Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.11.2017 й. 948-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 28 ноябрдаги

948-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк

ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат

қилиш давлат инспекцияси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг (кейинги ўринларда "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, фаолияти ва ҳисоботини ташкил этиш тартибини, шунингдек, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси раҳбарларининг функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.


2. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси темир йўл маъмуриятининг функцияларини бажарувчи ҳамда давлат, хўжалик бошқаруви органлари ва темир йўл транспорти соҳасида фаолият юритувчи бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда темир йўл транспорти корхона ва ташкилотлари деб аталади) томонидан темир йўл транспорти соҳасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид белгиланган қоидалар ва нормаларга риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширувчи, шунингдек, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ташкилотлари ва корхоналарида қозонхона объектлари ва кўтариш иншоотларидан хавфсиз фойдаланишни назорат қилувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.


3. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) бўйсунади.


4. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Темир йўл транспортини монополиядан чиқариш ва акциялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 2 мартдаги ПФ-2815-сон Фармонига ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3221 сон қарорига мувофиқ амалга оширади.


5. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


6. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


7. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ва унинг тузилмасига кирувчи ташкилотлар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ғазна ҳисобрақамларига, банк ҳисобрақамларига, шу жумладан чет эл валютасидаги ҳисобрақамларига эга бўлади.

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиаллари юридик шахс ҳисобланмайди.


8. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ - Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, қисқартирилган - "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси;

б) инглиз тилида:

тўлиқ - The State Inspection of the Republic of Uzbekistan for the supervision of the safety of railway transportation, қисқартирилган - Uzstaterailwaysupervision;

в) рус тилида:

тўлиқ - Государственная инспекция Республики Узбекистан по надзору за безопасностью железнодорожных перевозок, қисқартирилган - Узгосжелдорнадзор.



2-БОБ. "ЎЗДАВТЕМИРЙЎЛНАЗОРАТ"

ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ ТУЗИЛМАСИ


9. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси тизимига қуйидагилар киради:

марказий аппарати;

Тошкент, Фарғона, Бухоро, Оролбўйи ва Қашқадарё ҳудудий филиаллари;

Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларининг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш маркази;

"Темир йўл маҳсулотларини сертификатлаштириш маркази" давлат унитар корхонаси;

"Путур етказмасдан назорат қилиш лабораторияси" давлат унитар корхонаси.



3-БОБ. "ЎЗДАВТЕМИРЙЎЛНАЗОРАТ"

ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


1-§. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг

вазифалари ва функциялари


10. Қуйидагилар "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги таъминланиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;

темир йўл транспортида фойдаланиладиган маҳсулотларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш, шунингдек, уларни сертификатлашни ташкил этиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини назорат қилиш,;

ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахслар ходимларининг тизимли равишда малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;

темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни амалга ошириш ва халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифода этиш;


11. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) Ўзбекистон Республикаси Темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш юзасидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:

умумий фойдаланишдаги темир йўл транспортида ташишлар ва темир йўл транспорти соҳасида фаолият юритадиган юридик шахсларнинг кириш йўлларида (кейинги ўринларда темир йўл кириш йўллари деб аталади) хавфсизлигини таъминлаши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;

темир йўл транспортлари ташкилотлари ва корхоналари томонидан темир йўл транспортида ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланувчи таркибни, темир йўл транспортининг техник воситаларини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда норматив ҳужжатлар талаблари бажарилишини назорат қилиш;

темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотлари томонидан темир йўлларда поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга ва темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлайдиган техник воситаларнинг ишончлилигини оширишга қаратилган комплекс профилактика чора-тадбирлари белгиланган муддатларда бажарилиши юзасидан давлат назоратини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ички ва халқаро йўлларда темир йўл транспортида юк ва йўловчиларни ташиш фаолиятини лицензиялаш, шунингдек, лицензиатларнинг лицензия талаблари ва шартларига риоя этишини назорат қилиш;

объектлар, маҳсулотлар ва технологияларнинг темир йўл транспорти соҳасида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан уларни доимий ёки вақтинча фойдаланишга қабул қилишда иштирок этиш;

объектлар, маҳсулотлар ва технологияларнинг темир йўл транспорти соҳасида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан уларни фойдаланишга қабул қилиш лойиҳалари ва ишларини экспертизадан ўтказиш ва улар бўйича хулосалар бериш;

локомотивлар, юк ҳамда изотермик вагонларнинг хизмат муддатини узайтириш мақсадида ишлаб чиқаришда техник ечимлардан фойдаланиш ҳуқуқини келишиш ва бунинг учун гувоҳнома бериш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юз берган фавқулодда ҳодисалар (авария, ҳалокат) юзасидан хизмат текширувларини белгиланган тартибда ташкил этиш ва ўтказилиш, шунингдек, бошқа давлатлар ҳудудида Ўзбекистон Республикаси йўловчи ташиш поездларининг фавқулодда ҳодисаларини текширишда белгиланган тартибда иштирок этиш;

поездлар ҳаракати хавфсизлиги талабларини бузиш ҳолатлари бўйича темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотлари томонидан олиб бориладиган хизмат текширувларининг тўғрилигини назорат қилиш (ҳалокатга учраш ва авариялар бундан мустасно);

темир йўл транспорти корхона ва ташкилотлари томонидан поездлар ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатларини ҳисобга олиш ва таҳлил этиш, шунингдек, темир йўл транспортида ташишлар хавфсизлиги ҳолати ҳақида уларни хабардор қилиш;

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ корхоналари ва ташкилотларида қозонхона объектлари, кўтариш иншоотлари ва ўлчаш тизимларини сақлаш, улардан хавфсиз фойдаланиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар ва норматив ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилиш;

темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотлари томонидан темир йўл транспортида ташишлар хавфсизлигини ошириш бўйича соҳага оид дастурларнинг амалга оширилишини назорат қилиш;

темир йўл транспортида ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланувчи таркибни, темир йўл транспортининг техник воситаларини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларининг бузилиши ва уларнинг сабаблари юзасидан расмий текширув ўтказиш таснифи ҳамда тартиби бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотларининг лавозимга янги тайинланган, шунингдек, поездлар ҳаракати хавфсизлиги бузилишига йўл қўйган раҳбарлари ва масъул ходимларини темир йўл транспортида ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланувчи таркибни, темир йўл транспортининг техник воситаларини сақлаш, уларга кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда норматив ҳужжатларни билиши бўйича аттестациядан ўтказишни ташкил этиш;

умумий фойдаланишдаги темир йўл транспортида поездлар ҳаракати хавфсизлигини техник ва технологик назорат қилишни таъминловчи "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ нинг таркибий бўлинмалари фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш;

темир йўл транспортида ташувчиларнинг йўловчилар ҳаёти, соғлиги ва (ёки) мол-мулкига зарар етказилганлиги учун ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган мажбуриятларни бажариши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;

назорат функцияларини амалга оширишда тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;

2) темир йўл транспортида фойдаланиладиган маҳсулотларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш, шунингдек, уларни сертификатлашни ташкил этиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини назорат қилиш соҳасида:

материаллар, деталлар, узеллар ва буюмларнинг сифати, техник ҳолати ҳамда қолган ресурслар тўғрисида маълумот олиш мақсадида уларнинг мувофиқлигини баҳолаш, параметрларини аниқлаш;

объектлар ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг талаб қилинадиган сифатини таъминлаш, ишончлилиги ва мустаҳкамлигини ошириш, улардан ишончли ва хавфсиз фойдаланишни таъминлаш мақсадида объект параметрларини ёки уларнинг айрим элементлари ҳамда узелларини путур етказмасдан назорат қилиш, мустақил экспертизадан, зарур синовлар ва ўлчашлардан ўтказиш;

темир йўл транспортида фойдаланиладиган ва тайёрловчи томонидан кейинчалик сертификатлаш учун буюртма берилган маҳсулотларнинг хавфсизлик ва сифат кўрсаткичларини техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ўрганиш ва баҳолаш;

республикада ишлаб чиқариладиган ва фойдаланиладиган темир йўл маҳсулотларининг синов базасини ва сертификатлашни ривожлантириш чораларини кўриш ва шу асосда мувофиқликни баҳолаш натижаларининг давлатлараро даражада эътироф этилишига эришиш;

ҳаракатланувчи таркибни ва темир йўл транспортининг техник воситаларини сертификатлаш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

темир йўл транспорти воситаларини ишлаб чиқарувчи, қурувчи ва ишлатувчи корхоналар ва ташкилотлар фаолиятини уларда поездларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш бўйича техник текширишни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда уларга белгиланган тартибда мувофиқлик сертификатини бериш;

3) ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахслар ходимларининг тизимли равишда малакасини ошириш ва уларни қайта соҳасида:

темир йўл транспорти соҳасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича кадрларни профессионал даражада қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш борасида давлат сиёсатини амалга ошириш;

ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахслар темир йўл транспорти ходимларининг малакасини белгиланган тартибда мунтазам ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш ҳамда ўтказиш;

4) темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни амалга ошириш ва халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифода этиш соҳасида:

халқаро ташкилотлар, бошқа давлатларнинг тегишли назорат идоралари билан "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг ваколатига тааллуқли масалалар бўйича алоқаларни белгиланган тартибда амалга ошириш;

темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташишда хавфсизликни таъминлаш, норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, темир йўллардан техник фойдаланиш, темир йўл ҳалокатлари ва ҳодисаларини текшириш масалалари бўйича халқаро ташкилотлар ишида, конференциялар ва семинарларда иштирок этиш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек, ўзига қарашли ҳудудий филиаллар ва ташкилотлар орқали амалга оширади.



2-§. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси марказий

аппаратининг вазифалари ва функциялари


12. Қуйидагилар "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси марказий аппаратининг асосий вазифалари ва функциялари ҳисобланади:

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан биргаликда "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясига юкланган вазифалар ва функцияларни самарали амалга ошириш;

темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташишда хавфсизликни таъминлаш соҳасида хорижий давлатлар тажрибасини ўрганишни ташкил этиш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг юқори турувчи ва бошқа давлат органлари ҳамда ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

тасарруфидаги ташкилотларни ривожлантиришга кўмаклашиш, уларни ривожлантириш истиқболларини белгилаш;

темир йўл транспортида рухсат бериш тартиботларини амалга ошириш;

темир йўл транспортида ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланувчи таркибни, темир йўл транспортининг техник воситаларини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва бажарилишини назорат қилиш;

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ корхоналари ва ташкилотларида қозонхона объектлари ва кўтариш иншоотларидан хавфсиз фойдаланишни назорат қилиш;

темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни амалга ошириш ва халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифода этиш.


13. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси марказий аппарати ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайди;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари, ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларининг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

ўз ваколатлари доирасида "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи ва унинг ўринбосари буйруқлари ва фармойишларини бажаради;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига киритиладиган ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ва уларнинг иқтисодий, молиявий ҳамда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил қилади;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиаллари, идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси фаолиятининг ҳуқуқий таъминотини, шу жумладан қонун ижодкорлигини ташкил қилади;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси раҳбарияти учун бошқарув қарорларини қабул қилиш мақсадида темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш масалалари юзасидан темир йўл тармоғини ривожлантириш тенденциялари тўғрисидаги ахборотларни тўплайди, умумлаштиради ва таҳлил қилади;

тадбиркорлик субъектларига "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси томонидан амалга ошириладиган рухсат этиш тартиб-тамойилларидан ўтиш масалалари бўйича ахборот, услубий, ташкилий ва маслаҳат ёрдами кўрсатади;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ваколатига кирадиган оператив, ташкилий, кадрлар масалалари, молиявий, ишлаб чиқариш-хўжалик ва бошқа масалаларни ҳал этади;

темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотларида уларнинг темир йўл транспортида ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланувчи таркибни, темир йўл транспортининг техник воситаларини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда норматив ҳужжатлар талабларини бажаришини белгиланган тартибда текширади;

темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотлари томонидан темир йўлда ташишлар хавфсизлик даражасини ва темир йўл транспортининг техник воситалари ишончлилигини оширишга қаратилган комплекс профилактика чора-тадбирлари белгиланган муддатларда бажарилиши юзасидан давлат назоратини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

тадбиркорлик субъектларининг буюртманомаларига мувофиқ объектлар, маҳсулотлар ва технологияларнинг темир йўл транспорти соҳасида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан уларни доимий ёки вақтинча фойдаланишга қабул қилишда иштирок этади;

ички ва халқаро йўлларда темир йўл транспортида йўловчилар ва юкларни ташиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар беради ва берилган лицензиялар реестрини юритади, жойларга бориб лицензия талаблари ва шартларининг лицензиатлар томонидан бажарилишини назорат қилади;

объектлар, маҳсулотлар ва технологияларнинг темир йўл транспорти соҳасида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан уларни фойдаланишга қабул қилиш лойиҳалари ва ишларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказади ҳамда ва улар бўйича хулосалар беради;

локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат муддатини узайтириш бўйича техник ечимлардан ишлаб чиқаришда фойдаланишни келишишни белгиланган тартибда таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юз берган фавқулодда ҳодисалар (авария, ҳалокат) юзасидан хизмат текширувларини белгиланган тартибда ташкил этади ва ўтказади, шунингдек, бошқа давлатлар ҳудудида Ўзбекистон Республикаси йўловчи ташиш поездларининг фавқулодда ҳодисаларини текширишда белгиланган тартибда иштирок этади;

поездлар ҳаракати хавфсизлиги талабларини бузиш ҳолатлари бўйича темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотлари томонидан олиб бориладиган хизмат текширувларининг тўғрилигини назорат қилади (ҳалокатга учраш ва авариялар бундан мустасно);

темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотлари томонидан поездлар ҳаракати хавфсизлиги талаблари бузилишини ҳисобга олади ва таҳлил қилади;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси раҳбариятига умумий фойдаланишдаги темир йўл транспортида ташишлар хавфсизлигини таъминлаш ҳолати тўғрисида ахборот беради;

умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти ва кириш темир йўлларида ташишлар хавфсизлигини таъминлаш ҳолати тўғрисидаги статистика маълумотлари ва бошқа ахборот материалларини тўплайди ва таҳлил қилади;

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ корхоналари ва ташкилотларида қозонхона объектлари, кўтариш иншоотлари ва ўлчаш тизимларини сақлаш, улардан хавфсиз фойдаланиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар бажарилишини назорат қилади;

умумий фойдаланишдаги темир йўл транспортида ва кириш темир йўлларида ташишлар хавфсизлигини таъминлаш даражасини ошириш бўйича соҳага оид давлат мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

темир йўл транспортида ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланувчи таркибни, темир йўл транспортининг техник воситаларини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқади;

темир йўл транспортида ташишлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифларини ишлаб чиқади ва "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси раҳбариятига киритади;

темир йўл транспорти бошқармалари, марказлари, корхоналари ва ташкилотларининг лавозимга янги тайинланган, шунингдек, поездлар ҳаракати хавфсизлиги бузилишига йўл қўйган раҳбарлари ва масъул ходимларини темир йўл транспортида ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланувчи таркибни, темир йўл транспортининг техник воситаларини сақлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда норматив ҳужжатларни билиши бўйича белгиланган тартибда аттестациядан ўтказади;

темир йўл транспортида ташувчиларнинг йўловчилар ҳаёти, соғлиги ва (ёки) мол-мулкига зарар етказилганлиги учун ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган мажбуриятларни бажаришини белгиланган тартибда назорат қилади;

темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, норматив-ҳуқуқий баъзани такомиллаштириш, темир йўллардан техник фойдаланиш, темир йўл ҳалокатлари ва ҳодисаларини текшириш бўйича халқаро ташкилотлар ишида, конференциялар ва семинарларда иштирок этади;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича идоралараро кенгашлар, комиссиялар, ишчи гуруҳлар ишида иштирок этади;

темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича йиғилишлар, семинарлар ташкил этади ва ўтказади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини таъминлайди.



3-§. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ҳудудий

филиалларининг вазифалари ва функциялари


14. Қуйидагилар "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ҳудудий филиалларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этади;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар органлари ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари раҳбарлик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш секторлари (кейинги ўринларда ижтимоий-иқтисодий ривожлаништириш секторлари деб аталади) билан ҳамкорлик қилади;

тегишли ҳудудда темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланувчи таркибни, темир йўл транспортининг техник воситаларини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатларнинг бажарилишини белгиланган тартибда назорат қилади;

темир йўл транспортида ташишлар хавфсизлигини таъминлаш ва темир йўл транспортида фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этади;

тегишли ҳудудда темир йўл транспорти объектлари ва технологияларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги бўйича доимий ёки вақтинча фойдаланишга қабул қилишда иштирок этади;

тегишли ҳудудда темир йўл транспорти линия корхоналари ва ташкилотларининг масъул ходимларини темир йўлда ташишларни хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланувчи таркибни, темир йўл транспортининг техник воситаларини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланишни билиши бўйича белгиланган тартибда аттестациядан ўтказади.


15. Ҳудудий филиаллар ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотларида ҳаракатланувчи таркиб паркини ва техник воситаларни янгилаш дастурларини ишлаб чиқишга кўмаклашади;

тегишли ҳудудда темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотлари томонидан темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланувчи таркибни, темир йўл транспортининг техник воситаларини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатларнинг талабларини бажарилиши бўйича текширувларни белгиланган тартибда амалга оширади;

тегишли ҳудудда темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотлари томонидан темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлашга ва техник воситалар ишончлилигини оширишга қаратилган темир йўл транспорти ташкилий-техник ҳамда профилактика тадбирлари ишлаб чиқилиши ва ўтказилишини назорат қилиш;

тегишли ҳудудда лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини белгиланган тартибда назорат қилади;

тегишли ҳудудда юридик шахслар аризаларига биноан объектлар ва технологияларнинг темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланувчи таркибни, темир йўл транспортининг техник воситаларини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлиги юзасидан уларни фойдаланишга қабул қилишда иштирок этади;

тегишли ҳудудда умумий фойдаланишдаги темир йўл транспортининг линия корхоналари ва ташкилотлари ҳамда юридик шахсларнинг кириш йўллари ходимларини темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланувчи таркибни, темир йўл транспортининг техник воситаларини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланишни билиши бўйича белгиланган тартибда аттестациядан ўтказади;

тегишли ҳудудда фавқулодда темир йўл ҳодисалари (авария, ҳалокат) ва поездлар ҳаракати хавфсизлиги таъминланишини бузиш ҳолатлари юзасидан хизмат текширувларини ўтказишда белгиланган тартибда иштирок этади;

тегишли ҳудудда поездлар ҳаракати хавфсизлиги таъминланишини бузиш ҳолатларини таснифлаш тўғрилигини ва ушбу ҳолатлар бўйича расмий текширув ўтказилишини назорат қилади, шунингдек, ушбу текширишлар материалларининг "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси марказий аппаратига ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди;

тегишли ҳудудда темир йўл транспорти корхона ва ташкилотлари томонидан поездлар ҳаракати хавфсизлиги талаблари бузилишини ҳисобга олади ва таҳлил қилади ҳамда ҳисоботларнинг "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси марказий аппаратига ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди;

ўз ваколатлари доирасида "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи ва унинг ўринбосарининг буйруқлари ва фармойишларини бажаради;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда иштирок этади.



4-БOБ. "ЎЗДАВТЕМИРЙЎЛНАЗОРАТ" ИНСПЕКЦИЯСИ

ВA УНИНГ БЎЛИНМАЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВA МAЖБУРИЯТЛAРИ


1-§. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг

ҳуқуқ вa мaжбуриятлaри


16. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ўзига юкланган вaзифa вa функцияларни бaжaриш учун қуйидaги ҳуқуқлaргa эгa:

Вaзирлaр Мaҳкaмacигa ёки Ўзбeкиcтoн Рecпубликacи Прeзидeнти Дeвoнига нoрмaтив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдeк, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясигa юкланган вaзифaлар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бошқа ҳужжaтлaрни белгиланган тартибда киритиш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ваколатига кирадиган мacaлaлaрда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, мaҳaллий ижрo этувчи ҳокимият oргaнлaри фаолиятини бeлгилaнгaн тaртибдa мувoфиқлaштириш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ваколатига кирадиган мacaлaлaрни ҳaл этиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, мaҳaллий ижрo этувчи ҳокимият oргaнлaридан зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ваколатига кирадиган масалалар бўйича дaвлaт cтaтиcтикa oргaнлaридaн зарур cтaтиcтика ахборотини бепул олиш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ва унинг идоравий мансуб тузилмаларининг давлат мулкини ўз ташкилий тузилмаси доирасида бир бўлинмадан иккинчисига белгиланган тартибда бериш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси, унинг ҳудудий филиaллaри ва идоравий мансуб тaшкилoтлaри xoдимлaрини уларнинг тeгишли coҳaдaги фaoлияти acocий кўрcaтичлaрини бажариши ҳиcoбгa oлгaн ҳoлдa, моддий рағбатлантириш тaртиби, миқдорлари вa шaртлaрини белгилаш;

Вaзирлaр Мaҳкaмacи, дaвлaт ва хўжалик бошқаруви oргaнлaри ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ваколатлари дoирacига кирадиган масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини тайёрлашда белгиланган тартибда иштирок этиш, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ваколатига кирадиган масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ваколатига тааллуқли масалалар бўйича Ўзбeкиcтoн Рecпубликacи мaнфaaтлaрини хaлқaрo даражада белгиланган тартибда ифoдa этиш;

тeмир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотлари объектларига белгиланган тартибда бориб, уларнинг темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланувви таркибни, темир йўл транспортининг техник воситаларини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда норматив ҳужжатлар талабларига риоя этишини назорат қилиш;

темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланувчи таркибни, темир йўл транспортининг техник воситаларини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда норматив ҳужжатлар талаблари бузилиши бўйича аниқланган ҳолатларни белгиланган муддатда бартараф этиш тўғрисида "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ваколатига кирадиган масалалар бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш ва бу борада кўрилаётган чоралар ҳақида ахборот бериш муддатини белгилаш;

ўз ваколатлари доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, зарур ҳолатларда давлат бошқаруви бошқа органлари билан биргаликда белгиланган тартибда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар қабул қилиш;

тeмир йўл трaнcпoрти coҳacидa ҳаракатланувчи таркиб ва бошқа техник воситаларни яратиш (қуриш), синаб кўриш, oммaвий ишлaб чиқaриш ва фойдаланишга қабул қилишдa иштирoк этиш;

тeмир йўл трaнcпoрти coҳacидa фаолият кўрсатадиган жиcмoний вa юридик шaxcлaргa "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг идоравий мансуб ташкилотлари орқали сертификатлаш, путур етказмасдан назорат қилиш, ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш хизматларини шартнома асосида кўрсатиш;

ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш учун малакали ўқитувчиларни шартнома асосида қонунчиликда белгиланган тартибда жалб этиш;

зарурат бўлганда, ўзининг тeмир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимларини жойига бориб ўқитиш;

лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларини бажариш имкониятини, шунингдек, рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни беришда объектлар, маҳсулотлар ва технологияларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини жойига борган ҳолда ўрганиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, темир йўл транспорти корхоналари ҳамда ташкилотларидан ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланувчи таркибни, темир йўл транспортининг техник воситаларини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар талабларини бузадиган шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўриш;

темир йўл транспортининг техник воситаларидан фойдаланишни ва бу борадаги ишларни бажаришни белгиланган тартибда тўхтатиш, носозлиги сабабли одамлар ҳаёти ва соғлигига, ташишлар хавфсизлигига хавф туғдирадиган поездларнинг ўтиш жойлари, станциялар ҳамда кириш йўлларида ҳаракатланишини тўхтатиш ёки ҳаракатланиш тезлигини чеклаш тўғрисида кўрсатмалар бериш;

сифатсиз таъмирлангани учун локомотивлар, ҳаракатланувчи мотор ва вагонлар таркибини, йўллар ва бир изни бошқа изга ўтказиш стрелкаларини, сигнализация ва алоқа мосламалари, боғланиш тармоқларини таъмирлашдан чиқаришни ман этиш;

локомотивлар, вагонлар, йўллар, сигнал, алоқа ва электр таъминоти тизимлари, шунингдек, темир йўл транспортининг бошқа техник воситаларини комиссия кўригидан белгиланган тартиб бузилган ҳолда ўтказилгани учун уларнинг натижаларини бекор қилиш;

поездлар ҳаракати хавфсизлиги талаблари ҳамда темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланувчи таркибни, темир йўл транспортининг техник воситаларини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг бузилиш ҳолатлари юзасидан материалларни тегишли органларга белгиланган тартибда бериш;

темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотларининг малакали мутахассисларини фавқулодда ҳодисаларни хизмат текширувидан ўтказиш ва ушбу текширувлар билан боғлиқ масалалар бўйича экспертиза ҳамда техник маслаҳатлар ўтказишда иштирок этишга жалб қилиш;

транспорт, алоқа воситалари, хизмат бинолари ва хизмат вагонларидан эркин фойдаланиш, шунингдек, поездлар ҳаракати, юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш соҳасида фаолият юритиш ва текширувларни белгиланган тартибда ўтказиш билан боғлиқ бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ходимларини Ўзбекистон Республикаси бўйлаб сафарлар чоғида локомотивлар ва поездлар бригадалари таркибига текширувчилар сифатида киритиш.

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


17. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси қуйидaгилaр учун масъул:

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясигa юкланган вaзифaлaр ва функцияларни самарали aмaлгa oшириш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси фaoлияти билaн бoғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси қабул қиладиган қaрoрлaрнинг сифати, якуний натижалари ва амалга ошириш оқибатлари учун;

тeмир йўлда ташишлар xaвфcизлигини тaъминлaш coҳacидa тeмир йўл тармоғини ривожлантириш, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича дacтурлaр, тадбирлар режаси, "йўл xaритaлaри" вa бoшқa дacтурий ҳужжaтлaрни caмaрaли aмaлгa oшириш;

фуқaрoлaр вa тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний мaнфaaтлaрига риоя этилиши ҳамда уларни ҳимoя қилишни тaъминлaш.



2-§. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси мaркaзий

aппaрaтининг ҳуқуқ вa мaжбуриятлaри


18. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг мaркaзий aппaрaти ўзигa юкланган вaзифaлар вa функциялaрни aмaлгa oшириш учун қуйидaги ҳуқуқларга эга:

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиaллaри вa идоравий мансуб ташкилотларидан мacaлалaрни ишлаб чиқиш ва тaҳлил этиш учун зарур материаллар ҳамда маълумотларни, шунингдек, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси мaркaзий aппaрaти кўриб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини сўрпаш ва олиш;

зарур бўлганда, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва тaҳлилий мaтeриaллaрни, шунингдек, нoрмaтив-ҳуқуқий ҳужжaтлaр ҳамда бошқа ҳужжатларни лойиҳаларини тайёрлаш учун "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиaллaри рaҳбaрлaри вa вакилларини белгиланган тартибда жалб қилиш, ушбу мақсадда экcперт ҳамда ишчи гуруҳлaрини тaшкил этиш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси вaкoлaтига кирадиган соҳалардаги муҳим муаммоларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар ташкил этиш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиaллaри вa идоравий мансуб ташкилотларидан уларга киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини қайта ишлаб чиқишни талаб қилиш, зарур бўлганда, қайтариб бериш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиaллaри вa идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиaллaри вa идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларига зудлик билан ҳал этишни талаб этадиган ва "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясига юкланган вaзифaлар вa функциялaрни бажариш билaн бoғлиқ масалалар юзасидан белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиaллaри вa идоравий мансуб ташкилотларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбeкиcтoн Рecпубликacи Прeзидeнтининг вa Вaзирлaр Мaҳкaмacи топшириқлари, шунингдек, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ҳамда унинг раҳбариятининг ҳужжатлари ва топшириқларини бажариши юзасидан фаолиятини белгиланган тартибда тeкшириш вa ўргaниш;

ўз ваколати доирасида юридик вa жиcмoний шaxcлaр тoмoнидaн бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларни қoнун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериш;

темир йўл транспортининг техник воситаларидан фойдаланишни ва бу борадаги ишларни бажаришни белгиланган тартибда тўхтатиш, носозлиги сабабли одамлар ҳаёти ва соғлигига, ташишлар хавфсизлигига хавф туғдирадиган поездларнинг ўтиш жойлари, станциялар ҳамда кириш йўлларида ҳаракатланишини тўхтатиш ёки ҳаракатланиш тезлигини чеклаш тўғрисида кўрсатмалар бериш;

сифатсиз таъмирлангани учун локомотивлар, ҳаракатланувчи мотор ва вагонлар таркибини, йўллар ва бир изни бошқа изга ўтказиш стрелкаларини, сигнализация ва алоқа мосламалари, боғланиш тармоқларини таъмирлашдан чиқаришни ман этиш;

локомотивлар, вагонлар, йўллар, сигнал, алоқа ва электр таъминоти тизимлари, шунингдек, темир йўл транспортининг бошқа техник воситаларини комиссия кўригидан белгиланган тартиб бузилган ҳолда ўтказилгани учун уларнинг натижаларини бекор қилиш;

Ўзбекистон Республикаси бўйлаб сафарлар чоғида локомотивлар ва поездлар бригадалари таркибида иштирок этиш.

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг марказий аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


19. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг мaркaзий aппaрaти қуйидaгилaргa мaсъул:

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг марказий аппарати тузилмавий бўлинмалари, ҳудудий филиaллaри вa идоравий мансуб ташкилотлари билан биргаликда "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясига юкланган вазифалар ҳамда функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг марказий аппарати тузилмавий бўлинмаларининг "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш ишларини ташкил қилиш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси қабул қиладиган қaрoрлaрнинг сифатли тайёрланиши ҳамда экспертизадан ўтказилиши;

марказий аппарат тузилмавий бўлинмалари, ҳудудий филиаллар вa идоравий мансуб ташкилотлар томонидан тeмир йўлда ташишлар xaвфcизлигини тaъминлaш coҳacидa тeмир йўл тармоғини ривожлантириш, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича дacтурлaр, тадбирлар режалари, "йўл xaритaлaри" вa бoшқa дacтурий ҳужжaтлaр амалга оширилишини ташкил этиш;

фуқaрoлaр вa тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний мaнфaaтлaрига риоя этилиши ҳамда уларни ҳимoя қилишни тaъминлaш.



3-§. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ҳудудий

филиалларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


20. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиаллари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан уларнинг ваколатларига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун зарур маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ваколатига кирадиган муҳим муаммоларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашларда ҳудудий даражада иштирок этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;

ўз ваколати доирасида юридик вa жиcмoний шaxcлaр тoмoнидaн бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларни қoнун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериш;

темир йўл транспортининг техник воситаларидан фойдаланишни ва бу борадаги ишларни бажаришни белгиланган тартибда тўхтатиш, носозлиги сабабли одамлар ҳаёти ва соғлигига, ташишлар хавфсизлигига хавф туғдирадиган поездларнинг ўтиш жойлари, станциялар ҳамда кириш йўлларида ҳаракатланишини тўхтатиш ёки ҳаракатланиш тезлигини чеклаш тўғрисида кўрсатмалар бериш;

сифатсиз таъмирлангани учун локомотивлар, ҳаракатланувчи мотор ва вагонлар таркибини, йўллар ва бир изни бошқа изга ўтказиш стрелкаларини, сигнализация ва алоқа мосламалари, боғланиш тармоқларини таъмирлашдан чиқаришни ман этиш;

локомотивлар, вагонлар, йўллар, сигнал, алоқа ва электр таъминоти тизимлари, шунингдек, темир йўл транспортининг бошқа техник воситаларини комиссия кўригидан белгиланган тартиб бузилган ҳолда ўтказилгани учун уларнинг натижаларини бекор қилиш;

Ўзбекистон Республикаси бўйлаб сафарлар чоғида локомотивлар ва поездлар бригадалари таркибида иштирок этиш.

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиаллари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


21. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиаллари қуйидагиларга масъул:

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясига юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

уларнинг фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси томонидан киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларининг, шунингдек, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиаллари қабул қиладиган қарорларниннг сифати, якуний натижалари ва амалга ошириш оқибатлари;

тегишли ҳудудда темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасида темир йўл тармоғини ривожлантириш бўйича ҳудудда аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш асосида таклифлар тайёрлаш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тeмир йўлда ташишлар xaвфcизлигини тaъминлaш coҳacидa тeмир йўл тармоғини ривожлантириш, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича дacтурлaр, тадбирлар режалари, "йўл xaритaлaри" вa бoшқa дacтурий ҳужжaтлaрнинг сифатли амалга оширилиши;

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилиши ва ҳимоя қилинишини таъминлаш.



5-БОБ. "ЎЗДАВТЕМИРЙЎЛНАЗОРАТ" ИНСПЕКЦИЯСИ

РАҲБАРЛАРИНИНГ АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ

МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


22. Қуйидагилар "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясига умумий раҳбарликни амалга ошириш, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясига Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланган "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирларнинг бажарилишини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ва унинг таркибий бўлинмалари, ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси соҳасига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони хизматлари ва Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда қатнашиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини бажариш;

ўз ўринбосарининг, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси фаолияти алоҳида участкаларига раҳбарлик юзасидан ўз ўринбосарининг ва бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини, шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг ва ўз ўринбосари ишларининг ҳар чораклик режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг таъсирчан тизимини яратиш, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан ўзига қарашли ташкилотлар, таркибий бўлинмалар ва ҳудудий филиаллар раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси марказий аппарати ва ҳудудий филиаллари раҳбарлари ва ходимларини, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини қонунчиликда белгиланган тартибда лавозимга тайиинлаш ва лавозимдан озод қилиш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг кадрлар захирасини шакллантириш;

бўш лавозимларга тавсия этилган, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ва Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган, шунингдек, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясида ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг касбий маҳорати, лаёқати, амалий тажрибаси, ишбилармонлик ва маънавий-ахлоқий сифатлари юқори даражасининг кафолатланганлигини таъминлаш;

фаолият масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини, уларнинг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламенти (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси Регламенти деб аталади) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Девони Регламенти (кейинги ўринларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Регламенти деб аталади) талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти аппаратида ишлаб чиқилишида, Вазирлар Маҳкамаси Раҳбариятида ҳимоя қилинишида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонида кўриб чиқилишида қатнашиш;

"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолияти Намунавий регламентига мувофиқ "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг қонун лойиҳаларини тайёрлаш бўйича фаолиятини ташкил этиш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарурат бўлганда, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли қарорлар қабул қилиш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясига тақдим этилган таклифларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқишни таъминлаш, уларнинг молиявий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа экспертизаларини ўтказиш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси Регламентида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Регламентида белгиланган муддатларда келишиш (уларга виза қўйиш);

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг чет эл мамлакатларига чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарорига ҳамда "Мансабдор шахсларнинг чет эл хизмат сафарларида бўлиши самарадорлиги ва Ўзбекистон Республикасига чет эл делегацияларининг ташрифини ташкил қилиш учун шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарори талабларига тўлиқ мувофиқ равишда "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини ўтказиш ва ташкил этиш, хизмат сафарларининг асослилиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, ажратиладиган хизмат сафарлари харажатлари маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

ўз ўринбосарининг ҳамда таркибий бўлинмалар, ҳудудий филиаллар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда таҳлил қилиш, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси масъул ходимларини рағбатлантириш, уларни интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, ўз ўринбосарини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан унинг келгусида ўз лавозимида қолишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш тизимли чораларини амалга ошириш тўғрисида таклифлар киритиш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси, унинг идоравий мансуб ташкилотлари ва ҳудудий филиаллари ходимларининг Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари (кейинги ўринларда "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари деб аталади) талабларига "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ходимлари ва идоравий мансуб ташкилотлар ҳамда ҳудудий филиаллари ходимларининг риоя этишини таъминлаш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси тизимида коррупция ва бошқа қонун бузилишларининг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқлар ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг содир бўлиши сабаблари ва шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси, унинг таркибий бўлинмалари, ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотлар ишларини ташкил қилишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;

"Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширишда "ягона дарча" тамойилини жорий этиш ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш йўли билан давлат хизматлари кўрсатиш самарадорлиги, сифати ва қулайлигини ошириш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ишларини самарали ташкил этиш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини жойига борган ҳолда қабул қилиш йўли билан шахсий қабулларни тизимли амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан ўзаро ҳамкорликни самарали ташкил этиш, уларнинг фаолиятида "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ходимларининг фаол иштирокини йўлга қўйиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушадиган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг ўз вақтида ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сирларига тааллуқли ва махфий ахборотлар билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя этиш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг молия-хўжалик фаолиятини режалаштириш ва ташкил этиш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари, ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотлар тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда тасдиқлаш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг штат жадвалини, шунингдек, харажатлари сметасини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлаш;

белгиланган умумий штатлар доирасида "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси тузилмасига белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритиш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси тузилмасига кирадиган ташкилотлар, унинг ҳудудий филиаллари мансабдор шахслари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқариш, шунингдек, уларнинг бажарилишини белгиланган тартибда назорат қилиш;

давлат органларида ва бошқа ташкилотларда, шунингдек, давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар вакиллари иштирокида ўтказиладиган расмий тадбирларда "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси номидан вакиллик қилиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.


23. Қуйидагилар "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи ўринбосарининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи вақтинчалик бўлмаган ҳолатларда унинг вазифаларини тегишли буйруқ асосида бажариш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси таркибий бўлинмалари мутасаддилик қиладиган фаолиятни мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва унга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланган "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирларнинг бажарилишини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларнинг прогноз кўрсаткичларга эришишини сўзсиз таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарлари ҳисоботларини тизимли равишда эшитиш ва уларнинг қайд этилган кўрсаткичларга эришилиши юзасидан шахсий жавобгарлигини ошириш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ҳар чораклик режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқларининг ижросини, мутасаддилик қилинадиган "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси таркибий бўлинмаларида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалий чора-тадбирларнинг амалга оширилишини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси қарорларининг, инспекция бошлиғи буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғига таклифлар тақдим этиш, уларнинг касбий маҳорати, лаёқати, амалий тажрибаси, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий сифатларининг юқори даражаси кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва уларга виза қўйиш, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи томонидан имзолаш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси Регламенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи топшириғи бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилишида қатнашиш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясига тақдим этилган таклифларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни молиявий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа жиҳатдан пухта экспертизадан ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг чет эл мамлакатларига чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарорига ҳамда "Мансабдор шахсларнинг чет эл хизмат сафарларида бўлиши самарадорлиги ва Ўзбекистон Республикасига чет эл делегацияларининг ташрифини ташкил қилиш учун шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарори талабларига тўлиқ мувофиқ равишда "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини ўтказиш ва ташкил этиш, хизмат сафарларининг асослилиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, ажратиладиган хизмат сафарлари харажатлари маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

ўз ўринбосарининг ҳамда таркибий бўлинмалар, ҳудудий филиаллар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда таҳлил қилиш, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

фаолият соҳасига тааллуқли масалалар бўйича "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чоралар кўриш, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғига киритиш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимида бундан кейин қолишининг мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш, уларнинг ўз функционал вазифаларини бажариш юзасидан шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чоралар кўриш бўйича "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғига таклифлар киритиш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, мазкур қоидаларга мутасаддилик қилинаётган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан риоя этилишини таъминлаш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси тизимида коррупциянинг ва бошқа қонун бузилишларининг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқлар ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг содир бўлиши сабаблари ва шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғига давлат хизматлари самарадорлиги, сифатини ва қулайлигини ошириш бўйича таклифлар киритиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни самарали ташкил этиш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини жойига борган ҳолда қабул қилиш йўли билан шахсий қабулларни тизимли амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан ўзаро ҳамкорликни самарали ташкил этиш, уларнинг фаолиятида "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ходимларининг фаол иштирокини йўлга қўйиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушадиган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг ўз вақтида ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сирларига тааллуқли ва махфий ахборотлар билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя этиш.


24. Қуйидагилар "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ҳудудий филиаллари фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;

таркибий бўлинмалар ва ҳудудий филиаллар томонидан мазкур кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи ўринбосарига киритиш, прогноз кўрсаткичлар бажарилишини тизимли таҳлил қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг таъсирчан тизимини яратиш, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан ўзига қарашли ташкилотларнинг, таркибий бўлинмалар ва ҳудудий филиаллар раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси қарорларининг, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи ва унинг ўринбосари буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмалар ишларининг ҳар чораклик режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмаларга юкланган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;

таркибий бўлинмалар фаолияти масалалари бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси раҳбариятига киритиш;

таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи ўринбосарига таклифлар киритиш, уларнинг касбий маҳорати, лаёқати, амалий тажрибаси, ишбилармонлик ва маънавий-ахлоқий сифатларнинг юқори даражадалигининг кафолатлилигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва уларга виза қўйиш, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи томонидан имзолаш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси Регламенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи топшириғи бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилишида қатнашиш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясига тақдим этилган таклифларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни молиявий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа жиҳатдан пухта экспертизадан ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг чет эл мамлакатларига чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарорига ҳамда "Мансабдор шахсларнинг чет эл хизмат сафарларида бўлиши самарадорлиги ва Ўзбекистон Республикасига чет эл делегацияларининг ташрифини ташкил қилиш учун шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ равишда "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини ўтказиш ва ташкил этиш, хизмат сафарларининг асослилиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, ажратиладиган хизмат сафарлари харажатлари маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмалар фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, таркибий бўлинмалар ходимлари томонидан мазкур қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупциянинг ва бошқа қоида бузилишларининг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, қонунларни қўллаш амалиётини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг содир бўлиши сабаблари ва шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

давлат хизматлари кўрсатиш самарадорлиги, сифати ва қулайлигини ошириш бўйича "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғига таклифлар киритиш;

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини жойига борган ҳолда қабул қилиш йўли билан шахсий қабулларни тизимли амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан ўзаро ҳамкорликни самарали ташкил этиш, уларнинг фаолиятида "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ходимларининг фаол иштирокини йўлга қўйиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушадиган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг ўз вақтида ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сирларига тааллуқли ва махфий ахборотлар билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя этиш;


25. Қуйидагилар "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарори ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ҳужжатлари билан ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлаш бўйича таъсирчан чораларни ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг таъсирчан тизимини яратиш, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан ўзига қарашли ташкилотларнинг, таркибий бўлинмалар ва ҳудудий филиаллар раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси қарорларининг, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари буйруқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш шуъбалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

ҳудудий филиаллар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг мансабдор шахслари ваколатларини, уларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотларда кадрларни танлаш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шароитлар яратиш, кадрлар захирасини шакллантириш;

вакант лавозимларга тавсия этилган кадрларнинг касбий маҳорати, лаёқати, амалий тажрибаси, ишбилармонлик ва маънавий-ахлоқий сифатларининг юқори даражаси кафолатланганлигини таъминлаш;

ҳудудий филиаллар ва идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари томонидан "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишини таъминлаш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ ҳудудий филиаллар ва идоравий мансуб ташкилотларда коррупциянинг ва бошқа қонун бузилишларининг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқларнинг амалиётда қўлланиши ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан ушбу ҳодисаларнинг содир бўлиши сабаблари ва шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини тизимли таҳлил қилиш ҳамда "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси раҳбариятига мазкур кўрсаткичларга "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан сўзсиз эришилишини таъминлашга йўналтирилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш юзасидан таклифлар киритиш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни самарали ташкил этиш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини жойига борган ҳолда қабул қилиш йўли билан шахсий қабулларни тизимли амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан ўзаро ҳамкорликни самарали ташкил этиш, уларнинг фаолиятида "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ходимларининг фаол иштирокини йўлга қўйиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушадиган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг ўз вақтида ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотлар ходимларига мукофотлар, лавозим маошига устамалар, моддий ёрдам тўлаш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий чоралар қўллаш, уларни давлат ва идора мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида таклифлар киритиш;

давлат сирларига ва махфий ахборотлар жумласига киритилган ахборотлар билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя этиш.



6-БОБ. "ЎЗДАВТЕМИРЙЎЛНАЗОРАТ" ИНСПЕКЦИЯСИ

РАҲБАРЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


26. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи қуйидагилар учун масъул:

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши.


27. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғининг ўринбосари қуйидагилар учун масъул:

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 23-бандида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши.


28. Марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари қуйидагилар учун масъул:

тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси марказий аппаратининг ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши.


29. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари қуйидагилар учун жавоб беради:

ҳудудий филиалларга ва идоравий мансуб ташкилотларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ҳудудий филиали ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши.



7-БОБ. "ЎЗДАВТЕМИРЙЎЛНАЗОРАТ" ИНСПЕКЦИЯСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси раҳбарияти


30. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясини Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ бошқаради.


31. Бошлиқнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бир нафар ўринбосари бўлади.


32. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи моддий таъминот, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш ишлари бўйича вазирнинг биринчи ўринбосарига, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғининг ўринбосари - вазир ўринбосарига тенглаштирилади.


33. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошқаруви бўлмаган даврда унинг ваколатларини ўринбосари амалга оширади.


34. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи ҳудудий филиаллар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.


35. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг низомларини, тузилмасини ва штат жадвалини, ходимлар сонини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ходимлар сони доирасида тасдиқлайди.



2-§. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси марказий

аппарати таркибий бўлинмаларининг унинг ҳудудий

филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотлар

билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби


36. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг унинг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан амалга оширилади.


37. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари ўз фаолияти йўналишлари бўйича ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилган ҳолда:

топшириқларни ҳудудий филиаллар ва идоравий мансуб ташкилотларга етказадилар ва уларнинг бажарилишини назорат қиладилар;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотларга таркибий бўлинмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборадилар ва уларнинг бажарилишини назорат қиладилар;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг фаолиятини текширадилар, ўрганадилар ва умумлаштирадилар, уларни такомиллаштиришга йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқадилар ва қабул қиладилар;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиали ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ҳисоботлари ва ахборот материалларини ва бошқа фаолиятини ташкил этиш ва статистик маълумотларни ўрганишни ташкил қиладилар;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотлар иш режаларини таҳлил қиладилар, уларнинг фаолияти режалаштирилишини такомиллаштириш чора-тадбирларини кўрадилар;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотлардан тушган таклифларни кўриб чиқадилар;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашдаги иштирокини ташкил қиладилар, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқадилар.


38. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотлар "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қиладилар, шу жумладан:

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси раҳбарияти топшириқларининг ижроси тўғрисида ахборот берадилар;

белгиланган фаолият соҳасида қонун ҳужжатларининг амалга оширилиши бўйича назорат натижалари тўғрисидаги ахборотларни марказий аппаратга тақдим этадилар;

уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган ишдаги камчиликлар ва қоида бузилишларини бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот берадилар;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси марказий аппаратига ўз ишлари натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этадилар;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси марказий аппаратига ўз минтақаси ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган таклифларни юборадилар;

ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолияти текширувлари натижалари тўғрисида ахборот берадилар.


39. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг ва унинг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида пайдо бўладиган келишмовчиликлар "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи топшириғига биноан унинг ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Келишмовчиликлар кўриб чиқишдан кейин тартибга солинмаган тақдирда улар бўйича қарор бевосита "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи томонидан қабул қилинади.



3-§. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий

ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар

билан ўзаро ҳамкорлиги


40. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.


41. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиали ва идоравий мансуб ташкилотлар ўз ваколати доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар ҳудудий органлари билан ҳамкорлик қиладилар.

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиали ва идоравий мансуб ташкилотлар ўз минтақасининг тегишли ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича "йўл хариталари"ни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш шуъбалари билан яқиндан ҳамкорлик қиладилар.


42. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси фаолиятига Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплексининг, Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментининг раҳбари мутасаддилик қилади.



8-БОБ. "ЎЗДАВТЕМИРЙЎЛНАЗОРАТ"

ИНСПЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИНГ САМАДОРЛИГИ

ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

ВА ИШ ИНДИКАТОРЛАРИ


43. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг фаолияти ва самардорлиги мунтазам равишда баҳолаб борилади.


44. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг самарадорлиги ва натижадорлиги баҳоси Вазирлар Маҳкамасининг мутасаддилик қиладиган комплекси раҳбари томонидан тасдиқланадиган "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигининг баҳосига ва иш индикаторларига асосланади.


45. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича қуйидаги чоралар қабул қилинади:

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки уларга нисбатан интизомий жавобгарлик чоралари кўриш;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси фаолиятидаги аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш.


46. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва методикаси қонунчилик билан белгиланади.



9-БОБ. "ЎЗДАВТЕМИРЙЎЛНАЗОРАТ"

ИНСПЕКЦИЯСИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ, УНИНГ

ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ВА

УЛАРНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


47. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси, унинг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотлар ходимларига қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шароитлари ва имтиёзлар тизими татбиқ этилади.


48. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек, темир йўл транспортида йўловчилар ва юкларни ташиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиққанлик учун ундириладиган йиғимлар бўйича тушумлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

49. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, моддий ёрдам, қўшимчалар, устамалар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа рағбатлантириш тўловларидан иборат бўлади.

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар ва рағбатлантирувчи қўшимчалар "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ тўланади.


50. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ходимларига иш ҳақи тўлаш ва моддий рағбатлантиришни амалга ошириш манбалари меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ходимларини моддий рағбатлантиришнинг махсус фонди, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясини ривожлантириш фонди ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлардан иборат бўлади.



10-БОБ. "ЎЗДАВТЕМИРЙЎЛНАЗОРАТ"

ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

ОЛДИДАГИ ҲИСОБОТЛАРИ


51. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг фаолияти тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентига мунтазам равишда ҳисобот беради.


52. Вазирлар Маҳкамасининг мутасаддилик қилувчи комплекси раҳбари "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғининг ва унинг ўринбосарининг ўзларига юкланган вазифаларини самарали бажариш бўйича фаолияти юзасидан доимий мониторингни амалга оширади, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси фаолияти самарадорлигини холисона баҳолайди.


53. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг алоҳида намуна кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлари учун улар эгаллаб турган лавозимдан озод қилишгача бўлган даражада жавобгарликка тортиладилар.



11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


54. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 4 декабрь
























































Время: 0.2024
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск