ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида меҳнат муносабатларини тартибга солиш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.11.2017 й. 944-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 27 ноябрдаги

944-сон қарорига

ИЛОВА



Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида

меҳнат муносабатларини тартибга солиш тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сон Фармонига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида меҳнат муносабатларини тартибга солиш тартибини белгилайди.



2-БОБ. ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ РАИСИ ВА ХОДИМЛАРИ

БИЛАН МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ТАРТИБИ

2. Фуқаролар йиғини раиси ва ходимлари (масъул котиб ва бошқалар) ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширадилар.

3. Фуқаролар йиғини раиси ва ходимларининг меҳнат мажбуриятлари ва ҳуқуқлари, шунингдек, улар ўртасидаги ўзаро муносабат масалалари меҳнат муносабатларини тартибга соладиган норматив ҳужжатларни ҳисобга олган ҳолда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан қабул қилинадиган ва фуқаролар йиғини раиси тасдиқлайдиган ички ҳужжатларда аниқлаштирилади.

4. Фуқаролар йиғини раиси фуқаролар йиғини ваколатларини амалга ошириш мақсадида Фуқаролар йиғини кенгашининг қарорига кўра, фуқаролар йиғини аҳолисини хизматлар кўрсатиш бўйича фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида айрим ишларни бажаришга жалб қилиш ҳуқуқига эга.

5. Фуқаролар йиғини раиси маҳаллалар ҳудудида яшайдиган ишсиз шахсларни жамоат ишларига жалб қилиш учун улар билан меҳнат шартномалари тузиш ҳуқуқига эга ва уларнинг меҳнатига Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланади.


3-БОБ. ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ

ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ


6. Фуқаролар йиғини штатига кирадиган фуқаролар йиғини раиси ва ходимлари меҳнатига меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Ягона тариф сеткаси асосида лавозим маоши шаклида ҳақ тўланади. Ушбу тоифадаги ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролар йиғинлари ходимлари меҳнатига Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлашнинг разрядларини белгилаш тўғрисида" 2017 йил 17 июлдаги 500-сон қарори билан белгиланади.

Фуқаролар йиғини раиси ва ходимларига қўшимча ҳақ ва устамалар меҳнат шартномалари, шунингдек, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа ваколатли органи билан келишган ҳолда қабул қилинадиган бошқа маҳаллий ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.

7. Бюджетдан ташқари манбалар ҳисобидан мукофотлар ва қўшимча ҳақ:

фуқаролар йиғини раисларига - тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари - Туман (шаҳар) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгаш раиси қарори билан;

фуқаролар йиғинининг бошқа ходимларига - фуқаролар йиғини раисининг тақдимномаси асосида тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари қарори билан тўланади.

8. Фуқаролар йиғини ходимлари ҳисобланмаган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари ва миқдори Фуқаролар йиғини кенгаши томонидан белгиланади.

Фуқаролар йиғини ваколатларини амалга ошириш учун жалб қилинадиган фуқароларга пул мукофоти қонун ҳужжатларида назарда тутилган бюджетдан ташқари манбалар ҳисобидан тўланади.



4-БОБ. ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ РАИСИ

ВА ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ ТАРТИБИ

9. Фуқаролар йиғини раиси ва ходимларининг иш тартиби қирқ соатлик ва олти кунлик иш ҳафтасидан келиб чиққан ҳолда Фуқаролар йиғини кенгаши томонидан тасдиқланадиган ички тартиб қоидаларига кўра белгиланади.

10. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органида қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларни амалга ошириш бўйича фуқаролар йиғини фаолиятини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олиниб, иш вақтининг жамланган ҳисоби юритилади ва иш куни соат 7-00 дан 22-00 гача тақсимланади.

Фуқаролар йиғини ходимларининг мослаштирилган иш вақти шароитидаги иш жадвали ходимларнинг лавозим мажбуриятларини бажаришини оптималлаштиришни ҳисобга олган ҳолда фуқаролар йиғини раиси томонидан, фуқаролар йиғини раисининг иш вақти жадвали - Фуқаролар йиғини кенгаши томонидан белгиланади.

Фуқаролар йиғини раиси ва ходимларининг иш жадвали уларнинг бевосита фуқаролар йиғини биносида бўлиш вақти кўрсатилган ҳолда умумий кўринадиган жойда осиб қўйилади.

11. Фуқаролар йиғини раиси ва ходимларига ҳар йили 24 кунлик ҳақ тўланадиган меҳнат таътили берилади.


5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


12. Фуқаролар йиғини раиси ва ходимларининг ваколатлари "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Қонун ва фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ҳамда ходимларининг меҳнат муносабатларини тартибга соладиган норматив ҳужжатларда назарда тутилган тартибда тугатилади.

13. Фуқаролар йигини раиси ва ходимларининг меҳнат муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ҳал этилади.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 28 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 4 декабрь, 48-сон, 1182-модда






















Время: 0.0550
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск