ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Халқаро ҳамкорлик / Давлатлараро ҳамкорлик органлари фаолиятини ташкил этиш масалалари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.12.2017 й. ПҚ-3439-сон "Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.12.2017 й.

N ПҚ-3439



ХАЛҚАРО ВА ХОРИЖИЙ МОЛИЯ

ИНСТИТУТЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИНГ

САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича халқаро ва хорижий молия институтлари (кейинги ўринларда молия институтлари деб юритилади) билан ҳамкорлик изчил ривожланмоқда.

Шу билан бирга, мазкур соҳада айрим давлат бошқаруви органлари ваколатларининг аниқ белгилаб қўйилмаганлиги ва функцияларининг такрорланиши молия институтлари билан ҳамкорликни янада фаоллаштиришга тўсқинлик қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгаш томонидан қарз, кредит ва грант маблағларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш борасидаги ишларнинг ташкил этилиши ваколатли давлат органларининг масъулияти ва ташаббускорлигини пасайтиради, ортиқча бюрократик тартиб-таомиллар ва харажатларга олиб келади.

Қарз, кредит ва грант маблағларини жалб этиш, етакчи молия институтлари билан ҳамкорлик қилиш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштиришнинг самарали ва замонавий талабларга жавоб берадиган тизимини яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикасидан қуйидагилар:

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги - халқаро молия институтлари (Халқаро валюта жамғармаси бундан мустасно) билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича ваколатли орган (бошқарувчи идораси);

Марказий банк - Халқаро валюта жамғармаси билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича ваколатли орган (бошқарувчи идораси);

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари С.У. Умурзаков - Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.A. Ходжаев - Осиё тараққиёт банки ва Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.A. Қўчқоров - Жаҳон банки гуруҳи ва Халқаро валюта жамғармаси билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи;

инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Кудратов - Ислом тараққиёт банки гуруҳи ва Осиё инфратузилма инвестициялари банки билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директори Ш.А. Вафаев - Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Жаҳон банки гуруҳи билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи ўринбосари;

Марказий банк раиси М.Б. Нурмуратов - Халқаро валюта жамғармаси билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи ўринбосари;

инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари С.И. Хамидов - Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестициялари банки, Ислом тараққиёт банки гуруҳи ва Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи ўринбосари этиб белгилансин.

2. Бошқарувчилар идораларига қуйидагилар юклатилсин:

тегишли молия институтлари билан ҳамкорликни амалга ошириш;

молия институтлари билан ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, "йўл харита"лари ва дастурлари, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари, республика ҳудудларини ривожлантириш учун молия институтларининг жалб этиладиган қарз, кредит ва грант маблағларидан янада самаралироқ фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун масъул бўлган вазирлик ва идоралар, лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари, экспертиза органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, шу жумладан лойиҳа, тендер ва контрактга оид ҳужжатлар бўйича эксперт хулосаларининг ўз вақтида тақдим этилишини назорат қилиш;

молия институтларининг жалб этиладиган қарз, кредит ва грант маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

чет эл инвестициялари иштирокидаги лойиҳаларни амалга оширишнинг бориши устидан мониторинг ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда молия институтлари билан ҳамкорлик дастурларининг амалга оширилиши ҳолати ҳақида ҳисобот тақдим этиш;

молия институтлари билан инвестицион ҳамкорлик масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тайёрлаш, келишиш ва имзолашда ўрнатилган тартибда иштирок этиш;

молия институтлари миссияларининг ишчи учрашувлари жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикасида ва хорижда молия институтлари вакиллари иштирокида халқаро конференциялар, семинарлар, инвестицион форумлар ўтказилишини ташкил этиш.


3. Бошқарувчилар идораларига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

вазирлик ва идоралар томонидан риоя этилиши мажбурий бўлган молия институтлари миссияларининг ишчи учрашувлари жадвалини тасдиқлаш;

молия институтлари билан ўзаро ҳамкорлик жараёнида юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган хат-хабарлар, меморандумлар, баённомалар ва бошқа ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан ўрнатилган тартибда бошқарувчи идораси ваколатига тааллуқли ахборотларни сўраб олиш;

заруратга кўра, танлов ўтказиш жараёнлари, лойиҳа ва тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш муддатларини унинг юқори сифатини таъминлаган ҳолда тезлаштириш, шунингдек, молия институтлари билан келишув бўйича уларнинг маблағларини тегишли лойиҳалар компонентлари ўртасида қайта тақсимлаш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда молия институтларидаги Ўзбекистон Республикасининг доимий вакилларини тасдиқлаш ва уларни лавозимдан озод этиш;

молия институтлари иштирокида лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун масъул бўлган вазирликлар, идоралар ва лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари мансабдор шахслари ҳисоботларини эшитиш, лойиҳалар ижрочиларини таклиф этган ҳолда уларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.


4. Молия институтлари билан реализация қилинаётган лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳларининг раҳбарларини лойиҳанинг рўёбга чиқарилиши бўйича масъул бўлган вазирликлар ва идоралар раҳбарлари томонидан бошқарувчи идораси билан келишган ҳолда лавозимга тайинлаш ва озод этиш тартиби белгилансин.

6. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Ариповга Ўзбекистон Республикаси номидан молия институтларига тасдиқланган бошқарувчилар ва бошқарувчиларнинг ўринбосарлари хусусида ваколат-хати юбориш ваколати берилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Марказий банки:

икки ой муддатда бошқарувчи идораларининг регламентини ишлаб чиқишни ва тўлиқ фаолият кўрсатишини;

молия институтларининг молиявий ва техник кўмагидаги лойиҳалар рўйхатининг расмий веб-сайтда ўз вақтида чоп этилишини, молия институтларининг қарзлари, кредитлари ва грантларини жалб қилиш бўйича тизимли ишларни амалга оширишни;

молиялаштириш манбаларини ўрганиш ҳамда кредитлар, қарзлар ва грантларни жалб қилиш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда баҳолашни;

молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларни жалб этиш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш соҳасида бажарилган ишлар тўғрисидаги маълумотларнинг ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилишини таъминласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 августдаги "Халқаро молиявий институтлар, хорижий ҳукумат молиявий ташкилотлар ва донор мамлакатлар маблағларини жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 229-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари С.Р. Холмуродов, Ж.А. Кучкаров ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 21 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 25 декабрь, 51-сон, 1240-модда


































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск