ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Металлургия. Қора ва рангли металл чиқиндилари ва парчаларини йиғиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.01.2000 й. 15-сон "Ўзметалл Технолоджи" Ўзбекистон-Исроил қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.01.2000 й.

N 15



"ЎЗМЕТАЛЛ ТЕХНОЛОДЖИ"

ЎЗБЕКИСТОН-ИСРОИЛ ҚЎШМА

КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Қалмоққир ва Сори-Чек (Тошкент вилояти) мис-молибден конларидан самарали фойдаланиш, молибденли саноат маҳсулотини қайта ишлаш ва республика экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Олмалиқ кон-металлургия комбинати ва Ўзбекистон қийин эрийдиган ва ўтга чидамли материаллар комбинатининг "Метек Металл Технолоджи" (Исроил) компанияси билан биргаликда молибден уч оксиди ва унинг ҳосилаларини ишлаб чиқариш ва сотиш 1-иловага* мувофиқ прогнозлаштирилаётган параметрларга эга бўлган масъулияти чекланган жамият шаклидаги "Ўзметалл Технолоджи" қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

"Ўзметалл Технолоджи" қўшма корхонасининг устав фонди 1.0 млн АҚШ доллари миқдорида шакллантирилиши, улушларнинг: "Метек Металл Технолоджи" компанияси бўйича - 50 фоиз, Ўзбекистон қийин эрийдиган ва ўтга чидамли металлар комбинати бўйича - 30 фоиз ва Олмалиқ кон-металлургия комбинати бўйича -20 фоиз миқдорида тақсимланиши;

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида молибденли саноат маҳсулотини қайта ишлайдиган ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва Ўзбекистон қийин эрийдиган ва ўтга чидамли металлар комбинатида молибден маҳсулоти тайёрлашнинг замонавий технологиясини жорий этиш "Ўзметалл Технолоджи" қўшма корхонасининг асосий вазифалари ҳисобланиши;

"Ўзметалл Технолоджи" қўшма корхонасининг тайёр маҳсулотини экспортга сотиш ҳажмлари ва шартлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиладиган алоҳида шартномалар билан белгиланиши маълумот учун қилинсин.

4. Белгилансинки, лойиҳанинг 17,490 млн АҚШ доллари миқдоридаги технология асбоб-ускуналари харид қилиш ва ўрнатишга оид қисмини маблағ билан таъминлаш 2-иловага* мувофиқ схема бўйича:

контракт қийматининг 15 фоизи (2,624 млн АҚШ доллари) Исроилнинг "Метек Металл Технолоджи" компаниясининг "Ўзметалл Технолоджи" қўшма корхонасига 3 йил муддатга бериладиган кредити ҳисобига;

контракт қийматининг 85 фоизи (14,866 млн АҚШ доллари) Исроил банкининг маблағларини "Ифтрик" компаниясининг сугурта қопламаси Остида қайта молиялаш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг 5 йил муддатга бериладиган кредити ҳисобига амалга оширилади.

Кредит маблағлари "Ўзметалл Технолоджи" қўшма корхонаси томонидан унинг фаолиятидан оладиган валюта маблағлари ҳисобига 3 ва 4-иловаларга* мувофиқ қайтарилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки контракт қийматининг 85 фоизини тўлаш учун Исроил банки билан белгиланган тартибда кредит битими тузсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ўзбекистон Республикаси „Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Исроил банки олдидаги тўлов мажбуриятлари бўйича ҳамда "Ўзметалл Технолоджи" қўшма корхонасининг "Метек Металл Технолоджи" компанияси олдидаги мажбуриятлари бўйича, шунингдек Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига "Ўзметалл Технолоджи" қўшма корхонаси мажбуриятлари бўйича кафолатларни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан белгиланган тартибда имзолашга вакил қилинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги янги ташкил этилаётган "Ўзметалл Технолоджи" қўшма корхонасининг таъсис ҳужжатларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатлари юзасидан хорижий кредиторларга мақбул бўлган шакл бўйича юридик хулосалар берсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги "Ўзметалл Технолоджи" қўшма корхонасини ташкил этиш лойиҳасини 2000 йилги инвестиция дастурига белгиланган тартибда киритсин.


9. Асбоб-ускуналарнинг контрактдаги муддатларда ўрнатилишини ва "Ўзметалл Технолоджи" қўшма корхонаси ишлаб чиқаришини ўз вақтида ишга туширишни таъминлаш мақсадида объект қурилишини лойиҳалаш. билан айни бир вақтда амалга оширишга, истисно тариқасида, олти ой муддатга рухсат этилсин, ушбу давр мобайнида лойиҳа-смета ҳужжатлари албатта тасдиқлансин.


10. "Ўзметалл Технолоджи" қўшма корxонаси лойиҳани амалга ошириш учун четдан келтирилаётган технология асбоб-ускуналари, материаллар ва эҳтиёт қисмлар учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштириши учун божхона йигимларидан ташқари) беш йил муддатга озод қилинсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги "Ўзметалл Технолоджи" қўшма корхонасига технология асбоб-ускуналар етказиб бериш бўйича контрактни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги "Ўзметалл Технолоджи" қўшма корхонаси буюртманомаларига биноан, лойиҳани амалга оширишга жалб этиладиган хорижий ходимларнинг ишлаши учун белгиланган тартибда рухсатномалар берилишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзметалл Технолоджи" қўшма корхонаси буюртманомаларига биноан, лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга, уларни консуллик йигимлари тўлашдан озод қилган ҳолда келиш визаларининг белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Ўзметалл Технолоджи" қўшма корхонаси буюртманомаларига биноан, лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик келиш визалари беришни ва визалар муддатини узайтиришни, шунингдек, уларни давлат божлари тўлашдан озод қилган ҳолда вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин.


15. "Ўзметалл Технолоджи" қўшма корхонасида Ишлаш учун келаётган хорижий мутахассисларга республика ҳудудида яшаш ва транспортда юриш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича миллий валютада ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.


16. Хорижий банк "Метек Металл Технолоджи" ва "Ифтрик" компаниялари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида норезидентлар олишадиган даромадлардан солиқлар тўлашдан озод қилинсин.


17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                     И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.




































Время: 0.1942
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск