ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2017 й. 920-сон "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш давлат тизими ташкилотларини кадрлар билан таъминлашни яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.11.2017 й.

N 920



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ

САҚЛАШ ДАВЛАТ ТИЗИМИ ТАШКИЛОТЛАРИНИ

КАДРЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ЯХШИЛАШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Соғлиқни сақлаш давлат тизими ташкилотлари тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш, республика аҳолисига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш, шунингдек, ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, соғлиқни сақлаш давлат тизими ташкилотлари ходимлари бўш ўринлар ва тегишли малака мавжуд бўлган тақдирда амалда ишланган вақт учун меҳнатга ҳақ тўланган ҳолда ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисида шартномалар тузишлари мумкин. Бунда ўриндошлик бўйича иш вақтининг давом этиши соғлиқни сақлаш давлат тизими ташкилотлари врач ходимлари учун - иш вақтининг бир ойлик нормасидан ва ходимларнинг бошқа тоифалари учун - ойлик норманинг ярмидан ортиқ бўлмаслиги керак.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012, 10-сон, 75-модда) билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг моҳияти ва мазмунини тушунтириш бўйича тадбирлар ўтказсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Б.А. Хўжаев ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шодмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 20 ноябрдаги

920-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги

297-сон қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик

асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 4-банднинг учинчи хатбошига "шундай шарт-шароитдаги ишларда ишлаш" сўзларидан кейин "(соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари ходимлари бундан мустасно)" сўзлари қўшилсин.


2. 7-банднинг биринчи хатбошига "ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас" сўзларидан кейин "(соғлиқни сақлаш тизими врач ходимлари бундан мустасно)" сўзлари қўшилсин.


3. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"20. Ходим томонидан меҳнат шартномасида кўрсатилган ўзининг асосий иши билан бир қаторда айни шу ташкилотда асосий касб ва лавозим бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган иш вақти давомида бошқа касб ва лавозимдаги қўшимча ишни бажариш бир неча касбда ва лавозимда ишлаш ҳисобланади.

Ходим томонидан меҳнат шартномасида кўрсатилган ўзининг асосий иши билан бир қаторда айни шу ташкилотда асосий касб ва лавозим бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган иш вақти давомида ўша касб ва лавозимдаги қўшимча ишларни бажариш хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтириш, ишлар ҳажмини кўпайтириш ҳисобланади.

Бир неча касбда ва лавозимда ишлашга, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтиришга, ишлар ҳажмини кўпайтиришга шундай касб ва лавозим бўйича бўш иш ўрни мавжуд бўлганда ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ходим томонидан вақтинчалик йўқ бўлган ходимнинг вазифаларини бажаришда йўл қўйилади".


4. 21, 23, 24-бандлардаги ва 26-банднинг биринчи хатбошидаги "ўриндошлик" сўзи "бир неча касб ва лавозим" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. 25-бандда:

а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бюджет ташкилотларида бир неча касб ва лавозимда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик, ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун қўшимча ҳақ тўлаш миқдори бир неча касб ва лавозимда ишланаётган лавозим бўйича маошнинг (тариф ставкасининг) 50 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳолатлар бундан мустасно) ва бюджет ташкилотларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондида назарда тутилган маблағлар доирасида тўланади";

б) иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бюджет ташкилотларида бир неча касбда ва лавозимда ишлаётганлик учун қўшимча ҳақ шундай касб ва лавозимдаги иш асосий иш бўйича меҳнат мажбуриятларига киритилган ҳолларда белгиланмайди.

Касб (лавозим) бўйича бир неча касб ва лавозим асосида бажариладиган ишларни бир неча ходим ўртасида тақсимлашга йўл қўйилади".


6. Илованинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Умумтаълим мактаблари, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари, мактабдан ташқари таълим муассасалари ўқитувчилари ва бошқа педагог ходимлари (раҳбарларидан ташқари) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳамда меҳнат ҳақи тўлаш бўйича уларга тенглаштирилган бошқа таълим муассасаларининг ўқитувчилари ва мастерлари, таълим муассасаларидаги концертмейстерлар ва аккомпаниаторлар, мактабгача таълим муассасалари ва "Меҳрибонлик" уйлари педагог ходимларининг (раҳбарларидан ташқари) айнан шу муассасада белгиланган меҳнат нормасидан ортиқ бўлган, лекин ушбу иш тури бўйича иш вақти нормал давомийлигининг 50 фоизидан кўп бўлмаган иши".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 21 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 ноябрь, 47-сон, 1153-модда



















































Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск