Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона назорати ва олиб чиқиш ва олиб киришдаги бошқа назорат /

Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 02.03.2004 й. 1307-сон билан рўйхатга олинган Давлат божхона қўмитасининг 05.11.2003 й. 1-02/20-46-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 2 феврала 1307-сон

билан рўйхатга олинган

Давлат божхона қўмитасининг

2003 йил 5 ноябрдаги

1-02/20-46-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси

божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни

кўздан кечириш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Божхона кодексларига ҳамда "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва божхона чегарасидан ўтаётган ёхуд божхона назорати зонасида ёки халқаро аэропортларнинг транзит зонасида турган шахсни кўздан кечириш асослари ва унинг тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 49-моддасига кўра, божхона органлари божхона назоратини ўтказишда қоида тариқасида, назоратнинг қонун ҳужжатларига риоя қилинишини таъминлаш учун етарли бўлган шаклларини қўллайдилар.

Божхона назоратининг айрим шаклларини қўлламаслик ёки улардан озод қилиш шахсларни қонун ҳужжатларига риоя этиш мажбуриятидан озод қилинишини билдирмайди.


2. Божхона назоратининг "Шахсни кўздан кечириш" шакли божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари - смена бошлиғи ёхуд уларнинг вазифасини бажарувчи шахснинг ёзма қарорига асосан божхона органининг мансабдор шахси томонидан амалга оширилади.

3. Қонун ҳужжатларини бузиш объектлари ҳисобланувчи товарларни ўз ёнида яшираяпти ва кўрсатмаяпти деб ҳисоблашга асослар бўлган тақдирда божхона чегараси орқали ўтаётган ёҳуд божхона назорати зонасида ёки халқаро алоқа учун очиқ аэропортнинг транзит зонасида турган ҳар қандай жисмоний шахс кўздан кечирилиши мумкин.

Қонун ҳужжатларини бузиш объектлари ҳисобланувчи товарларни ўз ёнида яшираяпти ва кўрсатмаяпти деб ҳисоблашга етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда, божхона органи мансабдор шахси божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари - смена бошлиғи ёхуд уларнинг вазифасини бажарувчи шахсни мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган шаклда билдирги орқали хабардор қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва собиқ Президенти, шунингдек, хизмат вазифасини бажариш билан боғлиқ бўлган ҳолда божхона чегарасидан ўтаётган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари божхона назоратининг "Шахсни кўздан кечириш" шаклидан озод қилинади.

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари Ўзбекистон Республикасининг судьялари ҳам шахсий кўрикдан ўтказилмайди.

1961 йил 18 апрелда қабул қилинган "Дипломатик муносабатлар тўғрисида"ги Вена конвенциясига мувофиқ дипломатик иммунитетга эга бўлган шахслар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлган ёки Ўзбекистон Республикаси билан тузилган халқаро шартномаларда назарда тутилган кўздан кечиришдан озод этилган бошқа шахслар кўздан кечирилмайди.

Агар, кўрсатиб ўтилган шахсларни кўздан кечириш зарурати мавжуд бўлса, "Шахсни кўздан кечириш" халқаро шартномаларда белгиланган тартибда амалга оширилади.



II. ШАХСНИ КЎЗДАН КЕЧИРИШ

АСОСЛАРИ ВА ТАРТИБИ


4. Шахсни кўздан кечириш учун қуйидагилар асос бўлиб ҳисобланади:


а) фуқароларнинг хабарлари ёки аризалари;


б) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат органларидан тушган материаллар;


в) хорижий давлатларнинг божхона ва бошқа органлари ҳамда халқаро ташкилотларнинг маълумотлари;


г) Ўзбекистон Республикасинининг божхона органларидан келган ахборотларда мавжуд бўлган тегишли маълумотлар;


д) жисмоний шахс томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтилиши тақиқланган ашёлар яширилаётгани ва божхона назоратига тақдим этилмаётганлиги тўғрисида гумон қилинишига тўғридан-тўғри ёки билвосита ишора қилувчи аломатларнинг божхона органи мансабдор шахси томонидан аниқланиши.


5. Жисмоний шахсни кўздан кечириш тўғрисида божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари - смена бошлиғи ёхуд уларнинг вазифасини бажарувчи шахс мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган шаклда ёзма қарор қабул қилади. Шахсни кўздан кечириш шакли божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари - смена бошлиғи ёхуд уларнинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан шахсни кўздан кечиришни тезлаштириш мақсадида аниқ шароитлар - вақт, кун, масофанинг узоқ ёки яқинлигига қараб белгиланади. Қарорда шахсни кўздан кечириш топширилган божхона органи мансабдор шахси аниқ кўрсатилиши шарт.

6. Шахсни кўздан кечириш божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари - смена бошлиғи ёхуд уларнинг вазифасини бажарувчи шахс тайинлаган божхона органининг мансабдор шахси томонидан, холислар иштирокида, зарурат туғилганда мутахассислар, шу жумладан тиббиёт ходими ва таржимон таклиф этилган ҳолда амалга оширилади.

Вояга етмаган шахслар уларнинг қонуний вакиллари (ота-онаси, фарзандликка олувчилари, васийлари ёки ҳомийлари) иштирокида, қаровга муҳтож бўлган жисмоний шахслар эса уларни етаклаб юрувчи шахслар иштирокида кўздан кечирилади.

Шахсни кўздан кечиришда иштирок этиш учун бериладиган рухсат масаласи ушбу тадбирни амалга ошираётган мансабдор шахс томонидан Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси талабларига биноан ва мазкур Йўриқномага асосан кўриб чиқилади.

Кўздан кечирилаётган шахс кўздан кечириш жараёнида ҳимоячини (адвокатни) иштирок этишини талаб қилишга ҳақли. Бу ҳолда ҳимоячи етиб келгунига қадар кўздан кечириш тўхтатиб турилади.

Шахсни кўздан кечиришда иштирок этиши назарда тутилмаган ёки ушбу тадбирга умуман алоқаси бўлмаган шахсларнинг қатнашиши тақиқланади.


7. Шахсни кўздан кечиришни амалга оширувчи божхона органи мансабдор шахси ҳамда унда иштирок этувчи бошқа шахслар кўздан кечирилаётган шахс билан бир жинсда бўлишлари шарт. Шу билан бир қаторда шахсни кўздан кечиришда қатнашувчи бошқа шахслар кўздан кечириш ўтказилган кунга қадар вояга етган бўлишлари лозим.

Вояга етмаган ва ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган жисмоний шахсларни кўздан кечириш уларнинг бир жинсдаги вакиллари ёки ҳамроҳлик қилувчи шахслар иштирокида амалга оширилади.

Вакил ёки ҳамроҳлик қилувчи шахслар бир жинсда бўлмаган тақдирда, кўздан кечириш уларнинг талаблари асосида бир жинсдаги вакил ёки ҳамроҳлик қилувчи шахслар келгунга ёхуд бир жинсдаги холис йўловчилардан бирини танлагунга қадар тўхтатиб турилади.

8. Кўздан кечирилаётган шахснинг танасини текширувдан ўтказиш фақат тиббиёт ходими томонидан амалга оширилади.


9. Шахсни кўздан кечириш ушбу шахснинг қадр-қимматини камситмасдан, унинг соғлиги ва мулкига зарар етказмасдан, яшириши мумкин бўлган ашёни аниқлаш учун зарур бўлган доирада ўтказилади.


10. Шахсни кўздан кечириш натижасида унинг жўнаб кетиши асоссиз кечиктирилса ва у айбсиз деб топилса божхона органи мансабдор шахслари томонидан мазкур шахс навбатдаги яқин рейс билан манзилига жўнатиб юборилиши шарт.



III. ШАХСНИ КЎЗДАН КЕЧИРИШДА

ИШТИРОК ЭТУВЧИ ШАХСЛАРНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


11. Кўздан кечиришда божхона органи мансабдор шахсининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.


а) Божхона органининг мансабдор шахси қуйидаги ҳолларда шахсни кўздан кечиришни ўтказишида қатнаша олмайди ва кўздан кечириш ўтказишни рад этиши лозим:

кўздан кечирилаётган жисмоний шахснинг қариндоши бўлган чоғда;

божхона органи мансабдор шахси, мазкур текширув натижасидан тўғридан-тўғри ёки қисман манфаатдор бўлса;

шахсни кўздан кечириш жараёнида кўздан кечирилаётган шахсга зарар келтириши эҳтимоли мавжуд бўлса.

Божхона органи мансабдор шахси юқорида кўрсатилган сабабларга кўра шахсни кўздан кечириш имкониятига эга бўлмаса, божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари - смена бошлиғи ёхуд уларнинг вазифасини бажарувчи шахс шахсни кўздан кечиришни янги қарор билан бошқа мансабдор шахсга топширади.

Кўздан кечиришни ўтказиш вазифаси юклатилган божхона органи мансабдор шахси томонидан шахсни кўздан кечириш ўтказишига эътироз билдириб, кўздан кечирилиши лозим бўлган вояга етмаган ёки ақли норасо бўлган шахсларнинг қонуний вакиллари шикоят қилишлари мумкин.

Шикоят асосли деб топилса кўздан кечиришни ўтказиш божхона органининг бошқа мансабдор шахсига топширилади.


б) Шахсни кўздан кечираётган божхона органи мансабдор шахси Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси, "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида, шунингдек мазкур Йўриқномада белгиланган ҳуқуқларга эга.


в) Шахсни кўздан кечириш топширилган божхона органи мансабдор шахсининг мажбуриятлари:

шахсни кўздан кечириш ҳақидаги кўрсатмани аниқ ва ўз вақтида амалга ошириш;

шахсни кўздан кечиришда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Йўриқномада белгиланган тартибга амал қилиш;

мазкур Йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган шаклда шахсни кўздан кечириш ҳақидаги баённомани тузиш ва кўздан кечирилаётган шахсни тузилган баённома билан таништириш;

кўздан кечириш жараёнида қатнашаётган шахсларнинг фикр-мулоҳазаларини баённомада тўлиқ қайд этиш.


12. Кўздан кечиришда холисларнинг иштироки.


а) Холис сифатида, шахсни кўздан кечириш натижаларидан манфаатдор бўлмаган вояга етган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари таклиф этилиши мумкин.

Таклиф этиладиган холислар сони икки кишидан кам бўлмаслиги лозим.


б) Холислар кўздан кечириш жараёнини кузатиб бориш, шахсни кўздан кечириш вақтидаги хатти-ҳаракатлар юзасидан ўз фикрини билдириш, фикр-мулоҳазаларини баённомада қайд этилишини талаб қилиш, баённома билан танишиш ҳамда кўздан кечириш жараёнидаги божхона органи мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоят қилиш ҳуқуқига эгалар.


в) Холислар шахсни кўздан кечиришнинг барча жараёнларида иштирок этишлари, ўтказилган кўздан кечириш жараёни ва натижаларини баённомада имзо чекиб тасдиқлашлари ҳамда божхона органи мансабдор шахсининг рухсатисиз кўздан кечиришда аниқланган маълумотларни ошкор қилмасликлари шарт.


13. Кўздан кечиришда тиббиёт ходимининг иштироки.


а) Тиббиёт ходими шахсни кўздан кечириш чоғида жисмоний шахс соғлиғига зиён келтирмайдиган тиббий асбоб-ускуналардан фойдаланиш, кўздан кечирилаётган шахсга саволлар бериш, ўз фикр-мулоҳазаларини шахсни кўздан кечириш баённомасига киритишни талаб қилиш, кўздан кечириш натижаси бўйича тузилган баённома билан танишиш, тана аъзолари кўригига алоқадор бандларда ўз тузатишларини киритиш, кўздан кечириш жараёнида божхона органи мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


б) Божхона органи мансабдор шахси томонидан шахсни кўздан кечиришга жалб қилинган тиббиёт ходими кўздан кечирилаётган жисмоний шахснинг тана аъзоларини ва зарур бўлганда ички органларини зарар келтирмаган ҳолда шахсан текшириши, кўздан кечириш жараёни ҳақида тушунтириш бериши, шахсни кўздан кечириш баённомаси ва бошқа ҳужжатларни ўз имзоси билан тасдиқлаши, шунингдек, кўздан кечириш натижасида аниқланган маълумотларни божхона органи мансабдор шахсининг рухсатисиз ошкор қилмаслиги шарт.


14. Кўздан кечиришда қатнашувчи бошқа мутахассисларнинг иштироки.


а) Кўздан кечиришда қатнашувчи бошқа мутахассис кўздан кечирилаётган шахсга савол бериш, яширилган ашёларни топиш ва аниқлашда илмий-техника воситалари ва усулларидан фойдаланиш, кузатувлар, ўлчов ва тадқиқотлар олиб бориш, шахсни кўздан кечираётган божхона органи мансабдор шахсига махсус билим ва тажриба талаб қилинадиган масалалар бўйича зарур бўлганда ўз маслаҳатларини бериш, ўзи иштирок этаётган масалалар юзасидан фикр билдириш ва уларни баённомада қайд этилишини талаб қилиш, шунингдек, кўздан кечириш жараёнида божхона органи мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


б) Шахсни кўздан кечиришда иштирок этаётган бошқа мутахассис божхона мансабдор шахсининг талабларини аниқ бажариши, шахсни кўздан кечиришнинг барча босқичларида иштирок этиши, ўзининг махсус билимлари ва тажрибасидан фойдаланиб, кўздан кечирилаётган шахс яширган ашёларни топиш ва аниқлашда қатнашиши, шахсни кўздан кечириш чоғида иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларга божхона мансабдор шахсининг эътиборини қаратиши, ўзи бажараётган хатти-ҳаракатларга изоҳ бериб бориши, шахсни кўздан кечириш ҳақидаги баённома ва унинг иштирокида расмийлаштирилаётган бошқа ҳужжатларга имзо чекиши ҳамда кўздан кечириш жараёнида аниқланган ҳолатларни божхона органи мансабдор шахсининг рухсатисиз ошкор қилмаслиги лозим.


15. Шахсни кўздан кечиришда таржимоннинг иштироки.


а) Кўздан кечирилаётган шахс баённома расмийлаштирилаётган тилни билмаса, зарурат юзасидан таржимон жалб этилади.

Таржимон шахсни кўздан кечиришнинг барча босқичларида божхона органи мансабдор шахсининг ташаббуси ёки кўздан кечирилаётган шахс ёҳуд унинг қонуний вакиллари талаби асосида жалб қилиниши мумкин.

Таржимон жалб қилинган ҳолларда кўздан кечириш таржимон келгунига қадар тўхтатиб турилади.


б) Кўздан кечириш жараёнида иштирок этувчи таржимон таржимани тўғри бўлиши мақсадида иштирокчиларга савол бериш, кўздан кечириш баённомаси билан танишиш, баённомага киритилиши лозим бўлган мулоҳазаларини билдириш, агар таржима қилишга етарли билими ва тажрибаси бўлмаса кўздан кечиришда иштирок этишни рад қилиш ҳамда кўздан кечириш жараёнида божхона органи мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


в) Таржимон кўздан кечириш жараёнида қатнашиши, таржимани аниқ ва тўлиқ бажариши, таржиманинг тўғрилиги ҳақида кўздан кечириш ҳақидаги баённомага имзо чекиб тасдиқлаши, божхона органи мансабдор шахсининг рухсатисиз кўздан кечиришда аниқланган маълумотларни ошкор қилмаслиги лозим.


16. Шахсни кўздан кечириш жараёнида кўздан кечирилаётган шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.


а) Кўздан кечирилаётган шахс божхона органи мансабдор шахсининг қонуний талабларини бажариши шарт.


б) Кўздан кечириш ўтказилаётган шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга:

божхона органи мансабдор шахсидан кўздан кечириш ҳақидаги қарорни кўрсатилишини талаб қилиш;

ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан танишиш;

ўз эътирози ёки норозилигини ёзма ёки оғзаки маълум қилиш;

тушунтириш ва тавсифлар бериш;

шахсни кўздан кечириш натижаси бўйича тўлдирилган баённома билан танишиш, унинг мазмуни бўйича ўз эътирозларини билдириш;

таржимон хизматидан фойдаланиш;

кўздан кечириш жараёнида ҳимоячи қатнашишини талаб қилиш ва ҳимоячи хизматидан фойдаланиш;

шахсни кўздан кечириш чоғида қўлланилган хатти-ҳаракатлар юзасидан ҳамда кўздан кечирган шахс ва бошқа иштирокчилар устидан шикоят қилиш.



IV. ШАХСНИ КЎЗДАН КЕЧИРИШГА ТАЙЁРГАРЛИК


17. Божхона органи мансабдор шахси шахсни божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари - смена бошлиғи ёхуд уларнинг вазифасини бажарувчи шахснинг кўздан кечириш ҳақидаги қарори билан таништиради.

18. Кўздан кечириладиган шахс божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари - смена бошлиғи ёхуд уларнинг вазифасини бажарувчи шахснинг кўздан кечириш ҳақидаги қарори билан танишиб, баённомага ўз имзосини қўяди.

Агар шундай ҳаракатдан воз кечилган тақдирда, шахсни кўздан кечириш ҳақидаги баённомага бу ҳақда ёзиб қўйилади ва божхона органининг мансабдор шахси ҳамда холислар имзоси билан тасдиқланади.


19. Кўздан кечириладиган шахс, шахсни кўздан кечириш ҳақидаги қарор билан таништирилгач, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига ёки мазкур Йўриқномага зид келмаган кўрсатмалар ва талабларга амал қилиши, шахсни кўздан кечириш тайинланган вақти, жойи, усуллари ва расмийлаштириш тартибларига бўйсуниши шарт.

Божхона органи мансабдор шахсининг қонуний талаблари, кўздан кечирилаётган шахс томонидан бажарилмаса ёки бажарилишига тўсқинлик қилинса, ушбу хатти-ҳаракатлар кўздан кечирилаётган шахсни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 287-моддаси 6-бандига биноан маъмурий ушлаб турилишига асос бўлади.


20. Шахс кўздан кечириш ҳақидаги қарор билан таништирилгач, кўздан кечириш хонасига олиб кирилади ҳамда холислар иштирокида ушбу Йўриқноманинг 16-бандида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўлиқ, равон ҳамда тушунтиришлар бериш йўли орқали ўқиб эшиттирилади.

Шахс, кўздан кечириш жараёни бошланишидан аввал унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ўқиб эшиттирилганлигини кўздан кечириш баённомасининг бошида имзо қўйиш йўли билан тасдиқлайди.

21. Жисмоний шахсга божхона назоратидан яширган буюм ва ашёларни ўз хоҳишига кўра топшириши таклиф этилади. Ўз хоҳиши билан топширилган буюм ва ашёлар кўздан кечиришда иштирок этаётган шахсларга кўрсатилади.


22. Жисмоний шахс ўз ихтиёри билан яширган ашёларини беришдан бош тортса ёки ушбу ашё берилгандан кейин ҳам божхона органи мансабдор шахси яширилган ашёлар борлиги ҳақида шубҳа қилса, божхона органи мансабдор шахси жисмоний шахсни кўздан кечиришга киришади.


23. Агар жисмоний шахс ўзини кўздан кечирадиган божхона органи мансабдор шахсидан норози эканлигини маълум қилса, бу ҳолатда ушбу мансабдор шахс божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари - смена бошлиғи ёхуд уларнинг вазифасини бажарувчи шахсни бу ҳақда хабардор этади.


V. ШАХСНИ КЎЗДАН КЕЧИРИШ ҚОИДАЛАРИ


24. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида кўздан кечирилаётган шахснинг ёнида ўқ-отар, газли ёки совуқ қуроллар ёхуд ҳужум қилишга асқотадиган бошқа ашёлар йўқлигига ишонч ҳосил қилинганидан кейингина кўздан кечириш амалга оширилади.


25. Шахсни кўздан кечириш божхона органининг ушбу тадбир ўтказишга мўлжалланган ва махсус жиҳозланган хонасида ўтказилади. Қоида тариқасида ушбу хонада стол, стул, кийим - бош илиш мосламаси ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт қутичаси бўлиши лозим. Шахсни кўздан кечириш ёпиқ, тозалик қоидаларига мос биноларда, жумладан божхона постларида, аэропорт, вокзал ва бошқа ташкилотларнинг берк хоналарида амалга оширилади.

26. Шахсни кўздан кечириш хонасига олиб кетилаётганда, у ўзидаги ашёлар, ҳужжатларини ерга ташлаб юбормаслиги ёки бирор жойга яширмаслиги устидан назорат таъминланиши шарт.


27. Шахс кўздан кечириладиган хона, божхона органи мансабдор шахси томонидан холислар иштирокида кўздан кечирилиши лозим. Хонанинг эшиги, деразаси, туйнуги ёпиқ бўлиши, ҳужум қилиш учун фойдаланадиган ашёлар бўлмаслиги лозим.


28. Шахсни кўздан кечириш хонасига бегона кишиларнинг кириши, четдан хонани кузатиш имконияти бутунлай бўлмаслиги шарт.


29. Битта хонада бир вақтнинг ўзида бир неча кишини кўздан кечириш қатъиян ман қилинади.


30. Шахсни кўздан кечираётган божхона органи мансабдор шахси томонидан жисмоний шахснинг кийими, пойабзали ва бошқа буюмларини диққат билан текшириш зарур.


31. Шахсни кўздан кечириш пайтида:


а) кўздан кечирилаётган шахснинг барча ашёлари (таёқ, соябон, портмоне, зажигалка, авторучка, портсигара ва бошқалар) кўздан кечирилади;


б) кўздан кечирилаётган шахснинг устки кийими, пойабзали ва бош кийими ечиб кўздан кечирилади;


в) кўздан кечирилаётган шахснинг ички кийимларининг устки қисми синчиклаб кўздан кечирилади;


г) кўздан кечирилаётган шахснинг ички кийимлари ечиб кўздан кечирилади;


д) кўздан кечирилаётган шахснинг бадани кўздан кечирилади, унинг сочлари, қўллари, оёқларининг таги, бармоқларининг ораси кўздан кечирилади.


32. Шахсни кўздан кечириш чоғида, унинг ўзини қандай тутиши доимо кузатиб борилади, шунингдек кийимлари, пойабзали ва бошқа шахсий ашёларининг таъмирланганлигига, унинг танасига боғланган бинтлари ёки баъзи бир нарсаларни яшириши мумкин бўлган ўзига хос жиҳатларига алоҳида эътибор берилади.


33. Кийим-бош ва пойабзалларни кўздан кечираётганда уларнинг қўлда ишланганлиги, ортопед пойабзал, бош кийим ёки оёқ кийимнинг тикилган чоклари, ямоқлари, қайтарилган жойлари, елкалари, кийим қаватлари, бели, пойабзалининг қўнжи, патаги ва товонларига эътибор қаратилади.


34. Кўздан кечирилаётган шахснинг мулкига эҳтиёт бўлиб муомалада бўлиш мақсадида, баъзи бир ашёлар фақат зарурат туғилганда қўлга олиб ёки ичини очиб кўрилади.


35. Агар кўздан кечирилаётган шахс божхона назоратига тақдим этмаган ашёларни ўз ихтиёри билан топширса ва божхона органи мансабдор шахси кўздан кечирилаётган шахсда бошқа ашёлар йўқлигига ишонч ҳосил қилса, божхона органи мансабдор шахси шу ашёларни расмийлаштириш билан чекланиши мумкин.


36. Кўздан кечирилаётган шахсдан топилган ёки унинг ўзи топширган ашёлар унга кўрсатилади ҳамда унинг олиш имконияти бўлмаган жойга қўйилади.


37. Божхона органи мансабдор шахси кўздан кечириш тугаллангандан сўнг, кўздан кечириш ўтказилган хонани эътибор билан кўздан кечиради.

Агар кўздан кечирилишига қадар бўлмаган ашёлар, кўздан кечириш ўтказилгандан кейин пайдо бўлиб қолган бўлса, божхона органи мансабдор шахси ушбу ашёнинг кимга тегишли эканини аниқлаш учун зарур чоралар кўриши лозим.


38. Кўздан кечиришда иштирок этган шахсларнинг кўздан кечириш натижаларини ошкор қилишлари қатъиян ман этилади.


39. Кўздан кечириш пайтида шахснинг маълум бўлган жисмоний камчиликлари ёки бошқа ўзига хос томонларини ошкор қилиш тақиқланади.


40. Шахсни кўздан кечириш пайтида ушбу Йўриқноманинг 38 ва 39-бандларида назарда тутилган ҳолатларни ошкор қилган шахслар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортилади.



VI. ШАХСНИ КЎЗДАН КЕЧИРИШНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ


41. Шахсни кўздан кечириш ниҳоясига етгандан сўнг божхона органи мансабдор шахси томонидан белгиланган тартибда шахсни кўздан кечириш ҳақида баённома тузилади. Баённоманинг асл нусхаси божхона постидаги йиғма жилдда сақланади, ксеронусхаси эса кўздан кечирилган шахсга (вакил, ҳамроҳлик қилувчига) берилиши шарт. Агар шахс баённоманинг ксеронусхасини олишдан бош тортса, асл нусханинг тегишли қисмига божхона органи масъул ходими тегишли маълумотни киритиб, имзо қўяди.

42. Шахсни кўздан кечириш баённомасида қуйидагилар қайд этилади:

баённоманинг қаерда ва қайси куни тузилгани ҳамда шахсни кўздан кечириш бошланган ва тугалланган вақти;

шахсни кўздан кечирган ва баённома тузган божхона органи мансабдор шахсининг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда у хизмат қилаётган божхона органининг номи;

шахсни кўздан кечириш ҳақида қарор чиқарган божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари - смена бошлиғи ёхуд уларнинг вазифасини бажарувчи шахс фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда у хизмат қилаётган божхона органининг номи;

кўздан кечирилаётган шахснинг (вояга етмаган ва ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган шахсларнинг вакили, ҳамроҳлик қилувчиси ёки кўздан кечириш жараёнида вакил, ҳамроҳлик қилувчи сифатида иштирок этаётган шахснинг) фуқаролиги, фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, ҳужжатларидаги маълумотлар;

шахсни кўздан кечириш хонаси ёки жойи (аэропорт, вокзал, поезд ва бошқа бинолар) ҳақида маълумотлар;

шахсни кўздан кечиришда иштирок этган холисларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш ёки иш жойи ҳақида маълумотлар;

шахсни кўздан кечиришда иштирок этган тиббиёт ходими ва таржимон, шу жумладан бошқа мутахассисларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи мутахассислигини тасдиқловчи маълумотлар;

кўздан кечирилган шахс ва бошқа иштирок этаётган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилганлиги ҳақида маълумотлар;

кўздан кечирилаётган шахсга кўздан кечириш ҳақидаги қарорни эълон қилинганлиги ҳамда яширган ашёларини ўз ихтиёри билан топшириш ҳақидаги таклиф;

кўздан кечирилаётган шахснинг яширган ашёлари қай ҳолда топилгани ёки унинг ўз ихтиёри билан топширганлиги, ашёларнинг хусусиятлари, сони ҳақида маълумот;

шахсни кўздан кечиришнинг давомийлиги ёки чегараси;

кўздан кечиришда қўлланилган техника воситалари, тиббий асбоб-ускуналар (уларнинг тури, русуми, маркаси), уларнинг қўлланиш шароити ва тартиби;

кўздан кечирилаётган шахс ва ушбу тадбирда иштирок этаётган шахсларнинг фикр-мулоҳазалари, эътирозлари ва аризалари;

кўздан кечирилаётган шахснинг ўзини қандай тутганлиги ҳақида тавсифнома (агар зарурат туғилса).


43. Кўздан кечирилган жисмоний шахс баённомага имзо чекишдан бош тортса, бунинг сабаби баённомада қайд этилади ва холислар томонидан имзоланади.


44. Шахсни кўздан кечириш баённомасига қуйидагилар илова қилинади:

кўздан кечирилган жисмоний шахс ўз ихтиёри билан берган ашёлар;

шахсни кўздан кечириш вақтида топилган ёки тортиб олинган ашёлар;

шахсни кўздан кечириш вақтида олинган фотосуратлар, уларнинг негативлари, киноленталар, аудио ва видео ёзувлар;

кўздан кечирилган жисмоний шахс, ушбу тадбирда иштирок этган мутахассис, тиббиёт ходими, холисларнинг тушунтириш хатлари ва аризалари;

расмийлаштирилган кузатув, ўлчов ва тадқиқ натижалари ҳамда қўлланилган тиббий воситалар ёки улар тўғрисида маълумотлар.


45. Кўздан кечирилган жисмоний шахснинг ўз ихтиёри билан топширган ёки топилган ашёлар, видео, аудио, фото ва кинотасмалар ва бошқа нарсалар алоҳида пакетга жойланади ва муҳрланади. Ушбу пакетда зарур бўлган тушунтиришлар бўлиши, божхона органи мансабдор шахси ва холислар имзоси билан тасдиқланиши лозим.


46. Шахсни кўздан кечириш баённомаси "Шахсни кўздан кечиришларни қайд этиш" журналида кун ва йил тартибида қайд этилиши лозим.


47. Журнал ва баённома шахсни кўздан кечирилган божхона органида сақланади.

Журнал белгиланган тартибда тикилган, рақамланган ва ҳудудий божхона бошқармасининг муҳри билан муҳрланган бўлиши лозим.

48. Божхона қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳақида иш қўзғатилса, шахсни кўздан кечириш тўғрисидаги баённома божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳолати бўйича юритилган иш материалларига қўшилади. Кўздан кечириш ўтказилган постда унинг нусхаси қолдирилади.


49. Божхона қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолати аниқланса, ҳуқуқбузарлик содир этган шахс Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.



VII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


50. Божхона органи мансабдор шахсининг шахсни кўздан кечириш чоғидаги ноқонуний хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилиш  кўздан кечирилаётган шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


51. Шахсни кўздан кечираётган божхона органи мансабдор шахсининг ноқонуний хатти-ҳаракати натижасида ва кўздан кечириш оқибатида кўздан кечирилаётган шахснинг мулкига етказилган зарар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ қопланади.


52. Шахсни кўздан кечираётган божхона органи мансабдор шахси ушбу Йўриқнома талабларига риоя қилмаган ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.






Йўриқномага

1-ИЛОВА


"______________" чегара божхона пости


бошлиғи (ўринбосари - смена бошлиғи),


божхона хизмати




(махсус унвони)



га


(исми ва фамилияси)


БИЛДИРГИ

Сиздан 20


йил

"____"


куни


дан


(йил)


(кун)

(ой)


(давлат номи)



га ўтиш учун

"


"

чегара божхона постига кириб

(давлат номи)


(пост номи)


       

келган


фуқароси



(давлат номи)


(шахснинг Ф.И.О.)

       


ни

             




фуқароларнинг хабарлари ёки аризалари;

      




ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат




органларидан тушган материаллар;

          




хорижий давлатларнинг божхона ва бошқа органлари ҳамда халқаро ташкилотларнинг




маълумотлари;

           




Ўзбекистон Республикасининг божхона органларидан келган ахборотларда мавжуд бўлган




тегишли маълумотлар;

           




божхона чегараси орқали олиб ўтилиши тақиқланган ашёлар яширилаётгани ва божхона




назоратига тақдим этилмаётганлиги тўғрисида гумон қилинишига тўғридан-тўғри ёки билвосита ишора қилувчи аломатларга асосан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 45-моддасига мувофиқ шахсий кўрикдан ўтказишга рухсат беришингизни сўрайман.

      

"_________" чегара божхона

пости


инспектори,


(лавозими)


божхона хизмати





(махсус унвони)


(исми ва фамилияси)

        






Йўриқномага

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан

ўтаётган шахсни кўздан кечириш ҳақида

ҚАРОР


________-сон

20___ йил

"____"





(кун)

(ой)


(ҳудуд номи)

Мен,


чегара божхона


(вилоят божхона органи ва чегара божхона пости номи)


пости бошлиғи (ўринбосари-смена бошлиғи), божхона хизмати



(махсус унвони)


, пост


инспектори


нинг

(исми ва фамилияси)


(лавозими)


(исми ва фамилияси)


билдиргиси билан танишиб чиқиб, қуйидагиларни


АНИҚЛАДИМ:

20


йил

"____"


куни


дан


га ўтиш


(йил)


(кун)

(ой)


(давлат номи)


(давлат номи)


учун

"___________"

чегара божхона постига кириб келган



(пост номи)


(давлат номи)

фуқароси


ўзи томонидан


(шахсий кўрикдан ўтказилиши режалаштирилаётган шахснинг Ф.И.О.)


Т-6 божхона декларациясининг тегишли бандларини тўлдириб, божхона ходимига тақдим этиб, инспектор томонидан ўтказилган оғзаки савол-жавобда Т-6 шаклидаги декларацияда кўрсатилган товарлардан ташқари бошқа товарлар йўқлигини маълум қилгандан сўнг, пост инспектори Т-6 божхона декларациясига имзо қўйиб, шахсий муҳри билан тасдиқлаган.

Бироқ, пост


инспектори божхона хизмати



(лавозими)


(махсус унвони, исми ва фамилияси)

20___ йил

"____"


да билдирги билан


га


(кун)

(ой)


(шахсни кўздан кечириш асоси)


         

асосан ушбу фуқаро ўзида олиб ўтилиши тақиқланган ашёлар яшираётганлигида ва уларни божхона назоратига тақдим этмаётганлигида гумонланаётганлигини билдирган.

Кўрсатиб ўтилганларни инобатга олиб, фуқаро ___________________ни шахсий кўрикдан ўтказиш ва ёнидаги ашёларни кўздан кечириш лозим деб ҳисоблайман.

Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 289-моддасини ва Божхона кодексининг 45-моддасини қўллаб,


ҚАРОР ҚИЛДИМ:

1. Фуқаро


шахсий кўрикдан ўтказилсин.

       

2. Шахсий кўрикдан ўтказиш жараёни бошланишидан аввал унга ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўлиқ, равон ҳамда тушунтиришлар бериш йўли орқали ўқиб эшиттирилсин.

     

3. Фуқарони шахсий кўрикдан ўтказиш пост



(лавозими)

инспектори


зиммасига юклансин.


(исми ва фамилияси)


     

"_________________" чегара

божхона пости бошлиғи

(ўринбосари - смена бошлиғи),

божхона хизмати





(махсус унвони)


(исми ва фамилияси)

        





Йўриқномага

3-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси божхона органининг

ШАХСНИ КЎЗДАН КЕЧИРИШ

БАЁННОМАСИ

201


йил

"____"





(йил)


(кун)

(ой)


ҳудуд номи)

Мен


шахсни кўздан кечириш ҳақидаги


(кўздан кечирилаётган шахс Ф.И.О.)


_____________________ божхона пост бошлиғининг (ўринбосари - смена бошлиғи) қарори ва Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 1307, 2004 йил 2 февраль) 16-бандида санаб ўтилган қуйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларим билан тўлиқ, равон ҳамда тушунтиришлар бериш йўли орқали ўқиб эшиттирилдим.

       

Кўздан кечирилаётган шахс божхона органи мансабдор

шахсининг қонуний талабларини бажариши шарт.

Кўздан кечириш ўтказилаётган шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) божхона органи мансабдор шахсидан кўздан кечириш ҳақидаги қарорни кўрсатилишини талаб қилиш;

6) шахсни кўздан кечириш натижаси бўйича тўлдирилган баённома билан танишиш, унинг мазмуни бўйича ўз эътирозларини билдириш;

2) ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан танишиш;

3) ўз эътирози ёки норозилигини ёзма ёки оғзаки маълум қилиш;

4) тушунтириш ва тавсифлар бериш;

5) таржимон хизматидан фойдаланиш;

7) кўздан кечириш жараёнида ҳимоячи қатнашишини талаб қилиш ва ҳимоячи хизматидан фойдаланиш;

8) шахсни кўздан кечириш чоғида қўлланилган хатти-ҳаракатлар юзасидан ҳамда кўздан кечирган шахс ва бошқа иштирокчилар устидан шикоят қилиш.

         

Ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўқиб эшиттириш бўйича эътирозлар:


        

      


                




(кўздан кечирилаётган шахснинг Ф.И.О.)


(имзо)

Шахсни кўздан кечириш соат ____ да бошланди.

Мен,



(шахсни кўздан кечирган ва баённома тузган божхона органи мансабдор шахснинг лавозими, унвони, Ф.И.О., божхона органи номи)

қуйидаги баённомани Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 45-моддаси ва

         

           

(божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари - смена бошлиғи ёхуд уларнинг вазифасини

        

бажарувчи шахснинг лавозими, унвони ҳамда исми ва фамилияси)

_____________нинг 20__ йил "___" _________ даги _____-сон қарорига асосан туздим.


Шахс қуйидаги асосга кўра кўздан кечирилди:




фуқароларнинг хабарлари ёки аризалари;

      




ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат




органларидан тушган материаллар;

          




хорижий давлатларнинг божхона ва бошқа органлари ҳамда халқаро ташкилотларнинг




маълумотлари;

           




Ўзбекистон Республикасининг божхона органларидан келган ахборотларда мавжуд бўлган




тегишли маълумотлар;

           




божхона чегараси орқали олиб ўтилиши тақиқланган ашёлар яширилаётгани ва божхона




назоратига тақдим этилмаётганлиги тўғрисида гумон қилинишига тўғридан-тўғри ёки билвосита ишора қилувчи аломатлар.

Шахсни кўздан кечиришда фуқаро



(фуқаролиги, Ф.И.О., туғилган жойи ва куни,

              

(вояга етмаган ва ўзгаларнинг парваришига муҳтож шахслар бўлганда уларнинг вакиллари ва ҳамроҳлик қилувчилари

          

ҳақидаги маълумот ҳам кўрсатилади), чегарани кесиб ўтишига рухсат берувчи паспорт ёки бошқа

           

ҳужжат рақами, кўздан кечириш ўтказилган жой)

қаердан келмоқда


қаерга кетмоқда



(қайси давлатдан)


(қайси давлатга)

          

(сафардан кўзланган мақсад, рейс, поезд, автомашина рақами)

Шахсни кўздан кечиришда иштирок этган шахслар:

I. Кўздан кечирилаётган шахснинг вакили (ҳамроҳлик қилувчиси):

1.



(Ф.И.О., паспорт маълумотлари)

II. Холислар:

1.




(исми, фамилияси, иш жойи ва лавозими, яшаш жойи)


2.




(исми, фамилияси, иш жойи ва лавозими, яшаш жойи)

III. Ҳимоячи, мутахассис ва таржимон:

1. Ҳимоячи



(исми, фамилияси, иш жойи ва лавозими, яшаш жойи)

2. Мутахассис



(исми, фамилияси, иш жойи ва лавозими, яшаш жойи)

3. Таржимон



(исми, фамилияси, иш жойи ва лавозими, яшаш жойи)

       

Кўздан кечиришда иштирок этаётган шахсларга Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 1307, 2004 йил 2 февраль) 12 - 15-бандларида кўрсатиб ўтилган уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди.

Фуқаро


га божхона назоратидан кўрсатилмаган ашёларни


(Ф.И.О.)


(валюта, қимматбаҳо буюмлар ва шу кабиларни) ўз ихтиёри билан топшириш таклиф этилди.

Фуқаро


ўзи билан



(Ф.И.О.)


(кўрсатилган бўлса уларнинг алоҳида жиҳатлари, сони, қаерда турганини/


маълум қилди.

назоратга тақдим этилмаган бошқа ашёлари йўқлигини)


1.


2.


3.


4.


5.


6.


7.


(шахснинг вакили)

(холис)

(холис)

(мутахассис)

(ҳимоячи)

(таржимон)

(божхона ходими)

(шахсий кўрикда иштирок этган шахсларнинг тасдиқловчи имзолари)

Шахсни кўздан кечириш натижасида фуқаро


да


(Ф.И.О.)


божхона назоратига тақдим этилмаган



(қандай ашёлар, ашёларнинг баҳоси, уларнинг хусусий

            

жиҳатлари, сони, қаерда сақлангани, уларни топишда

          

қандай техник воситалардан фойдалангани ҳақида)


ашёлар аниқланди (аниқланмади).

Кўздан кечирилган шахснинг эътирозлари:


       

        

Кўздан кечиришда иштирок этаётган шахсларнинг алоҳида фикрлари:



(шахсларнинг

              

фикрлари, эътирозлари ва шикоятлари)

       

       

Суҳбат фуқаро эркин сўзлаша оладиган ____________________ тилда олиб борилди.

Баённома



(таржимоннинг исми, фамилияси, иш жойи ва яшаш жойи)

_______________________________ томонидан фуқаро эркин сўзлашадиган тилга таржима қилинди.

Шахсни кўздан кечириш соат ____ да тамомланди.

Шахсни кўздан кечиришда иштирок этган шахслар:

Кўздан кечирилган шахс:





(имзо)


(исми ва фамилияси)

Кўздан кечирилаётган

шахснинг вакили

(ҳамроҳлик қилувчиси)





(имзо)


(исми ва фамилияси)

Холислар:

1.





(имзо)


(исми ва фамилияси)


2.





(имзо)


(исми ва фамилияси)

Мутахассис:





(имзо)


(исми ва фамилияси)

Ҳимоячи:





(имзо)


(исми ва фамилияси)

Шахсни кўздан кечиришни ўтказган божхона ходими





(имзо)


(исми ва фамилияси)

Баённоманинг

ксеронусхасини олдим:



(кўздан кечирилган шахснинг (вакилнинг, ҳамроҳлик қилувчининг) Ф.И.О., имзо)

        

         

(шахсий кўрикдан баённомани олишдан бош тортилганда божхона ходими томонидан бу ҳақда ёзиб, имзо қўйилади)

  

  

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 5-сон, 58-модда.









































Время: 0.1429
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск