ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.12.2017 й. 993-сон "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.12.2017 й.

N 993



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ

САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ФАРМАЦЕВТИКА

ТАРМОҒИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ АГЕНТЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 7 ноябрдаги ПФ-5229-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг бошқарув ходимлари чекланган сони 55 нафардан иборат бўлган марказий аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фармацевтика тармоғини ривожлантириш бошқармаларининг (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади) намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига, заруратга кўра, бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларининг тасдиқланган тузилмаларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


2. Белгилансинки, ушбу қарорга 2-3-иловаларга мувофиқ тасдиқланаётган янги ташкил этилаётган Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларининг бошқарув ходимлари сони, шу жумладан, ходимлар сони тегишлича қисқартирилиши (жами - 32 бирлик) ҳисобига шакллантирилади:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника муомаласини тартибга солиш Бош бошқармаси штатларидан - 2 бирлик;

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари дори воситалари ва тиббий буюмлар чакана савдоси шартлари ва лицензия талабларига риоя этиш устидан назорат қилиш бўлинмаларининг ҳар биридан - 2 бирликдан, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармасидан - 4 бирлик.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига бир ой муддатда белгиланган тартибда:

Агентликнинг марказий аппарати учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги Автобазаси учун назарда тутилган автотранспорт воситаларининг лимитлари доирасида 4 та енгил автотранспорт воситаси, шу жумладан, 3 та - шахсий, 1 та - навбатчи автотранспорт воситаси ажратсин;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фармацевтика тармоғини ривожлантириш бошқармалари тўғрисидаги низомларни тасдиқласин;

Агентликни зарур ихтисосликка эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чораларини кўрсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А. Шодмонов ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори З. Дусанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 18 декабрдаги

993-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни

сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика

тармоғини ривожлантириш агентлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ








Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги





























































































Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмалари



Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти


































Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази



Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти


































"Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ривожлантириш дирекцияси



"Шарқ табобати" илмий-тадқиқот институти


































Зарур амалиётлар маркази



























      





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 18 декабрдаги

993-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш

вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини

ривожлантириш агентлиги марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ


Илмий-техник кенгаш

Директор

Ёрдамчи

Директорнинг биринчи ўринбосари

Директор ўринбосари

Ташкилий-назорат бошқармаси

3


Ишлаб чиқариш масалалари бошқармаси

3

Инвестиция масалалари бошқармаси

7

Мурожаатлар билан ишлаш бўлими

1


Бозор конъюктурасини ўрганиш сектори

2

Халқаро стандартларни жорий этишни мувофиқлаштириш бошқармаси

4

Девонхона

2

Экспортни ривожлантириш сектори

1

Фан ва таълимни ривожлантириш бўлими

3

Маънавий-маърифий ишлар самара-дорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича директорнинг маслаҳатчиси

1

Доривор хомашё базасини яратиш сектори

1

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

2

Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси

7

Бош юрисконсульт

1

Халқаро ҳамкорлик алоқалари бўлими

3

Ахборот ва коммуникация технологиялари бўлими

2

Махсус қисм бўйича бош мутахассис

1


Кадрлар бўйича бош мутахассис

1
















































































Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси

4
















































































Комплаенс, молиявий назорат ва ички аудит хизмати

2





































      

Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 55 бирлик.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 18 декабрдаги

993-сон қарорига

3-ИЛОВА


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар фармацевтика тармоғини

ривожлантириш бўлинмаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ


Бошлиқ

Бош мутахассис

1

              

Бўлинма ходимларининг жами сони - 1 ва 2 бирлик.

Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ходимларининг жами сони - 1 бирлик бўлинма бошлиғи.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмалари бошқарув ходимларининг чекланган сони - 27 бирлик.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 19 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 25 декабрь, 51-сон, 1243-модда



































Время: 0.1861
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск