Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назорати /

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 11.12.2017 й. 236-сон "Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг иловасига қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 21.12.2017 й. 2879-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.12.2017 й.

N 2879-3




НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР

ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ

РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ

11.12.2017 й.

N 236


ҚАРОРИ



Назорат қилувчи органлар томонидан

якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятидаги

текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомнинг иловасига

қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 сентябрдаги ПҚ-3286-сон "Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2017 йил 14 мартдаги 1-сон қарори (рўйхат рақами 2879, 2017 йил 6 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 19-сон, 348-модда) билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг иловаси қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш, норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ишларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 сентябрдаги ПҚ-3286-сон "Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори талабларига мувофиқ амалга оширилиши устидан назорат ўрнатилганда.".


2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири,

Республика кенгаши раиси                                               А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 22 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 25 декабрь, 51-сон, 1250-модда



































Время: 0.1528
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск