язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.02.2004 й. 57-сон "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.02.2004 й.

N 57


МАҲСУЛОТЛАР, ХОМ АШЁ

ВА МАТЕРИАЛЛАРНИНГ ЮҚОРИ

ЛИКВИДЛИ ТУРЛАРИНИ СОТИШНИНГ

БОЗОР МЕХАНИЗМЛАРИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШНИ ДАВОМ ЭТТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Маҳсулотларни сотишнинг бозор принциплари ва механизмларини кенг жорий этиш, марказлаштирилган тақсимлаш тизимини тугатиш, мулкчилик шаклларидан қатъи назар барча хўжалик юритувчи субъектларнинг моддий-техника ресурслари олиши учун тенг шарт-шароитлар яратиш, бозор нархлари шакллантирилиши механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

республика истеъмолчилари ўртасида лимитларни тақсимлаш тугатиладиган маҳсулотлар турлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

махсус белгиланадиган тартиб бўйича сотиладиган моддий-техника ресурсларининг стратегик турлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;

Моддий-техника ресурсларининг стратегик турларини сотишнинг махсус тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Маҳсулотларни сотишнинг бозор механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Пахта толасини бозор талабларидан келиб чиқиб сотиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг "Ишлаб чиқарилган ва сотиладиган пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 3 июндаги 240-сон қарори билан белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

1 ва 2-иловаларга мувофиқ рўйхат бўйича маҳсулотларни биржа ва кимошди савдоларига қўйиш белгиланган тартибда тасдиқланадиган тегишли моддий балансларда ушбу мақсадлар учун назарда тутилган ҳажмларга мувофиқ амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан, белгиланган муддатларда, моддий балансларнинг тасдиқланган параметрларини бажаришнинг чораклар ва ойлар бўйича жадваллари вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналарга, маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг биржа орқали қисми - Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига етказилади. Кўрсатиб ўтилган жадваллар асосида вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар белгиланган тартибга мувофиқ муддатлар бўйича маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш жадвалларини ишлаб чиқадилар ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда тасдиқлайдилар, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси уларни биржага етказади;

биржалар 1 ва 2-иловаларга мувофиқ сотилган маҳсулотларнинг ўртача биржа нархи котировкаларини, кимошди савдоларида шаклланган нархларни эса савдо якунларига кўра ҳар ҳафтада очиқ матбуотда ва Интернет тармоқларидаги ўз саҳифаларида эълон қилишлари шарт;

монополист корхоналарнинг 1 ва 2-иловага киритилган маҳсулотлари ички бозорда тўғридан-тўғри шартномалар бўйича, шунингдек биржа (ким ошди) савдоларида сотилиши мумкин. Бунда махсулотлар (давлат эхтиёжлари, давлат стратегик захираларини тўлдириш ва янгилаш, давлат буюртмаси бўйича махсулот ишлаб чиқариш, ишлаб чиқарувчиларнинг ички тармоқ эҳтиёжлари учун, лимитлар бўйича истеъмолчиларнинг алохида тоифаларига сотиладиган маҳсулотлар, электр энергияси, табиий газ ва авиакеросин бундан мустасно) тўғридан-тўғри шартномалар бўйича охирги санада эълон қилинган биржа (ким ошди) савдолари котировкаларининг ўртача нархлари бўйича сотилади;

моддий балансларга мувофиқ биржа (ким ошди) савдоларида сотишга мўлжалланган маҳсулотлар тўғридан-тўғри шартномалар бўйича фақат биржа (ким ошди) савдоларига қўйилган вақтдан бошлаб бир ой мобайнида сотилмаган хажмларда олдинги хафтадаги биржа савдоларида вужудга келган биржа савдолари ўртача нархлари бўйича сотилиши мумкин.

монополист корхоналар томонидан монопол маҳсулотлар биржа савдолари ва кимошди савдолари орқали, шунингдек биржа (кимошди савдолари) котировкаларининг ўртача нархлари бўйича тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотилган тақдирда эълон қилинган чекланган нархни ошириб юборганликлари учун уларга рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган жазолар қўлланилмайди.

Маҳсулотларнинг юқори ликвидли ва монопол турларини биржа савдоларига қўйиш муддатлари ва ҳажмлари бўйича жадваллар бузилган тақдирда қуйидагилар олиб қўйилади:

тўғридан-тўғри шартномалар бўйича, шу жумладан, экспортга мўлжалланган маҳсулотларнинг биржа савдоларига қўйилмаган ҳажмини сотишда бошланғич нархдан ортиқча олинган маблағлар;

маҳсулотларни биржа савдоларига қўймаслик сабабли биржа нархларининг ошиши ҳисобига олинган маблағлар.

Кўрсатиб ўтилган маблағларни олиб қўйиш нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва қўллашнинг белгиланган тартиби бузилган тақдирда монополист корхоналар учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Биржа савдоларида (кимошди савдоларида) ва тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиб олинган 1 ва 2-иловаларга мувофиқ маҳсулотларга (электр энергияси ва табиий газ бундан мустасно) шартномалар ҳақини олдиндан тўлиқ тўлаш ёки товарларнинг етказиб бериладиган ҳар бир туркуми учун чақириб олинмайдиган аккредитив қўйиш шартларида тузилади. Бунда биржа битишувлари сотувчи ва харидор томонидан тегишли равишда биржа савдосига қўйилган товар умумий қийматининг ва мўлжалланаётган битишув ҳажмининг 10 фоизигача миқдорда гаров таъминоти тўланган ҳолда, хисоб-китобларни хисоб-китоб-клиринг палатаси орқали ўтказиб амалга оширилади.

3. Белгилаб қўйилсинки, 5-иловага мувофиқ корхоналарга ҳақи тўланмаганлиги учун табиий газ беришни қисқартириш белгиланган тартибда энергия билан таъминлашнинг технологик ва авария брони даражасигача, табиий газ беришни тўлиқ узиб қўйиш эса - фақат суд қарорига биноан амалга оширилиши мумкин.

4. Белгилаб қўйилсинки, истеъмолчилар томонидан 2-иловага киритилган, белгиланадиган нархлар бўйича сотиб олинган маҳсулотдан фақат ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилади ва улар қайта сотилмайди.

Белгиланадиган нархлар бўйича сотиб олинган ресурслар, шунингдек ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган, биржа савдоларида сотиб олинган қайта сотилиши тақиқланган ресурслар истеъмолчилар томонидан қайта сотилиши ҳоллари аниқланган тақдирда қайта сотишдан олинган даромад Вазирлар Маҳкамасининг "Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарорида назарда тутилган тартибга мувофиқ олиб қўйилади.

Ресурсларни қайта сотиш ҳолларига йўл қўйган корхоналар раҳбарлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарликка тортиладилар.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси, "Ўздавнефтгазинспекция", "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, "Кўмир" акциядорлик бирлашмаси, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, "Ўзметкомбинат" акциядорлик ишлаб чиқариш бирлашмаси, "Ўзиккиламчиранглиметалл" очиқ акциядорлик жамияти, "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзэлтехсаноат" ва "Ўзпахтасаноат" уюшмалари, ишлаб чиқарувчи корхоналар билан биргаликда бир ой муддатда 1 ва 2-иловаларга киритилган маҳсулотларнинг ҳар қайси тури бўйича маҳсулотни биржа ва кимошди савдоларига қўйиш ва сотишнинг пухталаштирилган тартибини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар. Бунда тартибда шартнома мажбуриятлари бажарилиши, ўз вақтида ҳақ тўланиши ва шартнома интизомини бузганлик учун жарима белгиланиши устидан қатъий назорат қилиш механизми назарда тутилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси лицензия битимларига мувофиқ биржа котировкалари ва кимошди савдолари нархлари ҳар ҳафтада оммавий ахборот воситаларида ўз вақтида эълон қилиниши ва уларнинг ишончлилиги устидан қатъий назоратни таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 5 февралдаги

57-сон қарорига

1-ИЛОВА



Республика истеъмолчилари ўртасида лимитларни

тақсимлаш тугатиладиган маҳсулотлар турлари

РЎЙХАТИ


1. Иккиламчи алюминий


2. Тозаланган мис


3. Металл рух


4. Кабель-сим маҳсулотлари


5. Чигит шулхаси


6. Шрот (кунжара)


7. Ем бўладиган дон


8. Оқишоқ


9. Қанд-шакар


10. Ун (2004 йил II ярим йиллигидан бошлаб)


11. Ўсимлик мойи






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 5 февралдаги

57-сон қарорига

2-ИЛОВА



Махсус белгиланадиган тартиб бўйича сотиладиган

моддий-техника ресурсларининг стратегик турлари

РЎЙХАТИ


1. Электр энергияси.


2. Табиий газ.


3. Автомобиль бензини.


4. Дизель ёқилғиси.


5. Ёқилғи мазути.


6. Авиация керосини.


7. Кўмир.


8. Пахта момиғи.


9. Минерал ўғитлар.


10. Қора металлар прокати.


11. Полиэтилен.

12. Суюлтирилган газ.

13. Цемент.

14. Шифер.

15. Полипропилен.





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 5 февралдаги

57-сон қарорига

4-ИЛОВА



Маҳсулотлар сотишнинг бозор

механизмларини жорий этишга доир

ТАДБИРЛАР

Т/р

Тадбирлар

Бажариш

муддатлари


Ҳужжат шакли

Бажариш

учуи масъуллар


1.

Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш: "Ўзбекэнерго" ДАК тизимидаги ташкилотларнинг электр энергияси истеъмолчиларини лимитсиз таъминлаш бўйича иш тартиби Электр энергияси истеъмолчилари ва энергия таъминоти ташкилотлари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби


2004 йил февраль

2004 йил март

Истеъмолчиларни электр энергияси билан лимитсиз асосда таъминлаш тартиби.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

"Ўздавэнергоназорат", "Ўзбекэнерго" ДАК. Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги

2.

Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш: "Ўзбекнефтгаз" МХК тизимидаги ташкилотларнинг истеъмолчиларни табиий газ билан лимитсиз таъминлаш бўйича иш тартиби

Табиий газ истеъмолчилари ва газ таъминоти ташкилотлари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби


2004 йил февраль

2004 йил март

Истеъмолчиларни табиий газ билан лимитсиз асосда таъминлаш тартиби.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

"Ўздавнефтгазинспекция", "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги

3.

Автомобиль бензини, дизель ёнилғиси, ёқилғи мазутини бозор механизмлари орқали лимитсиз асосда сотиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш

2004 йил февраль

Ахборотнома

"Ўздавнефтгазинспекция", "Ўзбекнефтгаз" МХК, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги


4.

Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни биржа ва кимошди савдоларига қўйиш ҳамда улар орқали сотиш механизми тўғрисидаги низомни қуйидаги маҳсулотлар бўйича ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

- нефть махсулотлари;

- кўмир;

- минерал ўғитлар;

- қора металлар прокати;

- иккиламчи алюминий;

- тозаланган мис ва металл рух;

- кабел-сим маҳсулотлари;

- пахта момиғи;

- ўсимлик мойи;

- пахта шелухаси, шроти (кунжара).


2004 йил февраль

Маҳсулотларни (тегишли номенклатурадаги) биржа ва (ёки) ким ошди савдоларига қўйиш ва улар орқали сотиш тартиби тўғрисида низом

"Ўздавнефтгазинспекция", "Ўздавэнергоназорат", "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Кўмир" АЖ, "Ўзкимёсаноат" ДАК, "Ўзметкомбинат" АИБ, "Ўзиккиламчирангли -металл" ОАЖ, Олмалиқ КМК, "Ўзэлтехсаноат", "Ўзпахтасаноат" , " Ёғмойтамакисаноат" уюшмалари, биржаларнинг ишлаб чиқариш корхоналари, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги


5.

Биржа котировкалари (кимошди савдолари) ўртача нархларини белгилаш тартибини ишлаб чиқиш


2004 йил февраль

Биржа котировкалари (кимошди савдолари) ўртача нархларини белгилаш тартиби


Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, биржалар

6.

Корхоналар томонидан монопол тоифага киритилган маҳсулотларнинг ва табиий монополия субъектлари маҳсулотларининг биржа ва кимошди савдоларида сотиш учун мажбурий қўйилиши, шунингдек ушбу маҳсулотларнинг биржа листинглари ва котировкаларида доимий мавжуд бўлиши устидан назорат қилиш бўйича низомни ишлаб чиқиш


2004 йил февраль

Монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг биржа ва кимошди савдоларига қўйилишини назорат қилиш ва уларнинг мониторингини олиб бориш бўйича низом

Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги


7.

Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни сотиш бўйича кимошди савдолари ўтказиш тўғрисидаги намунавий низомни ишлаб чиқиш

2004 йил февраль

Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни сотиш бўйича кимошди савдолари ўтказиш тўғрисидаги намунавий низом


Давлат мулки қўмитаси, биржалар, Адлия вазирлиги

8.

Қарорга 1-иловада кўрсатилган маҳсулотларни 2004 йил мобайнида биржа ва кимошди савдолари орқали сотиш мониторингини олиб бориш

Ҳар чоракда

Таҳлилий ахборотнома. Махсулотларни бозор механизмлари орқали сотиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар


Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, вазирликлар, идоралар, ишлаб чиқарувчи корхоналар, биржалар

9.

Истеъмолчилар ва сотувчилар билан семинарлар ва тренинглар ўтказиш, маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни биржа ва кимошди савдолари орқали сотишнинг бозор механизмларини жорий этиш бўйича оммавий ахборот воситаларида тушунтириш ишлари олиб бориш


2004 йил февраль-март

Семинарлар, трейнинглар, оммавий ахборот воситаларида материаллар бериш

Давлат мулки қўмитаси, биржалар, оммавий ахборот воситалари

10.

Хўжалик юритувчи субъектларни маҳсулотларни сотишнинг бозор механизмларини (биржа ва кимошди савдолари) жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида кенг кўламда хабардор қилиш ҳамда биржалар ва ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ушбу масалалар бўйича ишларини ёритишни давом эттириш


Ушбу қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб



"Ўзтелерадио" компанияси, бошқа оммавий ахборот воситалари, Давлат мулки қўмитаси, биржалар, ишлаб чиқарувчи корхоналар





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 5 февралдаги

57-сон қарорига

5-ИЛОВА


Газ беришнинг алоҳида тартиби

белгиланадиган стратегик корхоналар

РЎЙХАТИ


I. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси бўйича:


1. Навоий ИЭС


2. Сирдарё ИЭС


3. Тошкент ИЭС


4. Янги Ангрен ИЭС


5. Тошкент ИЭМ


6. Фарғона ИЭМ


7. Толимаржон ИЭС


8. Муборак ИЭМ


9. Тахиатош ИЭС



II. "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси бўйича:


1. "Навоийазот" АЖ


2. "Максам-Чирчиқ" АЖ


3. "Фарғонаазот" АЖ



III. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тузилмасига кирадиган иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқариш корхоналари



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 5-сон, 57-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., 2-сон, 10-модда.