ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.12.2017 й. 992-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.12.2017 й.

N 992



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив

харидларини амалга оширишнинг замонавий шакл ва

услубларини янада жорий этиш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2017 йил 23 августдаги

ПҚ-3237-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидларини амалга оширишнинг замонавий шакл ва услубларини янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3237-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 18 декабрдаги

992-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

3. Вазирлар Маҳкамасининг "2005-2009 йилларда умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар нашр этиш дастури тўғрисида" 2004 йил 22 ноябрдаги 548-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 11-сон, 107-модда):


а) 3-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси томонидан ташкил этиладиган электрон савдолар воситасида" сўзлари "буюртмачилар томонидан ташкил этиладиган идоравий танлов комиссиялари томонидан баҳоланадиган энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-иловада:


3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Тендер савдолари 100 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган суммага битта контракт бўйича ўқув адабиётлари нашр этилганда ва қайта нашр этилганда амалга оширилади.

Бир минг АҚШ долларидан кам суммага битта контракт бўйича ўқув адабиётларини нашр этиш ва қайта нашр этишда ношир нарх, сифат ва муддатлар бўйича энг мақбул шартларни таклиф этганлар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йўли билан аниқланади.

Бир минг АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача суммага битта контракт бўйича ўқув адабиётларини нашр этиш ва қайта нашр этишда ношир буюртмачилар томонидан ташкил этиладиган идоравий танлов комиссиялари томонидан баҳоланадиган энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан аниқланади.

Истисно ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари асосида ўқув адабиётларини нашр этиш ва қайта нашр этишга контрактлар тендер (танлов) савдолари ўтказилмасдан тузилиши мумкин.";


11-банднинг биринчи хатбошига қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла қўшилсин:

"Тендер комиссияси буюртмачи томонидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "ЎзИнжиниринг" республика лойиҳа институти, шунингдек, буюртмачининг тармоқ илмий-техник кенгашлари вакиллари мажбурий тартибда жалб этилган ҳолда ташкил этилади.".

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Инвестиция лойиҳалари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун лойиҳалар ташаббускорлари бўлган ташкилотларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 15 майдаги 285-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 365-модда):


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Қуйидагилар:

Тармоқ илмий-техник кенгашларини ва уларнинг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

ҳузурида тармоқ илмий-техник кенгашлари фаолият кўрсатувчи инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи органлар, ташкилотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.";


б) 2-банддаги "ҳамда ихтисослаштирилган тармоқ эксперт кенгашларини" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 3-илова 2-илова деб ҳисоблансин;


д) 2-иловада:


илованинг номидан "ҳамда ихтисослаштирилган тармоқ эксперт кенгашларини" сўзлари чиқариб ташлансин;


13-банддаги ""Ўзбекнефтгаз" МХК" сўзлари ""Ўзбекнефтгаз" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-банддаги ""Ўзвиносаноат-холдинг" ХК" сўзлари ""Ўзвиносаноат-холдинг" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-банддаги ""Ўзавтосаноат" АК" сўзлари ""Ўзавтосаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 18 декабрдаги

992-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат харидларини ташкил этишга доир норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 1 апрелдаги 100-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 24-модда) 1-банди, шунингдек, қарорга 1-илова.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва корпоратив харидлар жараёнини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2013 йил 11 июндаги 166-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 6-сон, 38-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 20 августдаги 230-сон қарори)" 2013 йил 23 октябрдаги 287-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 76-модда) илованинг 4-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот портали орқали электрон савдо йўли билан тадбиркорлик субъектларидан энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2015 йил 26 мартдаги 69-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 3-сон, 19-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Тендер савдолари ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 14 сентябрдаги 264-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 9-сон, 80-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)" 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда) 1-илованинг 105 ва 133-бандлари.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси" акциядорлик жамиятининг махсус ахборот портали ҳамда давлат ва корпоратив харидларни амалга ошириш жараёнларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 27 июлдаги 242-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 7-сон, 73-модда).


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Тендер савдолари ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 14 сентябрдаги 264-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2017 йил 20 июндаги 392-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 107-модда).


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон Фармони)" 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда) 1-илованинг 64-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 19 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 25 декабрь, 51-сон, 1242-модда
















































Время: 0.1380
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск