Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Архив фонди. Архивлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.02.2004 й. 49-сон Қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 3 февралдаги

49-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

"Ўзархив" агентлиги тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлигининг (кейинги ўринларда "Ўзархив" агентлиги деб юритилади) мақоми, вазифалари, функциялари, ваколатлари ва фаолиятининг ташкилий асосларини "Архив иши тўғрисида", "Маданий мерос объектларини қўриқлаш ва улардан фойдаланиш тўғрисида", "Ахборотлаштириш тўғрисида", "Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда "Ўзархив" агентлиги фаолиятига тааллуқли Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ белгилайди.

2. Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар давлат архивлари ва уларнинг филиаллари, Тошкент шаҳар Давлат архиви "Ўзархив" агентлиги тизимига киради.


3. "Ўзархив" агентлиги республикада архив иши ва иш юритиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади ва бевосита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.

4. "Ўзархив" агентлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга амал қилади.

5. "Ўзархив" агентлиги халқаро ташкилотларда архив иши ва уни юритиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси номидан вакиллик қилувчи ваколатли орган ҳисобланади.


6. "Ўзархив" агентлиги ўзига юкланган вазифаларни бевосита, шунингдек ўз фаолиятини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда "Ўзархив" агентлиги томонидан тасдиқланган улар тўғрисидаги низомлар асосида амалга оширувчи, ўзига бўйсунадиган ҳудудий органлар орқали ҳал қилади.



II. "ЎЗАРХИВ" АГЕНТЛИГИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


7. Қуйидагилар "Ўзархив" агентлигининг асосий вазифалари ҳисобланади:

архив иши ва уни юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

архив иши ва иш юритишнинг ҳолати юзасидан давлат назоратининг амалда бажарилиши ва амалга оширилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини шакллантириш, уларнинг сақланишини, давлат ҳисобини таъминлаш ва улардан фойдаланиш;

архив иши ва иш юритишнинг ҳолатини таҳлил қилиш, тенденциялари ва қонуниятларини ўрганиш, уни ривожлантириш йўналишларини белгилаш;

республика давлат архивларини бошқариш, уларнинг фаолият кўрсатишини таъминлаш;

республикада архив иши ва иш юритишни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

архившунослик ва археография, иш юритиш, электрон ҳужжат айланиши соҳасида илмий ва методик ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, илмий тадқиқотлар натижаларини ва илмий-техника ютуқларини республика архив муассасалари ишлари амалиётига жорий этиш;

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондига тегишли бўлган ахборот ресурсларини сақлашни таъминлайдиган электрон архивларни ташкил этишни ва фаолият кўрсатишини тартибга солиш ҳамда мувофиқлаштириш;

архив иши ва иш юритиш соҳасидаги мамлакатимиз ва чет эл илғор иш тажрибасини ўрганиш ва оммалаштириш.

8. "Ўзархив" агентлиги ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

архив ишини ривожлантириш ва архивлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ҳамда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

давлат архивлари шохобчаларини ривожлантириш ва уларнинг тузилмаларини такомиллаштириш бўйича ишларни белгиланган тартибда ташкил қилади ва амалга оширади, Ўзбекистон Республикаси давлат архивлари фаолиятига раҳбарлик қилади;

архившунослик, ҳужжатшунослик, археография соҳасидаги илмий-методик ишларни ташкил қилади ва мувофиқлаштиради, илмий тадқиқотлар натижаларини ва илмий-техника ютуқларини архив иши ва иш юритиш амалиётига жорий қилади;

архив иши соҳасида юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги ўзаро муносабатларни уларнинг республика ва маҳаллий даражалардаги фаолияти учун тенг шарт-шароитлар яратиш йўли билан мувофиқлаштириб боради, фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади;

ҳужжатларнинг, шу жумладан давлат ахборот ресурсларининг илмий ва амалий қимматини экспертизадан ўтказишни ҳамда уларни доимий сақлаш учун давлат архивларига, шу жумладан электрон архивларга танлаб олишни ташкил қилади;

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг давлат архивларидаги ҳужжатларини ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни ташкил қилади, ҳужжатларнинг сақланиши, уларнинг кўрсатиб ўтилган архивларга берилиши ҳамда ушбу ҳужжатлардан фойдаланилиши бўйича белгиланган тартибга риоя этилишини назорат қилади;

давлат томонидан сақланиши учун берилиши керак бўлган, шу жумладан сақлаш муддати кўрсатилган ҳужжатларнинг намунавий рўйхатини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, республика бошқарув органлари томонидан ишлаб чиқилган ҳужжатларнинг идоравий рўйхатларини келишади;

архив ҳужжатлари давлат архивларига берилиши керак бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар рўйхатини тузиш тартибини белгилайди;

ҳужжатларни республика аҳамиятига ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлган архив фондлари таркибига киритиш масалаларини ҳал қилади, республика аҳамиятига эга бўлган фондларни Ўзбекистон Республикаси Давлат архивларида тўплаш, шунингдек Ўзбекистон доирасида ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри давлат архивларидан вилоятларнинг давлат архивларига ва аксинча, бир вилоятнинг давлат архивидан бошқа вилоятнинг давлат архивига бериш тадбирларини амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини доимий равишда сақлайдиган архив муассасаларига гувоҳномалар беради;

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларининг республика давлат архивларида рўйхатга олинишини ташкил қилади;

архив муассасалари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга фаолият соҳаси бўйича кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхатини ва прейскурантларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқлайди;

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди Давлат каталогини юритади;

давлат мулкида бўлган архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босадиган нусхаларини, шунингдек Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босадиган нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинчалик олиб кетиш учун юридик ва жисмоний шахсларга белгиланган тартибда рухсатномалар беради;

давлатга қарашли бўлмаган архив фонди ҳужжатларини сотиб олиш юзасидан давлатнинг имтиёзли ҳуқуқини амалга оширади, бу борада "Ўзархив" агентлиги тизими органлари ва муассасаларига кўмаклашади;

архив хизматлари идоравий архивлар, шахсий таркиб бўйича ҳужжатларнинг идоралараро архивлари ишига тармоқлараро ташкилий-методик раҳбарликни ва назоратни, давлат ҳокимияти ва бошқаруви республика органлари ишларини юритишда ҳужжатларнинг ташкил этилишини назорат қилади;

идоравий архивлар шохобчаларини ривожлантириш ва уларнинг ишларини ташкил этиш бўйича тадбирларда қатнашади;

архив ҳужжатларини, Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларининг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги маълумотнома-ахборот адабиётларини нашр этишни ташкил қилади, ретроспектив ахборотларга бўлган ижтимоий эҳтиёжларни ва ҳужжатлардан фойдаланиш самарадорлигини ўрганишга доир ишларни мувофиқлаштиради;

республика ташқарисидаги архив ҳужжатларини қайтариш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқади ва белгиланган тартибда киритади, чет элдаги Ўзбекистон тарихига оид архив ҳужжатларини аниқлашни ва уларни ёки уларнинг нусхаларини сотиб олишни ташкил этади;

давлатга қарашли бўлмаган архивлар эгаларига ушбу архивларнинг ҳужжатларини тўлдириш, сақлаш ва улардан фойдаланишда кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикасининг архив иши ва уни юритиш соҳасидаги халқаро фаолиятини амалга оширувчи ваколатли маъмурий органи сифатида иш кўради. Халқаро ташкилотларнинг архив иши ва уни юритиш соҳасидаги конгрессларида, съездларида, конференцияларида Ўзбекистон Республикаси номидан қатнашади, архив иши ва уни юритиш соҳасида халқаро идоралараро битимлар ва шартномаларни белгиланган тартибда тузади;

архив иши ва уни юритиш соҳасидаги халқаро, ҳукуматлараро битимлар ва шартномалар лойиҳаларини тайёрлайди;

архив иши ва уни юритиш учун халқаро молия институтлари, хорижий мамлакатлар ҳукуматлари томонидан ажратиладиган грантлардан фойдаланишнинг устувор йўналишларини белгилайди;

архив иши ва уни юритиш соҳасини ривожлантиришга инвестицияларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича тендерлар, танловлар ва савдоларни ташкил қилади ва уларни ўтказишда қатнашади;

архив муассасалари, идоравий архивлар ҳамда республика корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ишларни юритиш хизматлари ходимларини қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилади;

архив иши ва иш юритиш соҳасидаги кадрларни сифатли тайёрлашда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларига кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг ахборот ресурслари ва электрон ҳужжатлари ҳимоя қилиниши таъминланишини ташкил этади;

архив ҳужжатларини алоҳида қимматли ҳужжатлар ва ноёб ҳужжатлар жумласига киритиш тартибини, шунингдек эҳтиёт нусхаларини яратиш ва сақлаш тартибини белгилайди;

фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятларининг ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил қилади; консуллик сўровлари бажарилишини таъминлайди;

архив ҳужжатларидан фойдаланиш тартиби ва шарт-шароитларини белгилайди;

архив ҳужжатларини белгиланган тартибда Миллий архив фонди таркибига киритади ва ундан чиқаради;

"Ўзархив" агентлиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни ҳам бажаради.



III. "ЎЗАРХИВ" АГЕНТЛИГИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


9. "Ўзархив" агентлиги қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатлари доирасида, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, архив иши ва уни юритиш соҳасида юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий бўлган норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва нашр этиш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари вакиллари, тармоқ давлат фондлари, республика музейлари ва кутубхоналарининг қўлёзмалар бўлимларининг идоравий сақлаш босқичидаги архив ҳужжатлари сақланишининг ҳолати ва иш юритиш ташкил этилиши тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш, "Ўзархив" агентлиги ваколатига тегишли масалалар бўйича ахборотни улардан белгиланган тартибда сўраб олиш;

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини доимий сақловчи республика давлат архивлари, тармоқ давлат фондлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, кутубхоналар ва музейларнинг қўлёзмалар бўлимлари, сиёсий, жамоат, диний ташкилотлар ва бирлашмалар, қўшма корхоналар ва бошқа юридик шахслардан, шунингдек фуқаролардан Миллий архив фондининг Давлат каталоги учун тегишли маълумотларни олиш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви республика органларидан ҳамда идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан архивнинг иши ва идоравий архивларнинг иши, шунингдек архив иши ва иш юритишнинг ҳолати тўғрисида зарур материалларни олиш;

давлат ҳокимияти органларидан тугатилаётган корхоналар тўғрисида ахборот олиш;

мансабдор шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларининг ўғирланиши, яроқсиз ҳолга келтирилиши, яширилиши, йўқотилиши ёки ноқонуний йўқ қилинишига олиб келган шароитлар яратганлиги ҳоллари тўғрисида тергов органларига хабар қилиш;

архив иши ва уни юритиш масалаларини кўриб чиқиш учун доимий ва вақтинчалик идоралараро комиссиялар, кенгашлар тузиш;

республика вазирликлари ва идоралари томонидан ишлаб чиқиладиган архив иши ва иш юритиш ҳужжатларини ташкил этиш масалалари бўйича қоидалар, низомлар, йўриқномалар, ўқув дастурлари ва бошқа норматив ҳужжатларни келишиб олиш;

ўз ваколатлари доирасида халқаро ташкилотлар, шунингдек хорижий мансабдор ва хусусий шахслар билан алоқаларни амалга ошириш, архив иши бўйича белгиланган тартибда халқаро, идоралараро шартномалар тузиш;

архившунослик, ҳужжатшунослик ва археография соҳасидаги ишларни бажариш юзасидан танловлар эълон қилиш.

"Ўзархив" агентлиги ўзига юкланган вазифалардан келиб чиқадиган ўз ваколатлари доирасидаги бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.

"Ўзархив" агентлигининг мансабдор шахслари ўз хизмат мажбуриятларини бажариш учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, республика корхоналари, муассасалари, ташкилотлари ва бирлашмаларининг архивлари ва идоравий архивларга иш юритиш хизматларига белгиланган тартибда кириш ҳуқуқига эгадирлар.

10. "Ўзархив" агентлиги:

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондини шакллантириш;

Миллий архив фондининг Давлат каталогини юритиш;

республика давлат архивларида сақланаётган ҳужжатларнинг сақланишини таъминлаш;

архив ҳужжатларидан фуқаролар, жамият ва давлат манфаатлари учун фойдаланиш;

архив иши ҳудудий бошқармалари фаолиятини ташкил этиш учун жавоб беради.



IV. "ЎЗАРХИВ" АГЕНТЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


11. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раис бошчилик қилади.

Бош директорнинг белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бир нафар ўринбосари бўлади.

12. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишув бўйича "Ўзархив" агентлиги Бош директори томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.


13. "Ўзархив" агентлигида бош директор (ҳайъат раиси), унинг ўринбосари (лавозимига кўра), шунингдек "Ўзархив" агентлиги фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.

Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби бош директорнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:

"Ўзархив" агентлиги фаолиятининг архив иши ва иш юритишни янада ривожлантириш, илмий-техник ютуқлардан кенг кўламли фойдаланиш, идоралараро ва давлатлараро алоқаларни ривожлантириш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

"Ўзархив" агентлиги номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун "Ўзархив" агентлиги раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.

Ҳайъат "Ўзархив" агентлиги ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

Ҳайъат мажлисига "Ўзархив" агентлиги ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.

Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Ҳайъат қарорлари бош директорнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Бош директор ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда бош директор пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.

Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.

14. "Ўзархив" агентлиги ҳузурида:

республикада архив иши ва иш юритишнинг илмий муаммоларини кўриб чиқиш бўйича илмий кенгаш;

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди таркибини белгилаш ва ҳужжатларнинг қимматини экспертизадан ўтказиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш учун марказий эксперт-текшириш комиссияси фаолият кўрсатади.

Кўрсатиб ўтилган кенгаш ва комиссия тўғрисидаги низом ҳамда уларнинг шахсий таркиблари "Ўзархив" агентлиги Бош директори томонидан тасдиқланади.


15. "Ўзархив" агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

16. "Ўзархив" агентлиги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи ёзилган муҳрга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисоб рақамларига эга бўлади.

17. "Ўзархив" агентлигини қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 5-сон, 53-модда.










































Время: 0.1330
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск