ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.12.2017 й. 993-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 18 декабрдаги

993-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни

сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика

тармоғини ривожлантириш агентлиги фаолиятининг

самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2019-2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 10 апрелдаги ПФ-5707-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларини (кейинги ўринларда баҳолаш деб аталади) белгилайди.


2. Баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши самарадорлигини аниқ кўрсаткичлар ва мақсадли индикаторлар асосида аниқлаш мақсадида амалга оширилади.


3. Баҳолаш учун қуйидаги манбалардан фойдаланилади:

расмий статистик маълумотлар;

амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлар;

Агентлик фаолияти мониторинги натижалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар;

ваколатли органлар томонидан ўтказилган текширишлар ва ўрганишлар натижалари;

холис экспертлар хулосалари;

Агентлик фаолияти соҳасидаги ижтимоий тадқиқотлар натижалари;

Агентлик фаолиятига таалуқли бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлар маълумотлари.


4. Баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда Соғликни сақлаш вазирлиги деб аталади) томонидан йил якунига кўра ҳар йили ўтказилади.


5. Баҳолашни ўтказиш режаси Агентлик томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига йил якунига кўра статистик ва бошқа маълумотларнинг тақдим этиш муддатларини ўз ичига олади.



2-БОБ. БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ


6. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги қуйидаги мезонларга кўра баҳоланади:


а) фармацевтика тармоғини, жумладан, уни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг замонавий механизмларини жорий этиш йўли билан барқарор ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

хорижий инвесторларнинг маблағлари, халқаро молия институтлари ва ташкилотларнинг техник кўмаги (грантлари)ни, шунингдек, хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда 2020-2024 йилларда фармацевтика тармоғини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва ҳар йилга белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш;

ҳар йили Агентликнинг камида ўнта ходимининг малакасини оширишни ташкил этиш, шу жумладан, хорижда малака оширишини ташкил қилиш ва илғор хорижий тажрибани амалиётга татбиқ этиб бориш;


б) фармацевтика бозори конъюнктурасини ўрганишни ташкиллаштириш, аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг фармацевтика маҳсулотлари билан таъминланганлик ҳолатини тизимли таҳлил қилиш ва унинг асосида ички бозорни янада тўлдириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш соҳасида:

ҳар чоракда Ўзбекистон фармацевтика бозори конъюнктурасини ўрганиш натижалари бўйича ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идораларга киритиш;

аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг фармацевтика маҳсулотлари билан таъминланганлиги ҳолатини тизимли таҳлил қилиш натижасида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқариш ҳажмлари ҳар йили 5 фоизга оширилишини таъминлаш чораларини кўриш;

хорижий мамлакатларда рўйхатдан ўтказилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника сонини ҳар йили камида 5 фоизга ошириш;

маҳаллий фармацевтика маҳсулотлари экспорти кўрсаткичининг ҳар йили камида 15 фоиз ўсишини таъминлаш;


в) тармоқ корхоналарига етакчи хорижий фармацевтика корхоналари билан ҳамкорликни йўлга қўйишда, фармацевтика маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош, юқори сифатли янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришда кўмаклашиш соҳасида:

ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқаришда муаммоларни тизимли таҳлил қилиш ва шу асосда мавжуд муаммоларни ечими юзасидан таклиф ишлаб чиқиш;

ҳар йили камида 100 номдаги янги турдаги дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника, шу жумладан, ижтимоий аҳамиятли дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чораларини кўриш;


г) фармацевтика тармоғини, шу жумладан, фармацевтика маҳсулотларини давлат рўйхатидан ўтказиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, шунингдек, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш йўли билан давлат томонидан бошқариш соҳасида:

хорижий давлатларда маҳаллий фармацевтика корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш самарадорлигини оширишга кўмаклашиш;

фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш ҳолати, шу жумладан, давлат хизматини кўрсатишда муддат бузилишлари холатига йўл қўймаслик;

д) фармацевтика тармоғига илғор хорижий амалиёт ва халқаро стандартларни татбиқ этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш соҳасида:

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг "Яхши ишлаб чиқариш амалиёти" стандартига мувофиқ сертификатланган маҳаллий дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқарувчилар улушини ҳар йили камида 20 фоизга ошириш;

ҳар йили фармацевтика соҳасида камида 5 та халқаро стандартларни татбиқ этиш бўйича таклифлар киритиб бориш.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


7. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган мезонлар асосида Агентлик фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш усулини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, уларни методологик қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.


8. Агентлик фаолиятини баҳолаш натижалари бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Агентлик билан биргаликда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли таклифлар тайёрланади ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.


9. Соғлиқни сақлаш вазири ва Агентлик директори агентликнинг фаолияти тўғрисида мунтазам равишда Вазирлар Маҳкамасига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмаларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобот беради.


10. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Агентлик раҳбарларига юкланган вазифалар самарали бажарилиши учун улар фаолияти устидан мунтазам мониторинг олиб боради, Агентлик фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.


11. Агентлик фаолияти самарадорлигини баҳолаш якунлари бўйича Агентликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган камчиликлар учун уларга нисбатан меҳнат ҳақидаги қонунларга мувофиқ интизомий жавобгарлик чоралари қўлланилади.


12. Агентлик раҳбарияти фаолият самарадорлиги сифатини ошириш чоралари ўз вақтида кўрилиши учун шахсан жавоб беради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 19 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 25 декабрь, 51-сон, 1243-модда














































Время: 0.2153
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск