Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Молия вазирининг 17.11.2017 й. 157-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши ва тушумлари тўғрисидаги ҳисоботлар, тушумлар бўйича солиштириш далолатномаларни тузиш ҳамда тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.12.2017 й. 2660-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.12.2017 й.

N 2660-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

17.11.2017 й.

N 157


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига

ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига солиқлар

ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши ва тушумлари

тўғрисидаги ҳисоботлар, тушумлар бўйича солиштириш

далолатномаларни тузиш ҳамда тақдим қилиш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 августдаги ПФ-5174-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сон "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 9 февралдаги 8-сон буйруғи (рўйхат рақами 2660, 2015 йил 11 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 10-сон, 121-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши ва тушумлари тўғрисидаги ҳисоботлар, тушумлар бўйича солиштириш далолатномаларни тузиш ҳамда тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                       Б. Ходжаев






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига

ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига солиқлар

ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши ва тушумлари

тўғрисидаги ҳисоботлар, тушумлар бўйича солиштириш

далолатномаларни тузиш ҳамда тақдим қилиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 4-банднинг учинчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси (бундан буён матнда Республика йўл жамғармаси деб юритилади) ва Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси (бундан буён матнда Республика йўл жамғармаси деб юритилади) ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 7-банддаги, 8-банднинг бешинчи хатбошисидаги, 13-банднинг бешинчи хатбошисидаги ва 19-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига" ва "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" деган сўзлар тегишлича "Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига" ва "Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 3, 7 ва 16-иловаларнинг номидаги ҳамда 24-илованинг номи ва матнидаги "Молия вазирлиги ҳузуридаги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 4, 8-иловаларнинг номидаги, 13-илованинг матнидаги, 17-илованинг номидаги, 18, 19, 20 ва 21-иловаларнинг матнидаги ҳамда 25-илованинг номи ва матнидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига" ва "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" деган сўзлар тегишлича "Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига" ва "Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 22-иловада:

3 422 110 298 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи";

3 422 102 293 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи";

3 430 101 332 қатор номидаги "хўжалик" деган сўз "иқтисодий" деган сўз билан алмаштирилсин;

3 422 219 322 қатор номидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 15 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 18 декабрь, 50-сон, 1236-модда






































Время: 0.1922
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск