Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 15.12.2017 й. 9-сон "Ер кадастрига доир ахборотларни манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 22.12.2017 й. 2791-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.12.2017 й.

N 2791-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЕР РЕСУРСЛАРИ, ГЕОДЕЗИЯ,

КАРТОГРАФИЯ ВА ДАВЛАТ

КАДАСТРИ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

15.12.2017 й.

N 9


ҚАРОРИ



Ер кадастрига доир ахборотларни манфаатдор

юридик ва жисмоний шахсларга бериш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 31 майдаги ПФ-5065-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3024-сон қарори)"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2015 йил 27 апрелдаги 34-сон қарори (рўйхат рақами 2791, 2016 йил 24 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 21-сон, 245-модда) билан тасдиқланган Ер кадастрига доир ахборотларни манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                       А. Абдуллаев






Қарорга

ИЛОВА



Ер кадастрига доир ахборотларни манфаатдор

юридик ва жисмоний шахсларга бериш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 3-банддаги "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси" деган сўзлар "Давергеодезкадастр" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. 9-бандда:


"а" кичик банднинг биринчи хатбошисидаги "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси" деган сўзлар "Давергеодезкадастр" деган сўз билан алмаштирилсин;


"в" кичик банднинг биринчи хатбошисидаги "туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиаллари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 10-бандда:

учинчи хатбошидаги "туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига" ва "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасига" деган сўзлар тегишлича "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига" ва "Давергеодезкадастрга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси" деган сўзлар "Давергеодезкадастр" деган сўз билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 23 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 25 декабрь, 51-сон, 1255-модда


















































Время: 0.2018
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск