ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Адлия органлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.12.2017 й. ПҚ-3430-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.12.2017 й.

N ПҚ-3430



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ АГЕНТЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги "Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5278-сон Фармонини ижро этиш юзасидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:

4. Қуйидагилар Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи сифатида олинадиган барча маблағлар ҳамда Марказлар ва уларнинг филиаллари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловлар суммасининг 18 фоизи миқдоридаги маблағлар;

ариза берувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда йўналтирилган мурожаатларига асосан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловлар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги маблағлар;

адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари;

қонун ҳужжатларига мувофиқ пулли хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар;

мансабдор шахслар давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бузганлиги учун қўлланиладиган маъмурий жарима суммалари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

икки ҳафта муддатда Агентлик тўғрисидаги низомни, шунингдек, 2018-2020 йилларда босқичма-босқич жорий этиладиган, "ягона дарча" тамойили бўйича фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар режасини тасдиқласин;

бир ой муддатда давлат хизматлари кўрсатиш ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А. Худайбергенов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 13 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 18 декабрь, 50-сон, 1227-модда












































Время: 0.1811
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск