсатишни тегишли туман тиббиёт бирлашмалари зиммасига юклаш.

Белгилансинки, туман тиббиёт бирлашмалари тегишли қишлоқ врачлик пунктларининг ҳуқуқий ворислари ҳисобланадилар.


4. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий- санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш бўйича қуйидагиларни назарда тутадиган комплекс чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш;

бирламчи тиббий ёрдам сифатини ошириш, касалликлар профилактикаси, эрта аниқлаш, ташхис қўйиш ва даволашнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш ва кенг жорий этиш;

соғлиқни сақлаш бирламчи бўғини ҳисобланган тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

тиббиёт кадрлари тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда 2017-2018 ва ундан кейинги йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари бинолари, шунингдек, узоқ ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида жойлашган ҚВП ва поликлиника шифокорлари яшаши учун хизмат уй-жойларини кўриш ва реконструкция қилиш ишларини белгиланган тартибда киритиб борсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда тугатилаётган ҚВПлар томонидан илгари хизмат кўрсатилган аҳолини оптимал жойлашган бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларига бириктириш чора-тадбирларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилсин:

бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида аҳолини хабардор қилиш;

қайта бириктирилаётган аҳоли учун малакали тиббий ёрдамни ташкил этиш;

тугатилаётган ҚВПларнинг тиббий асбоб-ускуналари ва бошқа мол-мулкининг сақланиши, ўтказиб берилиши ва самарали фойдаланилишини таъминлаш;

мақбуллаштирилиши натижасида бўшайдиган ҚВПлар ходимларини иш билан таъминлаш;

соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини муассасаларини қўшимча бириктириладиган аҳоли сонини ҳисобга олган ҳолда ўз вақтида молиялаштириш.


7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктларида фаолият кўрсатадиган тиббиёт ходимларини хизмат уй-жойи билан таъминлаш;

давлат гранти асосида таълим олган тиббиёт олий ўқув муассасалари битирувчиларини қишлоқ врачлик пунктлари ва қишлоқ оилавий поликлиникаларига 3 йилдан кам бўлмаган муддатга ишлаб бериш учун йўллаш;

қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари патронаж ҳамшираларининг йўл ҳақи компенсациясини белгилаш ва тўлаб бериш тартиби тўғрисидаги Низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда 2017 йилнинг 1 июлидан туман, вилоят ва республика миқёсидаги муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан беморларни кўрикдан ўтказиш ва даволашни назарда тутувчи тартибни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда 2017 йилнинг 1 октябридан бошлаб, кундузги стационари мавжуд бўлган қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини рейтинг тизимида баҳолаш ҳамда улар томонидан аҳолига кўрсатилган тиббий хизмат кўлами ва сифатини баҳолаш асосида тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


10. Белгилансинки:

ушбу қарорда кўзда тутилган чора-тадбирларни бажариш амалдаги ходимлар штат бирлиги ва қишлоқ врачлик пунктларини таъминлаш учун ажратилган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади;

қишлоқ врачлик пунктлари тармоғини мақбуллаштириш натижасида бўшайдиган маблағлар қишлоқ оилавий поликлиникалари ва врачлик пунктлари тиббиёт ходимларини рағбатлантириш, шунингдек, соғлиқни сақлаш муассасаларининг дори воситалари ва тиббий буюмлар, реагентлар, сарфлов материаллари ва транспорт воситалари билан таъминланиш даражасини яхшилашга йўналтирилади.


11. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Н. Юнусходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                        Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 29 мартдаги

ПҚ-2857-сонли қарорига

1-ИЛОВА



Қишлоқ врачлик пунктларини мақбуллаштириш

ТАДБИРЛАРИ

Т/р

Ҳудудлар номи


Мавжуд

ҚВПлар

сони


Сақланаёт-

ган БТСЁ

муассасалари

сони, жами


жумладан:


Ўз

фаолиятини

тугатаётган

ҚВПлар


Ўз фаолиятини

тугатаётганлардан


Оилавий

поликлини-

калар, кундузги

шифо ўринлари

билан


Қишлоқ

врачлик

пунктлари


"103"

шахоб-

часига

айланти-

рилади


Шифокор

учун уй-жой

сифатида

фойдала-

нилади

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


188

102

66

36

86

4

74

2.

Андижон вилояти


312

152

67

85

160

67

20

3.

Бухоро вилояти


276

164

71

93

112

42

58

4.

Жиззах вилояти


169

81

26

55

88

23

44

5.

Қашқадарё вилояти


256

155

72

83

101

30

42

6.

Навоий вилояти


147

89

34

55

58

21

26

7.

Наманган вилояти


211

137

62

75

74

27

34

8.

Самарқанд вилояти


357

170

43

127

187

64

101

9.

Сирдарё вилояти


130

69

31

38

61

8

39

10.

Сурхондарё вилояти


245

128

94

34

117

55

46

11.

Тошкент вилояти


248

132

74

58

116

28

64

12.

Фарғона вилояти


283

150

88

62

133

37

81

13.

Хоразм вилояти


163

83

65

18

80

35

29

Жами


2985

1612

793

819

1373

441

658

         

Изоҳ: Келгусида қишлоқ поликлиникаларини ташкил қилиш (юридик статуси бўлмаган), қишлоқ врачлик пунктларини оптималлаштириш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг асосланган таклифларига мувофиқ амалга оширилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 29 мартдаги

ПҚ-2857-сонли қарорига

2-ИЛОВА



2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида

бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари

фаолиятини ташкиллаштиришни янада такомиллаштириш

КОМПЛЕКС ЧОРА ТАДБИРЛАРИ

Т/р

Тадбирлар номи

Ижро

муддати


Маблағ

миқдори


Молия-

лаштириш

манбаи


Ижрочилар


Ижро механизми,

қабул қилинадиган

ҳужжат шакли


I. МЕЪЁРИЙ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Тиббий ходимлар фаолияти натижаларини баҳолаш орқали уларни меҳнатини рағбатлантириш тизимини кўзда тутувчи "Қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктларида кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифати ва тўлиқлигини рейтинг тизимида баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом"ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш ҳамда уни 2017 йил 1 октябрдан бошлаб амалиётга татбиқ қилиш


2017 йил

апрель

2017 йил

май

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги

1. Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.


2. Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг концепция ва лойиҳасини тайёрлаш.


3. Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш.


4. Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилиш


2.

Қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктларида фаолият юритувчи тиббий ходимларни хизмат уйлари билан таъминлаш тартибини белгиловчи Низомни тасдиқлаш

2017 йил

апрель

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги


Қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктларида фаолият юритувчи тиббий ходимларини хизмат уйлари билан таъминлаш тартибини белгиловчи Низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш


3.

Давлат грантлари асосида тиббиёт олийгоҳларида таълим олган битирувчиларни 3 йилдан кам бўлмаган муддатга қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларда ишлаш учун йўллаш тартиби юзасидан Низомни тасдиқлаш


2017 йил

апрель

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, Меҳнат вазирлиги


Тиббиёт олийгоҳлари битирувчиларини 3 йилдан кам бўлмаган муддатга қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларда ишлаш учун йўллаш тартибини жорий қилиш юзасидан Низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш


4.

Давлат бюджетлари ҳисобидан республика, вилоят ва туман даражасидаги шифохоналарда беморларни текшириш ва даволаниш тартибини белгиловчи Низомни тасдиқлаш


2017 йил

апрель

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги

Давлат бюджетлари ҳисобидан республика, вилоят ва туман даражасидаги шифохоналарда беморларни қатъий равишда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари, жумладан қишлоқ врачлик пунктлари, кўп тармоқли ва оилавий поликлиникаларнинг йўлланмасига мувофиқ текшириш ва даволанишини белгиловчи Низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш


5.

Қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари патронаж ҳамшираларининг йўл харажатлари миқдорини белгилаш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш

2017 йил

апрель

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги

Қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари патронаж ҳамшираларининг йўл харажатларини қоплаш ва белгилаш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш


6.

Қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий ва кўп тармоқли поликлиникаларнинг штат меъёрларини қайта кўриб чиқиш, бунда шифокор ва патронаж ҳамширанинг юклама меъёрларини қайта кўриб чиқиш ва ўрта тиббий ходимлар функционал вазифаларини қайта тақсимлашни ҳамда оилавий поликлиникалар штат меъёрларига тор соҳа мутахассисларини киритишни кўзда тутиш


2017 йил III чорак

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги Меҳнат вазирлиги

Қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий ва кўп тармоқли поликлиникаларнинг янги штат меъёрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш


7.

Кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пункти фаолиятини ташкиллаштириш ва тиббий-санитар ёрдам кўрсатиш жараёнидаги вазифалар ҳамда уларни амалга оширишда тиббий ходимнинг жавобгарлигини белгиловчи тартиб (регламент) ни ишлаб чиқиш


2017 йил

III чорак

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг фаолиятини белгиловчи меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар базасини қайта кўриб чиқиш, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг бошқа тиббий муассасалар билан узвийликдаги ҳамкорлигини белгиловчи ҳамда беморларни стационар муассасаларга режали даволаниш учун йўллаш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш


8.

Қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий ва туман (шаҳар) марказий поликлиникаларига дори-дармон, тиббий буюмлар ва реагентларни харид қилиш учун ажратиладиган бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш консолидар харидларни назарда тутувчи механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш, бунда аҳолига тиббий хизматлар ва лаборатор диагностиканинг кенгайишини инобатга олиш


2017 йил

III чорак

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги

Қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий ва туман(шаҳар) марказий поликлиникаларида тиббий хизматлар ҳажмини кенгайишини назарда тутган ҳолда дори дармон, тиббий буюмлар ва реагентларни консолидар харид йўли билан сотиб олиш механизмини белгиловчи қўшма қарорни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш


9.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида юритиладиган тиббий ҳисоб ва ҳисобот ҳужжатларини юритиш тартибини қайта кўриб чиқиш ва уларнинг сони ва ҳажмини камайтириш


2017 йил



Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида юритилаётган тиббий ҳисоб ва ҳисобот ҳужжатларнинг шаклларини қайта кўриб чиқиш, уларнинг ҳажми

ва сонини мақбуллаштириш, янги шаклларни соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғини қабул қилиш


10.

Мавжуд штат меъёрларига қўшимча киритиш, бунда шаҳар (Тошкент шаҳарда туман) кўп тармоқли марказий поликлиника мудирининг ўринбосари -оилавий поликлиника координатори лавозимини мавжуд умумий ходимлар сонидан келиб чиқиб киритиш


2017 йил

III чорак


8,5 млн. сўм

Ажратилаётган

бюджет

маблағлари

доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги

Оилавий поликлиника координатори лавозими киритишни назарда тутган ҳолда туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиника штат меъёрини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

11.

Етакчи давлатлар фойдаланган ва маҳаллий дори дармонлардан кенг татбиқ қилган ҳолда асосий касалликларни диагностикаси, даволаш ва реабилитацияси бўйича клиник протоколлар (алгоритм) ларни ишлаб чиқиш ва янгилаш


2017-2021 йй.


-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Асосий касалликларнинг диагностикаси ва даволаш бўйича клиник протокол ва алгоритмларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш


     

II. БИРЛАМЧИ ТИББИЙ-САНИТАРИЯ ЁРДАМИ СИФАТИНИ ОШИРИШ,

КАСАЛЛИКЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ, ЭРТА АНИҚЛАШ, ДИАГИОСТИКАСИ

ВА ДАВОЛАШНИНГ ЗАМОНАВИЙ УСЛУБЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

ВА КЕНГ ЖОРИЙ ҚИЛИШ

       

12.

Демографик шароитларни аҳамиятга олган ҳолда аҳолиси 30 мингдан зиёд бўлган шаҳарларда оилавий поликлиника тизимини босқичма босқич кенгайтириш ҳисобига шаҳар аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўламини ошириш


2017-2020 йй.

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашга, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари


Демографик шароитларни аҳамиятга олган ҳолда аҳолига 30 мингдан зиёд бўлган шаҳарларда оилавий поликлиникаларни ташкил қилиш


13.

Бирламчи тиббий санитария-ёрдами муассасаларининг янги штат меъёрларини аҳамиятга олган ҳолда уларни янги жиҳозлаш жадвалини тасдиқлаш Жиҳозлаш жадвалига мувофиқ уларни босқичма босқич тиббий асбоб ускуналар билан тўлиқ жиҳозлаш


2022-2023 йй.



Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг янги жиҳозлаш жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш


14.

Қашқадарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги танлаб олинган бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида электрон тиббий ҳужжатларни юритилишини дастурий таъминоти юзасидан экспериментни жорий қилиш ва эксперимент натижаларидан келиб чиқиб, республикадаги бошқа бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларига татбиқ қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш


2017 йил

I чорак

2018 йил

I чорак

30,0 минг АҚШ долл.

ЖССТ маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялар қўмитаси

Қашқадарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги танлаб олинган бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида электрон тиббий ҳужжатларни юритилишини дастурий таъминлаш юзасидан экспериментни жорий қилиш Эксперимент натижаларидан келиб чиқиб, республикадаги бошқа бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларига татбиқ қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар тайёрлаш


15.

Қашқадарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги танлаб олинган бирламчи тиббий- санитария ёрдами муассасаларида ноинфекцион касалликлар, айниқса гипертония касаллиги, қандли диабет ва ўпканинг сурункали касалликларини хавф белгиларини 40 ёш ва ундан катта аҳолида эрта аниқлаш юзасидан скринингни жорий қилиш ва ижобий амалиётни республиканинг бошқа ҳудудларига ҳам татбиқ қилиш юзасидан таклифлар киритиш. Оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларининг 3000 дан кам бўлмаган тиббий ходимларини махсус курсларда ўқитиш

2017-2018 йй.

400,0 млн. сўм

Ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида Халқаро тараққиёт ассоциацияси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент ш. ҳокимликлари

Қашқадарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги танлаб олинган бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида ноинфекцион касалликлар, айниқса гипертония касаллиги, қандли диабет ва ўпканинг сурункали касалликларини хавф белгиларини 40 ёш ва ундан катта аҳолида эрта аниқлаш юзасидан скринингни жорий қилиш ва республиканинг бошқа ҳудудларига ҳам жорий қилиш юзасидан таклифлар киритиш. Оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларининг 3000 дан кам бўлмаган тиббий ходимларини махсус курсларда ўқитиш учун ўқув дастурлари тайёрлаш ва семинарларни ўтказиш


16.

Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларининг амалиётига республика ва вилоят тиббиёт муассасалари, тиббиёт олийгоҳлари ва уларнинг клиникалари томонидан қўллаб қувватловчи кураторлик механизмини жорий қилиш


2017 йил

II чорак

2017-2021 йй.

1697,7 млн. сўм

Ижрочилар

маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг амалиётига республика ва вилоят тиббиёт муассасалари, тиббиёт олийгоҳлари ва уларнинг клиникалари томонидан қўллаб қувватловчи кураторлик механизмини жорий қилиш бўйича Низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш


17.

Аҳолининг тиббий маданиятини ҳамда фуқароларнинг ўз саломатлигига масъуллигини оширишга йўналтирилган аниқ профилактик дастурларни ўз ичига олган ижтимоий роликлар орқали соғлом турмуш тарзи асосларини фаол тарғиб қилиш


2017 йил

60,0 млн. сўм ролик ишлаб чиқиш учун

Ҳомийлар

маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ЎзМТРК

Аниқ профилактик дастурлар ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилувчи ижтимоий роликларни тайёрлаш


18.

Хар йили тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ ижтимоий таркибдаги, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий маданиятни оширишга қаратилган бепул SМS хабарларни тайёрлаш ва тарқатиш


2017 йил

августдан

доимий

асосда


-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялар қўмитаси, компаниялари

Ижтимоий таркибдаги SМS хабарларни тайёрлаш ва тарқатиш бўйича дастур ишлаб чиқиш


III. БИРЛАМЧИ ТИББИЙ-САНИТАРИЯ ЁРДАМИ МУАССАСАЛАРИНИНГ

МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

19.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари бинолари ҳолатини қайта инвентаризациядан ўтказиш ва 2018-2021 йиллар ривожланиш давлат дастурларининг манзилли рўйхатига киритиш

2017-2021

йй.

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давархитектқурилиш, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари


Идоралараро комиссия томонидан қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникалар биноларининг ҳолатини ўрганиб чиқиш ва таъмирлаш жоиз бўлганларини ривожланиш давлат дастурлари лойиҳасига киритиш


20.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш, бунда:

126 та қишлоқ врачлик пунктлари ва 180та оилавий поликлиникаларни жиҳозланиш жадвалига мувофиқ тиббий жиҳозлар билан тўлиқ таъминлаш;

Қишлоқ врачлик пунктлари ва қишлоқ

оилавий поликлиникаларини ЭКГ, лаборатор ва стерилизацион ускуналар, гинекологик, хирургик ва шифокорлик жамланмалари билан қўшимча жиҳозлаш;

Оилавий поликлиникаларни босқичма босқич замонавий диагностик асбоб ускуналар, жумладан, рентген ва УТТ аппаратлари билан таъминлаш


2017 йил

2017-2018

йй.


14,7 млн. АҚШ долл.

2,2 млн. АҚШ долл.

Халқаро тараққиёт ассоциацияси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

Оилавий поликлиникаларни босқичма босқич замонавий асбоб ускуналар билан жиҳозлаш


21.

Иммунизация ва вакцинопрофилактика жараёнида қатнашувчи муассасаларни таъмирлаш, совуткич ва махсус автотранспорт билан таъминлаш, шунингдек, вакцинациялаш жараёнини электрон бошқариш тизимини яратиш, мутахассисларни тайёрлаш ҳамда аҳолининг эмлашнинг афзалликлари тўғрисидаги хабардорлигини ошириш


2017-2022

йй

17,2 млн АҚШ долл

Вакцинация ва иммунизациянинг глобал альянси (ГАВИ)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


Иммунизация ва вакцинопрофилактика жараёнида қатнашувчи муассасаларни махсус автотранспорт ва совуткичларни сотиб олиш бўйича харидларни амалга ошириш вакцинациялаш жараёнини электрон бошқариш тизимини яратиш, мутахассисларни тайёрлаш ва аҳолининг эмлашнинг афзалликлари тўғрисидаги хабардорлигини ошириш


22.

Қишлоқ врачлик пунктлари ва яратилаётган қишлоқ оилавий поликлиникаларида тиббий ходимлар учун шароит яратиш, бунда:

136 та ҚВП қошида уй жой қуриш;

658 та ҚВП қошида шифокор яшаши учун шароит яратиш мақсадида босқичма босқич мукаммал таъмирлаш;

ташкил қилинаётган 793 та поликлиника ва 441 та "103" шахобчаларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш;

"103" хизмати учун 550 дона "Дамас" русумли автотранспорт сотиб олиш


2017-2019

йй.

12,3 млрд сўм

21,0 млрд сўм

75,0

млрд.сўм

19,3 млрд.сўм

Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

ҚВП, қишлоқ оилавий поликлиникалар биноси ҳолатини қайта ўрганиш, нуқсон далолатномаларини тузиш ва уларни мукаммал таъмирлаш, қурилиш реконструкция ишларини ўтказиш, "103" хизмати учун автотранспорт сотиб олиш


IV. ТИББИЙ ХОДИМЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

23.

Ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт марказларида бирламчи тиббий- санитария ёрдами муассасаларининг тиббий ходимларининг дипломдан кейинги узлуксиз тиббий таълим тизими билан қамраб олиш мақсадида ташкил қилинаётган ўқув-амалиёт марказларини жиҳозлаш


2016-2017

йй.

3,5 млн. АҚШ долл.

Халқаро тараққиёт ассоциацияси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт марказларида ташкил қилинаётган ўқув-амалиёт марказларини жиҳозлаш жадвалини тайёрлаш зарур асбоб ускуналар жадвалини тайёрлаш ва уларни харид қилиш


24.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятининг муаммоли масалалари ва ташкиллаштириш юзасидан мақсадли тематик илмий изланишларнинг рўйхатини тузиш, уларни амалга ошириш юзасидан масъулларни белгилаш ҳамда ушбу соҳада инновацион илмий изланишларни ривожлантирувчи янги дастур ва услубларни ишлаб чиқиш


2017-2021

йй.



Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси

Бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг муаммоли масалаларига қаратилган илмий изланишларни ташкил қилиш


25.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари шифокорлари ва ўрта тиббий ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, бунда:

умумий амалиёт шифокорларини масофадан малакасини ошириш ва билимини баҳолашни усулларини жорий қилиш;

қишлоқ врачлик пунктлари мудирлари учун бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкиллаштириш ва бошқариш бўйича махсус 72-соатли ўқув дастури ишлаб чиқиш;

патронаж ҳамшираларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув амалий дастурларни такомиллаштириш


2017 йил.

2017-2021

йй.

318,8 млн. сўм

Ажратилаётган бюджет маблағлари миқдорида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш;

Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари тиббий ходимларини ўқитишни ташкиллаштириш ва амалга оширишда онлайн-технологияларни қўллаш


             

2017-2021 йилларда тадбирлари амалга ошириш учун жами - 130 085,0 млн. сўм ва 37,6 млн. АҚШ долл маблағи сарфланади.

Шундан:

Давлат бюджети маблағлари-468,5 млн. сўм;

Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкцияси, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш Жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлари - 127 600 млн.сўм;

Ижрочилар маблағлари-2016,5 млн. сўм;

Халқаро молия институтларининг кредит ва грантлари-37,6 млн. АҚШ долл.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 29 март


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2017 йил, 3-сон, 106-модда
























Время: 0.0076
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск