ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.09.2017 й. ПФ-5197-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

29.09.2017 й.

N ПФ-5197



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, АЙРИМЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сонли Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суғуртачиларнинг молиявий барқарорлигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 31 майдаги ПҚ-1544-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари илгари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Д.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси молия вазири Б.А. Ходжаев ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуротов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 29 сентябрдаги

ПФ-5197-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарга бериладиган қўшимча рағбатлантириш омиллари ва имтиёзлар тўғрисида" 1996 йил 30 ноябрдаги ПФ-1652-сонли Фармони 1-банди иккинчи хатбошидаги "150 минг АҚШ долларига тенг суммадан" сўзлари "600 миллион сўмдан" сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 2 декабрдаги ПФ-4861-сонли Фармонининг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Белгилаб қуйилсинки, туристларни қабул қиладиган туризм операторлари, шунингдек уларнинг ходимлари туристлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бузилганлиги учун жавобгарликдан озод қилинади, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлишига доир тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган қоидалар бундан мустасно".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 8 августдаги ПФ-5139-сонли Фармони 10-бандининг бешинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича 20 АҚШ долларига тенг миқдорда" сўзлари "80 минг сўм миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сонли қарори билан тасдиқланган суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари тўғрисидаги Низом 10-бандида:


а) иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"умумий суғурталаш тармоғида - 7,5 миллиард сўм;

ҳаётни суғурталаш тармоғида - 10 миллиард сўм;

мажбурий суғурталаш бўйича - 15 миллиард сўм;

фақат қайта суғурталаш бўйича - 30 миллиард сўмни ташкил этади";


б) мазмуни қуйидагича изоҳ билан тўлдирилсин:

"Изоҳ. Фаолият юритувчи суғуртачилар 2018 йилнинг 1 июлига қадар устав капитали миқдорларини мазкур банд талабларига мувофиқлаштиришлари лозим".

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўқимачилик саноати корхоналарининг жадал ривожлантирилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 28 мартдаги ПҚ-1512-сонли қарорида:


а) 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 мартдаги 141-сонли қарори 6-бандида назарда тутилган "Ўзбекенгилсаноат" АЖ корхоналари томонидан олиб келинадиган, республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган химикатлар, бўяш маҳсулотлари, фурнитура ва аксессуарлар, шунингдек, бошқа ёрдамчи материалларни импорт божи тўлашдан озод қилиш бўйича имтиёзларнинг амал қилиши 2020 йилнинг 1 январига қадар узайтирилсин";


б) мазмуни қуйидагича 11-банди билан тўлдирилсин:

"11. "Ўзбекенгилсаноат" АЖ корхоналарига 2020 йилнинг 1 январига кадар тўқимачилик ярим фабрикатлари (калава, газлама, трикотаж полотноси, пахта йигириш чиқитлари, аксессуарлар ва фурнитурани) ноль ставкаси бўйича қўшилган қиймат солиғи билан харид қилишга рухсат берилсин".


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сонли қарорининг иловасида:


а) 1-бандининг "Давлат божи ставкалари" графасидаги "энг кам иш ҳақининг ўн баравари ва 50 АҚШ доллари" сўзлари "энг кам иш ҳақининг 12,5 баравари миқдорида" сўзлари билан алмаштирилсин.


б) "Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган йиғимлар миқдорлари" бўлимининг 1-бандидаги "энг кам иш ҳақининг икки баравари ва 25 АҚШ доллари" сўзлари "энг кам иш ҳақининг уч баравари" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарори 17-иловасининг "Солиққа тортиш базаси миқдори (қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғидан ташқари)" графасининг 1 ва 2-сатрлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бир тоннаси учун 18 400 000 сўмдан ортиқдан "кесиш нархи"гача

1000 куб. метр учун 640 000 сўмдан ортиқдан "кесиш нархи"гача".


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли қарори 4-бандининг бешинчи хатбошидаги "20 АҚШ доллари эквивалентидаги кундалик меъёр бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича" сўзлари "80 минг сўм миқдорида" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент давлат Юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2932-сонли қарори 8-бандининг учинчи хатбошидаги "хорижий валютада" сўзлари "миллий валютада" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 17 августдаги ПҚ-3225-сонли қарорининг 1-бандида:


а) "б" кичик бандидаги "500 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган ёки унга эквивалент" сўзлари "2 миллиард сўмдан кўп бўлмаган" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) "в" кичик бандининг биринчи хатбошидаги "1 миллион АҚШ долларидан ошмайдиган" сўзлари "4 миллиард сўмдан ошмайдиган" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидларини амалга оширишнинг замонавий шакл ва услубларини янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3237-сонли қарорининг 3-бандида:


а) иккинчи хатбошидаги "1 минг АҚШ долларидан" сўзлари "4 миллион сўмдан" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) учинчи хатбошидаги "1 мингдан 100 минг АҚШ долларигача" сўзлари "4 миллион сўмдан 400 миллион сўмгача" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) тўртинчи хатбошидаги "100 минг АҚШ долларидан" сўзлари "400 миллион сўмдан" сўзлари билан алмаштирилсин.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 30 сентябрь











































Время: 0.1587
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск