Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.11.2017 й. 948-сон "Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.11.2017 й.

N 948



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТЕМИР ЙЎЛЛАРДА ЮК ВА ЙЎЛОВЧИЛАР

ТАШИШ ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3221-сонли қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш маркази тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

"Темир йўл маҳсулотларини сертификатлаштириш маркази" давлат унитар корхонаси тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

"Путур етказмасдан назорат қилиш лабораторияси" давлат унитар корхонаси тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар улар фаолиятни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш маркази учун - ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича шартномалар доирасида пулли таълим хизматларини кўрсатишдан тушадиган маблағлар, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

"Темир йўл маҳсулотларини сертификатлаштириш маркази" давлат унитар корхонаси учун - темир йўл маҳсулотини сертификатлаштиришни амалга ошириш бўйича тузилганшартномалар доирасида пулли хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

"Путур етказмасдан назорат қилиш лабораторияси" давлат унитар корхонаси учун - путур етказмасдан назоратни амалга ошириш бўйича шартномавий асосда ҳақ тўлаш эвазига хизматлар кўрсатишдан келиб тушадиган маблағлар, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


3. Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси "Ўзстандарт" агентлиги ҳамдаманфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Мажбурий тартибда сертификатланадиган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхатига темир йўл маҳсулотларининг тегишлитурларини киритишга доир ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида уч ой муддатдаВазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматовҳамда Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Д.Б. Ахмедов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 28 ноябрдаги

948-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзининг темир йўлларига эга бўлган

юридик шахсларнинг темирйўл транспорти

ходимлари малакасини ошириш ва уларни

қайта тайёрлаш Маркази

ТУЗИЛМАСИ







Марказ директори






















Истиқболли

ривожлантириш бўлими

2

Ўқув ишлари бўйича

директор ўринбосари

1

Бош бухгалтер

1





















Кадрлар бўйича

катта инспектор

1





















Ўқув-методик

таъминлаш бўлими


2

Корхоналар билан алоқа

ўрнатиш бўйича менежер

1

Юрисконсульт

1





















Ишлар бошқарувчиси

1











       

Бошқарув ходимлари чекланган умумий сони - 11 штат бирлиги.

Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади.

Профессор-ўқитувчилар сони ўқув режалари ҳамда ўқув йили учун корхона ва ташкилотларнинг талабномалари асосида ишлаб чиқилган ўқув-графиги асосида белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 28 ноябрдаги

948-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Темир йўл маҳсулотларини сертификатлаштириш

маркази" Давлат унитар корхонаси

ТУЗИЛМАСИ




Марказ директори












Бош бухгалтер

1


Кадрлар бўйича катта инспектор

1






Сифат бўйича менежер

1











Сертификатлаштириш бўлими бошлиғи

1


Синов лабораториялари бошлиғи

1



Шартномалар билан ишлаш бўлими

2







Сертификатлаштириш бўлими муҳандис-эксперти


4



Муҳандис

6



          

Бошқарув ходимлари чекланган умумий сони - 18 штат бирлиги.

Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 28 ноябрдаги

948-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Путур етказмасдан назорат қилиш лабораторияси"

Давлат унитар корхонаси

ТУЗИЛМАСИ







Директор























Лаборатория бошлиғи

Кадрлар бўйича катта инспектор

1

Бош бухгалтер


1






Эксперт

2

































Муҳандис

1























         

Бошқарув ходимлари чекланган умумий сони - 7 штат бирлиги.

Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 28 ноябрдаги

948-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 2 мартдаги 101-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 21-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 22 январдаги 28-сон қарорига илованинг 8-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 1-сон, 3-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 27-модда) илованинг 33-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони) 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, 79-модда) 1-илованинг 58-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг ""Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 9-сон, 82-модда) 2-илованинг 3-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 4 декабрь














































Время: 0.1880
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск