Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Архив фонди. Архивлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.02.2004 й. 49-сон "Ўзбекистон Республикасида архив ишини бошқаришни янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.02.2004 й.

N 49



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

АРХИВ ИШИНИ БОШҚАРИШНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат бошқаруви республика органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонига мувофиқ ҳамда архив ишини бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, архивларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси ("Ўзбошархив" бошқармаси) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги ("Ўзархив" агентлиги)га айлантирилсин.


2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

архив иши ва иш юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

архив иши соҳасидаги қонун ҳужжатларининг амалда бажарилишини ва уларга риоя этилиши устидан таъсирчан назоратни амалга оширишни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини шакллантириш, уларнинг сақланишини, давлат ҳисобини таъминлаш ва улардан фойдаланиш;

республика давлат архивларини бошқариш, уларнинг фаолият кўрсатишини таъминлаш;

республикада архив ишини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

архившунослик ва археография соҳасида илмий ва методик ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, илмий тадқиқотлар натижаларини ва илмий-техника ютуқларини республика архив муассасалари ишлари амалиётига жорий этиш;

архив иши соҳасидаги мамлакатимиз ва чет эл иш тажрибасини ўрганиш ва оммалаштириш.


3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги Бош директорига марказий аппарат тузилмасига белгиланган ходимлар сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлигида Бош директорнинг бир нафар ўринбосари ва шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган 5 кишидан иборат ҳайъат бўлишига рухсат этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлигининг Бош директори мақомига кўра вазирнинг биринчи ўринбосарига, Бош директор ўринбосари  вазир ўринбосарига тенглаштирилсин.


6. Белгилаб қўйилсинки, архив иши ҳудудий бошқармаларининг бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишув бўйича "Ўзархив" агентлигининг Бош директори томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.


7. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги марказий аппарати ва ҳудудий органлари, шунингдек унга қарашли давлат архивларининг таъминоти харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини тузишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги ва унинг ҳудудий органлари таъминоти ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун зарур бюджет маблағларини назарда тутсин;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлигига марказий аппарат учун иккита енгил автомобилни сақлашга лимитни сақлаб қолсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги бир ой муддатда архив иши бўйича тегишли ҳудудий органларни қайта ташкил этсин ва улар тўғрисидаги низомни тасдиқласин.


10. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлигини Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви кутубхонаси учун тарихий илмий нашрлар ва даврий матбуотнинг назорат нусхаларини олувчи ташкилотлар рўйхатига киритсин.


11. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги тизими муассасалари, республиканинг бошқа манфаатдор вазирликлари ва идоралари билан тузилган шартномаларга мувофиқ архив иши бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунарга оид маълумотли кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этсинлар;

архив иши бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунарга оид маълумотли кадрларни тайёрловчи, қайта тайёрловчи ва уларнинг малакасини оширувчи ўқув юртларини юқори малакали ўқитувчилар билан таъминласинлар;

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги билан биргаликда "Архившунослик" курси бўйича зарур дарсликлар, ўқув дастурлари ва методик қўлланмалар нашр этилишини таъминласинлар.


12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлигининг марказий аппарати Тошкент шаҳар, Чилонзор кўчасидаги, 2-уйга жойлаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 10-сон, 62-модда) 1-банди тўртинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 3 февралдаги

49-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги "Ўзархив" агентлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

"Ўзархив" агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви

Ўзбекистон Республикаси илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари марказий давлат архиви

Ўзбекистон Республикаси Кинофотофонд ҳужжатлари марказий давлат архиви

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив ишлари ҳудудий бошқармалари

Қорақалпоғистон Республикаси Марказий давлат архиви, вилоятлар давлат архивлари ва уларнинг филиаллари, Тошкент шаҳар Давлат архиви


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 5-сон, 53-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 2, 8-модда.






















































Время: 0.1359
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск